1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кекса авлод вакилларининг билим ва тажрибасидан фойдаланган ҳолда оилаларни камбағалликдан чиқариш тизимини жорий этиш ҳамда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш жараёнига фаол нуронийларни жалб этиш ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг (кейинги ўринларда — «Нуроний» жамғармаси) маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуронийни бешта камбағал оилага бириктириш орқали уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «Нуроний» жамғармаси ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига маҳаллаларда фаол бўлган нуронийларни танлаб олиш ҳамда уларга камбағал оилаларни бириктириш жараёнларига кўмаклашсин.
2. Қуйидагилар фаол нуронийларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.06 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашёлари ва озиқ-овқатлари гарови;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
а) оилаларни камбағалликдан чиқариш йўналишида:
хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш, томорқада юқори даромадли экин турлари экилишини ташкил этиш, экинларни парваришлаш кўникмасини шакллантириш ҳамда етиштирилган маҳсулотларнинг реализация қилинишига кўмаклашиш;
оилани даромадли қилиш учун кўчма дўкон, кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;
камбағал оила фарзандларини, уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, маҳаллалардаги ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш, шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш, уларнинг қўшимча дарслар ва тўгаракларга қатнашишини ташкил этиш;
оиланинг ижтимоий шартномадаги мажбуриятларини бажариши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини ташкил этиш;
кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, шунингдек, спорт тадбирларида қатнашиш билан боғлиқ харажатларни, жумладан транспорт харажатларини қоплаб беришни ташкил этиш;
в) ҳар бир маҳаллада «Нуронийлар ва ота-оналар кенгаши»ни ташкил этиш орқали маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш йўналишида:
оилаларда аҳиллик ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириш;
ногиронлиги бўлган, профилактик ҳисобда турган ва кам таъминланган шахсларни маҳаллалардаги жамоат тадбирларига жалб қилиш;
муаммоли ва боқимондалик кайфиятига тушиб қолган оилалар билан ишлаш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
а) фаол нуронийларга камбағал оилалар олти ой муддатга бириктирилади ҳамда «маҳалла еттилиги» оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашда фаол нуронийларга яқиндан ёрдам беради;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
б) фаол нуронийлар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади;
камбағал оила фарзандларининг таълим олишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш харажатлари;
маҳаллада яшовчи кекса ёшдаги фуқаролар учун спорт тадбирларини ташкил этиш ва уларнинг спорт тадбирларида қатнашишлари билан боғлиқ транспорт харажатлари;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
г) кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун «Нуроний» жамғармаси ҳисобидан ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади;
д) «Нуронийлар ва ота-оналар кенгаши» таркиби туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан «Нуроний» жамғармаси ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тавсияси асосида тасдиқланади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
е) фаол нуронийлар «Обод маҳалла», «Камбағалликдан фаровонлик сари» ва «Яшил макон» дастурлари доирасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ҳамда ижтимоий масалаларнинг ҳолати юзасидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2025 йил учун Давлат бюджети параметрларида «Нуроний» жамғармасига 504 млрд сўм маблағ ажратилишини назарда тутсин ҳамда кейинги йилларда зарур маблағларни ажратиб борсин.
Бунда «Нуроний» жамғармасининг харажатлари ва даромадлари тўлиқ ғазна ижроси орқали амалга оширилишини назарда тутсин.
5. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига фаол нуронийлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларни маҳаллаларда амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими, шунингдек, жамоатчилик назоратида аниқланган масалалар бўйича тегишли ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиб бориш амалиётини жорий этиш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
6. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартибини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
7. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш чораларини кўрсин.
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 ноябрь,
ПҚ-405-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2024 й., 07/24/405/0970-сон)