toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳудудларда жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан намунавий лойиҳалар асосида автобус бекатларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори билан мавжуд автобекатларни хатловдан ўтказиб, улар жойлашган ер участкаларининг ҳуқуқий мақомини аниқлаштириш, шунингдек, автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмларини яратиш ва улардан фойдаланишнинг аниқ талабларини белгилаш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида автобус бекатлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий ташкилотлари томонидан ташкил этилади;
б) шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларидаги автобус бекатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ташкил этилади;
в) автобус бекатлари лойиҳаси йўловчилар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратилишини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқилади ва белгиланган меъёрларга мувофиқ намунавий лойиҳа (енгил конструкция) асосида қурилади;
г) автобус бекатларида фақатгина реклама воситаси, банкоматлар, маҳсулотларни ва электрон чипталарни харид қилишга мўлжалланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш (вендинг, инфокиоска) автоматлари, аҳолининг интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиши учун «Wi-Fi» алоқа тизимини жойлаштиришга рухсат этилади.
Бунда электрон чипталарни харид қилишга мўлжалланган ўзига ўзи хизмат кўрсатиш автоматларини (инфокиоска) жойлаштиришда ижара тўловлари олинмайди, электр қувватини ҳисоблаш қурилмаларини ўрнатмасдан ойлик тўлов нормаси белгиланади;
д) янги ва реконструкция қилинадиган бекатлар жойлаштириладиган ер майдонларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш тақиқланади;
е) шаҳар марказларида жойлашган автобус бекатларида маълумотларни онлайн акс эттирувчи электрон таблолар қўйилади;
ж) ўриндиқлар ва чиқинди ташлаш қутилари мажбурий тартибда ўрнатилади.
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан автобус бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш дастури 1-иловага мувофиқ;
(3-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/901/0019-сон)
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан автобус бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўлларидаги автобус бекатлари учун ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатга ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори асосида берилади. Бунда:
а) ижара шартномаси электрон онлайн-аукцион ғолиби ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузилади;
б) талабгорларга 120 ойгача ижарага берилган ер участкаси хусусийлаштирилмайди;
в) автобус бекати учун ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш манзилли рўйхати туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда автобус бекатларини хатловдан ўтказган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
автобус бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш учун киритилган дастурлар доирасида ажратиладиган маблағлар харажатлар сметаларида акс эттирилишини таъминлаш;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари мавжуд бўлган фаолият кўрсатаётган автобус бекатларида ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган минимал талабларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспортлари, йўловчилар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва хавфсиз шарт-шароит яратиш чораларини кўрсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Транспорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудларда жойлашган автобус бекатларининг электрон ID-реестрини юритиш ҳамда объектлар жойлашган географик локацияни (Geocode) ID-кодга боғлаш ишларини ташкил этсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида давлат иштирокидаги корхона фаолиятини такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 9 августдаги 494-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири И.Р. Махкамов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 ноябрь,
757-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 757-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан автобус бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш
ДАСТУРИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/901/0019-сон)

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

2024 йилда

2025 йилда

2026 йилда

2027 йилда

2028 йилда

2029 йилда

2030 йилда

Режа

Жами:

1 905

285

265

275

270

265

275

270

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

125

15

15

20

20

15

20

20

2.

Андижон вилояти

85

15

10

15

10

10

15

10

3.

Бухоро вилояти

125

20

15

20

20

15

15

20

4.

Жиззах вилояти

90

15

15

10

10

15

10

15

5.

Қашқадарё вилояти

195

30

25

30

25

30

25

30

6.

Навоий вилояти

140

20

20

20

20

20

20

20

7.

Наманган вилояти

195

30

25

30

25

30

25

30

8.

Самарқанд вилояти

120

15

20

15

20

15

20

15

9.

Сурхондарё вилояти

155

20

25

20

25

20

25

20

10.

Сирдарё вилояти

105

15

15

15

15

15

15

15

11.

Тошкент вилояти

235

40

35

30

35

30

35

30

12.

Фарғона вилояти

140

20

20

20

20

20

20

20

13.

Хоразм вилояти

195

30

25

30

25

30

30

25

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 757-сон қарорига
2-ИЛОВА
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан автобус бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш
ДАСТУРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами

2024 йилда

2025 йилда

2026 йилда

2027 йилда

2028 йилда

2029 йилда

2030 йилда

Режа

Жами:

3 261

472

473

514

438

492

410

462

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

210

50

50

30

20

20

20

20

2.

Андижон вилояти

98

10

12

12

18

12

15

19

3.

Бухоро вилояти

250

30

30

40

35

40

35

40

4.

Жиззах вилояти

251

36

35

40

35

40

30

35

5.

Қашқадарё вилояти

275

30

40

45

40

45

35

40

6.

Навоий вилояти

227

26

30

38

35

38

25

35

7.

Наманган вилояти

343

55

51

57

45

50

40

45

8.

Самарқанд вилояти

103

6

7

10

20

15

25

20

9.

Сурхондарё вилояти

305

45

45

55

40

45

35

40

10.

Сирдарё вилояти

185

24

27

28

25

28

25

28

11.

Тошкент вилояти

229

35

34

30

35

30

35

30

12.

Фарғона вилояти

298

38

45

45

40

45

40

45

13.

Хоразм вилояти

487

87

67

84

50

84

50

65

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 757-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 29-банди биринчи хатбошиси «шаклда юборилади» сўзларидан кейин «лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги лозим» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи хатбошиси «кўчма музлатгичлар» сўзларидан кейин «ҳамда автобус бекатлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 1-илованинг 20-банди биринчи хатбошиси, 31-банди олтинчи хатбошиси, 35-банди саккизинчи хатбошиси ҳамда 40-банди еттинчи хатбошиси «кўчма музлатгичлар» сўзларидан кейин «ҳамда автобус бекатлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 2-илова қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий ташкилотлари».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 09/24/757/0939-сон; 10.01.2025 й., 09/25/901/0019-сон)