Т/р | Театрлар номи | Амалга ошириш муддати | Молиялаштириш манбаси |
Янги қурилиш | |||
1. | Тошкент вилоятида кўп функцияли драма театри | 2025 — 2027 йиллар | |
Реконструкция қилиш | |||
1. | Ўзбекистон давлат сатира театри | 2025-2026 йиллар | Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан |
2. | Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри | ||
3. | Андижон вилояти мусиқали драма театри | 2026-2027 йиллар | |
4. | Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри | ||
5. | Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри | 2027-2028 йиллар | |
6. | Фарғона вилояти рус драма театри | ||
7. | Самарқанд вилояти рус драма театри | 2028-2029 йиллар | |
Мукаммал таъмирлаш | |||
1. | Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри | 2025-2026 йиллар | Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети |
2. | Қўқон шаҳар мусиқали драма театри | 2026-2027 йиллар | |
3. | Бухоро вилояти мусиқали драма театри | 2027-2028 йиллар | |
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Ҳужжат шакли | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаси | Масъул ижрочилар |
1. | Буюк тарихий шахсларнинг ибратли ҳаёти ва ижоди, уларнинг болалиги ва ёшлигини ифодаловчи миллий қаҳрамон образлари билан янги саҳна асарлари яратиш. Бунда: ушбу спектаклларни йиллар кесимида саҳналаштириш режаси Маданият вазирлиги таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш; Маданият вазирлиги томонидан давлат буюртмаси мавзусини эълон қилиш ва ғолиб бўлган давлат театрида спектакль саҳналаштириш; театр жамоаларини ушбу спектакллар билан республика бўйлаб гастроль сафарларига юбориш. | Маданият вазирининг буйруғи | 2025 йил февраль ойидан бошлаб, алоҳида режа асосида | 2025 йилда Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, келгуси йилларда Давлат бюджети маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. | Инсоннинг жамиятдаги ўрни ва қадр-қимматини тарғиб этувчи «Инсон қадри учун» эзгу ғояси асосида янги саҳна асарлари яратиш. Бунда: «Инсон қадри учун» эзгу ғояси асосида янги саҳна асарларини яратишда буюртмачи ҳисобланган тегишли вазирлик ва идоралар, Маданият вазирлиги ва спектакль саҳналаштирадиган давлат театри билан уч томонлама шартнома тузиш; ушбу спектаклларни йиллар кесимидаги саҳналаштириш режасини Маданият вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш; театр жамоаларини ушбу спектакллар билан республика ҳудудлари бўйича гастроль сафарларига юбориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель ойидан бошлаб, алоҳида режа асосида | Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Вазирлик ва идоралар, Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. | Миллий мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг юқори бадиий-ғоявий савияга эга асарларини театрларда саҳналаштириш мақсадида инсценировка учун ҳар йили 10 тагача давлат буюртмаси бериб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб доимий равишда | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов) |
4. | Нодавлат театр ва театр-студияларга давлат буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил март | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
Ушбу низомга мувофиқ, 2025 йилдан бошлаб ҳар йили нодавлат театр ва театр-студияларга давлат буюртмаларини бериб бориш, уларни тегишли давлат театрларида намойиш этиш. | 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили | ||||
5. | Мусиқий театр, драматик ва қўғирчоқ театри режиссёрлиги йўналиши бўйича битирувчиларининг бештагача энг яхши битирув малакавий ишлари учун давлат буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | Маданият вазирининг буйруғи | 2025 йил апрель | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
Ушбу низомга мувофиқ 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, битирувчиларга малакавий ишлари учун давлат буюртмасини бериб бориш ҳамда ўқув-театр студияси ва тегишли давлат театрларида намойиш этиш. | 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, ҳар йили | ||||
6. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил апрель | Давлат бюджети маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
7. | Режиссёр — драматург — композитор — рассом тамойили асосида ижодий ҳамкорлик майдонини кенгайтиришга қаратилган «Нигоҳ» ижодий лойиҳаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2025 йил февраль | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов), Бадиий академия (А. Нуридинов), Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси (Р. Абдуллаев) |
Ушбу низомга мувофиқ «Нигоҳ» ижодий лойиҳасини 2025 йилдан бошлаб ҳар йили август ойида ташкил этиб бориш. | 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили август ойида | ||||
8. | Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси ҳузурида театр танқидчилари ва драматурглар клуби фаолиятини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил февраль | Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасига ажратиладиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси (Ё. Ахмедов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов) |
9. | Миллий академик мусиқа санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида миллий композиторлар танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2025 йил март | Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси (Р. Абдуллаев) |
Ушбу низомга мувофиқ танловни 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда ўтказиб бориш. | 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда | ||||
10. | Маданият вазирининг буйруғи | 2025 йил апрель | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов) | |
Ушбу низомларга мувофиқ танловларни 2025 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб ҳар йили | |||
11. | Адабий қисм мудири лавозими театрларнинг ижодий ишлаб чиқариш ишларида муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, малака талабларини қайта кўриб чиқиб, тасдиқлаш. Бунда аҳоли, айниқса ёшларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришларни билиши, уларнинг турмуш тарзи, хоҳишлари юзасидан улар ўртасида мулоқот ва ижтимоий сўровномалар ўтказиш ҳамда театрнинг репертуарини шакллантириш, замонавий миллий ва жаҳоннинг энг илғор драматургияси намуналарини излаб топиш ва тавсия этиш бўйича асосий вазифаларни назарда тутиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил апрель | - | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
12. | Маданият ва санъат таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун таълим жараёнида фойдаланиладиган 50 тагача хорижий адабиётларни давлат буюртмаси асосида ўзбек тилига таржима қилиш амалиётини жорий қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 — 2028 йиллар | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) |
13. | Бунда театрларда самарали фаолият юритиб келаётган ижодий ва ёрдамчи ходимларни малака оширишга юбориш ва мазкур муддат якунлангач, уларнинг хорижда қолиб кетишининг олдини олиш ҳамда мамлакатимиз театрларида фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 — 2028 йиллар | Ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
14. | Аҳоли, айниқса, ёшларнинг театр томошалари, кино намойишлари ва бошқа маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларига ташрифларини тизимли ташкил этиш, доимий таҳлилини юритиб бориш мақсадида Ягона электрон тизим фаолиятини йўлга қўйиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2025 йил январь | Тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ёшлар иттифоқи (Х. Сатторов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов) |
15. | Ўзбекистон давлат ёшлар театри ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилаётганлиги муносабати билан ушбу театрларга ҳар томонлама, хусусан, спектакль намойишларига томошабинларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил январдан бошлаб | Тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), вазирлик ва идоралар, Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш. Умурзаков) |
16. | Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтингини баҳолаш ва рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | Маданият вазирининг буйруғи | 2025 йил февраль | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси (Ё. Ахмедов) |
17. | Қуйидагиларни: мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун стол усти, бармоқ, қўлқопли ва қўғирчоқли кичик саҳна кўринишлари саҳналаштириш ҳамда болалар жамоаларини тузиш; умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб театр жамоаларини ташкил этиш ҳамда улар ўртасида «Турон» мактаб театри республика танловини ўтказиш; «Баркамол авлод» болалар мактабларида «Тасаввур» қўғирчоқ театри тўгаракларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб доимий | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
18. | Олий таълим муассасаларида талабалар театр-студияларини ривожлантириш ҳамда улар ўртасида театр-студиялар республика кўрик-фестивалини ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2025 йилдан бошлаб доимий | Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
19. | Умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган «Турон» мактаб театри республика танлови ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган талабалар театр-студиялари республика фестивалининг юқори босқичларини телетанлов ва теле-шоу шаклида ташкил этиш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2025 йилдан бошлаб доимий | Тегишлича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев) |
20. | Давлат театрларида саҳна асарларининг бадиий савияси, саҳнавий талқини юзасидан таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида жанр ва мавзуни инобатга олган ҳолда ихтисослашган бадиий-эксперт гуруҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил февраль | 2025 йилдан бошлаб, Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, келгуси йилларда Давлат бюджети маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
21. | Болалар, ўқувчи ва талабаларнинг ёши, қизиқишлари, таълим ва тарбия олиши, ижодий ва интеллектуал ривожланишини инобатга олиб, ҳар йили 10 та пьеса яратиш. Ушбу пьесаларни Маданият вазирлиги электрон тизимига ҳамда бошқа тегишли ахборот-ресурс манбаларига белгиланган тартибда жойлаштириб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб доимий | Ижрочилар маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Хасанов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
22. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан келиб театрларда фаолият олиб борадиган режиссёрларнинг ҳар ойлик турар жой ижараси ҳамда озиқ-овқат учун харажатларини қоплаб бериш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб доимий | Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
23. | Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасини молиявий қўллаб-қувватлаш ва театр ижодкорларини қўллаб-қувватлаш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2025 йилда 1,0 млрд, 2026 йилда 2,0 млрд, 2027 йилда 2,0 млрд сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш. Ўзбекистон театр арбоблари уюшмасининг ҳудудий бўлимларини тегишли ҳудудда жойлашган Маданият вазирлиги тизимидаги давлат театрлари биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025-2026 йиллар | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси (Ё. Ахмедов) |
24. | «27 март — Халқаро театр куни» муносабати билан маданий тадбир ташкил этиш ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган театр ходимларини муносиб рағбатлантириб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб доимий | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
25. | Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрига «Академик» мақоми берилиши муносабат билан театрнинг ижодий фаолиятини янада кенгайтириш. | Маданият вазирининг буйруғи | 2025 йилдан бошлаб доимий | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, театрнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
26. | Театр санъати равнақига муносиб ҳисса қўшган таниқли ижодкорлар таваллуд саналарини кенг нишонлаш, уларнинг ижодини чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
27. | Театрлар биноларида имконияти чекланган шахслар ҳаракатланиши учун зарурий шароитлар яратиш мақсадида тифлошарҳловчи ҳамда сурдотаржимон фаолиятини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 — 2030 йилларда | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
28. | «Янги Ўзбекистон театрлари — учинчи Ренессанс остонасида» номли китоб-альбомини тайёрлаш ва чоп этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил давомида | Маданият вазирлигининг бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
29. | Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрининг маъмурий-бошқарув, бадиий раҳбар ҳамда артист ходимлари иш ҳақини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил март | Давлат бюджети маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
30. | Ўзбекистон давлат ёшлар театри ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри томонидан театрлар фаолияти билан боғлиқ давлат харидларини улар фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда амалга ошириш бўйича тартибни ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2025 йил февраль | - | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
31. | Давлат театрларининг ижодий фаолияти ҳамда ходимларнинг маҳоратини янада яхшилаш, замонавий технологиялардан унумли фойдаланиш мақсадида хорижий мамлакатлардан етук ва малакали мутахассисларни таклиф этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил бошлаб доимий | Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) |
32. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида давлат театрлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда уларга менежерлик сертификатини бериш тизимини жорий қилиш. Бунда давлат театрлари директорлари ва ўринбосарлари ҳамда ушбу лавозимларга номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлаш. | Ижрочиларнинг қўшма қарори | 2025 йил январь | Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
33. | Театрлар фаолиятига таҳлилий баҳо бериш, спектакллар ҳақида мақола, рецензиялар ёзиш, ижодкорларнинг ижодий портретларини яратишда театр танқидчилигини янада ривожлантириш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. | Маданият вазирининг буйруғи | 2025 йил февралдан бошлаб доимий | Маданият вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси (Ё. Ахмедов) |
34. | Театрларнинг ижодий фаолияти ва томошаларини реклама қилиш учун кенг қамровли ва доимий PR стратегиясини амалга ошириш. Бунда: давлат театрларининг мавжуд расмий веб-сайтларини такомиллаштириш, ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини янада яхшилаш; театрлар фаолияти бўйича видеороликлар ва театр ҳаёти ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаб оммавий ахборот воситаларида намойишини ташкил этиш; Тошкент шаҳри ва республиканинг туристик марказларида театрлар рекламасини жойлаштириш; театрлар фаолиятини маҳаллий телеканаллар ва республиканинг бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритиш; миллий авиакомпаниянинг хорижий ва ички рейсларининг борт журналларида, шунингдек, аэропортлар, вокзаллар ва автовокзалларнинг вестибюллари, кутиш жойлари, кириш-чиқиш жойларидаги реклама жойларида театрлар фаолияти тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш; аҳоли кенг фойдаланадиган Instagram, YouTube, Facebook ва ВКонтакте каби ижтимоий тармоқларда театрларнинг саҳифаларини очиш; ижтимоий тармоқларда кенг аудиторияга эга блогер ва инфлюэнсерларни жалб этган ҳолда театрлар бўйлаб махсус экскурсия ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий тармоқлари орқали кенг аудиторияга намойиш этиш; театрларга ўз фаолиятини ёритиш учун билетлар сотувидан олинган маблағлар ҳисобидан ижтимоий тармоқларда ҳамда интернет тармоғида реклама хизматларини ташкил қилиш (SMM, таргет) учун шартномалар тузишга рухсат бериш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Транспорт вазирлиги (И. Махкамов), «Uzbekistan Airports» АЖ (Ж. Умарходжаев), «Uzbekistan Airways» АЖ (Ш. Худойқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
35. | Ўзбек, қорақалпоқ ва жаҳон мумтоз санъати анъаналарини, хусусан, театр санъатини янада ривожлантириш ва тарғиб қилишда «Қорақалпоғистон санъат саройи» давлат муассасаси ролини ошириш мақсадида ушбу муассаса ходимларининг иш ҳақи миқдорларини 2025 йил 1 январдан бошлаб — 20 фоизга, 2025 йил 1 июлдан бошлаб — яна 15 фоизга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил 1 январь 2025 йил 1 июль | Давлат бюджети маблағлари | Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Ф. Эрманов) |
36. | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг балет полини таъмирлаш ҳамда гастроллар учун кўчма балет пол яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил | Давлат бюджети маблағлари | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г. Умерова), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
37. | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига балет мактаби учун юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилишга рухсат бериш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил | Давлат бюджети маблағлари | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г. Умерова), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
38. | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрини мусиқа чолғулари билан таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил | Давлат бюджети маблағлари | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г. Умерова), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
Т/р | Спектакллар номи | Муддати |
1. | «Алишер Навоий» операси, М. Бафоев | 2022 йил |
2. | «Жалолиддин Мангуберди» балети, Р. Абдуллаев | |
3. | «Маскарад бали» операси, Ж. Верди | 2023 йил |
4. | «Шоир қалби» операси, М. Ашрафий | |
5. | «Евгений Онегин» операси, П. Чайковский | 2024 йил |
6. | «Оққуш кўли» балети, П. Чайковский | |
7. | «Кашмир афсонаси» балети, Г. Мушель | 2025 йил |
8. | «Дон Жуан» операси, В. Моцарт | |
9. | «Асилзода хоним» балети, П. Чайковский | 2026 йил |
10. | «Золушка» балети, С. Прокофьев | |
11. | «Севги тумори» балети, М. Ашрафий | 2027 йил |
12. | «Ромео ва Жульетта» операси, Ш. Гуно | |
13. | «Спартак» балети, А. Хачатурян, Ю. Григорович | 2028 йил |
14. | «Зайнаб ва омон» операси, Т. Содиқов, Б. Зейдман, Ю. Ражабий, Д. Закиров | |
15. | «Корсар» балети, А. Адан | 2029 йил |
16. | «Бобур» операси, (танлов) | |
17. | «Алпомиш» операси, Х. Раҳимов | 2030 йил |
18. | «Насриддиннинг ёшлиги» балети, С. Юдаков | |
19. | «Турандот» операси, Пуччини | 2031 йил |
20. | «Раймонда» балети, А. Глазунов |
1. | Б.Б. Сиддиқов | — | «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси, Васийлик кенгаши раиси |
2. | Г.О. Умерова | — | Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари |
3. | А.Б. Таджиханов | — | маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари |
4. | А.Х. Хурсанов | — | «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ раиси |
5. | Қ.С. Санақулов | — | «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ раиси |
6. | О.Э. Мусаев | — | Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси |
7. | Р.А. Абдуллаев | — | Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси |
8. | Р.Б. Усмонов | — | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори, Васийлик кенгаши котиби |
« | ||||
20. | Темирйўлчилар маданият саройи | Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Мустақиллик МФЙ, Истиқлол кўчаси, 7-уй | Давлат активларини бошқариш агентлиги | Андижон вилояти ёшлар театри |
». |