1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида
Спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, хусусий спорт клублари ҳамда маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерларнинг ёшларни мунтазам спорт билан шуғуллантириш борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
2. Белгилансинки:
а) туман (шаҳар)ларда оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш ҳамда спорт сиёсатини юритиш Спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактаблари томонидан амалга оширилади;
б) спорт мактабларининг фаолияти болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сонини босқичма-босқич ошириб боришга йўналтирилади;
в) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб, спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
спорт мактабларида мавжуд штат бирликлари доирасида Спорт вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорда оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;
ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда ёшлар етакчилари ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари билан ҳамкорликда «Беш ташаббус олимпиадаси», «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовлари ва бошқа оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиб боришга масъул ҳисобланади;
спорт мактабларининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий спорт бўйича тренер-селекционерлар базавий тариф ставкасига устамалар «Беш ташаббус олимпиадаси», «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларидаги натижалар ҳамда спорт мактабига селекция қилинган иқтидорли ёшлар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
3. Спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари учун ҳар йилги вазифа ва мақсадли кўрсаткичлар Спорт вазирлиги томонидан белгилаб борилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
4. Спорт вазирлиги:
а) спорт мактабларида «Fасе ID» тизими орқали тренерлар ва спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давоматини электрон мониторинг қилиб бориш ҳамда тренерларнинг иш ҳақи миқдори ўқувчи-спортчилар давоматидан келиб чиқиб белгиланишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар:
«ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизимини UzASBO-2 дастурий мажмуасига интеграция қилиш орқали спорт мактаблари тренерлари ва бошқа ходимларининг ойлик иш ҳақларига доир ҳужжатларни электрон алмашиш тизимини жорий қилиш чораларини кўрсин;
спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш ва уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш; шунингдек, спорт мактабларининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий спорт бўйича тренер-селекционерлар базавий тариф ставкасига устамалар белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 1 февралга қадар Спорт вазирлиги билан келишган ҳолда ўз ҳудудларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга ошириладиган вазифалар ҳамда эришилиши лозим бўлган кўрсаткичларни белгилашни назарда тутувчи йиллик Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастурларини (кейинги ўринларда — ҳудудий дастурлар) тасдиқлайди.
Спорт вазирлиги ҳудудий дастурларда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мунтазам равишда мониторинг қилсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
6. Спорт вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини қуйидаги янгича тартибда ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари (кейинги ўринларда — маҳорат мактаблари) ташкил қилинади;
маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;
маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7 — 11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;
маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерларга ўзи тайёрлаётган спортчиларни «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилади. Бунда:
мазкур тренерларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади;
тренерлар ўз ҳудудидаги спорт мактабига бириктирилади;
тренерларга тегишли молия йилида учун спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида ижтимоий буюртмани бажарганлик учун уларни рағбатлантириш тизими жорий этилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
б) жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар реестрини (кейинги ўринларда — реестр) юритиш тартиби жорий этилади. Бунда:
реестрга ихтиёрий тартибда спорт клублари; фитнес клублар, спорт таълим ташкилотлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи бошқа юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар киритилади;
реестрга киритилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга спортчиларни «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
реестр Спорт вазирлиги томонидан «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизимида юритилади;
в) спорт паспорти амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизими орқали электрон шаклда берилади.
Бунда спорт паспорти маълумотлари шахснинг биометрик идентификация маълумотлари билан интеграция қилинади ҳамда спорт паспортини бериш бўйича ариза берувчидан ундириладиган тўловнинг Спорт вазирлигига ўтказиладиган қисми тўғридан-тўғри Спорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖга йўналтирилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.32.00 Малака тоифалари]
г) 2026 йилдан бошлаб спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш проактив шаклга ўтказилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
д) спорт федерациялари (уюшмалари) ва спорт турлари (спорт турининг тармоқлари) реестрини шакллантириш, юритиш ва реестрдан чиқариш тартиби Спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
Бунда спорт федерациялари (уюшмалари) ва спорт турлари (спорт турининг тармоқлари)ни аниқ белгиланган мезонлар асосида реестрга киритиш ва реестрдан чиқариш тартиби жорий этилади;
е) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлмаган шахслар томонидан тренерлик фаолиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
8. Белгилансинки, спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб спорт иншоотлари реестрини юритиш тартиби жорий этилади.
Бунда:
барпо этилиб, фойдаланишга топширилган спорт иншоотлари мулкдор ёки балансда сақловчининг аризасига мувофиқ спорт иншоотлари реестрига киритилади;
белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган спорт иншоотини реестрга киритишни рад этишга йўл қўйилмайди;
спорт иншоотлари реестрини шакллантириш, юритиш ва спорт иншоотларини реестрдан чиқариш Спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар «ERP-Sport» ягона электрон бошқарув тизимида очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилади;
спорт иншоотлари реестрига киритилмаган спорт иншоотларида расмий спорт мусобақалари ўтказилмайди;
ҳудудларда Спорт вазирлиги тизимидаги спорт иншоотларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид бўлмаган тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари ҳамда Спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказиладиган тадбирлар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
9. Спорт вазирлиги:
а) 2025 йил 1 августга қадар:
Спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари фаолиятини ташкил қилишни;
жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари реестрини, шунингдек, спорт иншоотлари реестрини шакллантириш, юритиш ва реестрдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини;
б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар ўзини ўзи банд қилган тренерларни спорт мактабига бириктириш ҳамда рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини;
в) 2026 йил якунига қадар «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ-373-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2025 й., 07/25/373/1157-сон)
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 декабрь,
ПҚ-443-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорига ИЛОВА
Спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари
* Ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб устувор спорт турлари ривожлантирилади.
** Аҳолининг қизиқишлари ва мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб қўшимча равишда истиқболли спорт турлари ривожлантирилади.
Спорт мактабларида устувор ва истиқболли спорт турларидан ташқари барча спорт турлари ўрнатилган тартибда фаолият олиб боради.
Спорт вазирлиги томонидан ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб янги молия йили бошлангунга қадар спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва спорт турлари рўйхати қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2024 й., 07/24/443/1035-сон; 12.12.2025 й., 07/25/373/1157-сон)