toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти ўз вақтида расмийлаштириб берилишини таъминлаш, мазкур давлат хизматини кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш ҳамда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;
вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 ноябрь,
ПҚ-380-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 ноябрдаги ПҚ-380-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:
иккинчи хатбошидаги «40» рақами «45» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «40» рақами «45» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказилади»;
иккинчи хатбошидаги «40» рақами «45» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 391 ва 392-бандлар билан тўлдирилсин:
«391. Хизматдан фойдаланувчи сўровномада хорижга чиқиш биометрик паспорти почта алоқаси орқали етказиб берилишини кўрсатган бўлса, маълумотларни йиғиш пункти ходимлари хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати ходимига беради.
Бунда почта харажатлари хизматдан фойдаланувчи ҳисобидан қопланади.
Почта хизмати томонидан кўрсатилган хизмат учун тўлов миқдорини почта хизмати белгилайди.
Почта хизмати ходими тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини олгандан сўнг хизматдан фойдаланувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган манзилга (Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида бир иш куни, қолган ҳудудларда икки иш куни ичида) хорижга чиқиш биометрик паспортини етказиб беради.
392. Хизматдан фойдаланувчи билан телефон орқали келишилган вақтда у ушбу манзилда бўлмаса, хизматдан фойдаланувчи хорижга чиқиш биометрик паспортини ушбу ҳудуддаги почта алоқаси бўлимидан ўн иш куни давомида олиши мумкин.
Хизматдан фойдаланувчи хорижга чиқиш биометрик паспортини мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатда олиб кетмаса, почта хизмати ходими уни маълумотларни йиғиш пунктига топширади. Бунда хизматдан фойдаланувчининг ўзи шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан сўровномада кўрсатилган маълумотларни йиғиш пунктига келиб хорижга чиқиш биометрик паспортини олиб кетади.
Почта хизмати учун тўланган тўловлар қайтарилмайди.
Почта хизмати ходими хорижга чиқиш биометрик паспортини маълумотларни йиғиш пунктидан қабул қилиб олгандан бошлаб уни фойдаланувчига ёки тегишли маълумотларни йиғиш пунктига қайта топширгунга қадар бут сақланишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади»;
в) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспорти фақатгина хизматдан фойдаланувчининг ўзига тақдим этилади.
Бунда 16 ёшдан катта шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти қўл бармоқларининг электрон изларини солиштириш орқали верификация қилиш ёки биометрик идентификация қилиш (Face-ID) орқали тақдим этилади»;
г) 3-илованинг «5-босқич» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

5-босқич

1. Маълумотларни йиғиш пункти

1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини фуқарога тақдим этади ёки уни ариза берувчининг манзилига юбориш учун почта хизмати ходимига топширади.

Хизмат юзасидан тегишли тўловлар амалга оширилган кундан бошлаб, 10 иш кунида

(алоҳида ҳолларда 30 кунда)

2. Почта хизмати

(сўровномада хорижга чиқиш биометрик паспортини почта алоқаси орқали етказиб бериш кўрсатилган бўлса)

2. Почта хизмати ходими сўровномада кўрсатилган манзилга хорижга чиқиш биометрик паспортини етказиб беради.

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида 1 иш кунида, қолган ҳудудларда 2 иш кунида

»;

д) 4-илова қуйидаги мазмундаги 12-позиция билан тўлдирилсин:

«

12. Хизмат натижасини олиш усули

Маълумотларни йиғиш пунктига ўзи келган ҳолда

Почта хизмати орқали

»;

е) 5-илова қуйидаги мазмундаги 11-позиция билан тўлдирилсин:

«

11. Қарамоғимдаги вояга етмаган шахсни чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирмаслик, болага таъминот, таълим-тарбия бериш, болани ўз ота-онасига ёки яқин қариндошларига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланмаган ва тегишли давлатнинг қонунчилигига биноан зарур ваколатларга эга бўлган ташкилотга топшириш бўйича зиммамга юкланган мажбуриятларни бажармаслигим маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирилдим.

».

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идоралари томонидан ундириладиган айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар тақсимотида:
а) 44-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

44.

Фуқаролиги бўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларини берганлик учун давлат божи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 апрелдаги 104-сон қарори

а.

55 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари

б.

45 фоизи

Персоналлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси

»;

б) қуйидаги мазмундаги 45-позиция билан тўлдирилсин:

«

45.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортларини берганлик учун давлат божи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори

45.1.

Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда

а.

50 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари

б.

45 фоизи

Персоналлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси

в.

5 фоизи

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси

45.2.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда

а.

45 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари

б.

45 фоизи

Персоналлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси

в.

5 фоизи

Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ёки Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси

г.

5 фоизи

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағи

45.3.

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари орқали мурожаат қилинганда

а.

50 фоизи

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари

б.

45 фоизи

Персоналлаштириш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси

в.

5 фоизи

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 07/24/380/0889-сон)