Т/р | Кўрсаткичлар номи | Бирлик | 2024 й. | 2025 й. | 2026 й. |
1. | Хорижий туристлар сони | млн киши | 1,0 | 1,4 | 1,8 |
2. | Ички туристлар сони | млн киши | 4,0 | 4,5 | 5,0 |
3. | Хизматлар экспорти* | млн АҚШ долл | 350,0 | 500,0 | 700,0 |
4. | Фаолияти йўлга қўйиладиган жойлаштириш воситалари сони | дона | 41 | 50 | 65 |
5. | Фаолияти йўлга қўйиладиган меҳмонхоналарда қўшимча ўринлар сони | дона | 300 | 550 | 900 |
6. | Фаолияти йўлга қўйиладиган оилавий меҳмон уйларида қўшимча ўринлар сони | дона | 150 | 210 | 280 |
7. | Фаолияти йўлга қўйиладиган хостелларда қўшимча ўринлар сони | дона | 30 | 45 | 80 |
8. | Фаолияти йўлга қўйиладиган туроператор/турагентлар сони | дона | 15 | 25 | 35 |
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Бажариш учун масъуллар |
I. Туризм инфратузилмасини ташкил қилиш | |||||
1. | Вилоятдаги туризм ва унга ёндош соҳа объектларида инфратузилмани яхшилаш чораларини кўриш мақсадида таъмирланадиган йўлларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритиб бориш. | 1. Манзилли рўйхатни шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхат асосида дастурларга киритиш. | 2025-2026 йиллар давомида | - | Автомобиль йўллари қўмитаси, Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
2. | Боғот тумани «Қалъажиқ қалъа» туристик мажмуасига олиб борувчи ички хўжалик йўлларини таъмирлаш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Тармоқ жадвалини тасдиқлаш. 3. Таъмирлаш ишларини якунлаш. | 2025-2026 йиллар давомида | Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси | Хоразм вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси |
3. | Хива туманидаги 4Р164 автомобиль йўлидан «Қоракўл» экотуризм объектига олиб борувчи 5 км ички йўлни жорий таъмирлаш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Тармоқ жадвалини тасдиқлаш. 3. Таъмирлаш ишларини якунлаш. | 2024-2025 йиллар давомида | Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси | Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси |
4. | «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасидаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида жойлашган музей фондини экспонатлари билан биргаликда бошқа жойга кўчириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 1. Музей фондини бошқа жойга кўчириш бўйича ўрганиш ишларини амалга ошириш мақсадида тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. | 2024 йил ноябрь | - | Хоразм вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Маданий мерос агентлиги |
2. Ишчи гуруҳ томонидан музей фондини бошқа жойга кўчириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. | 2024 йил декабрь | ||||
3. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил март | ||||
5. | «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузуридаги Хива туризм ва маданий мерос техникуми фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Техникумнинг моддий-техник базасини яхшилаш, амалиёт жиҳозлари билан таъминлаш, лабораториялар ташкил қилиш, ободонлаштириш, спорт мажмуаларини ишга тушириш. 2. Хорижий мамлакатлар, жумладан, Туркиядан туризм таълим йўналишида мутахассисларни жалб қилиш. | 2024 — 2026 йиллар давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси | Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
6. | Вилоятнинг Амударёга туташ ҳудудларида дам олиш жойлари ва экоҳудудларни ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2024 — 2026 йиллар давомида | Ташаббускорлар маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги |
7. | Ичан қалъа ва Дешон қалъанинг тарихий аҳамиятини, шунингдек, Ичан қалъа ҳудудидаги аҳоли турар жойлари биноларининг тарихий кўринишини сақлаб қолиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил февраль | - | Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитаси |
8. | Ичан қалъа ва Дешон қалъада миллий ҳунармандчилик, айниқса, сувенир маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ва сифатини, туристлар учун жозибадорлигини янада ошириш, шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил январь | - | Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси |
II. Туризм соҳасида янги хизмат турларини кенгайтириш ва хизмат сифатини яхшилаш | |||||
9. | Тупроққалъа туманида 5 минг гектар мақбул ер майдонларида қўриқланма зоналарни ташкил қилиш орқали сафари ва ов туризмини ривожлантириш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2025 йил давомида | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
10. | Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасига кириш ва чиқиш тизимини рақамлаштириш учун онлайн чипта харид қилиш имкониятини яратиш бўйича янги платформа ишлаб чиқиш. | 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда танлов эълон қилиш. 2. «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасига кириш учун онлайн чипталарни харид қилиш имконини берадиган платформани ишга тушириш. | 2025 йил май | «Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонаси маблағлари | Маданий мерос агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
11. | Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий туристларга ва юқори мартабали меҳмонларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар)да хизмат сифатини яхшилаш бўйича хорижий тажриба асосида концепция ишлаб чиқиш. | 1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2024 йил декабрь | - | Туризм қўмитаси, Ошпазлар уюшмаси, Хоразм вилоят ҳокимлиги |
3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил февраль | ||||
12. | Хоразм вилоятининг Амударё дарёси бўйидаги ҳудудларидан оқилона фойдаланиш мақсадида хавфсизлик омилларини инобатга олган ҳолда сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш. Бунда: Амударё дарёсининг қирғоқларини бетонлаштириш; дарё бўйида замонавий пляж ва аҳоли ҳордиқ чиқариш зоналарини ташкил қилиш; замонавий меҳмонхона, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш назарда тутилади. | 1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил декабрь 2025 йил март | - | Туризм қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
13. |
Хоразм давлат ўрмон хўжалигида экотуризм инфратузилмасини яхшилаш ва инвесторларни жалб этиш. | Амалий чора-тадбирлар. | 2024 — 2026 йиллар давомида | - | Ўрмон хўжалиги агентлиги |
III. Маданий кўнгилочар тадбир ва фестиваллар ўтказиш, тарғибот тадбирларини амалга ошириш | |||||
14. | Хива шаҳрида «Гиламлар жилоси» номи остида халқаро гилам кўргазмасини ташкил этиш. | 1. Кўргазмани ўтказиш жойини белгилаш. 2. Кўргазма билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ва кўргазмани ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси баёни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Кўргазмани юқори савияда ўтказиш. | 2025 йил октябрь ойидан бошлаб ҳар йили | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
15. | Хива шаҳрида «Хоразм хонлари миллий таомлари» халқаро гастрономик фестивалини ташкил этиш. | 1. Гастрофестивални ўтказиш жойини аниқлаш. 2. Гастрофестиваль билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ва тадбирни ўтказиш бўйича тегишли баён лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш. | 2025 йил сентябрь ойидан бошлаб, ҳар йили | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
16. | Туристларни жалб қилиш ва уларнинг вилоятда қолиш муддатини узайтириш мақсадида туристик мавсум давомида (март-октябрь) «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасида «Ҳар куни бир тадбир» лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Тадбирларни ўтказиш вақтини белгилаш. 2. Тадбирни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ва тадбирни ўтказиш бўйича тегишли баён лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш. | 2025 йилдан бошлаб доимий | Шартнома асосида «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси маблағлари | Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
17. | Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини Туркия, Хитой, Эрон ҳамда Озарбайжон давлатларида тизимли тарғиб қилиб бориш. | Туркия, Хитой, Эрон ҳамда Озарбайжон давлатларида ташкил қилинадиган туристик ярмаркаларда вилоят делегацияси иштирокини таъминлаш ва тарғиботини амалга ошириш. | 2024 — 2026 йиллар давомида | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
T/р | Тадбир номи | Ўтказиладиган давлат номи | Иштирок этувчилар | Муддати* | Молиялаштириш манбалари | Масъул ташкилотлар |
2024 йил | ||||||
1. | «Tourism Expo Japan» туризм кўргазмасида қатнашиш | Токио, Япония | Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар, маданият соҳаси вакиллари, маданий мерос ва «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси вакиллари, гастротуризм, туризм соҳаси ходимлари | Ноябрь | Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари, ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
2. | «WTM London» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Лондон, Буюк Британия | Декабрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | ||
2025 йил | ||||||
3. | Европанинг нуфузли шаҳарларида «Road show» тақдимотларини ташкил қилиш ва «FITUR» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Европа давлатлари | Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар, маданият соҳаси вакиллари, маданий мерос ва «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси вакиллари, гастротуризм, туризм соҳаси ходимлари | Январь-февраль | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлиги |
4. | «EMIT» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Истанбул, Туркия | Февраль | Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари, ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | ||
5. | «ITB Berlin» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Берлин, Германия | Март | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | ||
6. | «AITF» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Боку, Озарбайжон | Апрель | Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари, ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | ||
7. | «ITB China» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Шанхай, Хитой | Май | Ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | ||
8. | «IFTM Top Resa» | Париж, Франция | Октябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ташаббускорлар маблағлари | ||
9. | «Tourism Expo Japan» | Токио, Япония | Октябрь | Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | ||
10. | «TTG Rimini» | Римини, Италия | Октябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | ||
11. | «WTM London» | Лондон, Буюк Британия | Ноябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, ташаббускор маблағлари | ||
2026 йил | ||||||
12. | «FITUR» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Мадрид, Испания | Туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари, маданият соҳаси вакиллари, маданий мерос ва «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси вакиллари, туризм соҳаси ходимлари | Январь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ташаббускорлар маблағлари | Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги |
13. | «IFTM Top Resa» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Париж, Франция | Октябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | ||
14. | «TTG Rimini» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Римини, Италия | Октябрь | Ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | ||
15. | Салоҳиятли ҳудудларда «Khiva tourism and culture days» тадбирини ташкил қилиш ва «WTE Miami» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Майами, АҚШ | Октябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари | ||
16. | «WTM London» туризм кўргазмасида иштирок этиш | Лондон, Буюк Британия | Ноябрь | Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | ||