Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви, Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 24 декабрдаги 119, 307-В, 6, ЭГ-01/14-8052, 01-02/5-61-сон «Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчиларнинг ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1892, 2009 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й, 6-сон, 55-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.