Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. 1-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар» деган сўзлар «Нотариат, адвокатура ва медиация» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Танлов уларни ўтказиш бўйича тегишли хулоса тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафтадан сўнг, лекин ўн беш кундан кечиктирмай ўтказилади.
Танлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида у ўтказиладиган кундан камида бир ҳафта олдин танлов бўйича талабгорга унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарнома юборилади.».
3.
20-банддаги «беш кун олдин» деган сўзлар «бир ҳафта олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин.