Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбалари | Бажариш муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Республикадаги олий таълим муассасаларининг спорт клублари таркибида кураш секцияларини ташкил этиш чораларини кўриш. | 1. Олий таълим муассасаларига уларнинг спорт клубларида кураш секцияларини ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда услубий ёрдам кўрсатиб бориш. 2. Кураш секцияларига тренер ва бошқа мутахассисларни жалб этиб бориш. 3. Олий таълим муассасалари спорт клублари ўртасида кураш бўйича спорт мусобақаларини тизимли ўтказиб боришни йўлга қўйиш. | Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари | 2025/2026 ўқув йили | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси |
4. Олий таълим муассасалари спорт клубларида кураш секциялари ташкил этилганлиги ва фаолияти мунтазам йўлга қўйилганлиги, талабаларининг мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганлиги каби мезонларни олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари сифатида белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси | ||||
2. | Курашнинг янги турлари қоидаларини ишлаб чиқиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш, тренер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш. | 1. Кураш халқаро ассоциациясига курашнинг янги турлари қоидаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш. 2. Курашнинг янги турларини оммалаштириш бўйича халқаро семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиб бориш. | Курашга ажратиладиган маблағлар доирасида, Кураш жамғармаси маблағлари | 2025 йил декабрь | Ўзбекистон кураш федерацияси, Халқаро кураш институти |
3. | Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар кўчасида жойлашган 1 га ер майдонида халқаро кураш мусобақаларини ўтказишга мўлжалланган Кураш миллий спорт марказини барпо этиш. | 1. Қурилиш ишлари учун зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш. 2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 3. Белгиланган тартибда қурилиш ишларини амалга ошириб бориш. 4. Кураш миллий спорт марказини зарур спорт жиҳозлари, техника ва инвентарлар билан жиҳозлаш. 5. Қурилиш ишларини якунлаш, объектни топшириш ва қабул қилишни амалга ошириш. | Курашга ажратиладиган маблағлар доирасида, Кураш жамғармаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари | 2026-2027 йиллар давомида | Ўзбекистон кураш федерацияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Спорт вазирлиги |
4. | Кураш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқилишини ҳамда чоп этилишини ташкил қилиш. | 1. Курашни ўқитишга бағишланган «Кураш техникаси ва тактикасини ўргатиш методикаси», «Янги ўрганувчилар учун кураш», «Кураш ҳамма учун», «Кураш усулларини ўқитиш методикаси» номли ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш. 2. Ўқув-услубий қўлланмаларни чоп этиш чораларини кўриш. | Курашга ажратиладиган маблағлар доирасида, Кураш жамғармаси маблағлари | 2025 йил декабрь | Ўзбекистон кураш федерацияси, Халқаро кураш институти, Спорт вазирлиги |
3. Ўқув-услубий қўлланмаларни хорижий тилларга таржима қилиш ҳамда хорижий кураш федерациялари орқали тарғиб қилиб борилишини таъминлаш. | 2026 йил март | ||||
5. | Кураш спорт тури бўйича жаҳон чемпионатларида (катталар, ёшлар) ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерлар учун белгиланган рағбатлантириш суммаларининг ярми миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириб бориш тизимини жорий этиш. | 1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ва Ҳукуматга киритиш. | - | 2025 йил октябрь | Спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси |
6. | Кураш спорт тури бўйича тренерлар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириб боришни йўлга қўйиш. | 1. Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан чет эллик тренерлар ва бошқа мутахассислар малакасини ошириш бўйича режа-график тасдиқлаш. | Курашга ажратиладиган маблағлар доирасида, Кураш жамғармаси маблағлари | 2025 йил июнь | Ўзбекистон кураш федерацияси, Халқаро кураш институти |
2. Ҳар йили 50 нафар чет эллик тренерлар ва бошқа мутахассислар малакасини ошириш бўйича бепул 2 ҳафталик ўқув курсларини ташкил этиб бориш. | режа-график асосида | ||||
7. | Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида кураш бўйича республика чемпионатини ташкил этиш ҳамда ўтказиб бориш. | 1. Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар спорт мусобақалари йиллик календарь режасига кураш бўйича мусобақаларни киритиш. 2. Йиллик календарь режага мувофиқ кураш бўйича мусобақаларни ўтказиб бориш. | Ташкилотчилар маблағлари, ҳомийлар маблағлари | 2025 йилдан бошлаб доимий | Ўзбекистон кураш федерацияси, Мудофаа вазирлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар |
8. | Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга «экспорт» қилишни йўлга қўйиш. | 1. Курашни хорижий давлатларда оммалаштириш, маҳаллий тренер ва бошқа мутахассисларнинг халқаро миқёсда фаолият олиб бориш имкониятларини кенгайтириш мақсадида кураш бўйича маҳаллий тренер ва бошқа мутахассисларга хорижий тилларни ўргатишни йўлга қўйиш. 2. Хорижий давлатлар кураш федерацияларининг сўровига биноан кураш бўйича маҳаллий мутахассисларни хорижий давлатларга юбориш тизимини жорий этиш. | - | 2025 йилдан бошлаб доимий | Ўзбекистон кураш федерацияси, Халқаро кураш институти, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
9. | Кураш халқаро ассоциациясига аъзо миллий федерациялар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон профессионаллар серияси (World Series Pro) халқаро мусобақаси мунтазам ўтказиб борилишини таъминлаш. | Кураш халқаро ассоциациясига аъзо миллий федерациялар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон профессионаллар серияси (World Series Pro) халқаро мусобақасини мунтазам ўтказиб бориш. | Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари | 2025 йилдан бошлаб ҳар йили | Ўзбекистон кураш федерацияси, Спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
10. | Ҳар йили стандартларга жавоб берадиган 2 000 дона яктак спорт кийимлари ҳамда 50 комплект кураш гиламлари тарқатилишини таъминлаш. | 1. Ҳар йили стандартларга жавоб берадиган 2 000 дона яктак спорт кийимлари ҳамда 50 комплект кураш гиламлари харид қилиш. 2. Кураш спорт тури бўйича яктак спорт кийимлари ҳамда комплект кураш гиламларини тегишли жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларига тарқатиш чораларини кўриш. | Курашга ажратиладиган маблағлар доирасида | Доимий | Ўзбекистон кураш федерацияси, Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ, Спорт вазирлиги |
11. | «Йил курашчиси», «Йил тренери» ва «Йил ҳаками» номинациялари бўйича республика танловларини ташкил этиш ва ўтказиб бориш. | 1. «Йил курашчиси», «Йил тренери» ва «Йил ҳаками» номинациялари бўйича республика танловлари низомларини тасдиқлаш. | Кураш жамғармаси маблағлари | 2025 йил октябрь | Спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси |
2. Ҳар йил якунида тегишли номинациялар бўйича танловларни ўтказиб бориш. | 2025 йилдан бошлаб доимий | ||||
12. | Тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали яктак ҳамда кураш гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. | 1. Тегишли тадбиркорлик бирлашмалари билан биргаликда яктак ҳамда кураш гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш. 2. Яктак ҳамда кураш гиламлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун молиялаштириш манбаларини яратиш чораларини кўриш. 3. Тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни яктак ҳамда кураш гиламлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиш. | Тижорат банклари кредитлари, ижрочилар маблағлари | 2025 — 2028 йиллар давомида | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон кураш федерацияси |
13. | Электрон оммавий ахборот воситаларида кураш бўйича маълумотлар базасини кенгайтириш. | Кураш бўйича нуфузли спорт мусобақалари, жумладан Осиё ва Параосиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари, миллий терма жамоалар аъзолари, шунингдек, нуфузли спорт мусобақалари, тренерлар ва ҳакамлар тўғрисидаги маълумотларнинг Ўзбекистон кураш федерацияси расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш. | - | 2025 йил декабрь | Ўзбекистон кураш федерацияси, Спорт вазирлиги |
14. | Ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги «KURASH» номли илмий-оммабоп электрон журналини чоп этиш ва уни электрон оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш. | 1. «KURASH» номли илмий-оммабоп электрон журналини таъсис этиш. 2. Журналнинг ўзбек, инглиз ва рус тилларида мунтазам нашр қилиб борилишини таъминлаш. 3. Журнални кураш бўйича ахборот ва маълумотлар билан бойитиб бориш чораларини кўриш. | Кураш жамғармаси маблағлари | 2026 йилдан бошлаб доимий | Ўзбекистон кураш федерацияси, Халқаро кураш институти |
15. | Кураш спорт турини хорижий давлатларда оммалаштириш мақсадида кураш бўйича махсус видео қўлланмаларни ишлаб чиқиш. | 1. Миллий ва жаҳон спорт юлдузлари иштирокида ўзбек, рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кураш усулларини ўргатишга мўлжалланган махсус видеороликлар тайёрлаш. 2. Видеороликларнинг Ўзбекистон кураш федерацияси ва Халқаро кураш институти расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини таъминлаш. | Курашга ажратиладиган маблағлар доирасида, Кураш жамғармаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари | 2026 йил январь | Ўзбекистон кураш федерацияси, Халқаро кураш институти, Спорт вазирлиги |
16. | Курашни оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш ва оммалаштиришни тизимли йўлга қўйиш. | 1. Кураш спортини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа режа-графигини тасдиқлаш. | Курашга ажратиладиган маблағлар доирасида, ҳомийлар маблағлари | 2025 йил июнь | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси, Спорт вазирлиги |
2. Режа-график доирасида: «Курашчилар учун бадантарбия», «Болалар учун кураш», «Катталар учун кураш», «Кураш маликаси», «Кураш миллий ғуруримиз», «Кураш миллат фахри» ва бошқа номлардаги махсус роликлар тайёрлаш ҳамда намойиш этиб бориш; «Бизнинг кураш» номли махсус телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш; ёшлар ўртасида курашни кенг тарғиб этиш, уларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ундашга қаратилган кўрсатувларни намойиш этиб бориш. 3. Курашни жаҳон бўйлаб тарғиб қилиш бўйича видеороликлар тайёрлаш ва нуфузли хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш этилишини ташкил қилиш чораларини кўриш. 4. Мамлакатимизда ва хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган кураш мусобақалари, «тўй курашлари», «кураш сайиллари», «кураш фестиваллари» ва бошқа тадбирлар ҳақида рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда материаллар тайёрлаш, уларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш. | режа-график асосида | ||||
17. | Кураш бўйича халқаро спорт тадбирлари ғолиблари иштирокида кураш маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиш ҳамда уларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш. | 1. Кураш бўйича халқаро спорт тадбирлари ғолиб ва совриндорлари иштирокида республикамизнинг диққатга сазовор тарихий масканлари ва сайёҳлар гавжум бўлган бошқа жойларда кураш маҳорат дарсларини ташкил этиб бориш. 2. Кураш маҳорат дарсларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш. | - | Доимий | Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Спорт вазирлиги |
Т/р | Кураш марказининг манзили | Муддати |
Жами республика бўйича: (14 та объект) | 2023 — 2027 йиллар | |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Тахиатош гузари | 2025 йил |
2. | Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Юсуф Отабеков кўчаси | 2026 йил |
3. | Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси | 2026 йил |
4. | Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, «Обод» МФЙ | 2025 йил |
5. | Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси | 2025 йил |
6. | Навоий вилояти, Кармана тумани, «Ёшлик» МФЙ | 2027 йил |
7. | Наманган вилояти, Наманган шаҳри, «Юксалиш» МФЙ | 2026 йил |
8. | Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, «Қорасув» массиви | 2026 йил |
9. | Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, «Боғи шамол» МФЙ | 2027 йил |
10. | Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, «Зарбдор» сув истеъмолчилари уюшмаси | 2027 йил |
11. | Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, «Бирлик» МФЙ | 2027 йил |
12. | Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Марғилон кўчаси, 1-уй | 2026 йил |
13. | Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, «Дўстлик» МФЙ (реконструкция қилиш ҳисобига) | 2023 йил |
14. | Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, «Олмос» МФЙ | 2027 йил |