1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ ҲАМДА ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ ВОСИТАЛАРИ ОЛУВЧИЛАРНИНГ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1892]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 17 январдаги 233-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2025 йил 14 январдаги 2024/41-3-сон, Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 январдаги 40/17-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2025 йил 10 январдаги 1-мб-сонли ««Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчиларнинг ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1892-1, 27.01.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. «Инсонпарварлик ёрдамининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида»ги ҳисобот шакли 1-иловага мувофиқ;
«Техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида»ги ҳисобот шакли 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидалар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 декабрь,
119-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 декабрь,
307-В-сон
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 декабрь,
6-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 декабрь,
ЭГ-01/14-8052-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 декабрь,
01-02/5-61-сон
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 24 декабрдаги 119, 307-В, 6, ЭГ-01/14-8052, 01-02/5-61-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Инсонпарварлик ёрдамининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида
* «эркин муомалага чиқариш» божхона режими бўйича расмийлаштирилган юклар учун тўлдирилади.
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 24 декабрдаги 119, 307-В, 6, ЭГ-01/14-8052, 01-02/5-61-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида
ҲИСОБОТ 20___ йил _________ январь
Олувчи ______________________________________
(олувчининг тўлиқ номи)
КТУТ коди ___________________________________
Жойлашган жойи (манзили) _______________________
Олувчининг СТИР рақами ________________________
Телефон/факс, эл. почта _________________________
Т/Р
Мамлакат / донор
Лойиҳа номи
Техник кўмаклашиш воситаларини фойдаланиш йўналишининг хос рақами
Лойиҳа маъқулланган сана ва рақам
Техник кўмаклашиш воситаларини фойдаланишнинг бошланиш санаси
Жами сумма
Келиб тушган
ҳисобот даврида
лойиҳанинг бошланиш давридан
хос рақам
номи
сўмда
АҚШ. долл.
сўмда
АҚШ. долл.
сўмда
АҚШ. долл.
А
Б
В
Г
Д
Е
Ж
З
И
1
2
3
4
Жалб қилиш ҳудуди
Ўзлаштирилган (тақсимланган )
Қолдиқ маблағлар
ҳисобот даврида
лойиҳанинг бошланиш давридан
ҳисобот даврида
лойиҳанинг бошланиш давридан
сўмда
АҚШ. долл.
сўмда
АҚШ. долл.
сўмда
АҚШ. долл.
ўзлаштирилмаганлик сабаблари
сўмда
АҚШ. долл.
эслатма (ўзлаштирилмаганлик сабаблари)
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
Раҳбар
________________
_______________________
___________
(мансаби)
(Ф.И.О.)
(имзо)
Бош ҳисоботчи
_______________________
___________
М.Ў.
(Ф.И.О.)
(имзо)
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви, Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 24 декабрдаги 119, 307-В, 6, ЭГ-01/14-8052, 01-02/5-61-сонли қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича
ҚОИДАЛАР
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчилар (бундан буён матнда грант олувчилар деб юритилади) томонидан тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тўлдириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига тақдим этиладиган инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳисобот донорлар билан ўзаро келишилган битим ва дастурларда ёки инсонпарварлик ёрдамининг мувофиқлаштирилишига масъул ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Комплекс раҳбарининг қарорида белгиланган грант олувчилар томонидан, техник кўмаклашиш воситалари бўйича ҳисобот эса халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда чет эл ҳукуматлари ташкилотларининг техник кўмаклашиш бўйича қабул қилган қарорларида кўрсатилган грант олувчилар томонидан тақдим этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
2. Ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмаларига жойлашган жой бўйича ҳар ойнинг 1-санаси ҳолатига (кейинги ҳисобот ойининг 10-санасидан кечиктирмасдан) почта орқали ёки қўлда тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
3. Ҳисоботда барча маълумотлар, қатор ва устунлар тўлдирилиши зарур. Агар грант олувчилар томонидан у ёки бу қатор (устун) бўйича тегишли маълумотлар бўлмаса, у ҳолда ушбу қатор (устун)га чизиқ тортиб қўйилади. Ҳисоботдаги маълумотлар ёзув машиналарида ёки бошқа ахборот технологияларида тўлдирилиши шарт.
4. Ҳисоботнинг манзилли қисми қуйидаги тартибда тўлғазилади:
«Олувчи» — грант олувчининг тўлиқ номи кўрсатилади;
«Телефон/факс ва электрон почта» — грант олувчининг телефон/факс рақами ва электрон почта манзили кўрсатилади.
5. Ҳисобот грант олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
6. Ҳисоботда тозаланиш ва тузатишга йўл қўйилиши мумкин эмас. Агарда хатолик тузатилса, у ҳолда грант олувчининг раҳбари томонидан имзоланган тегишли тушунтириш берилади.
7. Ҳисоботда сумма миллий валюта ва АҚШ долларида кўрсатилади. Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари бошқа валюта қийматликларида расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда ушбу қиймат инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олинган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинган курс бўйича АҚШ доллари эквивалентида қайта ҳисобланади.
II. Инсонпарварлик ёрдамининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги ҳисоботни тўлдириш тартиби
3, 7, 12, 16, 20 ва 25 - устунларда — инсонпарварлик ёрдамининг миллий валютадаги суммаси;
4, 8, 13, 17, 21 ва 26 - устунларда — инсонпарварлик ёрдамининг АҚШ долларидаги суммаси;
9 устунда — инсонпарварлик ёрдамининг республика ҳудудлари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар) бўйича тақсимоти: биринчи қаторда — жами ўзлаштирилган (тақсимланган), кейинги қаторларда ҳудудлар бўйича (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар). Республика ҳудуди (вилоят, туман ва шаҳар) ҳисобот санаси даврига инсонпарварлик ёрдамининг ҳақиқатда тақсимланиши бўйича кўрсатилади ва кейинги ҳисоботларда инсонпарварлик ёрдами тақсимотининг ўзгаришига қараб аниқлаштирилади;
III. Техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва ўзлаштирилиши тўғрисидаги ҳисоботни тўлдириш тартиби
10. Техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги ҳисобот шаклининг устунлари қуйидагича тўлдирилади (2-илова):
А устунда — тартиб рақам;
Б устунда — техник кўмаклашиш воситалари тақдим қилган мамлакат коди (Дунё мамлакатлари классификаторининг рақамли коди («Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага 3-илова (1999 йил 3 декабрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон);
В устунда — техник кўмаклашиш воситалари тақдим қилган мамлакат ёки донор номи;
Г устунда — лойиҳа номи;
Д устунда — техник кўмаклашиш воситаларининг фойдаланиш йўналишлари қуйидаги хос рақамлар бўйича кўрсатилади:
10 — асбоб-ускуналар сотиб олиш;
20 — тиббий дори-дармонлар сотиб олиш;
30 — моддий-техник ресурсларни сотиб олиш (офис мебеллари, ўқув қўлланмалари, дизайн ва бошқалар);
40 — жорий харажатлар (канцтоварлар, бино ижараси, транспорт хизматлари, алоқа хизматлари, банк хизматлари ва бошқалар);
50 — меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш;
60 — маслаҳат хизматлари (эксперт ишлари учун);
70 — техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш;
80 — ўқитиш;
90 — вакиллик харажатлари (сайёҳлик, озиқ-овқатлар, кофе-брек, сувенирлар ва бошқалар);
100 — бошқалар;
Е устунда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан техник кўмаклашиш воситалари олиниши маъқулланган ҳужжатнинг рақами ва санаси;
Ж устунда — техник кўмаклашиш воситаларидан фойдаланишнинг бошланиш санаси;
З устунда — шартнома бўйича техник кўмаклашиш воситаларининг миллий валютадаги умумий суммаси;
И устунда — шартнома бўйича техник кўмаклашиш воситаларининг АҚШ долларидаги умумий суммаси;
1, 3, 6, 8, 10 ва 13 - устунларда — техник кўмаклашиш воситаларининг миллий валютадаги суммаси кўрсатилади;
2, 4, 7, 9, 11 ва 14 - устунларда — техник кўмаклашиш воситаларининг АҚШ долларидаги суммаси кўрсатилади;
5 - устунда — техник кўмаклашиш воситаларининг республика ҳудудлари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар) бўйича тақсимоти: биринчи қаторда — жами ўзлаштирилган (тақсимланган), кейинги қаторларда — ҳудудлар бўйича (вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар). Республика ҳудуди (вилоят, туман ва шаҳар) ҳисобот санаси даврига техник кўмаклашиш воситаларининг ҳақиқатда тақсимланиши бўйича кўрсатилади ва кейинги ҳисоботларда техник кўмаклашиш воситалари тақсимотининг ўзгаришига қараб аниқлаштирилади;
12 ва 15 - устунларда — техник кўмаклашиш воситаларининг ўзлаштирилмаганлик сабаблари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 55-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)