1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3292, 2021 йил 31 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2021 й., 10/21/3292/0258-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 октябрь,
27-мҳ-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2024 йил 8 октябрь
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2024 йил 8 октябрь
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2024 йил 8 октябрь
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2024 йил 3 октябрь
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Буйруқнинг 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот шакллари 2 — 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.»
«1. Мазкур Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишлаб чиқувчи — лойиҳани ишлаб чиқувчи ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти;
тартибга солиш воситаси — жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши (риоя этилиши) мажбурий бўлган талаблар ёки бошқа чекловлар ёхуд уларга таъсир кўрсатадиган бошқа чоралар;
таъсир — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасида ҳамда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятлар, талаблар, тақиқ ва бошқа чекловларга риоя қилишда манфаатдор томонларда юзага келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита фойда ва харажатлар;
манфаатдор томонлар — ўрганилаётган муаммо ёки таклиф этилаётган тартибга солиш доирасига тушадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бошқаруви органлари;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш (бундан буён матнда ТСТБ деб юритилади) — лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилишидан олдин ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда кенгайтирилган тартибда ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
миқдорий кўрсаткичлар — маълум иқтисодий ёки жисмоний моҳиятга эга бўлган, сон сифатида ифодаланадиган кўрсаткичлар. Бунга барча молиявий ва бозор кўрсаткичлари (даромад, соф фойда, доимий ва ўзгарувчан харажатлар, сотиш ҳажми, бозор улуши ва бошқалар), қиймат бирлиги, вазн ва оғирлик, узунлик ва бошқа воситалар билан ўлчанадиган кўрсаткичлар киради;
сифат кўрсаткичлари — харажат, миқдор, вазн ва оғирлик, узунлик, самарадорлик ва бошқа ўлчовларнинг аниқ бирликлари билан ўлчаш қийин бўлган кўрсаткичлар. Улар, қоида тариқасида, одамларнинг маълум фактлар, ҳодисалар, уларнинг афзалликлари ва баҳоларига муносабатини акс эттиради. Сифат кўрсаткичлари фоизлар билан ҳам ўлчанади;
фойда — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларга келиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай шаклдаги фойда ёки даромад;
харажатлар — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларда юзага келиши мумкин бўлган (юзага келган) харажатлар.»;
«5. «Ex-ante» усули бўйича лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин соддалаштирилган тартибда ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш билан бир вақтда кенгайтирилган тартибда ТСТБдан ўтказилади:
тартибга солиниши керак бўлган муаммо таҳлили ва давлат аралашувининг зарурати (сабаблари);
тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадлар;
муаммони ҳал қилишда муқобил усуллар, уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари;
тартибга солиш таъсир кўрсатадиган субъектлар тўғрисида маълумотлар;
ҳар бир муқобил усулнинг миқдорий ва сифат таҳлили, шу жумладан, фойда ва харажатлар таҳлили, тегишли соҳаларга (иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга) таъсирлари ва қўллашда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлари хавфи ва қиёсий таҳлил ёрдамида танланган мақбул усулни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги;
тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур чора-тадбирлар ва кутилаётган натижалар;
лойиҳанинг ёки унда белгиланган тартибга солиш воситаларининг амал қилиши таклиф қилинган даврни асослаш (амал қилиш муддати мавжуд бўлганда).»;
3) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги «рақобат муҳитига» деган сўзлар «тегишли соҳаларга (иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«7. Тегишли соҳада юзага келган (юзага келиши мумкин бўлган) муаммони аниқлаш, унинг сабаблари ва оқибатларни ўрганиш орқали тўғри ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида муаммолар таҳлили ўтказилади.
Муаммо тўғрисидаги маълумотлар аниқ шакллантирилиши, тавсифланиши, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда таҳлил қилиниши лозим:
муаммо вужудга келган соҳа;
соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, тартибга солишдаги бўшлиқлар) ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти (мурожаатлар, шикоятлар, суд тартибидаги ишлар сони ва мазмуни);
муаммонинг мавжудлиги сабабли келиб чиққан (чиқиши мумкин бўлган) салбий оқибатлар;
муаммога оид статистик маълумотлар ҳамда бошқа миқдорий ва сифат кўрсаткичлар (мисол учун, ушбу соҳада муаммо мавжудлиги сабабли 1,5 мингта қонун бузилишлар содир этилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 500 млн сўм миқдорда зарар етказилган).»;
«9. Муаммо юзага келган (юзага келиши мумкин бўлган) соҳани тартибга солиш мақсадларини аниқлаш учун давлат аралашуви зарурати таҳлил қилинади.
Давлат аралашуви зарурати асосан қуйидаги сабабларни ўз ичига олиши мумкин:
а) бозордаги муваффақиятсизлик (масалан, бозор нархлари жамият учун реал харажат ва фойдани акс эттирмаслиги, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар билан таъминланишнинг етарли эмаслиги, рақобат муҳити етарли эмаслиги, ахборот етишмовчилиги (жумладан, истеъмолчилар учун маълумот олиш имконияти чекланганлиги ёки умуман йўқлиги);
б) иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий тангликнинг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш;
в) товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш;
г) тартибга солишнинг самарасизлиги (масалан, жамоат манфаатларига мос келмайдиган амалдаги тартибга солиш воситаси);
д) ижтимоий адолатни таъминлаш (масалан, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан аҳолининг барча қатлами, айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари фойдалана олиш имконияти);
е) аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар;
ё) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, давлат аралашуви зарурати бошқа сабабларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Давлат аралашуви бўйича ҳар бир сабаб батафсил асослантирилиши лозим.».
8) 2-боб қуйидаги мазмундаги 41-параграф билан тўлдирилсин:
«41-§. Муқобил усулларнинг таъсир доирасини аниқлаш
171. Тартибга солинаётган соҳада вужудга келиши мумкин бўлган (ёки вужудга келган) ўзгаришларни, жумладан, ижобий ва салбий оқибатларни аниқлаш, салбий таъсирларни олдини олиш ёки юмшатиш мақсадида муқобил усулларнинг таъсир доираси аниқланиши лозим.
Бунда тартибга солиш усулининг иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга таъсири ўрганилади.
172. Тартибга солиш усули иқтисодий соҳада қуйидаги муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин:
а) иқтисодий ривожланиш, жумладан, яширин иқтисодиёт, инвестиция муҳити, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), импорт ва экспорт, товар ва хизматларнинг истеъмол даражаси, молиявий барқарорлик ва молиявий бозорлар;
б) тадбиркорлик, жумладан, тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби ва талабларининг ўзгариши, товарлар (хизмат кўрсатиш) баҳоси ҳамда бошқа молиявий мажбуриятлар қийматининг ўзгариши;
в) кичик ва ўрта тадбиркорлик, жумладан, талаб ва мажбуриятларни бажариш йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун оғирлиги, маъмурий тўсиқлар (масалан, рўйхатдан ўтиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш), молиявий юк даражаси, бозор шартлари ва рақобат муҳити.
Тартибга солиш усулининг кичик ва ўрта тадбиркорликка таъсирини баҳолашда қуйидаги маълумотлар таҳлил қилинади:
соҳада тартибга солиш доирасига тушадиган тадбиркорлик субъектлари сони (Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичидаги (ИФУТ) кичик класс рақамини кўрсатган ҳолда ҳамда кичик, ўрта ва йирик тоифалар кесимида) ва тартибга солиш воситасининг ҳар бир тоифа учун таъсир даражаси;
кичик ва ўрта тадбиркорликнинг тартибга солинаётган соҳадаги аҳамияти (масалан, ишлаб чиқаришдаги (хизмат кўрсатиш) улуши, бозордаги ўрни);
г) давлат бюджети ва фискал сиёсат, жумладан, давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ўзгариши, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (масалан, субсидия, компенсация, дотация, давлат божи, солиқ ва божхона имтиёзлари), тартибга солиш ва назорат қилиш харажатларининг ортиши;
д) рақобат муҳити, жумладан, товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчиларнинг) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши;
е) бандлик ва меҳнат бозори, жумладан, ишсизлик ва бандлик даражаси, муайян соҳаларда ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгариши, меҳнат шароитлари (шартлари) ва иш ҳақи, ходимларнинг малакасини ошириш ва касбга ўқитиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, норасмий бандлик.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
173. Тартибга солиш усули ижтимоий соҳада (фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда) қуйидаги муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин:
а) ижтимоий адолат ва гендер тенглик, жумладан, шахсларни камситишга йўл қўйилмаслиги, ҳуқуқлардан аҳолининг барча қатлами (айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болалар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифалари) фойдалана олиш имконияти, таълим, ахборот олиш ҳуқуқи ва сўз эркинлигининг чекланмаслиги, мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги, ҳуқуқ ва хизматлардан тўсиқсиз фойдаланиш;
б) камбағаллик даражаси, жумладан, тартибга солиш воситасининг аҳоли (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) даромадларига ва ижтимоий тенгсизликка таъсири, иш ўринлари, ижтимоий хизматларга бўлган имкониятнинг чекланмаслиги, шахсларнинг меҳнатга бўлган муносабатининг ўзгариши, меҳнат муносабатларида ижтимоий тенглик ва инклюзивлик;
в) соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат, жумладан, аҳолининг барча қатлами (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти, тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари нархининг ўзгариши, соғлом турмуш тарзига таъсирлар, соғлом ва юқори озуқавий қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
а) табиий ресурслар, жумладан, ресурслардан фойдаланиш барқарорлиги, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, сув ва сув ресурслари, ер майдонларини бошқариш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
б) ҳаво, сув ва тупроқ сифати, жумладан, ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланиш даражасига таъсир, ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши (эмиссияси) ва оқава сувларни чиқариш стандартлари, шунингдек, атроф-муҳит сифатини назорат қилиш тартибларининг ўзгариши;
в) биохилма-хиллик ва экотизимлар, жумладан, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ва экотизимлар (масалан, ўрмонлар, сув ҳавзалари) ҳолати, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларига таъсир, экотизимларда кўрсатиладиган хизматлар доирасининг кенгайиши;
г) иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), жумладан, энергия ресурсларидан саноат ва маиший истеъмолда фойдаланиш натижасида ажралаётган иссиқхона газлари, хавфли моддалар ҳажмининг ўзгариши, энергия ресурслари самарадорлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш;
д) чиқиндиларни бошқариш, жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқиндилар ҳажмининг ўзгариши, сув ҳавзаларига ва жой рельефига зарарли ташламаларни ташланиши;
е) инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати, жумладан, ҳаво, сув, тупроқ ва шовқинли ифлосланиш даражасининг инсонларга таъсири, яшаш шароити ва сифатининг ёмонлашуви.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
175. Тартибга солиш усули тегишли муносабатларда салбий таъсирга эга бўлган ва ушбу тартибга солиш усулисиз муаммони ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир салбий таъсирни камайтириш, юмшатиш чоралари ишлаб чиқилиши лозим (масалан, оширилган тўловлар бўйича аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари учун чегирмалар ёки компенсация тўловлари).
Талаб ва мажбуриятларни таъминлаш кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан оғирроқ бўлган тақдирда улар учун таъсир даражасини камайтириш, юмшатиш чоралари ва мослашувчан ёндашувлар мажбурий равишда кўриб чиқилади.».
«18. Муқобил усулларни таҳлил қилиш ва ўзаро таққослашда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
а) фойда ва харажатлар таҳлили методи, бунда тартибга солиш усуллари бўйича умумий фойда ва харажатлар ўрганилиб, улар ўртасидаги тафовут (соф жорий қиймат) аниқланади ва харажати энг кам ва фойдаси энг кўп усул танланади;
б) харажатлар самарадорлиги таҳлили методи, бунда тартибга солиш усулларининг харажатлари ўзаро таққосланиб, харажати энг кам усул танланади. Ушбу метод асосан фойдани пул кўринишида ифодалаб бўлмайдиган соҳаларни (масалан, соғлиқни сақлаш, таълим, хавфсизлик) таҳлил қилишда фойдаланилади;
в) кўп мезонли таҳлил методи, бунда тартибга солиш усулларининг фойда ва харажатларини миқдорий кўрсаткичларда ҳисоблаш ёки ўзаро солиштириш имконияти бўлмаса, уларнинг таъсири мақсадлардан келиб чиқиб, турли мезонлар орқали аниқланади;
г) бошқа иқтисодий таҳлил усуллари.
Муқобил усуллар бўйича таҳлил натижалари қуйидаги мезонлар асосида ўзаро таққосланади ва улардан энг мақбул усул танлаб олинади:
натижадорлиги ва мақсадларга мутаносиблиги;
самарадорлиги;
давлат (соҳани ривожлантириш) стратегияларига (дастурларига) мувофиқлиги.
Фойда ва харажатлар таҳлилини амалга оширишда миқдорий кўринишда ифодалаш мураккаб ёки имконсиз бўлган фойда ва харажатларнинг сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш амалга оширилади, бу ҳақда тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботнинг тегишли майдонларида миқдорий баҳолашни амалга оширишнинг имкони йўқлиги асослари, шу жумладан, мавжуд чекловлар кўрсатилади.»;
11) 2-бобнинг 6-параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин;
«3. Таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга қандай салбий ёки ижобий таъсири мавжуд?»;
муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва субъектлар (уларнинг сони);
бартараф этиш ёки олдини олиш режалаштирилаётган зарар (максимал 15 қатор).
5.
Давлат аралашуви зарурати
□ бозордаги муваффақиятсизлик
□ иқтисодиётни барқарорлаштириш
□ тартибга солишнинг самарасизлиги
□ товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш
□ ижтимоий адолатни таъминлаш
□ аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар
□ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш
□ _______________________
Изоҳланг (максимал 10 қатор).
6.
Мақсадлар
кўзланган мақсадлар;
кутилаётган натижалар (максимал 10 қатор).
7.
Ечим
муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари;
мақбул усул орқали жорий этилиши кутилаётган тартибга солиш воситалари (мажбурият, талаб, тақиқ, чеклов, жавобгарлик ёки уларга риоя қилишни таъминлаш бўйича таъсир чоралари, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари);
муқобил усулларнинг ижобий ва салбий таъсирлари ҳамда муаммони ҳал этишдаги эҳтимолий улуши;
мақбул усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзаллиги;
муаммони ҳал қилиш ёки унинг салбий таъсирини камайтириш билан боғлиқ хатарлар (максимал 15 қатор).
Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.
Яширин иқтисодиёт, инвестиция муҳити, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), импорт ва экспорт, товар ва хизматларнинг истеъмол даражаси, молиявий барқарорлик ва молиявий бозорлар.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
2. Тадбиркорлик
Тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби ва талабларининг ўзгариши, товарлар (хизмат кўрсатиш) баҳоси ҳамда бошқа молиявий мажбуриятлар қийматининг ўзгариши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
3. Кичик ва ўрта тадбиркорлик
Талаб ва мажбуриятларни бажариш йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун оғирлиги, маъмурий тўсиқлар (масалан, рўйхатдан ўтиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш), молиявий юк даражаси, бозор шартлари ва рақобат муҳити.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Бунда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
соҳада тартибга солиш доирасига тушадиган тадбиркорлик субъектлари сони ва тартибга солиш воситасининг ҳар бир тоифа учун таъсир даражаси;
кичик ва ўрта тадбиркорликнинг тартибга солинаётган соҳадаги аҳамияти (масалан, ишлаб чиқаришдаги (хизмат кўрсатишдаги) улуши, бозордаги ўрни);
Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ўзгариши, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (масалан, субсидия, компенсация, дотация, давлат божи, солиқ ва божхона имтиёзлари), тартибга солиш ва назорат қилиш харажатларининг ортиши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
5. Рақобат муҳити
Товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
6. Бандлик ва меҳнат бозори
Ишсизлик ва бандлик даражаси, муайян соҳаларда ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгариши, меҳнат шароитлари (шартлари) ва иш ҳақи, ходимларнинг малакасини ошириш ва касбга ўқитиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, норасмий бандлик.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
II. Ижтимоий соҳага таъсир
7. Ижтимоий адолат ва гендер тенглик
Шахсларни камситишга йўл қўйилмаслиги, ҳуқуқлардан аҳолининг барча қатлами (ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болалар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифалари) томонидан фойдалана олиш имконияти, таълим, ахборот олиш ҳуқуқи ва сўз эркинлигининг чекланмаслиги, мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги, ҳуқуқ ва хизматлардан тўсиқсиз фойдаланиш.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
8. Камбағаллик даражаси
Тартибга солиш воситасининг аҳоли (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) даромадларига ва ижтимоий тенгсизликка таъсири, иш ўринлари, ижтимоий хизматларга бўлган имкониятнинг чекланмаслиги, шахсларнинг меҳнатга бўлган муносабатининг ўзгариши, меҳнат муносабатларида ижтимоий тенглик ва инклюзивлик.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
9. Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат
Аҳолининг барча қатлами (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти, тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари нархининг ўзгариши, соғлом турмуш тарзига таъсирлар, соғлом ва юқори озуқавий қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
III. Атроф-муҳитга таъсир
10. Табиий ресурслар
Ресурслардан фойдаланиш барқарорлиги, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, сув ва сув ресурслари, ер майдонларини бошқариш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
11. Ҳаво, сув ва тупроқ сифати
Ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланиш даражасига таъсир, ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши (эмиссияси) ва оқава сувларни чиқариш стандартлари, шунингдек, атроф-муҳит сифатини назорат қилиш тартибларининг ўзгариши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
12. Биохилма-хиллик ва экотизимлар
Биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ва экотизимлар (масалан, ўрмонлар, сув ҳавзалари) ҳолати, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларига таъсир, экотизимларда кўрсатиладиган хизматлар доирасининг кенгайиши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
13. Иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси)
Энергия ресурсларидан саноат ва маиший истеъмолда фойдаланиш натижасида ажралаётган иссиқхона газлари, хавфли моддалар ҳажмининг ўзгариши, энергия ресурслари самарадорлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
14. Чиқиндиларни бошқариш
Чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқиндилар ҳажмининг ўзгариши, сув ҳавзаларига ва жой рельефига зарарли ташламаларни ташланиши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
15. Инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати
Ҳаво, сув, тупроқ ва шовқинли ифлосланиш даражасининг инсонларга таъсири, яшаш шароитлари ва сифатининг ёмонлашуви.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
Изоҳ:
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси одатда бир нечта соҳага таъсир қилади. Ҳар бир соҳани тушунишни осонлаштириш учун калит сўзларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати келтирилган. Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
2. Тартибга солиш усули тегишли муносабатларда салбий таъсирга эга бўлган ва ушбу тартибга усули муаммони ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир салбий таъсирни камайтириш, юмшатиш чоралари ишлаб чиқилиши лозим.
3. Тартибга солиш усули тегишли муносабатларга таъсир қилмаган тақдирда изоҳлаш талаб этилмайди.».
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига 3-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича кенгайтирилган
муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва субъектлар (уларнинг сони);
бартараф этиш ёки олдини олиш режалаштирилаётган зарар (максимал 15 қатор).
7.
Давлат аралашуви зарурати
□ бозордаги муваффақиятсизлик
□ иқтисодиётни барқарорлаштириш
□ тартибга солишнинг самарасизлиги
□ товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш
□ ижтимоий адолатни таъминлаш
□ аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар
□ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш
□ _______________________
Изоҳланг (максимал 10 қатор).
8.
Кўзланган мақсадлар ва натижа
кўзланган мақсад ва самарадорликни аниқлаш кўрсаткичлари (индикаторлари);
давлат аралашувидан кутилаётган натижа ва унга эришилишини аниқлаш кўрсаткичлари (аниқ, ўлчовли, мақбул, муддатли ва бошқа мезонлар асосида) (максимал 10 қатор).
9.
Ечим
муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари;
муқобил усуллар орасидан танланган мақбул усул;
мақбул усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзаллиги (максимал 15 қатор).
Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.
Давлат органи (ташкилоти) раҳбари
____________________
__________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларига оид
МАЪЛУМОТЛАР
1. Муаммо таҳлили ва давлат аралашуви зарурати
муаммо вужудга келган соҳа;
соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, тартибга солишдаги бўшлиқлар) ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти (мурожаатлар, шикоятлар, суд тартибидаги ишлар сони, характери ва мазмуни);
муаммонинг мавжудлиги сабабли келиб чиққан (чиқиши мумкин бўлган) салбий оқибатлар;
муаммога оид статистик маълумотлар ҳамда бошқа миқдорий ва сифат кўрсаткичлар (мисол учун, ушбу соҳада муаммо мавжудлиги сабабли 1,5 мингта қонун бузилишлар содир этилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 500 млн сўм миқдорда зарар етказилган);
тартибга солиниши керак бўлган соҳада давлат аралашувининг зарурати (сабаблари).
2. Мақсадлар
тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадлар;
лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижа;
ҳар бир мақсад бўйича тартибга солиш мақсадларига эришиш даражасини тавсифловчи сифат ва миқдорий ўлчов индикаторлари (кўрсаткичлари);
индикаторларни ҳисоблаш усули ва маълумот манбалари.
3. Муқобил усуллар тавсифи ва таъсир доираси
тартибга солиш мақсадларига эришишга хизмат қиладиган муқобил усуллар;
ҳар бир усулнинг афзалликлари ва камчиликлари (аниқ далил ва рақамлар билан);
муқобил усулларнинг иқтисодий соҳага (иқтисодий ривожланиш, тадбиркорлик, кичик ва ўрта тадбиркорлик, давлат бюджети ва фискал сиёсат, бандлик ва меҳнат бозори) таъсири;
муқобил усулларнинг ижтимоий соҳага (ижтимоий адолат ва гендер тенглик, камбағаллик даражаси, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат) таъсири;
муқобил усулларнинг атроф-муҳитга (табиий ресурслар, ҳаво, сув ва тупроқ сифати, биохилма-хиллик ва экотизимлар, иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), чиқиндиларни бошқариш, инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати) таъсири;
муқобил усулларнинг рақобат муҳитига (товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши) таъсири.
4. Муқобил усулларнинг иқтисодий таҳлили
Муқобил усулларни таҳлил қилиш ва ўзаро таққослашда ҳамда танланган усулнинг бошқа муқобил усуллардан устунлигини асослантиришда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
фойда ва харажатлар таҳлили методи;
харажатлар самарадорлиги таҳлили методи;
кўп мезонли таҳлил методи;
бошқа иқтисодий таҳлил усуллари.
Таҳлил натижалари қуйидаги жадвалда акс эттирилади:
Манфаатдор томонлар
Усуллар
Фойда
Харажат
Хулоса
1-манфаатдор томон
1-усул
2-усул
3-усул
2-манфаатдор томон
1-усул
2-усул
3-усул
…
Изоҳ: таҳлил қамровига мос равишда қўшимча устун ва қаторлар киритилади.
5. Чора-тадбирлар
лойиҳа қабул қилиниши билан унда белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ташкилий, техник, услубий ва бошқа чора-тадбирлар;
амалга оширилиши белгиланган ҳар бир чора-тадбирлар бўйича масъул ижрочилар, амалга ошириш муддатлари, уларни молиялаштириш ҳажми ва манбалари, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа.
6. Муҳокама натижалари
лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи юзасидан билдирилган жамоатчилик муҳокамаси натижалари, экспертлар, илмий доира вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари;
таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари.».
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига
4-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
тартибга солиш усули билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг натижадорлиги, мақсадларга эришилганлиги (жумладан, лойиҳаси ишлаб чиқилган даврда қўйилган мақсадлар, ҳар бир мақсад бўйича прогноз қилинган индикатив кўрсаткичлар, қўйилган мақсадларга эришилганлиги тўғрисида маълумотлар, эришилган индикатив кўрсаткичлар, уларнинг ўлчов бирлиги ва ҳисоблаш усуллари).
3. Тартибга солиш усулининг ижобий ва салбий оқибатлари
тартибга солиш усулининг иқтисодий соҳага (иқтисодий ривожланиш, тадбиркорлик, кичик ва ўрта тадбиркорлик, давлат бюджети ва фискал сиёсат, бандлик ва меҳнат бозори) таъсири;
тартибга солиш усулининг ижтимоий соҳага (ижтимоий адолат ва гендер тенглик, камбағаллик даражаси, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат) таъсири;
тартибга солиш усулининг атроф-муҳитга (табиий ресурслар, ҳаво, сув ва тупроқ сифати, биохилма-хиллик ва экотизимлар, иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), чиқиндиларни бошқариш, инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати) таъсири;
тартибга солиш усулининг рақобат муҳитига (товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши) таъсири.
ТСТБ ҳисоботини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш натижалари тўғрисида маълумот (жумладан, ТСТБ ҳисоботи муҳокамага қўйилган давр, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижаси);
экспертлар, илмий доира вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари.
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни баҳолашга имкон берадиган бошқа маълумотлар
маълумотлар.
7. Хулоса
ТСТБдан ўтказиш натижалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги, уларга ўзгартириш киритиш лозимлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисида хулоса.
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси ишлаб чиқилганда тайёрланган ТСТБ ҳисоботи ва у бўйича ваколатли органларнинг хулосалари (мавжуд бўлса) ушбу ҳисоботга илова қилинади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)