1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.09 Бошқа шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларга ногиронликни белгилаш жараёнида шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида:
тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилиши;
«Инсон» марказлари ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласининг маҳаллий хусусиятлар ва шарт-шароитларга мослаштирилган мезонлари асосида 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш тартиби жорий этилиши белгиланганлиги, бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябрга қадар ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштироки (кейинги ўринларда — функционаллик)ни баҳолаш учун тиббий ҳужжатларни йўллаш тартиби;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ўн кун муддатда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида функционалликни баҳолаш натижаларини шакллантириб бориш имкониятини йўлга қўйсин.
Бунда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритиладиган техник ўзгартиришлар, шунингдек, фуқароларга ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ «SMS» хабарномаларини юбориш харажатлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) фуқароларга тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригидан ўтиш учун мурожаат қилиш имкониятини жорий этиш юзасидан техник ҳужжатни Рақамли технологиялар вазирлигига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.05.00.00 Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш (шунингдек, 14.01.10.00га қаранг)]
5. Рақамли технологиялар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик билан биргаликда ўн кун муддатда:
босқичма-босқич Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 сентябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида фуқароларга ногиронликни белгилаш масаласида ЯИДХП орқали оилавий шифокорга мурожаат қилиш;
ЯИДХПда оилавий шифокор томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригига йўллаш учун йўлланма беришнинг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини яратсин.
6. Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ва ушбу қарорга мувофиқ давлат хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан мазкур қарорда белгиланган талаблар бажарилиши юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 ноябрь,
742-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 742-сон қарорига 1-ИЛОВА
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) 18 ёш ва ундан катта ёшдаги шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (кейинги ўринларда — функционаллик) баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом 2025 йил 1 сентябрга қадар амал қилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.05.00.00 Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш (шунингдек, 14.01.10.00га қаранг)]
2. Функционалликни баҳолашдан ўтказиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари) ходимлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласининг (WHODAS 2.0) маҳаллий шарт-шароитларига мослаштирилган мезонлари асосида амалга оширилади.
Бунда функционалликни баҳолаш фуқароларнинг хоҳишига кўра ихтиёрийлик асосида ўтказилади ҳамда баҳолаш натижалари ногиронликни белгилаш ёки ўзгартириш учун асос ҳисобланмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.
3. Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш ҳамда шахс соғлиғининг ҳолатини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомгамувофиқ тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан амалга оширилади.
5. Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Функционалликни баҳолаш учун тиббий ҳужжатларни йўллаш тартиби
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
6. Фуқаролар ёки уларнинг қонуний вакиллари ТИЭК кўригидан ўтиш учун ўз хоҳишига кўра тиббиёт муассасасига, оилавий шифокорга, «Инсон» марказига, ижтимоий ходимга ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
7. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан ўтиш бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Бунда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Сўровнома қабул қилингани ва кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.
8. ЯИДХП, «Инсон» маркази ёки ижтимоий ходимга қилинган мурожаатлар бир иш куни ичида фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) (кейинги ўринларда — оилавий поликлиника) юборилади.
9. Тиббиёт муассасалари ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар тўғрисидаги маълумотлар тасдиғини топгандан сўнг улар тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни ичида фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага юборишлари лозим.
10. Оилавий поликлиникага мурожаат келиб тушгандан сўнг у бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади ва мурожаат муаллифининг яшаш манзилига бириктирилган оилавий шифокорга ўрганиш учун юборилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
11. Оилавий шифокор мурожаатни қабул қилиб олгандан сўнг фуқарони тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид тиббий ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда ТИЭК кўригига йўллаш учун асослар бор ёки йўқлигини аниқлайди, агар фуқаро тор соҳа мутахассислари кўригида тиббий текширувлардан ўтиши ва даволаниши лозим бўлса, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган клиник баённомалар, ташхислаш ва даволаш стандартлари (кейинги ўринларда — даволаш стандартлари)га мувофиқ фуқаро тор соҳа мутахассислари кўригида тиббий текширувлардан ўтиш санасини белгилайди ҳамда «SMS» хабар юбориш орқали ёки электрон мурожаат қилинганда ЯИДХП орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Шахс кўрикдан ўтгандан сўнг тор соҳа мутахассислари белгилаган ташхис бўйича даволаниши оилавий шифокор томонидан кузатиб борилади.
12. Шахс даволаш стандартларида белгиланган муддатларда даволаниб, тиббий текширувлардан ўтгандан сўнг организм функциясининг турғун бузилиши сақланиб қолган ҳолларда, ТИЭК кўригига йўллаш учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўриги учун йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма) оилавий шифокорлар томонидан беш кун ичида расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
13. Оилавий шифокор электрон тарзда расмийлаштирган ҳамда оилавий поликлиника бош шифокори томонидан имзоланган йўлланмани электрон шаклдаги касаллик тарихи ва (ёки) амбулатор картадан кўчирма билан биргаликда бир иш куни ичида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.
14. Йўлланма кўрикдан ўтувчи шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудига хизмат кўрсатувчи ТИЭКга юборилгандан сўнг фуқарога бу тўғрисида «SMS» хабар юборилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Бунда ариза ЯИДХП орқали қабул қилинган бўлса, йўлланма ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик юборилади.
15. Ариза берувчилар ЯИДХП орқали йўлланма шаклланган ёки шаклланмаганлигини текшириш имконига эга бўлади.
16. ТИЭКга йўлланма келиб тушгандан сўнг у кўрикдан ўтувчи шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудига хизмат кўрсатувчи ТИЭК томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Бунда йўлланмани расмийлаштиришнинг камчиликлари ТИЭК томонидан аниқланмаган ҳолларда, фуқаро кўрикдан ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида СМС-хабар юбориш орқали, агар ариза ЯИДХП орқали қабул қилинган бўлса, аризачининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабар юбориш орқали хабардор қилинади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
17. Йўлланма ва тиббий ҳужжатлардаги маълумотлар тўлиқ шакллантирилмаган ёки нотўғри тўлдирилган ҳолларда, ТИЭК йўлланмани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали оилавий поликлиникага қайтаради.
Бунда оилавий шифокор қайтарилган йўлланма ва тиббий ҳужжатларни камчиликларини бартараф этган ҳолда умумий асосларга кўра «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.
18. Фуқаро ТИЭК хабарномасини қабул қилиб олгандан сўнг кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда етиб келиши лозим, бундан фуқаро соғлиғи ҳолати бўйича оилавий поликлиникага бора олмайдиган ҳолатлар мустасно.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
19. Хабардор қилинган шахс кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда ва санада келмаган ҳолларда, ТИЭК фуқарони кўрикдан ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида алоқа воситалари орқали такроран хабардор қилади.
Такроран хабардор қилинган шахс узрли сабаблардан (оғир касаллиги, яқин қариндошининг вафот этганлиги, хизмат сафарида эканлиги ёки фавқулодда вазиятлар бўлиши ва шу каби бошқа ҳолатлар) ташқари кўрикдан ўтиш жойига белгиланган вақтда ва санада келмаганда ТИЭК йўлланмани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали оилавий поликлиникага қайтаради.
Бунда йўлланма оилавий шифокор томонидан умумий асосларга кўра такроран расмийлаштирилади.
20. Фуқаро соғлиғи ҳолати бўйича яшаш жойи бўйича рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмаган тақдирда, соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Бунда йўлланмага оилавий шифокор томонидан уйда ёки стационарда кўрикдан ўтувчилар учун «уйда ёки стационарда кўрик» деб ёки соғлиғи ҳолати бўйича яшаш жойи бўйича рўйхатда турувчи ҳудудга хизмат кўрсатувчи ТИЭКдан кўрикдан ўтиш учун бора олмайдиганлар учун эса, «ТИЭКга бора олмайди» деган маълумотлар киритилган бўлиши лозим.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларнинг рўйхатида кўрсатилган ҳолатлар бўйича шахснинг функционаллигини баҳолашдан ўтказиш ҳам фуқаронинг уйида ёки стационарда амалга оширилади.
22. Шахс функционаллигини баҳолашдан ўтказиш «Инсон» марказининг ходими томонидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги шахс кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолашдан ўтказиш саволномаси асосида суҳбат ўтказиш йўли билан ТИЭК кўригидан аввал амалга оширилади.
23. Шахс функционаллиги баҳолашдан ўтказилгандан сўнг шахсни кўрикдан ўтказиш туман (шаҳар), туманлараро ТИЭК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
24. Ақлий ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахслар функционаллигини баҳолашдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари ёки даволовчи врачлари иштирокида ўтказилади.
25. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахсларнинг функционаллигини баҳолашдан ўтказиш жазони ижро этиш муассасаларининг даволовчи врачлари иштирокида ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
26. Функционалликни баҳолаш натижалари таҳлил қилиниши учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантириб борилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
27. «Инсон» марказлари ходимларининг функционалликни баҳолашдан ўтказиш бўйича хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентликка, унинг ҳудудий бошқармалари ёхуд судга шикоят қилиниши мумкин.
28. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан ўтиш учун тиббиёт муассасасига, оилавий шифокорга, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига, ижтимоий ходимга ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ижтимоий ходим
2. «Инсон» марказига, ижтимоий ходимга қилинган мурожаатлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон тарзда мурожаат муаллифининг яшаш манзилига бириктирилган оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) юборилади.
2. Бир иш кунида
Тиббиёт муассасалари
3. Ногиронлиги белгилари аниқ кўриниб турган шахслар тўғрисидаги маълумотлар фуқаронинг яшаш манзилидаги оилавий поликлиникага (оилавий шифокорлик пунктига) юборилади.
3. Ногиронлиги белгилари аниқ кўриниб турганлиги тўғрисидаги маълумотлар тасдиғини топгандан сўнг бир иш кунида
3-босқич
Оилавий поликлиника
(оилавий шифокорлик пункти)
Мурожаат келиб тушгандан сўнг рўйхатдан ўтказилади ва мурожаат муаллифининг яшаш манзилига бириктирилган оилавий шифокорга ўрганиш учун юборилади.
Бир иш кунида
4-босқич
Оилавий шифокор
1. Мурожаат қабул қилиб олгандан сўнг фуқарони тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид тиббий ҳужжатлари мавжудлигини ҳамда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригига йўллаш учун асослар бор ёки йўқлигини аниқлайди, агар фуқаро тор соҳа мутахассислари кўригида тиббий текширувлардан ўтиши ва даволаниши лозим бўлса, даволаш стандартларига мувофиқ фуқаро тор соҳа мутахассислари кўригида тиббий текширувлардан ўтиш санасини белгилайди ҳамда «SMS» хабар юбориш орқали ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилинганда ЯИДХП орқали аризачини хабардор қилади.
1. Ўн беш кун ичида
2. Шахс кўрикдан ўтгандан сўнг тор соҳа мутахассислари белгилаган ташхис бўйича даволанилиши ташкил этилади.
4. Йўлланма тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларига юборилгандан сўнг фуқарога бу тўғрисида «SMS» хабар юборилади. Бунда ариза ЯИДХП орқали қабул қилинган бўлса, йўлланма аризачининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига автоматик юборилади.
1. Йўлланма келиб тушгандан сўнг кўрикдан ўтувчи шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатда турган ҳудудига хизмат кўрсатувчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
2. Йўлланманинг камчиликлари аниқланмаган ҳолларда фуқарони кўрикдан ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
Икки иш кунида
6-босқич
1. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази
1. Функционалликни баҳолашдан ўтказиш «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ходими томонидан саволнома асосида суҳбат ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
1. Кўрик белгиланган кун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан аввал бир соат ичида
2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
2. Баҳолаш натижалари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида шакллантириб борилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари кўригидан ўтиш бўйича
СЎРОВНОМА
I. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси кўригидан ўтувчи фуқаро тўғрисидаги маълумотлар
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Туғилган санаси
5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами
6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)
7. Яшаш манзили
8. Телефон рақами
9. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)
10. Иш жойи
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар
Тиббиёт муассасаларида даволанганлигига оид ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса)
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
21. Шишлар: (локализацияси, консистенцияси ва бошқа ўзгаришлари танланади) ________________________________________________________________________________
22. Нафас олиш тизими: (аускультация ва перкуссиядаги ўзгаришлар бемор ҳолатлари, ўзгариш турлари танланади) _____________________________________________
34. Ногиронлик сабаби: (ҳар бир сабаб учун асос бўладиган ҳужжатлар сканер шаклида юкланади) _______________________________________________________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА
Шахснинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолашдан ўтказиш
САВОЛНОМАСИ
I. Когнитив фаолият
Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган
Қийин эмас
Бироз қийин
Ўртача қийин
Жуда қийин
Бажара олмайман
Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди
Жавоб йўқ
Изоҳ
1.
Ўн дақиқа давомида бирор нарсага диққатни жамлаш
1
2
3
4
5
2.
Муҳим нарсаларни қилиш кераклигини эслаш
1
2
3
4
5
3.
Кундалик ҳаётдаги муаммоларни таҳлил қилиш ва уларга ечим топиш
1
2
3
4
5
3.
Янги вазифаларни ўрганиш (масалан, илгари бўлмаган жойга қандай боришни ўрганиш)
1
2
3
4
5
5.
Умуман одамлар нима деяётганини тушуниш
1
2
3
4
5
6.
Суҳбатни бошлаш ва давом эттириш
1
2
3
4
5
7.
Сўзлашиш, яъни фактларни ифодалаш ёки оғзаки ҳикоя қилиш
1
2
3
4
5
8.
Хабар ёзиш — ёзма нутқ орқали хабарларнинг тўғридан-тўғри ва назарда тутилган маъноларини яратиш
1
2
3
4
5
II. Ҳаракатчанлик
Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган
Қийин эмас
Бироз қийин
Ўртача қийин
Жуда қийин
Бажара олмайман
Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди
Жавоб йўқ
Изоҳ
1.
Узоқ вақт давомида тик туриш, масалан 30 дақиқа давомида
1
2
3
4
5
2.
Ўтирган ҳолатдан туриш (масалан стулдан)
1
2
3
4
5
3.
Хона ичида ҳаракатланиш
1
2
3
4
5
4.
Уйдан ташқарига чиқиш
1
2
3
4
5
5.
Узоқ масофага пиёда юриш (масалан, 1 километр)
1
2
3
4
5
6.
Тананинг асосий ҳолатини ўзгартириш (масалан, чўккалаб ўтирган ҳолатдан туриш)
1
2
3
4
5
7.
Зарур бўлганда бир хил тана ҳолатида қолиш (масалан, иш жойида ёки ўқишда ўтириш ёки туриш)
1
2
3
4
5
8.
Предметлар (юк)ни кўтариш ва олиб юриш
1
2
3
4
5
9.
Йўловчи сифатида йўловчи ташиш транспортидан фойдаланиш
1
2
3
4
5
10.
Товар ва хизматларни сотиб олиш
1
2
3
4
5
III. Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш
Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган
Қийин эмас
Бироз қийин
Ўртача қийин
Жуда қийин
Бажара олмайман
Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди
Жавоб йўқ
Изоҳ
1.
Бошдан оёққача ювиниш
1
2
3
4
5
2.
Кийиниш
1
2
3
4
5
3.
Овқатланиш
1
2
3
4
5
4.
Бир неча кун ёлғиз қолиш
1
2
3
4
5
IV. Одамлар билан тил топишиш
Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган
Қийин эмас
Бироз қийин
Ўртача қийин
Жуда қийин
Бажара олмайман
Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди
Жавоб йўқ
Изоҳ
1.
Нотаниш одамлар билан суҳбатлашиш
1
2
3
4
5
2.
Дўстона муносабатларни сақлаб қолиш
1
2
3
4
5
3.
Яқинларингиз билан тил топишиш
1
2
3
4
5
4.
Янги дўстлар орттириш
1
2
3
4
5
5.
Жинсий ҳаёт
1
2
3
4
5
V. Кундалик фаолият
Уй рўзғор ишлари
Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган
Қийин эмас
Бироз қийин
Ўртача қийин
Жуда қийин
Бажара олмайман
Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди
Жавоб йўқ
Изоҳ
1.
Уй ишларини бажариш
1
2
3
4
5
2.
Энг муҳим уй ишларини яхши бажариш
1
2
3
4
5
3.
Лозим бўлган барча уй ишларини бажариш
1
2
3
4
5
4.
Уй ишларини керакли даражада тез бажариш
1
2
3
4
5
Агар респондент ишлаётган бўлса (пуллик иш, ҳақ тўланмайдиган иш, ўз-ўзини банд қилиш) ёки ўқиётган бўлса, V бўлимнинг 5 — 10 саволлари тўлдирилади. Акс ҳолда, VI бўлимнинг саволларига ўтилади.
Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган
Қийин эмас
Бироз қийин
Ўртача қийин
Жуда қийин
Бажара олмайман
Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди
Жавоб йўқ
Изоҳ
1.
Кундалик ишда, ўқишда
1
2
3
4
5
2.
Ишда/ўқишда энг муҳим вазифаларини яхши бажариш
1
2
3
4
5
3.
Керак бўлган барча ишларни бажариш
1
2
3
4
5
4.
Ишни керак бўлганда тезроқ бажариш
1
2
3
4
5
5.
Соғлиғингиз сабабли пастроқ лавозимда ишлашга мажбур бўлдингизми?
Ҳа
Йўқ
6.
Соғлиғингиз туфайли даромадингиз камайдими?
Ҳа
Йўқ
VI. Жамиятдаги иштирок
Сизга сўнгги 30 кун ичида соғлиғингиз сабаб қуйидаги фаолият турлари қанчалик қийинчилик келтирган
Қийин эмас
Бироз қийин
Ўртача қийин
Жуда қийин
Бажара олмайман
Сўнгги 30 кун ичида қўлланилмаганлиги сабабли баҳоланмайди
Жавоб йўқ
Изоҳ
1.
Жамоат тадбирларида (масалан, байрамлар, диний ёки бошқа тадбирларда) иштирок этиш
1
2
3
4
5
2.
Жамоат тадбирларида қатнашиш учун атрофдаги тўсиқларни енгиб ўтиш
1
2
3
4
5
3.
Бошқа шахсларнинг муносабати ва хатти-ҳаракатлари туфайли муносиб ҳаёт кечириш
1
2
3
4
5
4.
Соғлиғи ҳолатига ёки унинг оқибатларига вақт ажратишни жамиятдаги иштирокига қанчалик таъсир қилиши
1
2
3
4
5
5.
Соғлиқ ҳолатини эмоционал ҳолатига қай даражада таъсир қилиши
1
2
3
4
5
6.
Соғлиғи шахснинг ўзи ёки оиланинг молиявий ҳолатига қай даражада таъсир кўрсатиши
«Ҳужжатлар врачлик-маслаҳат комиссияси (кейинги ўринларда — ВМК) раиси ёки масъул шахси томонидан «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими орқали ТИЭКга юборилади, бундан Шахсларни кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш учун йўллаш ҳамда баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомда белгиланган тартибда шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини баҳолаш билан бирга ТИЭКда кўрикдан ўтказиш ҳамда шахс соғлиғининг ҳолатини баҳолаш учун йўллаш мустасно».
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (оғир касаллиги, яқин қариндошининг вафот этганлиги, хизмат сафарида эканлиги ёки фавқулодда вазиятлар бўлиши ва шу каби бошқа ҳолатлар) ташқари, қайта кўрикка келмаган тақдирда, фуқаро «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими орқали кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган ҳолда иккинчи марта такроран хабардор қилинади.
Иккинчи марта хабардор қилинган шахс қайта кўрикдан ўтказишга такроран келмаганлиги қайта кўрикдан ўтказиш тайинланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан пенсия (нафақа)ни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади»;
в) еттинчи хатбошидаги «Бош ТИЭК ёки Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ТИЭК, Агентлик ёки Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 59-банднинг биринчи хатбошисидаги «бешинчи» сўзи «еттинчи» сўзи билан алмаштирилсин.
4. 2-илова (Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган, шунингдек, нохуш клиник прогнозга эга касалликлар ва асоратларнинг рўйхати)да:
а) қуйидаги мазмундаги 43 — 48-бандлар билан тўлдирилсин:
«43. Туғма микроцефалия организм функциясининг ифодаланган ва кучли ифодаланган бузилишларида.
44. Барча турдаги атаксияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари.
45. Апластик, гипопластик ва ирсий гемолитик анемиялар.
46. Гастроэктомия, тотал колэктомия амалиётидан кейинги бир йил кузатувдан сўнг касалликни енгил ва ўрта кечиши ҳолатларида.
47. Йирик бўғимларда тотал эндопротезлаш амалиётидан кейинги бир йил кузатувдан сўнгги ҳолат.