1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг
буйруғи
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3187-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директорининг 2026 йил 13 январдаги 70-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3760, 22.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 декабрдаги 809-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 26 августдаги 324-сон буйруғи (рўйхат рақами 3187, 2019 йил 3 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/3187/3846-сон) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 январь,
252-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Раиси К. РАФИКОВ
2025 йил 6 январь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 4 январь
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2025 йил 14 январдаги 252-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бевосита мазкур давлат органлари ва ташкилотларига проактив шаклда давлат хизматини кўрсатиш тарзида амалга оширилади.».
«25. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарлари тегишли равишда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларида ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтади. Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини улар ишлаётган ташкилот томонидан бошқа турдаги аттестациялардан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Биринчи марта лавозимга тайинланган ахборот хизмати раҳбари лавозимга тайинланган йилида, бироқ лавозимда камида уч ой ишлаганидан кейин аттестациядан ўтади.
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар икки ойлик муддат ичида аттестациядан ўтиш керак.».