1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
Қарори
«Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 30 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3565]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги ПҚ-228-сон «Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қарор қилади:
1. «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 сентябрь,
6-сон
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 сентябрь,
55-QQ-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2024 йил 27 сентябрь
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2024 йил 26 сентябрь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2024 йил 26 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2024 йил 30 сентябрдаги 6-сон, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 27 сентябрдаги 55-QQ-сон қарорига ИЛОВА
«Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом давлат хизматчилари ва аҳолининг (бундан буён матнда таълим олувчилар деб юритилади) коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз оширишга қаратилган «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида (бундан буён матнда Виртуал академия деб юритилади) ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
базавий ўқув курслари — Виртуал академияда жойлаштириладиган ҳамда фойдаланиш учун барча таълим олувчиларга очиқ бўлган коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ташкил этиладиган ўқув курслари;
махсус ўқув курслари — давлат хизматчилари учун мажбурий, давлат хизматчилари ҳисобланмайдиган шахслар учун ихтиёрий равишда Виртуал академия орқали коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ташкил этиладиган ўқув курслари;
давлат хизматчилари — давлат органлари ва ташкилотларда ўз фаолиятини меҳнат шартномаси (контракт) асосида ёки сайлаб қўйиладиган ёхуд тайинланадиган лавозимларда амалга ошираётган бошқарув ходимлари.
таълим олувчининг шахсий таълим траекторияси — таълим олувчи томонидан танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва хоҳлаган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш (маршрут).
тьютор (ўқитувчи-консультант) — базавий ва махсус ўқув курсларида тегишли ўқув модули бўйича таълим олувчилар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва йўналтирувчи, методик ёрдам кўрсатувчи, ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш функцияларини амалга оширувчи масъул ходим.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
2. Виртуал академияда ўқув фаолиятини ташкил этиш ва юритиш Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси (бундан буён матнда Академия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Базавий ўқув курсларидан барча таълим олувчилар учун бепул ва унда исталган вақтда ва чекланмаган миқдорда фойдаланиш мумкин.
4. Виртуал академиянинг махсус ўқув курсларида ўқитиш тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
5. Махсус ўқув курсларида тўлов-шартнома асосида малака ошириш учун тўлов миқдорлари Академиянинг Васийлик кенгаши томонидан Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
6. Давлат хизматчиларини Виртуал академияда ўқитиш билан боғлиқ харажатлар тегишли давлат органи ёки ташкилотига ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида ёхуд уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
7. Шартномада кўрсатилган ўқитиш қиймати буюртмачи томонидан тўлиқ тўлангандан сўнг, таълим олувчилар томонидан ягона идентификация тизими (One ID) ёрдамида рўйхатдан ўтиш орқали Виртуал академиянинг махсус ўқув курсларида ўқиш имконияти ташкил этилади.
2-боб. Виртуал академияда ўқитиш жараёнини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
8. Виртуал академияда ўқитиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида базавий ва махсус ўқув курслари бўйича йўлга қўйилади.
9. Базавий ва махсус ўқув курслари ишдан ажралмаган ҳолда, асинхрон режимида масофадан туриб электрон таълим ресурсларини мустақил равишда ўзлаштириш асосида амалга оширилади.
10. Базавий ўқув курслари таълим олувчиларга коррупция тушунчаси, тарихи, оқибатлари, унга қарши курашиш ва олдини олишга доир масалаларни тушунтириш орқали уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган шаклда ташкил этилади.
11. Базавий ўқув курслари бир неча дақиқалар ичида ўзлаштириши мумкин бўлган янгиликлар, муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечимлари, савол-жавоб ҳамда турли хил синовлар ўтказиш орқали амалга оширилади.
12. Академия Агентлик, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўқувчилари ва талабалари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқиб тасдиқлайди.
13. Давлат хизматчиларининг махсус ўқув курсларида ўқитиш:
ишга қабул қилинганидан сўнг уч ой ичида;
ҳар уч йилда камида бир марта коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи ходимлар учун махсус курслар чуқурлаштирилган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
14. Давлат хизматчилари учун ташкил этиладиган махсус ўқув курслари касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари бўйича мустақил ўзлаштириш орқали амалга оширилади.
Асинхрон машғулотларда таълим олувчилар Виртуал академияга жойлаштирилган асосий ва қўшимча электрон ўқув материалларини мустақил равишда ўзлаштиради ва мавзулар бўйича олган билимларини текшириш учун назорат ишларини бажаради.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
15. Давлат хизматчиларига махсус ўқув курсларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитиш қуйидаги мажбурий курслар асосида олиб борилади:
ишга қабул қилинганидан сўнг уч ой ичида 36 соатдан кам бўлмаган махсус ўқув курси;
ҳар уч йилда камида бир марта малакаси оширилганда 12 соатдан кам бўлмаган ва 24 соатдан кўп бўлмаган махсус ўқув курси.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
16. Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари учун ташкил этиладиган махсус ўқув курслари 24 соатдан кам бўлмаган ва 36 соатдан кўп бўлмаган ўқув курси сифатида ташкил этилади.
Коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларида фаолият кўрсатувчи ходимлар учун махсус ўқув курслари 12 соатдан кам бўлмаган ва 24 соатдан кўп бўлмаган ўқув курси сифатида ташкил этилади.
17. Академия томонидан ўқув режалари, дастурлари, курслари ҳақидаги маълумотлар Виртуал академияда жойлаштирилади ва уларнинг асосида таълим олувчиларга ўқув курсларини эркин танлаш орқали таълим олувчининг шахсий таълим траекториясини шакллантириш имконияти яратилади.
18. Махсус ўқув курслари жараёнида тьютор (ўқитувчи-консультант) томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти, ўқув гуруҳи ва мавзунинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ўқитишнинг замонавий ёндашувлари ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
19. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитиш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
20. Академия томонидан махсус ўқув курслари бўйича Виртуал академияга киритилган ўқув-методик материаллар, таълим олувчиларнинг ўқув фаолияти натижаларига оид маълумотлар бўйича электрон маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда махсус ўқув курсларини тамомлаган шахсларнинг реестри юритилади.
21. Виртуал академияда ўқув жараёни сифатли ташкил этилишини мониторинг қилиб бориш Агентлик томонидан амалга оширилади.
22. Агентлик томонидан Виртуал академияда ўқув жараёни сифатли ташкил этилишини мониторинг қилишда қуйидагилар ўрганилади:
Виртуал академиянинг узлуксиз фаолият кўрсатиши таъминланаётганлиги;
Виртуал академиянинг ўқув контентлари ва материаллари билан мунтазам тўлдирилаётганлиги ва янгилаб борилаётганлиги;
ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилганлиги, ўқув курслари ҳақидаги маълумотлар Виртуал академияда жойлаштирилганлиги;
тингловчиларнинг билимларни ўзлаштириш натижалари, хусусан кириш тестлари билан якуний натижалар ўртасидаги ижобий ўзгаришлар таҳлили;
Виртуал академияда ўқитиш таълим олувчилар учун мослаштирилган ўқув дастурлари асосида олиб борилаётганлиги;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз давлат хизматчиларининг Виртуал академияда ўқитишни ташкил этиш муддатларига риоя этилаётганлиги;
ўқув курсларида иштирок этган шахсларнинг таклифлари ўрганилганлиги.
3-боб. Виртуал академияда давлат хизматчиларини ўқитишда уларнинг миқдорини шакллантириш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
23. Агентлик томонидан давлат хизматчиларининг миқдорини шакллантириш учун давлат органлари ва ташкилотларига ҳар уч йилда бир маротаба малака ошириш муддати келган давлат хизматчиларининг рўйхатини тақдим этиш бўйича ҳар йили август ойида сўров хати билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари ушбу сўров хати келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида Агентликка ҳар уч йилда бир маротаба малака ошириш муддати келган давлат хизматчиларининг рўйхатини тақдим этади.
24. Агентлик томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳар уч йилда бир маротаба малакаси оширилиши лозим бўлган давлат хизматчиларининг миқдори соҳа ва тармоқлар кесимида ҳар йили ноябр ойига қадар шакллантирилади.
25. Агентлик томонидан шакллантирилган давлат хизматчиларининг миқдори асосида Академия билан келишилган ҳолда йиллик ўқитиш режа-графигини ҳар йили декабр ойида тасдиқлайди.
26. Давлат органлари ва ташкилотлари Агентликнинг сўровига кўра ҳар чоракнинг охирги ойи 25-санасига қадар ишга қабул қилинганига уч ой тўлган давлат хизматчилари тўғрисидаги маълумотларни Агентликка тақдим этади.
Агентлик томонидан ишга қабул қилинганига уч ой тўлган давлат хизматчиларининг миқдори асосида Академия билан келишилган ҳолда ҳар чоракнинг охирги ойи якунига қадар ўқитиш режа-графиги тасдиқланади.
27. Давлат органлари ва ташкилотлари Виртуал академиянинг махсус ўқув курсларида ўз ходимларининг ўқишга қатнашиши учун масъул ҳисобланади.
28. Виртуал академияда тьютор (ўқитувчи-консультант) фаолияти Академия профессор-ўқитувчилари ва ходимлари томонидан амалга оширилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари ҳам тьютор (ўқитувчи-консультант) фаолиятини амалга ошириши мумкин.
29. Тьютор (ўқитувчи-консультант) фаолиятининг мақсади — ўқув курсларида тегишли модуллар доирасида таълим олувчилар ўқув фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга методик ёрдам кўрсатиш, назорат қилиш, синов топшириқларини баҳолаш ҳамда электрон ўқув-методик мажмуаларини ишлаб чиқишдан иборат.
таълим олувчиларнинг эҳтиёжлари, диагностика натижаларидан келиб чиқиб, амалиётдаги мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан мажбурий ва танлов модуллари ўқув-методик материалларини ишлаб чиқиш, Виртуал академияга жойлаштириш;
таълим олувчиларга модулларни танлаш орқали индивидуал таълим траекториясини шакллантириш ва мустақил равишда узлуксиз таълим олишига кўмаклашиш;
таълим олувчиларнинг асинхрон режимда мустақил таълим олишини қўллаб-қувватлаш, ўқув фаолиятини назорат қилиш, назорат ишларини холислик билан баҳолаш ва уларга зарур ҳолларда асосланган изоҳлар ёзиш.
5-боб. Махсус ўқув курсларида таълим олувчиларнинг билимларини баҳолаш ва сертификат бериш
31. Махсус ўқув курсларида кириш, жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари ўтказилади.
Бунда, жорий, оралиқ ва якуний назорат турларида таълим олувчиларнинг билимларини баҳолаш турли хил интерфаол синовлар, муаммоли вазиятлар ва бошқа топшириқлар ҳамда тест шаклида амалга оширилади.
Кириш назорат туридан унинг натижаларини якуний назорат тури натижалари билан солиштириш мақсадида фойдаланилади ва назорат турларини умумий ҳисоблашда инобатга олинмайди.
32. Жорий назорат махсус ўқув курсида ўқиши режалаштирилган модуллар бўйича таълим олувчиларнинг билим ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
33. Жорий назорат таълим олувчиларнинг ҳар бир мавзу бўйича ўзлаштирган билимларини текшириш, қайта такрорлаш, мустаҳкамлаш ва хатоларини тузатиш мақсадида ўтказилади. Жорий назорат турли хил интерфаол синовлар, муаммоли вазиятлар ва бошқа топшириқлардан иборат бўлиб, электрон тарзда автоматик равишда баҳоланади.
34. Оралиқ назорат махсус ўқув курсида ўқув дастурининг тегишли (бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаганидан кейин таълим олувчининг ўзлаштирган билим ва амалий кўникмаси даражасини тест асосида аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади.
35. Якуний назорат махсус ўқув курси якуни бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларнинг таълим олувчилар томонидан ўзлаштириш даражасини тест асосида аниқлаш ва баҳолаш усули ҳисобланади.
36. Таълим олувчилар махсус ўқув курслари мобайнидаги ўзлаштириши 100 баллик тизим асосида баҳоланади. Бунда:
жорий назорат 25 та турли хил интерфаол синовлар, муаммоли вазиятлар ва бошқа топшириқлар шаклида ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл ва жами тўпланиши мумкин бўлган балл 25 бални ташкил этади;
оралиқ назорат 25 та тест саволларидан иборат бўлади, ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл ва жами тўпланиши мумкин бўлган балл 25 бални ташкил этади;
якуний назорат 25 та тест саволларидан иборат бўлади, ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл ва жами тўпланиши мумкин бўлган балл 50 бални ташкил этади.
37. Таълим олувчиларнинг жорий, оралиқ ва якуний назорат турларида тўплаган натижалари умумлаштирилади. Бунда, таълим олувчининг умумий тўплаган натижаси 56 ва ундан юқори бални ташкил этган тақдирда у махсус ўқув курсини тугатган деб ҳисобланади.
Жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари натижалари бўйича таълим олувчи 56 балдан кам тўплаган ҳолларда у махсус ўқув курсидан ўтмаган деб ҳисобланади.
38. Жорий, оралиқ ва якуний назорат турларини узрли сабабларга кўра (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, меҳнат таътили, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) топшира олмаган таълим олувчига уларнинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида қайта топшириш учун имконият берилади.
Бунда, таълим олувчидан жорий, оралиқ ва якуний назорат турларини қайта топшириш мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган тўлов-шартнома қайта расмийлаштирмаган ҳолда амалга оширилади.
Жорий, оралиқ ва якуний назорат турларини топшира олмаган таълим олувчи махсус ўқув курсини бепул асосда қайта ўқиш ҳуқуқига эга.
39. Академия томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига асосан махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган таълим олувчига электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.
Сертификатнинг амал қилиш муддати уч йил ҳисобланади.
40. Таълим олувчиларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Академия бошлиғининг буйруғи билан Академиянинг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Бунда, Академия бошлиғининг кўрсатмасига асосан Апелляция комиссияси таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ҳам мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Ўқув курсларида жорий, оралиқ ва якуний назоратни ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
41. Ўқув курсларида жорий, оралиқ ва якуний назорат натижаларидан норози бўлган таълим олувчилар мазкур имтиҳонлар натижалари эълон қилинган кундан бошлаб етти иш куни ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти беришлари мумкин.
Бунда, Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган таълим олувчиларни шикоят кўриб чиқилишидан икки иш куни олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
42. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун муддат ичида кўриб чиқади. Бунда, апелляция шикояти билан мурожаат қилган таълим олувчилар мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
43. Апелляция комиссияси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Апелляция комиссиясининг қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
44. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш давомида таълим олувчиларига уни қайта баҳолашга қаратилган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
45. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
жорий, оралиқ ва якуний назорат натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
жорий, оралиқ ва якуний назорат натижаларига ёки улардан бирига ўзгартириш киритиш.
Апелляция шикоятини кўришда таълим олувчининг синов натижасида олган балини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
46. Апелляция комиссияси апелляция шикояти билан мурожаат қилган таълим олувчининг ўз қарорини у қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилиши керак.
47. Апелляция комиссиясининг жорий, оралиқ ва якуний назорат натижаларига ёки улардан бирга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори асосида таълим олувчига махсус ўқув курсини тугатганлиги бўйича сертификат берилади.
48. Апелляция комиссияси қарори устидан таълим олувчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
7-боб. Тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағларни йўналтириш
49. Тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар Академия ҳисобварағида жамланади ва қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Виртуал академия фаолиятида фойдаланишга оид материалларни тайёрлаш учун буюртмалар бериш;
Виртуал академия фаолиятини таъминлашга масъул ходимларнинг малакасини ошириш;
Виртуал академиянинг узлуксиз ишлаши ва унинг фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
ўқитиш жараёнига тегишли ходимлар, илмий-педагогик кадрлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Виртуал академия фаолиятини таъминлашга масъул ходимларни рағбатлантириш.
Бунда, ўқитишдан тушадиган маблағлар юқорида назарда тутилган харажатлар қопланганидан сўнг молиявий йилнинг охирги иш ҳафтасида Агентлик ва Академиянинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тенг улушларда тақсимланади.
8-боб. Якуний қоида
50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
«Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитиш
СХЕМАСИ
Босқич
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ҳар уч йилда бир маротаба малака ошириш муддати келган давлат хизматчиларининг* рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига сўров хатини юбориш.
Ҳар йили август ойида
2-босқич
Давлат органлари ва ташкилотлари
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ҳар уч йилда бир маротаба малака ошириш муддати келган давлат хизматчиларининг рўйхатини тақдим этиш.
Сўров хати келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида
3-босқич
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳар уч йилда бир маротаба малакаси оширилиши лозим бўлган давлат хизматчиларининг миқдори соҳа ва тармоқлар кесимида шакллантириш.
Ҳар йили ноябр ойига қадар
2. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан келишган ҳолда йиллик ўқитиш режа-графигини тасдиқлаш.
Ҳар йили декабр ойида
4-босқич
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Давлат хизматчиларининг тоифасига қараб ўқиш даври, йўналиши бўйича малака оширишнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини шакллантириш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
Ҳар йили декабр ойида
5-босқич
Давлат органлари ва ташкилотлари
1. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси билан малака ошириш зарурати бўлган давлат хизматчилари бўйича шартномаларни расмийлаштириш.
Ҳар йили декабр ойида
(кейинчалик заруратга кўра)
2. Давлат хизматчилар томонидан ягона идентификация тизими (One ID) рўйхатдан ўтиши орқали о ўқиш.
Ҳар ойда
6-босқич
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
1. Малака ошириш йўналишлари бўйича ўқув жараёнларини ташкил этиш ва давлат хизматчиларининг билимларини баҳолаш.
2. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган давлат хизматчиларига сертификатларни тақдим этиш.
Ишчи ўқув режалар асосида
7-босқич
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ўқув жараёни сифатли ташкил этилишини мониторинг қилиб бориш.
Доимий
* Ҳар чоракнинг охирги ойи 25-санасига қадар ишга қабул қилинганига уч ой тўлган давлат хизматчилари тўғрисидаги маълумотларни ва уларга тегишли миқдорни шакллантириш мазкур схемада кўрсатилган кетма-кетликда амалга оширилади.
«Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА