toggle_night_mode
Ҳужжат 22.10.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 18 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3382-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 12/02-22-22-сон қарори (рўйхат рақами 3382, 2022 йил 31 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 10/22/3382/0796-сон) билан тасдиқланган Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-банди 2-кичик банди ҳамда 42-банди 2-кичик бандидаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 октябрь,
183-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 10/24/3382-1/0837-сон)