toggle_night_mode
Ҳужжат 19.06.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сон қарорига мувофиқ камбағал оилаларнинг иқтисодий фаоллигини оширишни маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги ПҚ-405-сон қарори билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуронийни бештадан камбағал оилага бириктириш орқали уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тўғрисидаги таклифлар маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллаларда фаол нуронийларни танлаб олиш ва рағбатлантириш тартиби;
камбағал оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда 2025 йил январь ойи якунига қадар ушбу қарор талаблари асосида фаол нуронийларни танлаб олиб, камбағал оилаларга бириктириш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда 2025 йил 10 февралга қадар «Онлайн маҳалла» электрон платформасида ушбу қарорга мувофиқ танлаб олинган фаол нуронийлар учун алоҳида модулни ишга туширсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 декабрь,
892-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 892-сон қарорига
ИЛОВА
Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш, шунингдек, камбағал оила фарзандларига таълим олишлари учун ўқув жиҳозлари ва қуроллари, спорт кийимларини харид қилиш, кекса фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
камбағал оила фарзанди — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПФ-143-сон Фармонига асосан Камбағал оилалар реестрига киритилган оила фарзанди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фаол нуроний — аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган, бириктирилган ҳудудда доимий ёки вақтинча яшовчи 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган маҳалла фаоллари.
2-боб. Фаол нуронийлар рўйхатини шакллантириш ва уларни камбағал оилаларга бириктириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг (кейинги ўринларда — «Нуроний» жамғармаси) ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда ҳар бир маҳалладан уч нафардан фаол нуронийларни қуйидаги мезонлар асосида танлаб олади:
бириктирилган ҳудудда доимий ёки вақтинча яшаши ҳамда эллик беш ёшга тўлган ва етмиш беш ёшдан ошмаган (етмиш беш ёш ҳам) бўлиши;
аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор эканлиги;
оила аъзоларидан бири «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва «Камбағаллик реестри»га киритилмаганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзгалар парваришига муҳтож бўлмаган ҳолда ишга лаёқатли эканлиги;
ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланмаганлиги ҳамда жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари йўқлиги;
ижтимоий ҳимояга муҳтож эмаслиги, оғир турмуш шароитига тушиб қолмаганлиги, шунингдек, психологик маслаҳатга муҳтож бўлмаслиги;
зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига зарар етмаган бўлиши;
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини фаол юритаётганлиги.
4. Танлаб олинган уч нафардан фаол нуронийларга яшаб турган жойи бўйича 5 тадан камбағал оила олти ой муддатга бириктирилади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва «Нуроний» жамғармасининг тавсиясига асосан танлаб олинган фаол нуронийларнинг соғлиғи ва оилавий шароитига боғлиқ камбағал оилалар бошқа фаол нуронийларга қайта бириктирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Фаол нуронийлар бириктирилган оилалар билан ишлашда «маҳалла еттилиги» билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
3-боб. Фаол нуронийларни рағбатлантириш ва камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-§. Фаол нуронийларни рағбатлантириш тартиби
6. «Нуроний» жамғармаси ва танлаб олинган фаол нуронийлар ўртасида фаол нуронийларни рағбатлантириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар расмийлаштирилади.
Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бўлимлари фаол нуронийлар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни расмийлаштириш ишларига кўмаклашади.
7. Танлаб олинган фаол нуронийлар уларга юкланган вазифаларни бажаришлари учун «Нуроний» жамғармаси томонидан ҳар ойнинг 25-санасидан кечикмаган ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи тўловлар уларнинг розилигига кўра банк пластик карталарига тўлаб берилади.
Фаол нуронийларнинг банк пластик карталари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, нақд пул шаклида тўланиши мумкин.
8. Ойнинг охирги иш кунида қайдномалар ёпилади, тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган рағбатлантирувчи тўловлар тегишли тижорат банкидаги олувчининг номидаги махсус депозит ҳисобварағига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади.
Тижорат банки томонидан ойнинг 27-санасига қадар тўланмаган рағбатлантирувчи тўловга йўналтирилган маблағлар ҳар ойнинг охирида тегишли ҳисобварағига қайтарилади.
Талаб қилиб олинмаган рағбатлантирувчи тўлов маблағлари белгиланган тартибда «Нуроний» жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтарилади.
2-§. Камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Камбағал оилаларнинг фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Фаол нуронийлар икки иш куни ичида ўзларига бириктирилган камбағал оилалар фарзандларининг билим олишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида, уларнинг ўқув жиҳозлари (устувор равишда дарс стол-стули) ва қуроллари ҳамда спорт кийимларига бўлган эҳтиёжларини аниқлайди ва бир иш куни ичида уларни харид қилиш бўйича «Нуроний» жамғармасига тавсия беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тавсияни расмийлаштиришда фаол нуронийга маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) ва ижтимоий ходим кўмаклашади.
Тавсияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун камбағал фуқаро ҳамда фаол нуроний масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўрганиш натижасида нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлиги аниқланган тақдирда, маблағ ажратиш рад этилади ҳамда бу ҳақида «Нуроний» жамғармаси бир иш кунида рад этиш сабабларини кўрсатилган ҳолда камбағал оилага хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари уч иш куни ичида:
ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим билан биргаликда фаол нуроний тавсиясини ва юборилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) камбағал оила фарзандларининг билим олишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида фаол нуронийга бириктирилган ҳар бир камбағал оилага ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридан ошмаган миқдорда маблағ ажратиш тўғрисида «Нуроний» жамғармаси ҳудудий бўлимларининг тегишли буйруғи қабул қилинади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Камбағал оилага ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар 2026 йил 1 январдан бошлаб камбағал оила аъзосининг танловига асосан унинг номига очилган «ижтимоий карта»га пул кўчириш йўли билан амалга оширилишига рухсат берилади. Бунда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан камбағал оила фарзандига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари хариди учун маблағ ажратиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Тегишли буйруқ қабул қилинган куннинг ўзида камбағал оила аъзосининг «ижтимоий карта»сига маблағларни ўтказиб беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Буйруқда ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларининг ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган маблағ миқдори аниқ кўрсатилади.
13. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси буйруқ расмийлаштирилгандан кейин ўн иш куни ичида буйруқда кўрсатилган ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари харидини тасдиқловчи ҳужжатлар ва далолатномага асосан уч иш куни ичида хизмат кўрсатувчи ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Буюртмада етказиб берувчига камбағал оила истиқомат қиладиган маҳалла идорасининг юридик манзили кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари камбағал оила фарзандига далолатнома асосида уч иш куни ичида фаол нуроний, маҳалла раиси ҳамда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари томонидан топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. «Маҳалла еттилиги» томонидан фаол нуронийлар томонидан бириктирилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар натижадорлиги мониторинг қилиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Камбағал оилаларга ушбу ёрдам туридан фойдаланиш ҳуқуқи бир марта берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-§. Кекса ёшдаги фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби
17. Кекса ёшдаги фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.
18. Фаол нуронийлар ҳар ойда маҳаллалар, туман (шаҳар), вилоят миқёсида ўтказиладиган спорт тадбирларини аниқлайди ва маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича спорт тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин «Нуроний» жамғармасига тавсия беради.
19. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларининг вилоят, туман (шаҳар) миқёсида ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиш харажатлари фаол нуроний тавсияси асосида «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунда ҳар бир маҳаллага ажратиладиган маблағлар миқдори йилига ўртача 10 млн сўмдан ошмаслиги лозим.
20. Тавсияни расмийлаштиришда фаол нуронийга ҳоким ёрдамчиси ва ижтимоий ходим кўмаклашади.
21. Мазкур параграфда назарда тутилган харажатларни қоплаш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам маблағлар ажратилиши мумкин.
22. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари уч иш куни ичида тақдим этилган тавсия ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг асослилигини ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) кўрсатилган спорт тадбирларида иштирок этиш харажатларини қоплаб бериш тўғрисида «Нуроний» жамғармаси ҳудудий бўлимларининг тегишли буйруғи қабул қилинади.
23. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари буйруқ расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида буйруқда кўрсатилган спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида белгиланган тартибда транспорт воситалари хизматларини харид қилади.
24. «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари ҳамда фаол нуроний тавсияси асосида спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида ижарага олинган транспорт воситалари, очиқ ва ёпиқ спорт майдончалари тўлови учун хизмат кўрсатувчи ташкилоти ўртасида шартнома тузилади.
25. Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун спорт тадбирида иштирок этувчилар жавобгар ҳисобланади.
26. Ғолиблар аниқлангандан сўнг «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан уч иш куни ичида спорт тадбирларида иштирок этиш харажатлари учун белгиланган маблағлар спорт тадбирларида иштирок этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва хизмат кўрсатганлик учун ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан хизмат кўрсатувчи ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.
27. Кўрсатилган хизматлар далолатнома асосида фаол нуроний, маҳалла раиси ҳамда «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари томонидан расмийлаштирилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
28. Ушбу Низомда белгиланган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Нуроний» жамғармаси учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақлар орқали амалга оширилади.
29. Аҳоли орасида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларидан фаол нуронийларни танлаб олиш ва уларга камбағал оилани бириктириш ҳамда уларнинг фаолияти бўйича таҳлилий маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Камбағал оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Фаол нуроний

1. Камбағал оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ эҳтиёжларни аниқлайди.

1. Камбағал оила бириктирилгандан бошлаб 2 иш куни ичида

2. Камбағал оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилишга тавсия беради.

2. Эҳтиёжлар аниқлангач 1 иш куни ичида

2-босқич

«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари

1. Камбағал оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш бўйича тавсияларни ўрганиб чиқади.

2. Камбағал оила фарзандига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш учун маблағ ажратиш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади.

3 иш куни ичида

3-босқич

«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари

Буйруқда кўрсатилган ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади.

10 иш куни ичида

4-босқич

«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари

Ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари харидини тасдиқловчи ҳужжатлар ва далолатномага асосан хизмат кўрсатувчи ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Фаол нуроний, маҳалла раиси, «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари

Харид қилинган ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини далолатнома асосида камбағал оила фарзандига топширади.

3 иш куни ичида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кекса ёшдаги фуқароларнинг ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Фаол нуроний

1. Маҳаллалар, туман (шаҳар), вилоят миқёсида ўтказиладиган спорт тадбирларини аниқлайди.

1. Ҳар ойда

2. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларини ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб беришга тавсия беради.

2. Спорт тадбирлари бошланишидан 10 кун олдин

2-босқич

«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари

1. Маҳалланинг кекса ёшдаги фуқароларини ташкил этиладиган спорт тадбирларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш бўйича тавсияларни ўрганиб чиқади.

2. Спорт тадбирларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади.

3 иш куни ичида

3-босқич

«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари

Спорт тадбирларида иштирок этиш мақсадида ижарага олинадиган транспорт воситалари ва спорт майдончалари хизматларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади.

10 иш куни ичида

4-босқич

«Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлимлари

Спорт тадбирларида иштирок этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва хизмат кўрсатганлик учун ҳисоб-фактура ва далолатномага асосан хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

3 иш куни ичида

5-босқич

Фаол нуроний, Маҳалла раиси, «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий вакиллари

Кўрсатилган хизматларни далолатнома асосида расмийлаштиради.

3 иш куни ичида