1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШГУЗАР-БОЙСУН-ҚУМҚЎРҒОН ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИ ҚУРИЛИШИ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАЁТГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши учун Япония Ҳукумати томонидан берилаётган узоқ муддатли имтиёзли кредитдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.02 Бошқарув, назорат ва ташкилотлар ҳамкорлиги;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
1. Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишининг бир қисмини молиялаштириш учун 40 йил муддатга, шу жумладан ўн йиллик имтиёзли даврга 0,4 йиллик фоиз остида Япония халқаро ҳамкорлик банкининг 16359 млн Япония йени (151,47 млн АҚШ долларига тенг) миқдоридаги имтиёзли кредити жалб этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Япония халқаро ҳамкорлик банкининг кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитга хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.20.00 Воситачилик]
кредит бўйича фоизлар, воситачилик ҳақи ва асосий қарзни тўлаш «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига 1-иловага* мувофиқ жадвалга кўра амалга оширилади;
* 1-илова берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси]
лойиҳани ҳаммолиялаштириш улуши Ўзбекистон томонидан давлат бюджети маблағлари (20% миқдорида) ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]
Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]
Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишининг капитал қўйилмалари ҳажми ва молиялаштириш манбалари 3-иловага* мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар]
Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш жадвали 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2—4-иловалар берилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Япония халқаро ҳамкорлик банкининг узоқ муддатли имтиёзли кредитини олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кредит битимини имзолашга вакил қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан Япония халқаро ҳамкорлик банки ўртасидаги кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония Ҳукумати томонидан вакил қилинган банк билан банклараро битим, шунингдек Япония халқаро ҳамкорлик банкининг имтиёзли кредитидан фойдаланиш ва уни қайтариш тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан агентлик битими тузсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
7. Мазкур лойиҳа бўйича Япония ҳамкорлик банки томонидан берилаётган кредитдан тўлиқ, мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгарлик «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига юклансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.03 Темир йўл хўжалигини эксплуатация, реконструкция, модернизация қилиш]
8. Лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳанинг маслаҳатчиси сифатида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларининг ҳамишлаб чиқувчиси бўлган Japan Transportation Consultants компаниясини танлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
9. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси лойиҳани самарали амалга ошириш ва Япония халқаро ҳамкорлик банкининг кредитидан самарали фойдаланиш учун икки ҳафта муддатда ходимлар сони 6 кишигача бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этсин, мазкур Гуруҳ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи таркибига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигидан бир нафардан вакил киритсин.
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига қуйидаги асосий вазифаларни бажариш:
лойиҳа амалга оширилишининг доимий мониторингини олиб бориш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асбоб-ускуналар харид қилиш ва хизматлар кўрсатилишига танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;
тузиладиган контрактларни ўз вақтида бажариш;
ишларнинг ҳар ойлик ҳажмларини ва молиявий харажатларни белгилаш;
молиявий маблағлар ҳаракатини назорат қилиш;
лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида белгиланган шакллардаги ҳисоботларни кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш учун «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этиш юклансин.
10. Лойиҳани амалга ошириш даврида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.05 (Кучини йукотган) Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий банклар, суғурта агентликлари ва хорижий компанияларнинг даромадлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаида даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар, асбоб-ускуналар, моддий ресурслар ва ишлар (хизматлар)ни импорт қилишда божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
11. Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший соҳада ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бурғулаш-портлатиш ишларини амалга ошириш технологияларини қўллаш имкониятларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва хулоса берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2005—2007 йиллар инвестиция дастурида Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли қурилишини тугаллаш учун давлат бюджети ҳисобига зарур капитал қўйилмаларни назарда тутсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан берилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини, шунингдек улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон янги темир йўл линияси қурилишини жадаллаштириш тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги 43-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Р.Ф.Файзуллаев зиммасига юклансин.