1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТОШКЕНТУЙЖОЙИНВЕСТҚУРИЛИШ» ТОШКЕНТ МОЛИЯ-ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 апрелдаги 145-сонли «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорациясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Тошшаҳарлойиҳа» институти, Капитал қурилиш бош бошқармаси ва «Фароис» фирмасининг «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига ихтиёрий равишда кириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Тошкент молия-қурилиш корпорацияси ижроия аппаратининг тузилмасига 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ ва унинг ходимларининг чекланган сони 84 нафардан иборат бўлишига розилик берилсин.
«Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига раисининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия қилинсин.
Корпорация раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазирларнинг ўринбосарлари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.
уй-жой облигациялари (уй-жой сертификатлари) «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг қийматли қоғозлари ҳисобланади ҳамда уларнинг эгалари томонидан миқдори облигация (сертификат) нинг белгиланган амал қилиш муддати давомида ўзгармайдиган муайян миқдоридаги умумий уй-жой майдони қурилиши учун маблағ тўланганлигини тасдиқлайди;
Тошкент шаҳрида яшовчилар, уй-жой майдони билан таъминланганликларидан қатъи назар, уй-жой сертификатини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар;
уй-жой облигациялари йирик панели уйсозликнинг намунавий уйларидаги умумий майдоннинг 0,5 кв. метри миқдоридаги номиналга эга бўлади;
муайян турдаги квартира умумий майдонининг 30 фоизига мувофиқ келувчи уй-жой облигацияси пакетининг эгасига, кейинчалик квартира қийматининг қолган қисмини шартнома тузилган пайтдан бошлаб тўрт ой давомида тўлаш шарти билан, шу квартирани сотиб олиш учун эмитент билан шартнома тузиш имтиёзи берилади;
ушбу чиқарилган уй-жой облигацияси 1998 йилнинг 1 январигача амалда бўлади;
уй-жой облигация заёми амалда бўлиши даврида уй-жой сертификатлари «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси томонидан сертификат эгасига Тошкент шаҳри ҳудудида уй-жой бериш йўли билан шунингдек, сертификатлар эгаларининг хоҳишига кўра «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигация заёмини чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ унга қийматини тўлаш йўли билан тўланади;
1998 йил 1 январдан кейин ушбу чиқарилган уй-жой облигациялари навбатдаги чиқарилган облигацияларга алмаштирилиши ёки «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигация заёмини чиқариши ва уларнинг муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ облигация қиймати тўланиши керак.
5. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигация заёмини чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
6. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда уй-жой облигацияси ва уй-жой облигацияларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳнома намуналарини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
бир ой муддатда уй-жой облигацияси заёми эмиссия проспектини ишлаб чиқсинлар ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар. Заём эмиссияси проспекти рўйхатга олингандан кейин уй-жой облигациялари ва уй-жой облигацияларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари «Гознак» фабрикасида тайёрланишига буюртма берсинлар ва унинг ҳақини тўласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига хорижий инвестицияларни жалб этишда, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси эса уларнинг суғурта қилинишини таъминлашда кўмаклашсинлар.
9. Хорижий инвестициялар жалб этилишини таъминлаш учун гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлган объектлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган асосий фондлари тасарруф этиш ҳуқуқини «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига берсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги гаров шартномаси тузилиши ва амалга оширилиши бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалаларни белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
11. Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига ўзини тиклаб олиш даврида ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда кредит ажратишни назарда тутсин.