toggle_night_mode
Ҳужжат 19.12.2025 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш ва ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан имтиёзлар тақдим этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий механизмларини ҳар томонлама такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга берилган имтиёзлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва кафолатлаш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ва «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ва 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқлаштириш;
ижтимоий нафақаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинлаш ва тўлаш;
ижтимоий нафақаларни тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш;
ижтимоий нафақаларни тўлаш харажатларини молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш;
руҳиятида нуқсони бор ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйларида кундузги парваришлаш хизматини кўрсатиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тартибларини қайта кўриб чиқиш;
ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан уларнинг хорижий тилларни ўрганишини рағбатлантириш;
Оилавий болалар уйининг битирувчиларига белгиланган қўшимча квота доирасида Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш имтиҳонларида қатнашиш ҳуқуқини бериш.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 октябрь,
640-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида юридик техникумларда кам таъминланган оилалар аъзолари бўлган ўқувчилар, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар таълим олиши билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорида:
4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларнинг кириш синовларидан муваффақиятли ўтган фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар қўшимча қабул параметрлари асосида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади»;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Тест синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг қайдномасига киритилади.
Танлов ва суҳбат натижалари юридик техникумларнинг қайдномасига киритилади.
Қайдномада абитуриентлар рўйхати таълим шакли, ҳар бир мутахассислик ва касб бўйича тўпланган энг юқори баллдан бошлаб камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларнинг фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентларнинг тест синовлари натижалари қайдномалари алоҳида шакллантирилади»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат гранти асосида — «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Адлия вазирлигининг қарори «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари, Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентларни 5 сентябргача ўқишга қабул қилиш тўғрисида юридик техникум директорининг буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади»;

Низомга 4-илованинг 2-банди бешинчи хатбошиси «I гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга бўлган шахслар» сўзларидан кейин «, шунингдек, ногиронлиги бўлган бола тўғрисидаги маълумотномага эга бўлган болалар» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-иловага 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Имтиёзлар турлари

(тоифалари)

Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар

1.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар тоифасидаги абитуриентлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйининг битирувчилари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

3.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар фарзандлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

4.

Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги B1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига ва халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомда:
а) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ҳудудий бошқармаларда бошқарма бошлиғи буйруғи билан тиббий-ижтимоий муассасаларга васийликка олинувчиларни расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) ташкил этилади.
Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган васий ёки ҳомий васийликка олинаётганни «Мурувват» болалар интернат уйига, шу жумладан кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — Марказ)га мурожаат қилади.
Марказ васийликка олинувчилар ҳужжатларининг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади.
Аризага ушбу Низомга иловага мувофиқ васийликка олинаётганни соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар илова қилинади.
Ишчи гуруҳ камида 5 нафар аъзодан — ҳудудий бошқарма бошлиғи раислигида, шифокор-психиатр ва маҳаллий интернат уйларининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарларидан иборат таркибда тузилади»;
б) қуйидаги мазмундаги 161 — 166-бандлар билан тўлдирилсин:
«161. Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васий ёки ҳомийнинг мурожаати бўйича.қуйидаги ҳужжатлар Марказлар томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) воситасида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали олинади:
васийликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси (16 ёшдан катта болалар учун биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта) тўғрисидаги маълумот;
васийликка олинаётганни ота-онаси, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийсининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумот;
пенсия гувоҳномаси (мавжуд бўлса);
руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслигини тасдиқловчи ҳужжат;
ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси;
ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.
Марказ томонидан ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатларни ахборот тизимлари орқали олиш имкони бўлмаса, улар ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийдан мазкур Низомнинг 162-бандида белгиланган муддат ичида сўраб олиниши мумкин.
162. Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш бўйича аризаси Марказ томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
Марказ томонидан ушбу ариза ва мазкур Низомнинг 16 ва 161-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўпланади.
163. Марказ томонидан васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш бўйича аризани кўриб чиқишда мазкур Низомнинг 16 ва 161-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари ўтганлари аниқланганда, Марказ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланган амал қилиш муддати ўтган ҳужжатларни янгилаш учун ваколатли органларга талабнома киритилади.
Амал қилиш муддати ўтган ҳужжатларни янгилаш бўйича талабнома киритилганлиги ҳамда заруратга кўра ваколатли органларга мурожаат қилиш лозимлиги тўғрисида ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
164. Марказ томонидан васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш бўйича аризани кўриб чиқишда мазкур Низомнинг 16 ва 161-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтганлари аниқланмаганда, васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали йўлланма шакллантирилади.
Йўлланма ва электрон ҳужжатлар мажмуи «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали «Мурувват» болалар интернат уйига юборилади ҳамда бу тўғрисида ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
165. Марказ томонидан юборилган йўлланма «Мурувват» болалар интернат уйининг директори, директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, шифокор-психиатр, психолог, невролог ва педиатрдан иборат таркибдаги Кундузги парваришлаш гуруҳларига қабул қилиш комиссияси (кейинги ўринларда — Қабул комиссияси) томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилади.
Қабул комиссияси электрон ҳужжатлар мажмуини кўриб чиқишда васийликка олинаётганнинг ташхиси ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ташхисларга тўғри келиши ва унда мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслигини аниқлайди.
166. Қабул комиссияси томонидан васийликка олинаётганнинг ташхиси ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ташхисларга тўғри келганда ва унда мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган қарши кўрсатмалар аниқланмаганда, васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилиш бўйича қарор қабул қилинади.
Агарда васийликка олинаётганнинг ташхиси ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ташхисларга тўғри келмаганда ёки унда мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган қарши кўрсатмалар аниқланганда, васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишни рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Мазкур бандга мувофиқ қабул қилинган қарорлар тўғрисида ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади»;
в) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Ногиронлиги бўлган болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилиш Қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида тузиладиган беғараз шартнома асосида амалга оширилади.
Шартномада қуйидагилар белгиланади:
кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар рўйхати;
«Мурувват» болалар интернат уйлари мутахассислари томонидан кундузги парваришлаш гуруҳи негизида ўтказиладиган тадбирлар;
ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ёки ҳомийлар томонидан уй шароитларида ўтказиладиган тадбирлар;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.»;
г) қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:

««Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

Васийликка олинувчиларни «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига расмийлаштириш учун талаб этиладиган васийликка олинувчиларнинг соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюорографияси).
2. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.
3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.
4. Онкологик диспансер хулосаси.
5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
6. ОИТС марказининг хулосаси.
Изоҳ: Ушбу рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 3 ойни ташкил этади
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорида:
а) 3-банддаги «Давлат хизматлари агентлигининг» сўзлари «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Туман (шаҳар)ларнинг маҳаллий бюджет» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги)нинг туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази) директорининг номига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади»;
16-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Пенсия жамғармаси бўлимига» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Пенсия жамғармаси бўлимининг» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида» сўзлари билан алмаштирил син;
21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пенсиялар ва нафақалар (ушбу Низомда белгиланган тартибда оила олаётган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам, ногиронлик бўйича нафақа, ногиронлик бўйича нафақа суммаси доирасидаги ногиронлик пенсияси (ногиронлик пенсия миқдоридан зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори чегириб ташланади), боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа, ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар ва ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга нафақа, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинланадиган ва тўланадиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа, таълим муассасалари томонидан тўланадиган стипендиялар, меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларга тайинланадиган ва тўланадиган моддий ёрдам, меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида тўланган стипендия бундан мустасно)»;
биринчи хатбошидаги «туман (шаҳар) маҳаллий» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «туман (шаҳар) маҳаллий» сўзлари «республика» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «Пенсия жамғармаси бўлимига» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «Пенсия жамғармаси бўлими» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бобнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7-боб. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларидан молиялаштириш тартиби»;
43-банднинг биринчи хатбошисидаги «туман (шаҳар)» сўзлари «республика» сўзи билан алмаштирилсин;
44-банднинг биринчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими» ҳамда «маҳаллий» сўзлари тегишлича «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда» ҳамда «республика» сўзлари билан алмаштирилсин;
45-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
47-банддаги «маҳаллий бюджет» сўзлари «республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
49-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши Давлат молиявий назорат инспекцияси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ички аудит хизмати томонидан назорат қилинади»;
50-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Пенсия жамғармаси бўлими» сўзлари тегишли келишикдаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот технологиялари маркази» сўзлари «Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги «Ахборот технологиялар маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
низомга 2, 3 ва 5-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам (ижтимоий нафақа) тайинлаш ва тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёзма ариза беради.

Хоҳишига кўра, бироқ жорий ойнинг 16-санасига қадар

2-босқич

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

Ариза берувчининг оила аъзолари таркиби, мақомини аниқлайди.

2 иш куни мобайнида, бироқ жорий ойнинг 18-санасига кадар

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ариза ва тўлиқ тўпламдаги ҳужжатларни тақдим этади.

Ҳар 5 кунда, бироқ жорий ойнинг 19-санасига қадар

3-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига маълумотларни киритади.

Ҳар куни, бироқ жорий ойнинг 26-санасига қадар

4-босқич

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими

1. Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдорини аниқлайди ва белгиланган мезонларга солиштиради.

2. Ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмидан келиб чиқиб, аризаларни кейинги ойда қайта кўриб чиқиш учун (кутиш рўйхатларига) ўтказади.

4. Ариза берувчиларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига ижтимоий нафақа тайинланганлиги, тайинлаш рад эгилганлиги ёки кўриб чиқиш учун кейинги ойда (кутиш рўйхатларига) ўтказилганлиги тўғрисида хабар юборади.

Ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига кадар

5. Ижтимоий нафақалар тўлаш бўйича электрон ҳужжатларни шакллантиради ва АТ «Халқ банки»нинг бўлими (филиали)га юборади.

Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-санасига қадар

5-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ижтимоий нафақалар тўлаш учун маблағларни АТ «Халқ банки» бўлими (филиали)нинг махсус ҳисоб варағига молиялаштиради.

Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-санасидан 25-санасига қадар

6-босқич

АТ «Халқ банки»бўлими (филиали)

1. Ижтимоий нафақа олувчиларга тўловларни амалга оширади.

Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар

2. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ижтимоий нафақа тўловлари тўғрисида маълумот тақдим этади.

3. Тўланмаган маблағларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига маълумот тақдим этади.

Тўлов амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 2-санасига қадар

»;

«Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

_________________________ «Инсон» ижтимоий хизматлар

________туман (шаҳар)_______ марказининг директорига

Қуйидаги манзилда яшайдиган фуқаро

Маҳалла __________________________________________________

кўча (квартал) _____________________________________________

Уй _______________________________________________________

Квартира __________________________________________________

_________________________________________________ томонидан

(ариза берувчининг Ф.И.О)

АРИЗА

Сиздан менинг оиламга қонунчиликда белгиланган ижтимоий нафақа (кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ёки кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам) тайинлашингизни сўрайман.

Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

□ паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;

□ васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси.

Бошқа ҳужжатлар: ___________________________________________________________________

Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабарни куйида келтирилган телефон рақамига: +998________________ ёки электрон почта ____________________га юборишингизни сўрайман.

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.

Менинг ва оила аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали текширилишига ҳамда ижтимоий нафақа тўловини банк картаси орқали амалга оширилишига розилик бераман.

Бунда АТ «Халқ банки»да менинг номимга банк картаси очилмаган бўлса, АТ «Халқ банки»да номимга янги банк картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Мурожаат қилувчининг имзоси: ___________________________

Сана: 20____ йил «____» _________________

Аризани рўйхатдан ўтказдим

_________________________

________ (фуқароларнинг ўзини ўзи

____бошқариш органи масъул ходими)

»;

«Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

_____________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ___________________ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тақдим этиладиган кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этган ариза берувчиларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ариза берувчининг Ф.И.О

Ариза берилган сана

1.

2.

3.

4.

5.

...

Топширди:

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси

__________

___________________

(имзо, муҳр)

(Ф.И.О)

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими

__________

___________________

(имзо, муҳр)

(Ф.И.О)

Қабул қилди:

__________________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази масъул ходими

__________

___________________

(имзо, муҳр)

(Ф.И.О)

20____ йил «____» ______________

»;

Кейинги таҳрирга қаранг.
151-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур бандда назарда тутилган ўрганиш ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотномани олиш учун берилган аризалар нисбатан татбиқ этилмайди.»;
1-босқич «Тадбирлар» устунининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ходимларига мурожаат қилади.»;
3-босқич «Тадбирлар» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирдаги баён этилсин:
«1. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркиби, аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлиги, оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалик ерларини жойига чиққан ҳолда ўрганади, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотномани олиш учун берилган аризалар бундан мустасно.»;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига

3-ИЛОВА

______________

______________

_____(сана)

(рақам)_____

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф эгиш, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ҳамда маълумотнома олиш учун электрон кўринишда ариза бериш давлат хизмати кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Мурожаат қилувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Хизмат тури

Кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ёки моддий ёрдамни олиш

Бепул ёки имтиёзли шартларда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар олиш учун кам таъминланган деб эътироф этиш

2. Фамилияси

3. Исми

4. Отасининг исми (мавжуд бўлса)\

5. Туғилган санаси

6. Маҳалла фуқаролар йиғини

6.1. кўча(квартал)

6.2. уй

6.3. хонадон

6.4. Оиланинг фойдаланувида бўлган электр энергияси бўйича абонент рақами

6.5. Оиланинг фойдаланувида бўлган табиий газ бўйича абонент рақами

7. Телефон рақами

8. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Оиланинг мавжуд чорва моллари, паррандалари ҳамда аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, кўчмас мулклари, боғ ва деҳқон хўжалик ерлари

Т/р

Кўрсаткичлар

Миқдори

1.

Уй хўжалигининг (мурожаат этган кунда) мавжуд чорва моллари ва паррандалари сони:

1.1

Буқа ва сигирлар

1.2

Ёш қорамоллар

1.3

От ва туялар

1.4

Катта ёшдаги чўчқалар

1.5

Қўйлар

1.6

Катта ёшдаги паррандалар

1.7

Ёш паррандалар

2.

Аризачи ва унинг оила аъзолари номига расмийлаштирилмаган бироқ оила фойдаланувида бўлган:

2.1

Юк автотранспорт воситалари сони

2.1.1

Ишлаб чиқарилган йили

2.1.2

Давлат рақами белгиси

2.1.3

Ишлаб чиқарилган йили

2.1.4

Давлат рақами белгиси

2.2

Енгил автотранспорт воситалари сони

2.2.1

Ишлаб чиқарилган йили

2.2.2

Давлат рақами белгиси

2.2.3

Ишлаб чиқарилган йили

2.2.4

Давлат рақами белгиси

2.3

Даромад олиб келувчи нотурар бинолари сони

2.4

Суғориладиган боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари майдони (сотих)

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

Бошқа ҳужжатлар (мавжуд бўлса):

васийлик ва ҳомийлик органининг қарори; чет эл олий таълим муассасаси талабаси эканлигини тасдиқловчи маълумотнома; Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ва тижорат банклари раҳбарларига, «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» Кредит бюроси МЧЖга ариза.

Сўровномада розилик бериладиган оферталар:
1) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказини оила таркиби (бола туғилганлиги, вафот этганлиги ёки бошқа ҳолатлар), яшаш жойим ўзгарганлиги ва нафақа (моддий ёрдам) миқдорига таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар ёки ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини кафолатлайман.
Менинг ва оила аъзоларимнинг иш ҳақларини ва бошқа барча даромадларини ҳамда мулкий ва моддий ҳолатимизнинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали текширилишига ҳамда ижтимоий нафақа тўловини банк картаси орқали амалга оширилишига розилик бераман.
Бунда АТ «Халқ банки»да менинг номимга банк картаси очилмаган бўлса, АТ «Халқ банки»да номимга янги банк картасини очишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
2) Хўжалигимизда мавжуд чорва моллари, паррандалари сони, оила аъзоларим номига расмийлаштирилмаган бироқ оиламнинг фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари, нотурар бинолари, қўшимча турар кўчмас мулклари ҳамда боғ ва деҳқон хўжалиги ерлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарликни тушунаман ва тўлиқ қабул қиламан ҳамда юқорида қайд этилган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришим ҳақида хабардорман.
Ушбу маълумотлар ҳаққонийлигини маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган масъул ходимлар томонидан хонадонимга келиб ўрганиш ўтказишига розиман.»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

««Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидаги идоралараро электрон ўзаро ахборот алмашинуви доирасидаги маълумотлар

РЎЙХАТИ*

Т/р

Ташкилот номи

Талаб этиладиган маълумотлар

I. Вазирликлар ва идоралар бўйича

1.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида ва бошқа манбаларда ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам харажатлари учун назарда тутилган маблағларнинг режаси тўғрисида маълумот.

2. Олий таълим ташкилотлари томонидан ҳисобланган стипендиялар миқдори тўғрисида маълумот.

3. Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялар, олинган дивидендлар тўғрисида маълумот.

4. Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.

5. «UzASBO» дастурий мажмуасида бюджет ташкилотлари ходимлари ҳақида маълумот.

1.1

Солиқ қўмитаси

1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган даромадлар 1ўғрисида маълумот.

2. Жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор, ёлланган ходим сифатидаги мақоми ва тўланган қатъий солиқ суммаси тўғрисида маълумот.

3. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва тўланган ижтимоий солиқ тўғрисида маълумот.

4. Корхоналарнинг таъсисчилари ва таъсис этилган корхонанинг устав фондидаги улуши тўғрисида маълумот.

5. Жисмоний шахсларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи тўғрисида маълумот.

1.2

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк манзили ва кадастр рақами тўғрисидаги маълумотлар.

2. Якка тартибдаги уй-жойнинг умумий ер майдони ва қурилиши ости майдони тўғрисида маълумот.

3. Деҳқон хўжаликларининг ер майдони тўғрисида маълумот.

1.3

Иқтисодиёт на молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси**

Пенсия олувчилар ва уларга тўланган пенсия ва бошқа тўловлар миқдорлари тўғрисида маълумот.

2.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш органларида икки ҳафта давомида иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган, ишсиз деб эътироф этилган, ишсизлик нафақасини олувчилар ҳамда бошқа хизматларидан фойдаланувчилар тўғрисида маълумот.

2. Жамоат ишларида қатнашганлар ва уларга тўланган ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот.

3. Фуқароларга вазирлик тизимидаги жамғармалар томонидан берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумот.

4. Ташкиллаштирилган ҳолда чет элга вақтинча ишга юборилганлик тўғрисидаги маълумотлар.

5. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги меҳнат шартномаси ва меҳнат дафтарчаси маълумотлари.

2.1

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида маълумот.

2. Якка-ёлғиз шахсларга ажратилган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари тўғрисида маълумот.

3. Болалар уйи, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларида тарбияланаётган шахслар тўғрисида маълумот.

4. «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида тарбияланаётган шахслар тўғрисида маълумот.

5. Протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг техник воситалари ва ҳаракатланиш воситалари тўғрисида маълумот.

6. Ўзгалар парваришига муҳтож 80 ёшга тўлган кексаларни ёки I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилаётганлар шахслар тўғрисида маълумот.

7. Васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисида маълумот.

8. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари тўғрисида маълумот.

9. Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчиларни уй-жой билан таъминлаш «Онлайн навбат» ахборот тизимига киритилган болалар тўғрисида маълумот.

2.2

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида берилган субсидиялар тўғрисида маълумот.

2. «Онлайн маҳалла» электрон платформасига киритилган оилалар тўғрисида маълумот.

3.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Бепул тиббий хизматлар олиш учун берилган ордерлар.

2. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида турганлиги тўғрисида маълумот.

3. Онкологик касалликлар билан узоқ муддатли даволанишда бўлган шахслар тўғрисидаги маълумот.

4. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва ушбу варақалар расмийлаштирилган шахслар тўғрисидаги маълумот.

4.

Ички ишлар вазирлиги

1. Жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган ёки ишончнома асосида фойдаланилаётган автотранспорт воситаси (ишлаб чиқарилган сана, тури, маркаси, техник ҳолати ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

2. Фуқароларга берилган паспортлар тўғрисида маълумот.

3. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган яшаш гувоҳномалари тўғрисида маълумот.

4. Фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумот.

5. Жазони ижро этиш муассасаларида бўлган, шу жумладан чет элда жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахслар тўғрисида маълумот.

6. «Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни олувчилар тўғрисида маълумот.

5.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари тўғрисида маълумот.

2. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (ота-оналар тўлови бўйича имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

3. Кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилган ижтимоий хизматлар (бепул қишки кийим-бош, дарсликлар тўплами, ота-оналар тўловида имтиёзлар ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

6.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

1. Олий таълим муассасалари талабалари (таълим ташкилоти, таълим шакли, таълим тури, курси, йўналиши ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

2. Урта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари (таълим ташкилоти, таълим шакли, таълим тури, курси, йўналиши ва бошқалар) тўғрисида маълумот.

7.

Транспорт вазирлиги

1. Фуқароларнинг айрим тоифаларига транспорт (шаҳар, ҳаво, темир йўл)да имтиёзли юриш бўйича берилган имтиёзлар тўғрисида маълумот.

2. Йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланадиган юридик шахслар томонидан лицензиялар берилган автотранспорт воситалари ва уларнинг эгалари тўғрисида маълумот.

8.

Адлия вазирлиги

1. Оила аъзоларининг фуқаролик ҳолати тўғрисида маълумот.

2. Оила таркиби тўғрисида маълумот.

3. Қайд этилган фуқаролик ҳолатлари (туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги, вафот этганлик ва бошқалар) тўғрисида шу жумладан, чет элда қайд этилган ҳолатлар тўғрисида маълумот.

8.1

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги

1. Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларига бириктирилган ЖШШИРлар тўғрисида маълумот.

2. Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида ҳамда уларнинг чет элга бориш мақсадлари, ёши ва мамлакатлари тўғрисида маълумот.

9.

Марказий банк

1. Жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларидаги маблағлар тўғрисида маълумот.

2. Олинган пул ўтказмалари тўғрисида маълумот.

3. «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредит олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумот.

10.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

Жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумот.

II. Бошқа ташкилотлар бўйича

1.

АТ «Халқ банки»

1. Тўланган (тўланмаган) болалар нафақаси, моддий ёрдам ва бошқа тўловлар, қайтарилган маблағлар ҳамда ҳисобварақлардаги қолдиқ маблағлар тўғрисида маълумот.

2. Фуқаролар номига очилган ва актив бўлган банк пластик карталар тўғрисида маълумот.

3. Нафақа ва моддий ёрдам ва бошқа тўловлар учун молиялаштирилган, тўланган ва тўланмасдан тегишли маҳаллий бюджетга қайтарилган маблағлар миқдорлари ва нафақа олувчилар тўғрисида маълумот.

2.

Ўзбекистон Банклари ассоциацияси

Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг кредит тарихига оид маълумот.

* Ахборот тизимлари ва ресурсларининг маълумотлари «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.
** Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган пенсиялар, компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича маълумотлар тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ. Ордер эгаси 30 ёшга тўлгунига қадар уй-жойни сотишга, алмаштиришга ёки бошқача турдаги бегоналаштиришга йўл қўйилмайди. Ушбу ордер мазкур уй-жойни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар номига расмийлаштириш ҳамда уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 10-банднинг бешинчи хатбошиси «I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга» сўзларидан кейин «ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногиронлиги бўлган болалар):».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 796-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорида:
а) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Фуқароларга нафақа ва қўшимча тўловларни «проактив шакл»да тайинлаш бўйича давлат хизмати ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўзларининг тегишли ахборот тизимларини доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилсин»;
тўртинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«нафақаларни тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишдаги ахборот тизимлари (кейинги ўринларда — ахборот тизимлари) — Агентликнинг нафақа тайинлаш учун зарур бўлган маълумотлар сақланадиган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя», «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси)нинг «Пенсия», Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори воситалари ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими) тизимлари;»;
биринчи хатбошидаги «Агентлик томонидан ваколатли органнинг ахборот тизимига юборилган» сўзлари «Агентликнинг ахборот тизимлари орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги (кейинги ўринларда — Марказ)» сўзлари «ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банд «давлат хизматлари марказига» сўзларидан кейин «ёки ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
10-банддан «Агентлик,» ва «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин;
12 ва 13-бандлардаги «Агентлик» сўзи «Ваколатли орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банддаги «Агентлик томонидан берилган» сўзлари «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси ваколатли орган томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади.
Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан Агентликнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади»;
23, 24 ва 26-бандлардаги «ваколатли органнинг «Пенсия» сўзлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Агентлик» сўзи «ТИЭК» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Ваколатли орган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
28. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон равишда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига тегишли нафақани тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
29-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимида қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда»;
30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Агентлик» сўзи «ТИЭК» ахборот тизимидан олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақаси тайинланиши учун ваколатли орган томонидан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўзгалар парваришига муҳтож деб топилгандан сўнг ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали электрон маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади»;
33-банддаги «ваколатли органнинг «Пенсия» сўзлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Ваколатли орган «ТИЭК» ахборот тизимидаги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган электрон маълумотлар асосида:»;
учинчи хатбошидан «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
35-банддаги «ваколатли органнинг «Пенсия» сўзлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» сўзлари билан алмаштирилсин;
36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ваколатли орган «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқади ва 5 дақиқа ичида зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
37. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали автоматик равишда ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
38-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимида қонуний вакилнинг ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотлар аниқланмаганда»;
39-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Агентлик» сўзи «ТИЭК» ахборот тизимида» сўзлари билан алмаштирилсин;
41 ва 42-бандлардаги «Марказларнинг» сўзи «ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Мурожаат қилувчи:
давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида;
ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходимига бевосита мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа ичида;
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига электрон шаклда юборилади»;
47-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» ва «Агентликнинг» сўзлари чиқариб ташлансин;
48-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Ваколатли орган мурожаатчининг маълумотларини ўрганганидан сўнг 5 дақиқа ичида нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақдаги маълумотни тегишли давлат хизматлари марказига юборади ҳамда мурожаат қилувчини унинг мобил телефон рақамига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади»;
49-банднинг биринчи хатбошисидан «ёки Марказ» сўзлари чиқариб ташлансин;
52-банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларидаги «Агентлик томонидан ваколатли органга «ТИЭК» ахборот тизими орқали юборилган» сўзлари «ТИЭК» ахборот тизими орқали олинган» сўзлари билан алмаштирилсин;
54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«54. Ваколатли орган сўровномани ахборот тизими орқали олгандан сўнг 5 дақиқа ичида:
қонуний вакил ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган шахснинг ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) онани фарзанди ногиронлиги болаликдан бўлган шахс (бола)лиги тўғрисидаги маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали автоматик тарзда ўрганади»;
55-банддаги «Марказ» сўзи «ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари»сўзлари билан алмаштирилсин;
56-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нафақа тайинланган шахсга унинг сўровига мувофиқ ваколатли орган томонидан ахборот тизимидаги маълумотлар асосида Агентлик томонидан тасдиқланган шаклдаги нафақа гувоҳномаси расмийлаштиради»;
57-банддан «Марказга» сўзи чиқариб ташлансин;
60-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нафақа олувчи нафақа тўловини нақд пул шаклида олиш учун ваколатли органга, нақд пулсиз шаклда олиш учун тижорат банки филиалига ёки банк мобил иловалари орқали мурожаат қилади. Бунда нафақа олувчи нафақа тўловини амалга ошириш шакли, унга расмийлаштирилган банк пластик картасига доир маълумотлар тижорат банклари томонидан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали электрон тарзда ваколатли органга юборилади»;
61-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун нафақа тўлови суммаси қуйидаги тартибда аниқланади:
тайинланган нафақа суммасини тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;
бир кун учун тўлов суммаси нафақа тўлови амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади»;
62-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Вафот этган боқувчининг умумий ўрта таълим ташкилотининг битирувчи синфида ўқувчи сифатида таълим олаётган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси жорий ўқув йилининг 1 июлига қадар тўланади.
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотига ўқувчи ёки талаба сифатида қабул қилинган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.
Вафот этган боқувчининг таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланган 18 ёшдан катга ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик нафақаси сўнгги ўқув йилининг 1 августига, бироқ вафот этганнинг оила аъзоси 23 ёшга тўлгунига қадар тўланади.
Вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги ваколатли орган томонидан мустақил равишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган электрон сўров орқали аниқланади. Бунда боқувчисини йўқотганлик нафақасининг тўлови Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида аниқланади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи академик таътилга чиққан тақдирда, нафақа тўлови академик таътил тугаган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасига қадар тўхтатиб турилади.
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси уни олувчи вафот этган боқувчининг 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзоси таълим ташкилотида ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқарилган тақдирда, ўқувчи ёки талабалар сафидан чиқариш тўғрисидаги ҳужжат қабул қилинган ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.
Бунда нафақа олувчиларнинг академик таътилга чиққанлиги ва талабалар сафидан чиқарилганлиги тўғрисида маълумотлар тегишли таълим ташкилоти томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизими орқали электрон шаклда, электрон шаклда тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаганда боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи шахс томонидан ваколатли органга тақдим этилади»;
73-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Пенсия жамғармаси бўлимининг» сўзлари «Ваколатли органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«77. Ушбу Низом қабул қилингунга қадар нафақа тайинлаш учун ариза билан бирга тақдим этилган барча ҳужжатлар ва ваколатли органнинг нафақа тайинлаш тўғрисидаги қарори нафақа олувчининг алоҳида шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
Нафақа «проактив шакл»да тайинланганда ва нафақа тайинлаш учун давлат хизматлари марказига, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида сақланади.»;
низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

«ТИЭК» ахборот тизими

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Ногиронлик белгиланганидан сўнг5 дақиқа ичида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ОИВга чалинган 18 ёшгача бўлган бола ёки унинг қонуний вакили тўғрисида маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

ОИВ аниқланганидан сўнг 5 дақиқа ичида

2-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига электрон сўров юборади.

2. Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади.

Маълумотлар олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3-босқич

Адлия вазирлиги

Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўров келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

«Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими

Қонуний вакилни ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Нафақа тайинланган тақдирда мурожаат қилувчига нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида СМС-хабар юборади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

»;

низомга 2-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ТИЭК» ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага ёки унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақа тайинлаш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юбориладиган

МАЪЛУМОТЛАР»;
низомга 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш на тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

«ТИЭК» ахборот тизими

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Ногиронлик белгиланганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача бўлган боланинг қонуний вакили тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

ОИВ аниқланганидан сўнг 5 дақиқа ичида

2-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ўртасидаги қариндошлик муносабатларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.

2. Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИТС IV босқичига чалинган 18 ёшгача болани васийси ёки ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади.

Маълумотлар олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

3-босқич

Адлия вазирлиги

Қонуний вакилни ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўров келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

«Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими

Қонуний вакил ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болага васий ёки хомий тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Келиб тушган маълумотларига асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

2. Нафақа тайинланган тақдирда, нафақа тайинланган муддат, нафақа миқдори, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида қонуний вакилга СМС-хабар юборади.

3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчига СМС-хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

»;

низомга 5-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «ТИЭК» ахборот тизими орқали ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига «проактив шакл»да парваришлаш нафақасини тайинлаш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юбориладиган

МАЪЛУМОТЛАР»;
низомга 7 — 9-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

Ногиронлик нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.

Мурожаат қилинганда

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Мурожаатчини ногиронлиги бўлган шахс эканлигини ўрганиш учун «ТИЭК» ахборот тизимига сўров юборади.

2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади.

Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимлари томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакил)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Марказнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Мурожаатчини вафот этган шахс билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.

2. Қонуний вакил ногиронлиги бўлган шахсни ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимига сўров юборади.

Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. «ТИЭК» ва «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимлари томонидан келиб тушган маълумотлар асосида нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.

Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

9-ИЛОВА

Ёшга доир нафақани тайинлаш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Механизм

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мурожаат қилувчи

(нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили)

1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари марказига, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига ёки Марказга келиб мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома шаклини тўлдиради.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқа ичида

Марказ ижтимоий ходимлар гуруҳлари

Сўровномани тўлдириб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Сўровномани «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Қонуний вакил кекса ёшдаги шахснинг ҳомийси эканлигини ўрганиш учун «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимга сўров юборади.

2. Мурожаатчини фарзанди болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) бола эканлигини ўрганиш учун «ТИЭК» ахборот тизимига сўров юборади.

3. Мурожаатчини болаликдан ногиронлиги бўлган шахс (бола) билан қариндошлик алоқаларини ўрганиш учун Адлия вазирлигига сўров юборади.

Сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 дақиқа ичида

4-босқич

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими

1. Келиб тушган маълумотларга асосан нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари марказига юборади.

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг мобил телефон рақамига нафақа тайинлаш рад этилганлиги ҳақида СМС-хабар юборади.

Маълумотлар ўрганилганидан сўнг 5 дақиқа ичида

5-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки Марказлар ижтимоий ходимлар гуруҳлари

1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа ичида

».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
«в» кичик банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
«г» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «6 ойдан» сўзлари « 1 ойдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Бир марталик нафақа миқдоридан болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизмати давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширилади»;
б) 1-илованинг 7-босқичи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

7-босқич

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш ва натижаси бўйича ота ёки онага СМС-хабар юбориш.

Автоматик равишда

2. Ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни АТ «Халқ банки»нинг ҳисобварағига молиялаштириш.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар

».

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарорида:
«а» кичик банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи-ўнинчи хатбошилар тегишлича учинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«1 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда»;
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг 17-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи-тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қуйидаги ҳолларда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш тўхтатилади:
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки «Мурувват» интернат-уйига жойлаштирилганда — мазкур муассасаларга жойлаштирилган даврда;
Санаторий ёки даволаш муассасасида бўлганда — мазкур муассасаларда бўлган даврида».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон; 19.12.2025 й., 09/25/796/1180-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)