toggle_night_mode
Ҳужжат 16.03.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3589]
Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 декабрь,
202-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2024 йил 29 ноябрь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2024 йил 12 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 202-сон буйруғига
ИЛОВА
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига ишга қабул қилиш чоғида танлов (бундан буён матнда танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни, шунингдек корхонага бўлган ҳуқуқни мулкий мажмуа сифатида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг икки ёки ундан ортиқ маъмурий-ҳудудий бирлигида жойлашган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи ва Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича рўйхатдан ўтказувчи — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари томонидан тайинланадиган масъул шахслар;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
малака талаблари — номзодларга нисбатан иш берувчи томонидан белгиланадиган, иш тажрибасига ва касбий компетенциясига доир талаблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхатдан ўтказувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
номзод — танловда иштирок этиш истагини билдирган, шунингдек геодезия, картография ва кадастр, бино ва иншоотлар қурилиши, қурилиш экспертизаси, кўчмас мулк экспертизаси, архитектура, ер тузиш ва ер кадастри йўналишлари бўйича олий маълумотга, рўйхатдан ўтказувчи органда мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига ёхуд олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
2. Танлов кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи деб юритилади) лавозимлари бўш (вакант) бўлган тақдирда ўтказилади.
3. Танловни ўтказиш вақтида номзодларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, қариндошларида судланганликнинг мавжудлиги, мулкий ҳолати ва мансаб мавқейи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек уларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек имтиёзлар бериш камситиш деб ҳисобланади ва бунга йўл қўйилмайди.
4. Танлов жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.
Номзод бошқа ҳудудлардан иштирок этган ҳолларда танлов масофадан туриб онлайн тарзда ўтказилиши мумкин.
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
5. Танлов рўйхатдан ўтказувчи органдаги бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун муносиб номзодларни танлаш мақсадида ташкил этилади ва ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Танловнинг ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раисининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган танлов комиссияси (бундан буён матнда Танлов комиссияси деб юритилади) ташкил этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
7. Танлов комиссиясининг таркиби мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда шакллантирилади.
Танлов комиссияси таркиби рўйхатдан ўтказувчи органнинг ходимлари ва тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан камида беш кишидан иборат ва тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
Танлов комиссияси таркибига келишув асосида фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари ёки давлат органи ва ташкилоти ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Танлов комиссияси ўз фаолиятини танлов комиссияси раисининг раҳбарлигида амалга оширади.
8. Танлов рўйхатдан ўтказувчи органда мавжуд бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозимларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.
9. Танлов комиссияси унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Танлов комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
10. Танлов комиссияси таркибига номзоднинг яқин қариндоши ёки танловнинг натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган ёхуд танловнинг холис ўтказилишига таъсир кўрсатадиган шахслар киритилиши мумкин эмас.
11. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга ҳисобланади:
танлов ўтказиш вақтини белгилаш;
танловни масофадан туриб онлайн тарзда ўтказиш;
танловнинг сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида комиссия таркибига профессионал ва малакали мутахассисларни жалб қилиш.
12. Танлов комиссияси қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:
номзоднинг ҳужжатларини қабул қилиш ва уларни ўрганиб чиқиш;
номзоднинг шахсга доир маълумотларини унинг розилигисиз ошкор қилмаслик;
танловни ўтказиш вақтида номзодларга бериладиган саволларни сифатли ва бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун белгиланган малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш.
13. Танлов қуйидаги босқичлардан иборат ҳисобланади:
танловнинг ўтказилиши тўғрисида эълон бериш;
номзоднинг ҳужжатларини қабул қилиш ва уларни ўрганиб чиқиш;
номзодни тест ва суҳбат синовларидан ўтказиш (бундан буён матнда танлов тадбирлари деб юритилади);
танлов натижаларини эълон қилиш.
14. Танлов комиссияси котиби томонидан танлов тадбирлари ўтказилишидан камида бир ой олдин рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб-сайтида бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозимлари бўйича маълумотлар (бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими ва унга қўйиладиган малака талаблари, лавозим мажбуриятлари, иш ҳақи) ҳамда танлов ўтказиш жойи ва кунлари, танлов тадбирларида берилиши мумкин бўлган саволларнинг намунавий рўйхати жойлаштирилади.
15. Танлов тадбирларида берилиши мумкин бўлган саволларнинг намунавий рўйхати:
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳаси бўйича тузилади;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
16. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида рўйхатдан ўтказувчи органга кириш жойларида ҳамда уларнинг расмий веб-сайтларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ҳақидаги маълумотлар мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.
17. Номзодлар Танлов комиссиясига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
18. Танлов комиссияси томонидан номзоднинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида унда кўрсатилган маълумотлар ўрганиб чиқилади.
19. Номзод томонидан ариза ва маълумотлар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тақдим этилмаган бўлса ёки аризада тегишли маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган ёхуд нотўғри кўрсатилган бўлса, Танлов комиссияси томонидан номзодга камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида ушбу ариза келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда маълум қилинади.
20. Тест синови бошланишига беш иш кунидан кам муддат қолганда мурожаат қилган номзодлар ушбу танловда эмас, балки кейинги танловда иштирок этишлари мумкин бўлади.
21. Номзод бир вақтнинг ўзида фақат битта бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун танловда иштирок этади.
22. Танловда қатнашиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган номзодларга танлов тадбирлари бошланишидан камида бир ҳафта олдин танлов тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида Танлов комиссияси томонидан ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
23. Танлов давлат тилида, шунингдек номзоднинг сўровига кўра у танлаган хорижий тилда ўтказилиши мумкин.
24. Номзоднинг бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун белгиланган малака талабларига мувофиқлигини, шунингдек унинг иш тажрибаси ва касбий компетенциясини аниқлаш учун Танлов комиссияси томонидан тест ва суҳбат синов тадбирлари ўтказилади.
25. Танлов тадбирлари ўтказилаётган хонага номзодлар томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, луғат, шпаргалка ва бошқа материаллар олиб кириш ҳамда фойдаланиш, шунингдек бошқа номзодлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Бунда, ушбу тақиқланган материалларни олиб кирган ёки фойдаланган, шунингдек танлов тадбирлари вақтида бошқа номзодлар билан суҳбатлашган номзод танлов тадбирларини ўтказиш тартибини бузган деб ҳисобланади ҳамда далолатнома асосида танлов тадбирларидан четлаштирилади.
26. Танлов тадбирларини ўтказиш вақтида номзоднинг натижалари (танлов натижалари) баллик тизимда баҳоланади.
27. Биринчи босқичда тест синовлари ўтказилади ва номзоднинг натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади.
28. Тест синови 50 та саволдан иборат бўлади ва ҳар бир тўғри жавоб 2 баллни ташкил қилади.
Тест синовини топширишда умумий вақтнинг давомийлиги бир ярим соатни ташкил этади.
29. Тест синови натижалари у ўтказилган куннинг ўзида рўйхатдан ўтказувчи органнинг веб-сайтга жойлаштириш орқали эълон қилинади ва Танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.
Бунда, баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
баённома рақами ва қабул қилинган санаси;
танловда иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;
тест синови натижалари;
тест синовидан муваффақиятли ўтган ва ўта олмаган номзодлар рўйхати;
тест синовидан муваффақиятли ўтган номзодлар билан суҳбат синови ўтказиладиган вақти ва жойи;
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
30. Тест синовидан олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори баллни тўплаган номзодлар тест синовидан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва суҳбат шаклида ўтказиладиган синов тадбирининг кейинги босқичига киритилади.
31. Суҳбат шаклида ўтказиладиган синов тадбирида номзоднинг натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади. Бунда, Танлов комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодни қуйидаги мезонларга асосан баҳолайди:
берилган саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида мустақил фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши — 5 балл;
берилган саволларга аниқ, бироқ тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши, ижтимоий муаммолар ва жараёнларни таҳлил қила олиши — 4 балл;
берилган саволларга тўлиқ жавоб беролмаслиги, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билиши — 3 балл;
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга эга бўлиши, улардан ўз касб фаолиятида фойдаланишни билмаслиги — 2 балл;
берилган саволларга ноаниқ жавоб бериши, фаолият соҳаси билан боғлиқ билимларга етарли даражада эга эмаслиги — 1 балл;
берилган саволларга умуман жавоб бера олмаслиги — 0 балл.
32. Суҳбат синови натижалари у ўтказилган куннинг ўзида эълон қилинади ва Танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган, комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.
Бунда, баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
баённома рақами ва қабул қилинган санаси;
танловда иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;
номзодга тушган саволлар ва уларга берилган жавобларнинг мазмуни;
танлов натижалари;
танловда ғолиб деб топилган, шунингдек танловдан ўта олмаган номзодлар рўйхати;
комиссия қарори устидан шикоят қилиш тартиби.
33. Тест ва суҳбат синов тадбирларининг умумлаштирилган натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзод танлов ғолиби деб ҳисобланади ва у бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозимига ишга қабул қилинади. Бунда:
ғолиб деб топилган номзоднинг танлов тадбирларида умумий тўплаган баллар йиғиндиси танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 55 фоизидан юқори бўлиши лозим;
икки ёки ундан ортиқ номзодларнинг умумий тўплаган баллари тенг бўлиб қолган тақдирда уларнинг тест синови тадбирида қайд этган натижаси инобатга олинган ҳолда юқори натижа қайд этган номзод танлаб олинади.
34. Танловда ғолиб бўлмаган номзодлар бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун кейинги танловда номзод сифатида иштирок этиши мумкин.
3-боб. Номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғи билан камида беш нафар мутахассисидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Бунда, Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар келишув асосида жалб этилиши мумкин.
Танлов комиссияси аъзоларининг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
36. Танлов комиссияси қароридан норози бўлган номзодлар танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.
Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодни шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
37. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб беш кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзод мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
38. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Берилган овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, Апелляция комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
39. Апелляция комиссияси танлов жараёнида номзоднинг берган жавоблари акс этган видеотасвирларни кўриш орқали текширувдан ўтказади. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида номзодга уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
40. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
танлов натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод танловни муваффақиятли топширган деб топиш.
Апелляция шикоятини кўришда номзоднинг танловда олган натижасини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
41. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган номзодга ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
42. Апелляция комиссиясининг танлов натижаларига ўзгартириш киритиш ва номзод танловни муваффақиятли топширган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида у бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун ишга тавсия этилган деб ҳисобланади.
43. Апелляция комиссияси қарори устидан номзод юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
4-боб. Якуний қоида
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига асосан жавоб беради.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказувчи орган қошида доимий фаолият юритадиган танлов комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси — танлов комиссиясининг раиси

2.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолиятини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинма раҳбари — танлов комиссияси раисининг ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш таркибий бўлинма раҳбари — танлов комиссиясининг аъзоси

4.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Юридик таъминлаш таркибий бўлинма раҳбари — танлов комиссиясининг аъзоси

5.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш таркибий бўлинма раҳбари — танлов комиссиясининг аъзоси ва котиби

Изоҳ: Танлов комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3788, 16.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича бош рўйхатдан ўтказувчи ва рўйхатдан ўтказувчи лавозимларига танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказувчи лавозимга ишга қабул қилиш бўйича танловни ўтказишда Танлов комиссиясига номзод томонидан тақдим этиладиган аризанинг
ШАКЛИ

Танлов комиссиясига

1.

Ариза берувчи номзоднинг Ф.И.О:

2.

Яшаш манзили (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади):

3.

ЖШИР рақами:

4.

Паспорт ёки ИД-карта маълумотлари:

(серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган)

5.

Боғланиш учун телефон:

6.

Маълумоти:

(олий)

7.

Тугатган таълим муассасасининг номи:

8.

Диплом (шаҳодатнома) бўйича мутахассислиги, унинг серияси, рақами, берилган санаси ва берган таълим муассасасининг номи:

9.

Малака оширганлик тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва қайси ташкилот томонидан берилгани, серияси ва рақами, қайси мавзу бўйича малака оширганлиги) (агар мавжуд бўлса):

10.

Малака тоифасига эга эканлиги тўғрисидаги маълумотлар (қачон ва қайси ташкилот томонидан берилгани, серияси ва рақами, қайси ихтисослик бўйича тоифа берилгани) (агар мавжуд бўлса):

11.

Умумий иш стажи (агар мавжуд бўлса), шундан бўш (вакант) рўйхатдан ўтказувчи лавозими учун талаб этиладиган мутахассислик бўйича:

12.

Ариза тўлдирилган сана:

13.

Шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга розилиги (ариза берувчи шахснинг имзоси):

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 10/24/3589/1055-сон; 16.03.2026 й., 10/26/3788/0242-сон)