1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши, бунда:
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилиши;
стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
педагог кадрларни касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
касбий сертификат олиш учун мурожаат қилиш ҳамда назорат синовларини ташкил этиш ва ўтказиш;
назорат синовлари якунлари бўйича педагог кадрларга касбий сертификат бериш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
стажёр-ўқитувчи ва стажёр-тарбиячилар, шунингдек психологлар бир йилга ишга қабул қилинадилар, муддат якунлангандан сўнг, фақат касбий сертификат олган ёки навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражада кўрсаткичга эга бўлган педагоглар билан белгиланган тартибда ўқитувчи ёки мос равишда психолог тарбиячи сифатида меҳнат шартномаси тузилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб топилган, 2026 йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-тарбиячилар ва мактабгача таълим ташкилоти психологлари, 2027 йилдан бошлаб эса педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, лавозимига мувофиқ эмас деб топилган, педагог кадрлар ҳам касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2028/2029 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029/2030 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имконияти яратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/321/0621-сон)
Регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун педагог кадрлар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали 2024 йил 1 мартдан бошлаб мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар:
Регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши кузатиб борилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
6. Белгилансинки, касбий сертификатлаш бўйича назорат синовларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
87-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 февралдаги 87-сон қарорига
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
1. Мазкур Регламент давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент қоидалари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари педагог кадрларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Бунда нодавлат таълим ташкилотлари педагоглари ўз хоҳишларига кўра навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этишлари мумкин.
Педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларидаги олий ва ўрта-махсус маълумотли талабгорлар стажёр-тарбиячи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Касбий сертификат олганидан сўнг педагоглар педагогик фаолиятида беш ва ундан кўп йил давомида узилишлар бўлган фаолиятини қайта бошлаган вақтдан бошлаб бир йил давомида касбий сертификатга эга бўлиши лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
касбий сертификат — назорат синовидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахсга педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган, чекланмаган муддатга бериладиган QR-код қўйилган давлат намунасидаги ҳужжат;
назорат синови — касбий сертификат олиш учун жисмоний шахснинг педагогик касби бўйича билими ва педагогик маҳоратини аниқлаш жараёни;
навбатдан ташқари назорат синови — узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган ҳамда биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган, шунингдек, ўз хоҳишларига кўра иштирок этадиган талабгорлар учун ташкил этиладиган назорат синови;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
битирувчи талаба — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларидаги халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи босқич талабалари;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/321/0621-сон)
стажёр-ўқитувчи — давлат умумий ўрта таълим ташкилотида педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли жисмоний шахс;
стажёр-тарбиячи — давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимига биринчи марта ишга қабул қилинган жисмоний шахс;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
талабгор — касбий сертификат олишга даъвогар бўлган битирувчи талаба, давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, стажёр-тарбиячи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар) деб топилган педагог кадрлар.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/321/0621-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ўртасида ахборот алмашинуви фақат идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
4. Касбий сертификатлашга талабгорлар жалб этилади.
Стажёр-ўқитувчи, стажёр-тарбиячи ва психологлар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат ичида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Талабгор назорат синовларига Вазирлик томонидан тасдиқланган режа-график асосида жалб этилади.
5. Касбий сертификатлаш жараёни Вазирлик томонидан ташкил этилади, назорат қилинади ва мувофиқлаштирилади.
6. Касбий сертификатлаш жараёнига талабгор ўз муддатида жалб этилиши учун у фаолият кўрсатаётган давлат мактабгача ва давлат умумий ўрта таълим ташкилотининг раҳбари масъул ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
7. Талабгор асосий иш жойи бўйича касбий сертификатлашга жалб этилади.
Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган талабгор ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим ташкилотидан касбий сертификатлаш жараёнларига жалб этилади.
Бунда белгиланган муддат давомида касбий сертификатни ола олмаганлиги сабабли тарбиячи ёки психолог ўқитувчи сифатида меҳнат шартномаси тузилмаган ёки педагоглар аттестациясидан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинган мутахассис лавозимидаги педагог кадрлар охирги иш жойларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтадилар.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
8. Талабгор тегишли маълумотга эгалиги ёки қайта тайёрлаш курсидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда — диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлари бўйича касбий сертификатлашдан ўтади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
битирувчи талаба таҳсил олаётган таълим йўналиши бўйича касбий сертификатлашдан ўтади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/321/0621-сон)
Талабгорнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида касбий сертификат олиши лозим.
Талабгорнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёхуд ихтисослик кўрсатилган бўлса ёки дипломида кўрсатилмаган ўқув фанларидан дарс бериш ҳуқуқига эга бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида касбий сертификат олиши лозим.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
9. Қуйидагилар касбий сертификатлашга жалб этилмайди:
фан номзоди, фалсафа доктори Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;
педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражада кўрсаткичга эга бўлган педагоглар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
10. Қуйидагилар касбий сертификатлашдан маълум муддатга озод қилинади:
ҳомиладор аёллар, ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар (фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар);
узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
уч ой ва ундан узоқ муддатга республика ҳамда чет эл давлатига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагог кадрлар, улар ишга чиққанидан сўнг олти ой давомида.
11. Давлат давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2-боб. Мурожаат қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
12. Талабгор назорат синовида қатнашиш учун мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани давлат хизматлари марказларига шахсан бориб ёки ЯИДХПда тўлдирган ҳолда рўйхатдан ўтади.
Назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатга олиш даврийлиги камида бир ой давом этади.
Назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатга олиш санаси Вазирликнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.
13. Биринчи марта касбий сертификат олиш бўйича назорат синовида иштирок этиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди.
14. Назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиб, назорат синовида узрли сабаблар (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлиб турганлиги, яқин қариндоши вафот этганлиги, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган асослар)га кўра иштирок этмаган талабгор, тегишли ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда, назорат синовидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда кейинги ташкил этиладиган назорат синовида иштирок этиш учун қайтадан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
15. Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун талабгор томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида тўлов тўланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган тўловлар бўйича 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтилганда, талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.
Узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок этмаган талабгордан навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун такроран тўлов ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
16. Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтилганда, тўлов суммасининг:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
17. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида назорат синовида иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда ёки назорат синовидан ўта олмаганда, шунингдек, нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани аниқланган тақдирда, тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
3-боб. Назорат синовини ўтказиш тартиби
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
18. Касбий сертификат олиш учун назорат синови қоида тариқасида, ҳар йили март — май ойларида ўтказилади.
Вазирликнинг ички имконияти ҳамда талабгорларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, йилнинг бошқа ойларида ҳам назорат синовлари ўтказилиши мумкин.
19. Назорат синови тест шаклида ўтказилади.
Назорат синовини ўтказиш жойи ва санаси ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда ЯИДХП орқали талабгорларнинг шахсий кабинетига юборилади.
20. Назорат синови 50 та топшириқдан иборат бўлади, ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ 2 балл билан баҳоланиб, назорат синови учун жами 100 балл берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
21. Назорат синови материаллари Вазирлик ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан тестологиянинг халқаро талаблари асосида холислик ва махфийликни таъминлаган ҳолда шакллантирилади.
Назорат синови материалларини шакллантириш учун Марказ томонидан манфаатдор идоралар, уларнинг ҳудудий бўйсунувидаги ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, малакали мутахассислар, маҳаллий ва хорижий экспертлар, шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакиллари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
22. Талабгор назорат синовида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, назорат синови ўтказиладиган санадан бошлаб 5 иш куни давомида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Вазирликка мурожаат этиши лозим.
Бунда фақат Вазирликнинг Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори талабгорга қайтарилади (тўлов амалдаги электрон тизим орқали амалга оширилганда, кўрсатилган хизмат учун ундирилган тўловдан ташқари). Талабгорга хизмат кўрсатилиши учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига келиб тушган пул миқдори қайтарилмайди.
Талабгор белгиланган назорат синовига кечиккан ёки узрсиз сабабга кўра келмаган ҳамда назорат синови қоидаларини бузганлик учун жараёндан четлатилган тақдирда, тўланган тўлов қайтарилмайди.
24. Назорат синови Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган таълим ташкилотларида ҳамда бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ошкоралик ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ўтказилади.
25. Назорат синовини ўтказиш учун кузатувчилар жалб этилиши мумкин.
26. Назорат синовига жалб этиладиган кузатувчиларга Вазирлик ёки Марказ билан тузиладиган шартнома асосида ҳар бир кун учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳақ тўланади.
27. Назорат синовини топширишда талабгор фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
назорат синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;
назорат синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилса;
назорат материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса, саволларни кўчириб олса;
саволларни бошқа талабгорга берса, назорат синовини ўтказиш жараёнига халақит қилса;
назорат синови жараёнида видеокузатув орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
29. Назорат синови натижалари назорат синови тугалланганидан сўнг шу вақтнинг ўзида маълум қилинади, шунингдек, назорат синови натижалари талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Назорат синови натижалари апелляция якунларига мувофиқ ўзгариши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
30. Назорат синовлари натижалари таҳлилига кўра тестология меъёрлари бузилиши ҳолати аниқланса, Вазирлик томонидан назорат синови натижалари бекор қилинади.
Назорат материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса, хусусан, талабгорлар томонидан назорат материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса, тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади.
Назорат синови натижаси бекор қилинганда талабгорнинг хоҳишига кўра Вазирлик ҳузуридаги Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта назорат синовлари ташкил этилади.
4-боб. Назорат синови натижалари бўйича касбий сертификатни расмийлаштириш, бериш ва уларнинг реестрини юритиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
31. Назорат синови натижаси бўйича 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади.
Назорат синови якунланганидан сўнг бир ой муддатда назорат синови натижасига кўра назорат синовларидан ўтган талабгорларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сертификат талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Талабгор ЯИДПХдаги бўлим орқали касбий сертификатни юклаб олади.
32. Вазирлик томонидан касбий сертификатнинг электрон реестри юритилади.
33. Назорат синови натижаси бўйича 56 баллдан кам кўрсаткичга эга талабгор назорат синовидан ўтмаган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
34. Узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган ҳамда биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгор, шунингдек ўз хоҳишларига кўра иштирок этадиганлар учун навбатдан ташқари назорат синови ҳар йили янги ўқув йили бошлангунга қадар ташкил этилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш санаси ва назорат синовини ўтказиш муддати Вазирликнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.
Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва уни ўтказиш тартиби мазкур Регламентга мувофиқ тартибда белгиланади.
35. Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби.
36. Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган талабгор тугатган олий таълим ташкилотига талабгорнинг касбий сертификатлашдан ўта олмаганлиги тўғрисида рекламация юборади.
5-боб. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш
37. Касбий сертификатлаш натижаларидан норози бўлган талабгор натижа эълон қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
38. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан 3 — 7 нафар Вазирлик ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислардан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади.
39. Апелляция шикояти икки ҳафта мобайнида кўриб чиқилади ва талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ЯИДХП орқали хабардор қилинади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
40. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
назорат синови натижасини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қондирилишини рад этиш;
назорат синови натижасини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш.
Назорат синови натижасини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикояти қаноатлантирилишини рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
апелляция мазкур Регламент талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса.
Назорат синови натижасини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қондириш тўғрисидаги қарор шикоятда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топган тақдирда қабул қилинади.
41. Аппеляция натижаларига кўра талабгорнинг эътирозлари ўринли деб топилган тақдирда, нотўғри тузилган топшириқ учун бериладиган балл мазкур топшириқ берилган барча талабгорлар фойдасига қўшиб ҳисобланади.
42. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
43. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
6-боб. Якунловчи қоидалар
44. Вазирлик ходимлари томонидан талабгор тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, талабгор тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Вазирлик томонидан баҳолаш мезонлари, назорат синови материаллари формати ҳамда назорат синови учун ажратиладиган вақтга миллий ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Муддатлар
.
1-босқич
Талабгор
Талабгор касбий сертификатлаш назорат синовида иштирок этиш учун Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтади.
Рўйхатга олиш расмий эълон қилинган кундан бошлаб бир ой давомида
.
2-босқич
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Талабгорнинг ўз фанини (мутахассислиги) билиши, педагогик маҳорати, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун назорат синовини ташкил этади.
Ҳар йили март — май ойларида
.
3-босқич
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Талабгор касбий сертификатлаш назорат синовидан муваффақиятли ўтганда, унга электрон шаклдаги сертификатни (QR-код) расмийлаштиради ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
Буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида
.
4-босқич
Талабгор
Назорат синови натижасидан норози бўлганда, Апелляция комиссиясига апелляция шикоятини беради.
Натижа эълон қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида
.
5-босқич
Апелляция комиссияси
1. Апелляция шикоятини кўриб чиқади.
2. Талабгорни Апелляция комиссияси қарори тўғрисида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилади.
Икки ҳафта мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича
СЎРОВНОМА
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами)
5. Таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд
6. Таълим ташкилоти жойлашган туман (шаҳар)
7. Таълим ташкилоти номи ёки рақами
8. Сертификат олинадиган фан номи
9. Ўқиган таълим муассасаси
10. Диплом бўйича мутахассислиги
11. Таълим тили
12. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Davlat maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarining kasbiy sertifikatlashdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning davlat namunasi
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GERBINING TASVIRI
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TAʼLIMI VAZIRLIGI
DAVLAT MAKTABGACHA VA UMUMIY OʻRTA TAʼLIM TASHKILOTLARI PEDAGOG KADRLARINING KASBIY SERTIFIKATLASHDAN OʻTGANLIGI TOʻGʻRISIDA
SERTIFIKAT
Sertifikat seriyasi
Sertifikat raqami
Pedagog kadr toʻgʻrisida maʼlumot:
Pedagog kadrning shaxsiy kodi
Familiyasi
Ismi
Otasining ismi
Tugʻilgan vaqti
Ish joyi
Tayyorlov yoki taʼlim yoʻnalishi, mutaxassislik yoki ixtisoslik nomi
Pedagogik mahorat boʻyicha (nazorat) sinovi natijasi
Oʻquv (maxsus) fani (mutaxassisligi) boʻyicha (nazorat) sinovi natijasi
Jami toʻplangan ball
Berilgan sana
Sertifikatni imzolagan shaxs
QR-kod
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)