ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 26 июндаги 52-2023/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3451, 2023 йил 14 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2023 й., 10/23/3451/0593-сон) билан тасдиқланган Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тўғрисидаги намунавий
низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
2-банд «ижтимоий келиб чиқиши» деган сўзлардан кейин «қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2.
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Танлов комиссияси таркиби ташкилотнинг ходимлари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
Бунда, ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари Танлов комиссияси раиси ҳамда ташкилотнинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича таркибий бўлинмаси раҳбари ёки бунга масъул ходими Танлов комиссияси котиби ҳисобланади.
Танлов комиссияси таркибига келишув асосида тегишли соҳанинг малакали мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим ташкилотлари ёки давлат органи ва ташкилоти ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.».
3.
19-банддаги «беш кун олдин» деган сўзлар «камида бир ҳафта олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
Илованинг 7 ва 8-позицияларидаги «таълим муассасасининг» деган сўзлар «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.