1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.08 Сув муҳофазаси зонаси. Қирғоқ бўйи минтақаси. Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари. Ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
қарори
Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0083-24-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 13 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 321]
1. Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0083-24-сон СанҚваН) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 ноябрь,
26-сон
Келишилди:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазир ўринбосари И. ҚУТБИДДИНОВ
2024 йил 8 ноябрь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирив.б. Ш. ХИДОЯТОВ
2024 йил 30 октябрь
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2024 йил 22 октябрь
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2024 йил 19 октябрь
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2024 йил 18 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 22 ноябрдаги 26-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0083-24-сон СанҚваН)
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
сув объекти — сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сувли қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек булоқлар ва бошқа объектлар;
ер ости сувлари — ер сатҳидан пастда ер қобиғининг тоғ жинслари қатламларида жойлашган сувлар;
ер усти сувлари — ер қобиғининг устида жойлашган сувлар;
санитария-ҳимоя минтақаси — фойдаланилаётган, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, шунингдек минерал сувлар ва бошқа даволаш воситалари манбаларининг санитария-муҳофаза зонаси ичида улардан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ҳамда хўжалик-ичимлик сувини оқилона бошқариш, ҳисобини юритиш учун қатъий режимда ташкил қилинадиган табиий ҳудуд;
санитария-муҳофаза зонаси — ичимлик, маиший ва даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун фойдаланилаётган, лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва реконструкция қилинаётган сув объектларига туташ, режим асосида муҳофаза этиладиган, уларни санитария-эпидемиологик жиҳатидан ишончлилигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган табиий ҳудуд;
оқова сувлар — сувни истеъмол қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш натижасида ҳосил бўладиган ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари орқали оқизиб юбориладиган сув.
2-боб. Ер ости ва ер усти сув сув объектларининг ифлосланиш даражасига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
2. Ичимлик, коммунал-маиший, даволаш, курорт, рекреация, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа мақсадларда фойдаланиладиган ер ости ва ер усти сув объектларининг органолептик, токсикологик, бактериологик ва санитария режимига оид ифлосланиш даражаси бўйича гигиеник таснифлари мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
3. Ер ости сув объектларининг ифлосланиш даражасини гигиеник баҳолаш мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
4. Ер усти сув объектларининг ифлосланиш даражасини гигиеник баҳолаш мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилиши керак.
5. Ер ости ва ер усти сув объектларида органолептик ва санитария-токсикологик кўрсаткичлар рухсат этилган максимал концентрациядан ошмаслиги лозим.
Бунда, органолептик ва санитария-токсикологик кўрсаткичларнинг сувдаги аниқланган кимёвий жиҳатдан зарарли моддалар миқдорининг рухсат этилган концентрациясига нисбати йиғиндиси 1,0 дан ошмаслиги керак.
6. Ер усти сув объектларининг қуруқ қолдиқ билан минерализацияланган даражасининг рухсат этилган миқдори 1000 мг/дм3 дан ошмаслиги лозим.
7. Сувнинг ҳиди ва таъми 2 баллдан ошмаслиги керак.
8. Ер усти сув объектларидаги сувда эриган кислород миқдори 4,0 мг O2/дм3 дан кам бўлмаслиги лозим.
9. Сувнинг перманганат оксидланишининг мақбул қиймати 2,0 мг O2/дм3 бўлиши керак.
10. Ер усти сув объектлари сувининг бактериологик ифлосланишини аниқлашда сувдаги умумий колиформ бактериялар ва термотолерант колиформ бактериялар сони 1 литр сувда 1х103 дан ошмаслиги керак.
12. Оқова сувларнинг ер ости сув объектларига ифлослантирувчи таъсирини гигиеник баҳолаш мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
13. Ер ости сув объектларининг сифати, ифлосланиш даражасини гигиеник баҳолашда сувнинг қуруқ қолдиқ миқдори, сульфатлар ва хлоридлар бўйича минерализация даражасини ҳисобга олиш лозим.
Бунда, сувнинг рангдорлик даражаси 20 дан (ясси бурчак остида ўлчанади) ва перманганат оксидланишининг умумий санитария кўрсаткичи 2,0 мг O2/дм3 дан ошмаслиги керак.
14. Ер ости сув объектларининг хавфсизлигини таъминлашда сув таркибидаги кимёвий компонентлар концентрациясининг пастки чегараси 0,5 дан ошмаслиги керак.
3-боб. Ер ости ва ер усти сув объектларининг сифатига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
сувдан фойдаланиш жойининг энг яқин нуқталаридан 500 м баландликда;
оқмайдиган сув объектларида сувдан фойдаланиш жойининг ҳар икки йўналишдаги нуқтасидан 500 м масофада.
16. Ер ости ва ер усти сув объектларидаги сифат кўрсаткичларини аниқлашда қуйидагилар ўрганилиши керак:
ҳудудлардаги ер усти сув объектларига қуйиладиган оқова сувлардаги кимёвий моддаларнинг ўзига хослиги;
ер ости ва ер усти сув объектларидаги кимёвий моддаларнинг рухсат этилган концентрациясидан ошиб кетиш даражаси;
сувдаги кимёвий моддаларнинг кансерогенлик хусусияти ва уларнинг аниқланиш частотаси;
кузатув ва биологик парчаланиш шароитида кимёвий моддаларнинг сувдаги концентрациясининг ошириш тенденцияси.
17. Ер ости сув объектларининг сифатини ўрганиш учун қуйидагиларни инобатга олиш зарур:
сувнинг оксидланиш имконияти;
аммоний азот ингредиентлари;
сувнинг ҳиди ва лойқалилиги;
сувдаги умумий микроблар ва лактоза-мусбат ичак таёқчалари сони.
18. Ер ости ва ер усти сув объектларидаги сувнинг сифатини назорат қилиш ЎзМСт 133:2024 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» миллий стандартига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
19. Ер ости ва ер усти сув объектларининг таркиби ва хусусиятлари мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
20. Ер ости ва ер усти сув объектларидаги кимёвий моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрациялари мазкур санитария қоидаларининг 6-иловасига мувофиқ бўлиши керак.
21. Ер ости ва ер усти сув объектларидаги санитария-микробиологик кўрсаткичлар бўйича аҳолининг ичимлик, коммунал-маиший сувдан фойдаланиш шароитларини эпидемиологик баҳолаш мазкур санитария қоидаларининг 7-иловасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
22. Ер ости ва ер усти сув объектларига келиб тушаётган 1 ва 2-хавфлилик синфларига мансуб бўлган бир нечта моддалар концентрациясининг умумий йиғиндиси рухсат этилган максимал концентрацияси (REK) ёки тахминий рухсат этилган даражаси (TRED) 1 дан ошмаслиги керак ва бу қуйидаги формула орқали ифодаланади:
C1 + C2 +Cn< 1.0
REK1 REK2 REKn
Бунда:
C1 , Cn — ер ости ва ер усти сув объектларида аниқланган n моддаларнинг концентрацияси;
23. Маиший, саноат, хавфли, заҳарли-кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш жойлари, чиқинди полигонлари ҳудудида жойлашган ер ости сув объектлари йилига 2 марта, яъни баҳор ва куз мавсумида лаборатория таҳлилларидан ўтказилиши зарур.
4-боб. Ер ости ва ер усти сув объектларининг санитария муҳофазасига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
24. Ер ости ва ер усти сув объектларига қуйидагиларни ташлашга йўл қўйилмайди:
рухсат этилган максимал концентрацияси ёки тахминий рухсат этилган даражаси ишлаб чиқилмаган моддалар ҳамда сув таркибини ўзгартирувчи оқова сувлар, шунингдек аналитик назорат усуллари ёрдамида аниқлаб бўлмайдиган моддаларни;
тозаланган ва зарарсизлантирилган саноат, шаҳар ва қишлоқ хўжалигида суғориш учун қайта ишлатилиши мумкин бўлган оқова сувларни;
саноат объектларидан ҳосил бўлган тозаланмаган ёки етарли даражада тозаланмаган оқова сувларни.
ичимлик, коммунал-маиший сув таъминоти манбаларининг биринчи ва иккинчи санитария муҳофаза минтақаларига;
дам олиш масканлари, туризм ҳамда спорт ва соғломлаштириш жойларига;
табиий шифобахш ресурсларни ўз ичига олган сув ҳавзаларига.
26. Таркибида радионуклидлар бўлган оқова сувларни оқизиш, йўқ қилиш ва зарарсизлантиришнинг умумий алфа ҳамда бета фаоллиги ЎзМСт 133:2024 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» миллий стандартига мувофиқ бўлиши керак.
Бунда, сувдаги 210Pb, 228Ra ва 232Th мавжудлигини аниқлаш зарур.
27. Ер усти сув объектларига сув транспорт воситаларидан нефт маҳсулотлари, чиқиндилар, тозаланмаган оқова сувлар, сланец, баласт сувлари оқизилмаслиги керак.
28. Ер ости ва ер усти сув объектлари ҳамда уларнинг санитария муҳофаза минтақаларида қурилиш, портлатиш, кон қазиш, коммуникацияларни ётқизиш ишларини олиб боришга йўл қўйилмайди.
29. Ер ости ва ер усти сув объектларининг санитария-муҳофаза зоналари ҳамда санитария-ҳимоя минтақаларини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори асосида амалга оширилиши лозим.
30. Ер ости сув объектларининг санитария муҳофазасини таъминлашда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:
суюқ чиқиндиларни ташлашга мўлжалланган чуқурларга оқизишни;
маиший, саноат, хавфли, заҳарли-кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш жойлари, чиқинди полигонлари ҳудудларида чиқиндиларни жойлаштириш объектларини ташкил этиш ва ундан фойдаланишни;
магистрал газ қувурларини ётқизиш ва улардан фойдаланишни;
хўжалик ёки бошқа фаолият турларини ташкил этишни;
31. Ер ости сув объектларини ифлосланишдан ҳимоялашда қуйидагиларни амалга ошириш керак:
маиший, саноат, хавфли, заҳарли-кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш жойлари, чиқинди полигонлари ҳудудидаги чиқиндиларни жойлаштиришда чиқиндиларни сақлаш учун сув ўтказмайдиган идишлардан (контейнерлар) фойдаланишни;
34. Оқова сувларни кичик сув объектларига (зовурлар, қишлоқ хўжалиги сув коллекторлари) оқизиш жойини танлашда санитария, гидрология ва иқлим шароитларни ҳисобга олиш лозим.
35. Сув объектларига оқова сувларни оқизишда уларни турар жойларнинг ичимлик, коммунал-маиший сув объектларидаги сув билан аралаштиришга йўл қўйилмайди.
36. Аҳоли пунктларидан оқова сув иншоотларигача бўлган масофа СанҚваН 0350-17-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича санитария нормалари ва қоидалари» га мувофиқ бўлиши лозим.
37. Оқова сув қувурларини қуйидаги ҳудудларда ётқизишга йўл қўйилмайди:
сувга тўйинган грунт-тупроқларда (тошлоқ, ярим тошлоқ ва катта тош бўлакли тупроқлардан ташқари);
майдаланган грунт-тупроқларда;
тектоник бузилишлар бўлган жойларда.
38. Оқова сув иншоотида чиқиндиларни ушлаб қолиш учун учи эгилиб бошқариладиган ҳаракатланувчи панжаралар ёки майдаловчи панжаралардан фойдаланиш керак.
39. Қишлоқ хўжалигининг суғориш майдонларида ер ости сув манбаларини табиий ифлосланишдан муҳофаза қилиш лозим.
40. Қишлоқ хўжалигининг суғориш майдонлари рельефини танлаш тупроқ хусусиятлари, гидрогеологик шароитлар ва санитария-ҳимоя минтақаларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
41. Қишлоқ хўжалигининг суғориш майдонларини қуйидаги ҳудудларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
ичимлик суви сифатида фойдаланиладиган ер ости ва ер усти сув объектлари мавжуд ҳудудларда;
санатория-курорт, соғломлаштирувчи дам олиш масканлари, санитария-муҳофаза зонаси атрофида;
ер юзасидаги ёриқлар ва турли ўлчамдаги чуқурликлардан сув сизиб чиқувчи ҳудудларда.
42. Юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишини олдини олиш мақсадида ичимлик суви сифатида фойдаланиладиган ер ости сув объектлари ва маданий соғломлаштириш сувлари мавжуд бўлган ҳудудларни оқова сув билан суғоришга йўл қўйилмайди.
ўртача босимли ускуналар билан ёмғирлатиб суғорганда — 300 м;
юқори босимли ускуналар билан ёмғирлатиб суғорганда — 500 м.
44. Оқова сувлардаги водород ионларининг фаоллиги 6,0 — 8,5 оралиғида бўлиши керак.
45. Оқова сувлардаги заҳарли тузларни сув билан тўйиниши тупроқдаги сувда эрийдиган тузларнинг критик таркиби 0,1 — 0,25 % дан ошмаслиги керак.
46. Оқова сувлардаги тузларнинг рухсат этилган концентрацияси оғир ва ўрта қумлоқ тупроқ таркибида 1 г/дм3дан, енгил қумлоқ тупроқ таркибида 2 г/дм3дан, қумли қумлоқ ва қум таркибида 3 г/дм3дан ошмаслиги керак.
47. Суғориш учун ишлатиладиган оқова сувларда рухсат этилган катион нисбати (Na: Ca+Mg) мазкур санитария қоидаларининг 8-иловасига мувофиқ бўлиши керак.
48. Дашт ва ярим дашт зонаси тупроқларида магнийли шўрланиш жараёнларининг олдини олиш учун оқова сувдаги Mg ионлари концентрацияларининг (mg-yekv/dm3) Ca ионлари концентрацияларига нисбати 1 дан ошмаслиги керак.
49. Рудани ва ипакни қайта ишлаш ҳамда суперфосфат ишлаб чиқариш корхоналари, биокимёвий ва бошқа саноат тармоқлари оқова сувларидан қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда фойдаланишга йўл қўйилади.
50. Оқова сувлардаги токсик моддаларнинг рухсат этилган умумий миқдори тупроқнинг микробиологик фаоллиги (нитрификация ва селлюлозани йўқ қилиш), маданий экинларнинг ўсиш ва ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим.
51. Суғориш учун ишлатиладиган оқова сувлар сифатининг микробиологик ва паразитологик кўрсаткичлари мазкур санитария қоидаларининг 9-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
53. Оқова сувларни ифлосланиш кўрсаткичлари мазкур санитария қоидаларининг 10-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
54. Техник сув таъминотининг ёпиқ тизимларидаги оқова сувларнинг мажбурий кўрсаткичлари сифатида қуйидагилар аниқланиши зарур:
дезинфекциялаш воситасининг қолдиқ таркиби ҳар соатда;
қаттиқ моддаларнинг таркиби кунига 1 марта;
коли-индекс кунига 1 марта;
КБЕ-5 ва ККЕ ҳафтада бир марта.
55. Техник сув таъминотининг очиқ тизимларидаги оқова сувларнинг мажбурий кўрсаткичлари сифатида қуйидагилар аниқланиши зарур:
дезинфекциялаш воситасининг қолдиқ таркиби ҳар соатда;
ҳид ва рангнинг интенсивлиги кунига 1 марта;
қаттиқ моддаларнинг таркиби кунига 1 марта;
коли-индекс кунига 1 марта;
КБЕ-5 ва ККЕ ҳафтада бир марта;
ингридиентларнинг таркиби ойига камида 1 марта.
56. Саноат сув таъминоти тизимларида коррозия ингибиторлари, стабилизаторлар ва бошқа реагентлардан фойдаланганда оқова сувнинг таркибини аниқлаш лозим.
57. Таркибида оғир металларни ўз ичига олган саноат оқова сув қолдиғи ўғит сифатида қўлланилганда оғир металлар ҳисобига тупроқ ифлосланиш даражасининг рухсат этилган концентрацияси қийматлари 0,7-0,8 дан ошса, саноат оқова сув қолдиғидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
58. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати ушбу санитария қоидаларининг 11-иловасида келтирилган.
Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0083-24-сон СанҚваН) 1-ИЛОВА
Ичимлик, коммунал-маиший, даволаш, курорт, рекреация, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа мақсадларда фойдаланиладиган ер ости ва ер усти сув объектларининг органолептик, токсикологик, бактериологик ва санитария режимига оид ифлосланиш даражаси бўйича гигиеник таснифлари
Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0083-24-сон СанҚваН) 5-ИЛОВА
Ер ости ва ер усти сув объектларининг таркиби ва хусусиятлари
Кўрсаткичлар
Сувдан фойдаланиш турлари (категорияси)
I
II
1. Табиий бўлмаган моддалар
Оқова сувлар чиқарилгандан сўнг сув объектида, қирғоқ зонасида ва назорат нуқтасида (бўлимида) иш олиб борилади, сувидаги қаттиқ моддалар миқдори нормадан ошмаслиги керак:
0,25 mg/дм3
0,75 mg/дм3
30 mg/дм3 дан ортиқ қаттиқ моддалар бўлган сув объектлари сувларининг таркиби 5 фоиздан ошишига йўл қўйилмайди.
Ёғингарчилик сувлари юқори оқимли сув омборлари учун 0,4 мм/сек дан ортиқ ва паст оқимли сув омборлари учун 0,2 мм/сек дан ортиқ бўлган миқдорда тушишига йўл қўйилмайди.
2. Сузувчи аралашмалар
Сув юзасида нефт маҳсулотлари, ёғлар ва бошқа аралашмаларнинг тўпланиши ва плёнка ҳосил қилганлиги аниқланмаслиги керак.
3. Бўялиши
Сув устунида аниқланмаслиги керак:
20 м
10 м
4. Ҳиди
Сув ҳиди 2 баллдан ортиқ интенсивликка эга бўлмаслиги керак:
тўғридан-тўғри ёки кейинги хлорлаш вақтида
Бевосита
5. Ҳарорати
Оқова сувларни оқизиш натижасида ёзги сув ҳарорати охирги 10 йил ичида йилнинг энг иссиқ ойининг ўртача ойлик сув ҳарорати билан таққослаганда 3о дан ошмаслиги керак.
6. Водород кўрсаткичи (pН)
6,5 — 8,5 дан ошмаслиги керак.
7. Сувнинг минерал таркиби
1000 mg/дм3 дан ошмаслиги, шунингдек: хлоридлар 350 mg/дм3;
сульфатлар 500 mg/дм3
8. Эриган кислород
Йилнинг исталган даврида, соат 12 дан олдин олинган намуна 6 mg/дм3 дан кам бўлмаслиги керак.
Йилнинг исталган даврида, соат 12 дан олдин олинган намуна 4 mg/дм3 дан кам бўлмаслиги керак.
Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0083-24-сон СанҚваН) 7-ИЛОВА
Ер ости ва ер усти сув объектларидаги санитария-микробиологик кўрсаткичлар бўйича аҳолининг ичимлик, коммунал-маиший сувдан фойдаланиш шароитларини эпидемиологик баҳолаш
Номланиши / Кўрсаткичлар
Кўрсаткичлар қийматларини тартиблаш (ҳисоблаш) ва уларни балл орқали баҳолаш (махражлаш)
1. Умумий микроблар сони ва Термотолерант бактериялар миқдори 5000 KOE/дм3 дан ортиқ бўлган сув объектларидаги сув намуналарининг фоизи
<15
1
16-59
4
60-70
8
> 70
10
2. Сув объектларининг ўртача коли индекси
<1000
1
1001-1500
5
1501-2000
10
> 2000
15
3. Сув омбори сувидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган аҳоли фоизи
Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0083-24-сон СанҚваН) 10-ИЛОВА
Оқова сувларни ифлосланиш кўрсаткичлари
Кўрсаткичлар
Ялпи таркиб
Намлик фоиз, кўп эмас
82
Органик таркиб, фоиз қуруқ қолдиқ
20 кам
Кислоталилик, pН
5,5 — 8,5
Қўрғошин, mg/кг, кўп эмас
1000
Мишяк, mg/кг, кўп эмас
20
Симоб, mg/кг, кўп эмас
15
Коли-титр, кўп эмас
0,01
Гелминт тухумлари, дона
0
Патоген ентеробактериялар, ҳужайра
0
Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0083-24-сон СанҚваН) 11-ИЛОВА
И.И. Илинский
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Сув, тупроқ гигиенаси ва санитария бактериологияси лабораторияси мудири, т.ф.д., профессор;
О.П. Миршина
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н;
Л.Т. Турдиева
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси;
И.А. Усманов
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходим, т.ф.д;
Г.Е. Мусабеков
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси коммунал гигиена бўлими санитария врачи;
Шд.О. Тиллаева
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Аҳоли пунктлари, турар жой ва жамоат биноларини режалаштириш гигиенаси лабораторияси катта илмий ходими;
Тақризчилар рўйхати:
А.У. Садиков
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти тиббий биологик тадқиқотлар лабораторияси мудири, т.ф.д. профессор;
Д.А. Зареддинов
Тошкент шаҳар тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази, Гигиена ва радиация хавфсизлиги кафедраси мудири, т.ф.д. профессор;
Г.Т. Искандарова
Тошкент тиббиёт академияси «Коммунал ва меҳнат гигиенаси» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 22 ноябрдаги 26-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2002 йил 29 июлда тасдиқланган 0129-02-сон СанҚваМ «Ўзбекистон Республикасининг ўзига хос табиий-иқлим шароитида канализация тизимларига қўйиладиган санитария талаблари».
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2004 йил 25 октябрда тасдиқланган 0173-04-сон СанҚваМ «Ўзбекистоннинг ўзига хос шароитларида ер ости сувларини ифлосланишини муҳофаза қилиш бўйича санитария-гигиеник талаблар».
3. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2005 йил 10 январда тасдиқланган 0180-05-сон СанҚваМ «Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги суғориш майдонларида оқава сувлар ва унинг чўкиндиларидан фойдаланишга қўйиладиган гигиеник талаблар».
4. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2005 йил 10 январда тасдиқланган 0181-05-сон СанҚваМ «Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитида ўғитлаш ва суғоришда фойдаланиладиган оқава сувлар, уларнинг чўкиндиларини сифатига қўйиладиган гигиеник талаблар».
5. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2006 йил 26 октябрда тасдиқланган 0216-06-сон СанҚваМ «Тозаланган шаҳар оқава сувларидан саноат сув таъминотида фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари».
6. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2008 йил 16 октябрда тасдиқланган 0255-08-сон СанҚваМ «Ўзбекистон шароитида сув ҳавзаларининг аҳоли саломатлиги учун хавфлилиги нуқтаи назаридан ифлосланиш даражасини гигиеник баҳолашнинг асосий мезонлари».
7. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 10 февралда тасдиқланган 0318-15-сон СанҚваМ «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув манбаларини муҳофаза қилиш бўйича гигиеник ва эпидемияга қарши талаблар».