Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
81-банд «никоҳ қайд қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари» деган сўзлардан кейин «(давлат тилига таржимаси билан бирга)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2.
98-банд «никоҳдан ажралганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари» деган сўзлардан кейин «(давлат тилига таржимаси билан бирга)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3.
103-банд «вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари» деган сўзлардан кейин «(давлат тилига таржимаси билан бирга)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4.
147-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«147. Туғилганлик ҳақидаги маълумотномалар ва такрорий гувоҳномалар шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга уларнинг мазкур Йўриқноманинг 69-иловасига мувофиқ шаклдаги аризаси асосида берилади.».