1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.07 Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ЁРДАМИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 16 июндаги ПФ—871-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб 1-иловага мувофиқ нафақалар ва тўловлар бекор қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарори билан 1997 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган )
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда ишловчи ва ишламайдиган аёлларга бола икки ёшга етгунгача уларни парваришлаш учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишга оид таклифларни тайёрласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 20 июнь,
308-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 июндаги 308-сон қарорига 1-ИЛОВА
Болалар учун мўлжалланган ҳамда бекор қилиниши лозим бўлган амалдаги нафақалар, компенсациялар ва имтиёзлар
PЎЙXАТИ
1. Бир йиллик иш стажига эга бўлган ишловчи оналарга (стаждан қатъи назар, 18 ёшга тўлмаган аёлларга), шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган оналарга бола 1,5 ёшга етгунгача уни парваришлаш учун берилаётган ҳар ойлик нафақалар;
ота-оналари алимент тўлашдан бўйин товлаётган ёки қонунда кўзда тутилган ва алимент ундиришнинг иложи бўлмаган ҳолатларда 6 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларга берилаётган ойлик нафақалар.
3. Бир йиллик иш стажига эга бўлмаган ишловчи оналарга ишламайдиган аёлларга бола 1,5 ёшга етгунгача уни парваришлаш учун берилаётган ҳар ойлик нафақалар;
бир ярим ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга;
6 ёшгача болалари бўлган ёлғиз оналарга;
ота-оналари алимент тўлашдан бўйин товлаётган ёки қонунда кўзда тутилган ва алимент ундиришнинг иложи бўлмаган бошқа ҳолатларда 6 ёшгача бўлган болаларга берилаётган ҳар ойлик нафақалар.
4. Ижтимоий таъминотнинг амалдаги тизимига биноан нафақа, пенсиялар олмаётган 16 ёшгача бўлган болалар (стипендия oлмаётган 18 ёшгача бўлган ўқувчилар)га берилаётган ҳар ойлик тўловлар.
5. Болалар учун мўлжалланган товарлар ва мактаб формаси қимматлашганлиги учун вояга етмаган болали оилаларга ҳар чоракда берилаётган компенсация тўловлари:
6 ёшгача бўлган болаларга;
6 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларга:
кундузги умумтаълим мактабларининг 13 ёшдан катта бўлган ўқувчиларига;
ҳунар-техника билим юртларининг кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган ўқувчиларига;
13 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга:
техникумлар, ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларига, олий ўқув юртлари талабаларига;
меҳнат дафтарчасига эга бўлган ишловчи ёшларга;
ногиронлиги бўйича пенсия ёки нафақа олувчи ёшларга.