toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг
буйруғи
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3218-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги ПФ-59-сон «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2019 йил 30 декабрдаги 46-сон буйруғи (рўйхат рақами 3218, 2020 йил 10 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2020 й., 10/20/3218/0164-сон) билан тасдиқланган Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. САИДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 декабрь,
БР-45-сон
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2024 йил 20 декабрдаги БР-45-сон буйруғига
ИЛОВА
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 3-банд «орқали» деган сўздан кейин «онлайн тарзда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик ҳисобига олиш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади. 16 ёшга тўлмаган болаларга алоҳида рўйхатга олиш варақаси (электрон рўйхатга олиш варақаси) тўлдирилади.».
3. 9-банднинг тўққизинчи хатбошисидан «консуллик йиғими ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 23-банддан «консуллик йиғимлари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 2 ва 3-иловалар қуйидаги мазмундаги 10-позиция билан тўлдирилсин:

«

10. ЖШШИР

».

6. 4 ва 5-иловалар мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
«Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА

___________________________________________________________________________

(Консуллик муассасасининг номи)

(штрих код)

Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ

Расм учун жой 3х4 см

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.)

(агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим)

2. Туғилган йили, ойи, куни*

3. Туғилган жойи*

4. Миллати*

5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш санаси ва мақсади*

6. Ўзбекистон Республикасидаги охирги яшаш манзили*

7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони

8. Иш жойи ва лавозими

9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури ҳужжат тақдим этган идоранинг номи ҳужжатнинг серияси ва рақами ҳужжатнинг амал қилиш муддати*

10. ЖШШИР

* Мазкур бандлар автоматик тарзда тўлдирилади.

_________________________________________

_________________________________

(Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси)

Консулнинг имзоси

Рўйхатдан ўтказиш рақами: ________________

Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «____» ________________________

».

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
«Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА

___________________________________________________________________________

(Консуллик муассасасининг номи)

(штрих код)

Хорижда вақтинчалик яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ

Расм учун жой 3х4 см

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.)

(агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим)

2. Туғилган йили, ойи, куни*

3. Туғилган жойи*

4. Миллати*

5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш санаси ва мақсади*

6. Ўзбекистон Республикасидаги охирги яшаш манзили*

7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони

8. Иш жойи ва лавозими

9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури ҳужжат тақдим этган идоранинг номи ҳужжатнинг серияси ва рақами ҳужжатнинг амал қилиш муддати*

10. ЖШШИР

* Мазкур бандлар автоматик тарзда тўлдирилади.

_________________________________________

_________________________________

(Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси)

Консулнинг имзоси

Рўйхатдан ўтказиш рақами: ________________

Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил «____» ________________________

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2025 й., 10/25/3218-1/0003-сон)