toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Миллий малака тизимини ривожлантириш, меҳнат бозори ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш, малакага бўлган талабларни ҳуқуқий ва институционал жиҳатдан тартибга солиш ҳамда барча учун ҳаёти давомида таълим олиш ва меҳнат фаолиятини изчил давом эттириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар Миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Миллий малака тизимининг норматив-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;
халқаро стандартлар асосида Машғулотлар, касб ва лавозимлар миллий классификаторини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш;
малака рамкалари, касбий стандартлар ва малака талабларини иш берувчилар талаблари асосида ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва ривожлантириш;
янги авлод касбий стандартлар асосида меҳнат муносабатларини тартибга солиш, олий ва профессионал таълим дастурларини такомиллаштириш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш;
малакаларнинг халқаро миқёсда тан олинишини, миллий малака даражаларининг илғор хорижий давлатлар малака даражалари билан интеграция қилинишини таъминлаш;
норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш («Recognition of Prior Learning») тизимини жорий қилиш;
кўникмаларни прогнозлаштириш («skills anticipation»), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш («skills needs analysis»), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш («skills gap analysis») воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Миллий малака тизимини тўлақонли йўлга қўйиш бўйича стратегик режалар ишлаб чиқиш ҳамда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш;
Миллий малака тизимини ривожлантириш жараёнларини мониторинг қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот алмашинувини самарали йўлга қўйиш.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг миллий малакалар рамкаси 1-иловага мувофиқ;
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) таркиби 2-иловага мувофиқ;
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг асосий вазифалари 3-иловага мувофиқ;
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда — тармоқ кенгашлари) фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашларининг асосий вазифалари 5-иловага мувофиқ;
2025-2026 йилларда касбий стандартларни ишлаб чиқиш режа-жадвали 6-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида Миллий малака тизимини тубдан модернизация қилиш ҳамда ушбу соҳада илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офисининг (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси):
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 40 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига Лойиҳа офиси ҳузуридаги Миллий малака тизимини ривожлантириш институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш;
Меҳнат бозори тадқиқотлари институти моддий-техника базаси, бино ва иншоотлари ҳамда автотранспорт воситаларининг қисқартирилаётган штат бирликларига мутаносиб қисмини Институтга бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
4. Белгилансинки:
Институт юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади;
Институт фаолиятини молиялаштириш 2024 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ажратиладиган мақсадли ажратмалар ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб эса Бандликка кўмаклашиш жамғармасига тегишли миқдордаги бюджетдан ажратмаларни қисқартириш орқали Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳри Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси 5/1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Институтга ўтказилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон)
5. Қуйидагилар:
Миллий малака тизимини ривожлантириш институтининг фаолиятини ташкил этиш тартиби 8-иловага мувофиқ;
Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолиятининг 2025-2026 йиллар учун асосий мақсадли кўрсаткичлари 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (Б. Юлдашев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
а) 2025 йил 1 февралга қадар Институтда Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича малака ошириш курсларини йўлга қўйсин;
б) 2025 йил 1 сентябрга қадар:
меҳнат бозори ва таълим интеграциясини таъминлаш мақсадида кўникмаларга бўлган эҳтиёж бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрласин;
касбий стандартлар асосида натижага йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқсин;
малакаларни баҳолаш марказларини услубий қўллаб-қувватлаш мақсадида асосий баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин;
в) 2025 йил 1 ноябрга қадар, шу жумладан, қуйидаги имкониятларни тақдим этувчи Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилишини ва амалиётга киритилишини таъминласин:
тармоқ кенгашлари, миллий ва тармоқ малака рамкалари, Машғулотларнинг миллий классификатори, тасдиқланган касбий стандартлар, экспертизадан ўтказилган ва амалга киритилган таълим дастурлари реестри, малакаларни баҳолаш марказлари тўғрисидаги маълумотлар, Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий қўлланмалар билан эркин танишиш ва улардан фойдаланиш;
касбий стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, муҳокамадан ўтказиш ва манфаатдор томонлар билан келишиш;
талабгорлар томонидан малакани баҳолаш ва тан олиш учун ариза бериш, имтиҳон натижалари тўғрисида маълумот олиш ҳамда малакаларни баҳолаш марказлари қарори устидан апелляция бериш;
касбий малакани баҳолаш ва тан олиш тўғрисида берилган ёки бекор қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар билан эркин танишиш;
г) 2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1 800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилишини ва амалиётга киритилишини таъминласин.
7. Белгилансинки:
тармоқ кенгашларининг ишчи органи инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари, йирик тармоқ корхоналари, соҳага оид илмий-тадқиқот ва таълим ташкилотлари бўлиши мумкин;
ишчи орган тармоқ кенгашлари билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилаётган касбий стандартлар ва бошқа ҳужжатларнинг хусусиятларини инобатга олиб, экспертлар ишчи гуруҳларини ташкил этишга ҳақли;
тармоқ кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар экспертлар ишчи гуруҳларининг ишларига жалб этиладиган ходим ва экспертларга ўз маблағлари ҳисобидан мукофот пули тўлаши мумкин.
8. Тармоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар икки ҳафта муддатда ўзларининг марказий аппарати тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида ушбу қарорга 4-иловага мувофиқ касбий малакаларни ривожлантириш бўйича алоҳида бош мутахассис (кейинги ўринларда — масъул мутахассис) лавозимини киритсин.
Масъул мутахассис зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
тармоқ кенгаши котиби вазифасини бажариш, унинг иш режасини шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича материаллар ва таклифларни умумлаштириш;
тармоқ кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан материаллар ва ҳужжатларнинг экспертиза учун тақдим этилишини таъминлаш;
тармоқ кенгаши аъзолари билан ҳамкорликда тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича кичик ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
экспертлар, манфаатдор таълим ташкилотлари ва илмий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
тармоқ кенгашларига бириктирилган масъул ходимлар ва экспертлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Белгилансинки, масъул мутахассислар учун ажратилган штат бирликларини қисқартириш Республика кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
9. Республика кенгаши (А. Арипов):
бир ой муддатда таркибининг камида 50 фоизи иш берувчиларнинг вакилларидан иборат бўладиган тармоқ кенгашлари таркиблари тасдиқланишини;
икки ой муддатда тармоқ кенгашларига соҳавий тааллуқлилиги бўйича йирик иш берувчи ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда таянч таълим муассасаларининг бириктирилишини;
2024 йил якунига қадар илғор хорижий тажриба асосида тармоқ малака рамкалари ишлаб чиқилиши ва амалиётга киритилишини;
2025 йил якунига қадар барча тармоқлар кесимида эҳтиёжи энг юқори бўлган касбий фаолият соҳалари (турлари) бўйича касбий стандартлар ишлаб чиқилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Жуманазаров) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Лойиҳа офиси (А. Худайкулов), бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
2024 йил 1 декабрга қадар халқаро тажриба ва стандартлар асосида Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг қайта кўриб чиқилишини ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини;
2025 йил 1 августга қадар Машғулотларнинг халқаро стандарт классификатори (МХСК-2008)дан келиб чиқиб Машғулотларнинг миллий классификатори ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Белгилансинки, ушбу классификаторлар тармоқ кенгашлари таклифлари ҳамда меҳнат бозори таҳлили асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан янгилаб борилади.
11. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (О. Фозилкаримов) икки ой муддатда Машғулотларнинг миллий классификаторини ишлаб чиқиш ҳамда Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформасини яратиш учун давлат илмий дастурлари доирасида грантлар ажратиш чораларини кўрсин.
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали мазкур қарор амалга оширилиши тўғрисида аниқ кўрсаткичлар ва натижаларни ифодалаган ҳолда, ахборот-таҳлилий шарҳларни тизимли равишда тайёрлаш ва эълон қилиш чораларини кўрсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги «Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4939-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Б.Ғ. Юлдашев, олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов белгилансин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 сентябрь,
ПҚ-345-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг миллий малакалар рамкаси
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасининг миллий малакалар рамкаси (кейинги ўринда — Миллий малакалар рамкаси) меҳнат бозори ва таълим тизимини боғловчи восита бўлиб, малака даражаларининг умумлаштирилган тавсифи ва уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эришишнинг асосий йўлларини белгилайди.
2. Миллий малакалар рамкаси Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимининг таркибий қисми бўлиб, ўқитиш натижаларини миллий баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
3. Миллий малакалар рамкаси тармоқ малака рамкаларини, касбий стандартлар ва таълим дастурларини ҳамда миллий ва халқаро даражадаги таълимнинг барча даражалари учун малакаларга эришиш ва тан олиш механизмларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
2-боб. Миллий малакалар рамкасининг мазмуни
4. Миллий малакалар рамкасини жорий қилиш қуйидагилар учун имкон яратади:
касбий стандартлар ва таълим дастурларини ягона услубий асосда ишлаб чиқиш;
ўқитиш натижалари, малака ва компетенцияларга қўйиладиган талабларни ягона нуқтаи назардан тавсифлаш;
ишга қабул қилиш, ходимларни ташкилот ичида ва ташкилотлараро вертикал ва горизонтал ҳаракатлантириш жараёнида малака талабларини белгилаш;
баҳолаш воситаларини ва таълимнинг барча босқичларидаги битирувчилар малакасини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш;
меҳнат бозори ва таълим тизимини ривожлантиришнинг умумий стратегиясини шакллантириш, шу жумладан, муайян малака олишга, малака даражасини оширишга ва мартаба ўсишига олиб келадиган турли таълим траекторияларини режалаштириш.
5. Миллий малакалар рамкаси Европа малакалар рамкасига ва Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бўлган саккизта малака даражасини, шунингдек, мос малакалар даражаларига эришишнинг асосий йўлларини ўз ичига олади.
6. Миллий малакалар рамкаси жадвал кўринишида шакллантирилган бўлиб, унда ҳар бир малака даражаси бўйича касб фаолиятини амалга ошириш учун талаб қилинадиган билимлар, маҳорат ва кўникма, масъулият ва мустақиллик, шунингдек, тегишли малака даражасига эришиш йўллари белгиланади, уларнинг батафсил тафсилотлари эса тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларда акс эттирилади.
7. Миллий малакалар рамкаси қуйидаги принципларни ҳисобга олган ҳолда қўлланади:
кенг қамровлилик — таълимнинг барча турларини, шу жумладан, норасмий ва информал ўқитиш жараёнларини қамраб олиши ва замонавий малака турларини акс эттириши;
шаффофлик ва таққосланувчанлик — халқаро таққослаш учун қўлланма вазифасини бажариши;
оддийдан мураккабга — қуйи босқичдан юқори даражага ўтишда ўқитиш натижаларининг ортиши ва мураккаблигини акс эттириши;
мослашувчанлик — меҳнат бозорида пайдо бўладиган малакаларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва малака рамкасига осон интеграция қилиш имконини бериши.
8. Миллий малакалар рамкасидаги кўрсаткичлар қуйидагича тавсифланади:
а) «билимлар» кўрсаткичи касбий фаолиятда фойдаланиладиган билимларга қўйиладиган талабларни белгилайди ҳамда қуйидагилар билан ифодаланади:
фойдаланилаётган ахборотнинг ҳажми ва мураккаблиги;
қўлланаётган билимларнинг инновациявийлиги;
назарий ва амалий билимлар нисбати;
б) «кўникма (маҳорат)» кўрсаткичи кўникмаларга қўйиладиган талабларни белгилайди ҳамда қуйидагилар билан ифодаланади:
касбий вазифаларни ҳал қилиш йўлларининг хилма-хиллиги (вариативлиги);
касбий вазифаларни ҳал қилиш йўлларини танлаш ёки ишлаб чиқиш зарурати;
в) «масъулият ва мустақиллик» кўрсаткичи ходимнинг умумий компетенциясини белгилайди ҳамда қуйидагилар билан ифодаланади:
раҳбарлик остидаги фаолият;
мустақил ижро интизоми;
раҳбарлик фаолияти;
фаолият кўлами — ваколат ва масъулиятнинг кенглиги, жавобгарлик, касбий фаолиятдаги эҳтимолий хатонинг оқибатлари;
г) «малака даражасига эришиш йўллари» кўрсаткичи касбга ўқитиш, таълим ва амалий иш тажриба билан боғлиқ ҳолда тегишли малака даражасига эришиш йўлларининг мослашувчанлиги ва хилма-хиллигини таъминловчи сифатида ифодаланади.
9. Миллий малакалар рамкаси асосида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари иш берувчилар бирлашмалари билан ҳамкорликда тармоқ малака рамкаларини ҳамда касбий стандартларни ишлаб чиқади.
3-боб. Миллий малакалар рамкасининг тузилиши

Малака даражаси

Билим

Кўникма (маҳорат)

Масъулият ва мустақиллик

Малака даражасига эришиш йўллари

1.

Ўқув ёки касбий фаолият соҳаси бўйича элементар ва бошланғич умумий билимлар

Белгиланган қоидаларга мувофиқ стандарт ва оддий вазифаларни бажариш учун зарур бўлган кўникмалар

Ўз ҳаракатлари ва иш натижалари учун жавобгарлик;

Ўзганинг бевосита назорати ва кузатуви остида ишлаш

бошланғич таълим

+

иш жойида қисқа муддатли ўқитиш (инструктаж)

ёки

қисқа муддатли курслар

ёки

амалий тажриба

2.

Ўқув ёки касбий фаолият соҳаси бўйича умумий амалий билимлар

Стандарт вазифаларни оддий қоидалар ва инструментлар ёрдамида бажариш ва йўриқнома бўйича ҳаракат қилиш учун зарур бўлган амалий ва когнитив кўникмалар

Ўз ҳаракатлари ва иш натижалари учун жавобгарлик;

Назорат остида стандарт ва оддий вазифаларни бажариш

1) умумий ўрта таълим

2) таянч ўрта таълим

+

иш жойида қисқа муддатли ўқитиш (инструктаж)

ёки

қисқа муддатли курслар

ёки

амалий тажриба

3.

Ўқув ёки касбий фаолият соҳаси бўйича умумий амалий ва касбий билимлар

Белгиланган вазифаларни бажариш ва муаммоларни ҳал қилиш учун асосий усуллар, воситалар, материаллар ва маълумотларни саралаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган амалий ва когнитив кўникмалар

Ўз ҳаракатлари, иш натижалари ва бошқаларнинг ҳаракатлари учун жавобгарлик;

Муаммоларни ҳал қилишда заруратдан келиб чиқиб мустақил қарор қабул қилиш

1) бошланғич профессионал таълим

2) ўрта махсус таълим

3) умумий ўрта таълим

+

норасмий (информал) таълим

ёки

амалий тажриба

4.

Ўқув ёки касбий фаолият соҳаси бўйича кенг қамровли амалий ва назарий билимлар

Меҳнат ҳолати ва унинг олдиндан айтиш мумкин бўлган ўзгаришларини баҳолашни талаб қиладиган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган амалий ва когнитив кўникмалар

Ўз ҳаракатлари ва иш натижалари учун жавобгарлик;

Ўқув ёки касбий фаолият соҳасида ўз фаолиятини мустақил режалаштириш ва ташкил қилиш

1) ўрта профессионал таълим

2) умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ёки бошланғич профессионал таълим

+

норасмий (информал) таълим

ёки

амалий тажриба

5.

Ўқув ёки касбий фаолият соҳаси бўйича ихтисослашган назарий ва амалий билимлар

Муаммоларга ижодий ечимларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган кенг қамровли амалий ва когнитив кўникмалар

Бириктирилган ходимлар ҳаракатлари ва иш натижалари учун жавобгарлик;

Ўқув ёки касбий фаолият соҳасидаги меҳнат жараёнларини мустақил бошқариш ва назорат қилиш, шунингдек, бириктирилган ходимлар меҳнатини текшириш ва ривожлантириш

1) ўрта махсус профессионал таълим

2) бошланғич профессионал таълим ёки ўрта профессионал таълим

+

норасмий (информал) таълим

ёки

амалий тажриба

6.

Ўқув ёки касбий фаолият соҳаси бўйича кенг ва интеграциялашган билимлар, жумладан, илмий асослар, илмий ва назарий муаммоларни амалий қўллаш, шунингдек, энг муҳим назариялар ва усуллар

Турли стандартлар ва тез-тез ўзгариб турадиган талабларни ҳисобга олган ҳолда янги ечимларни ишлаб чиқиш, фаолият, усуллар ва уларнинг натижаларини баҳолаш учун зарур бўлган кўникмалар

Олдиндан айтиб бўлмайдиган ўқув ёки касбий фаолият муҳитида қарорлар қабул қилиш ва бириктирилган ходимларнинг касбий ривожланишини бошқариш учун жавобгарлик;

Ўқув ёки касбий фаолият соҳасида қарорлар қабул қилиш ва масъулиятни ўз зиммасига олиш, мураккаб техник ва касбий фаолият ва лойиҳаларни бошқариш, бириктирилган ходимларнинг профессионал ривожланишига раҳбарлик қилиш ва жамоадаги муаммоларни ҳал қилиш

1) бакалавриат

2) ўрта махсус профессионал таълим ва амалий тажриба

7.

Ўқув ёки касбий фаолият соҳаси бўйича инновацион ёндашувлар ва/ёки илмий тадқиқотларга асосланган юқори ихтисослашган билимлар, шунингдек, бир соҳа ёки турли соҳаларга оид ўзаро боғлиқ билимлар

Янги билим ва технологияларни ишлаб чиқиш ва турли соҳалардаги билимларни бирлаштириш учун илмий тадқиқот ва/ёки инновацияларда талаб қилинадиган муаммоларни, шу жумладан, стратегик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган махсус касбий кўникмалар

Олдиндан айтиб бўлмайдиган шароитларда қарор қабул қилиш, жамоалар стратегик фаолиятини кўриб чиқиш учун жавобгарлик;

Янги стратегик ёндашувларни талаб қиладиган мураккаб, олдиндан айтиб бўлмайдиган касбий фаолият ёки ўқув муҳитини бошқариш, лойиҳалаш ва ўзгартириш

1) магистратура

2) юқори даражадаги қўшимча таълим (интернатура, ординатура, бизнес бошқаруви, давлат бошқаруви ва бошқа халқаро тан олинган таълим)

3) мутахассислик (специалитет)

4) бакалавриат ва амалий тажриба

8.

Мураккаб ғояларни танқидий таҳлил қилиш, баҳолаш ва синтез қилиш учун зарур бўлган илмий ва касбий фаолият соҳасидаги энг илғор инновацион ва ихтисослашган билимлар

Янги билим ва ечимларга олиб келадиган лойиҳаларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илмий ва инновацион фаолият натижаларини прогноз қилиш, касбий ва ижтимоий соҳада кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириш, мураккаб саноат ва илмий жараёнларни бошқариш, ихтисослашган илмий тадқиқот, ишланмалар ва инновациялар соҳасидаги янги муаммоларни аниқлаш ва ечимларини топиш учун зарур бўлган энг илғор ва махсус кўникмалар

Ўзининг ва илмий жамоанинг тадқиқот натижалари, шунингдек, уларнинг саноатдаги мамлакат ва халқаро миқёсдаги иқтисодий самараси учун масъулияти;

Йирик институционал тузилмалар даражасида қарорлар қабул қилиш ва стратегияни белгилаш, мураккаб ижтимоий, саноат ва илмий жараёнларни бошқариш, янги ва мураккаб ғояларни танқидий таҳлил қилиш, баҳолаш ва синтез қилиш, жамиятнинг техник, ижтимоий ва маданий тараққиёти учун стратегик қарорлар қабул қилиш

1) докторантура (PhD, DSc), унга тенглаштирилган ва ундан юқори бўлган хорижий давлатлар илмий даражалари

2) магистратура ёки илмий унвон олишга йўналтирилган олий таълимдан кейинги таълим

+

амалий тажриба

3) юқори даражадаги қўшимча таълим (интернатура, ординатура, бизнес бошқаруви, давлат бошқаруви ва бошқа халқаро тан олинган таълим) ва амалий тажриба

Изоҳ:
1) 2005 йилга қадар техникумларда олинган таълим, шунингдек, касб-ҳунар коллежлари, ўрта ҳунар-техника билим юртлари ва ҳунар-техника билим юртларида олинган таълим ўрта профессионал таълимга, техника билим юртларида олинган таълим эса — бошланғич профессионал таълимга, тугалланмаган бакалавриат босқичи — ўрта махсус профессионал таълимга тенглаштирилади;
2) Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашига мазкур жадвалга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
2-ИЛОВА
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши
таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика кенгаши раиси

2.

Б.Ғ. Юлдашев

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори, Республика кенгаши раиси ўринбосари

3.

М.И. Ходжаева

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси

4.

К.М. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси

5.

Д.А. Вахобов

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси

6.

М.Б. Нурмуратов

Марказий банк раиси

7.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

8.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

9.

Б.Э. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

10.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

11.

А.Ж. Ташкулов

адлия вазири

12.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири в.б.

13.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

14.

Ш.С. Хидоятов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири в.б.

15.

И.Ю. Абдурахмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

16.

Ш.Р. Хамраев

сув хўжалиги вазири

17.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

18.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

19.

А.И. Икрамов

спорт вазири

20.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

21.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

22.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

23.

С.С. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари

24.

Ш.Д. Кудбиев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси

25.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

26.

А.Р. Жуманазаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

27.

С.Т. Зупаров

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

28.

У.У. Розукулов

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси

29.

Т.Р. Мухамеджанов

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси в.б.

30.

М.М. Султонов

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси в.б.

31.

М.М. Юнусов

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси

32.

А.А. Султонов

«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси в.б.

33.

Б.Б. Бобоқулов

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раиси в.в.б.

34.

Э.С. Маргешвили

Ўзбекистон иш берувчилар конфедерацияси ижрочи директори

35.

М. Умаров

Ўзбекистон иқтисодиёт ассамблеяси раиси

36.

Ф.Н. Жураев

«WORLDSKILLS UZBEKISTAN» Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси бошқарув раиси

37.

Лавозимига кўра

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти директори, Республика кенгаши котиби

Изоҳ:
1. Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
2. Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши раисига мазкур кенгаш таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
3-ИЛОВА
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг
асосий вазифалари
а) Миллий малака тизимини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини белгилаш;
б) Миллий малака тизими жорий қилинишини мониторинг қилиш, баҳолаш ва стратегик режалаштириш;
в) Миллий малака тизимини ривожлантириш ва жорий қилиш жараёнига республика ижро этувчи ҳокимият органлари, иш берувчилар, олий ва профессионал таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмаларини жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
г) касбий малакалар бўйича тармоқ кенгашларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
д) тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартлар макетлари ва лойиҳаларини тасдиқлаш, уларнинг ишлаб чиқилишини мониторинг қилиш ҳамда янгилаб борилишини мувофиқлаштириш;
е) иш берувчилар талабларининг таълим дастурлари мазмуни билан ўзаро интеграциясини кучайтириш, таълим сифатини оширишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ж) малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини аккредитациядан ўтказишни ташкиллаштириш;
з) Миллий малака тизимининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш чораларини кўриш;
и) Миллий малака тизимини рақамлаштириш ва тизимга ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
к) касбий стандартлар сифатли ишлаб чиқилиши ва амалиётда қўлланишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
4-ИЛОВА
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик ва идоралар рўйхати

Т/р

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари номлари

Қамраб олиш доираси

Масъул вазирлик ва идоралар

Масъул мутахассислар сони

Тармоқ кенгашларига бириктириладиган таълим ташкилотлари

1.

Таълим ва фан соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

1

А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти

Ўрта махсус, профессионал, олий ҳамда олий таълимдан кейинги таълим соҳаси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

1

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази, Профессионал таълимни ривожлантириш институти

2.

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1

Тошкент тиббиёт академияси

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

1

3.

Ахборот технологиялари ва алоқа соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Ахборот технологиялари ва алоқа, шу жумладан, теле- радиоалоқа соҳалари

Рақамли технологиялар вазирлиги

1

Тошкент ахборот технологиялари университети

4.

Қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва озиқ-овқат соҳалари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1

Тошкент давлат аграр университети

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

1

5.

Сув хўжалиги соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Ирригация ва мелиорация соҳаси

Сув хўжалиги вазирлиги

1

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети

6.

Қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва қурилиш материаллари саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Қурилиш, архитектура, кадастр ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳалари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

1

Тошкент архитектура-қурилиш университети

«Ўзсаноатқурилиш-материаллари» уюшмаси

1

7.

Транспорт ва автомобилсозлик соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Автомобиль, темир йўл, ҳаво ва бошқа транспорт турлари, логистика, йўл хўжалиги соҳалари

Транспорт вазирлиги

1

Тошкент давлат транспорт университети

«Ўзавтосаноат» АЖ

1

8.

Энергетика соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Электр энергияси, энергия тежамкорлик ва энергия аудит, нефть-газ соҳалари

Энергетика вазирлиги

1

Тошкент давлат техника университети

9.

Тоғ-кон саноати, геология ва минерал ресурслар соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Тоғ-кон саноати, геология, геофизика ва минерал ресурслари соҳалари

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

1

Геология фанлари университети

10.

Экология, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология, чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш соҳалари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

1

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети

(Green University)

11.

Туризм соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Туризм, меҳмонхона ва умумий овқатланиш соҳалари

Туризм қўмитаси

1

Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

12.

Ҳуқуқ, архив ва давлат хизматлари соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Адлия, ҳуқуқ, архив, давлат бошқаруви ва хизматлари соҳалари

Адлия вазирлиги

1

Тошкент давлат юридик университети

13.

Инвестициялар, банк ва савдо соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Инвестиция, банк, лизинг, ташқи ва ички савдо соҳаси

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

14.

Иқтисодиёт, молия, солиқ ва суғурта соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Иқтисодиёт, молия, аудит, солиқ ва суғурта соҳаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1

15.

Оммавий ахборот воситалари соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Оммавий ахборот воситалари, реклама, кино, видео, телевидение дастурлари соҳаси

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

1

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

16.

Меҳнат ва касбий фаолиятнинг ёрдамчи тармоқлараро турлари соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Меҳнат муносабатлари, меҳнат ресурсларини ривожлантириш ва бошқа барча турдош соҳалар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1

Меҳнат бозори тадқиқотлари институти

17.

Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Ижтимоий ҳимоя соҳаси

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1

Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази

18.

Маданият соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Маданият, санъат, кўнгилочар ва дам олиш, рассомчилик, ёғоч ва ганч ўймакорлиги соҳалари

Маданият вазирлиги

1

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

19.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси

Спорт вазирлиги

1

Жисмоний тарбия ва спорт университети

20.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Фавқулодда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги соҳаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

1

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси

21.

Стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, метрология соҳалари

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

1

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти

22.

Тўқимачилик, тикувчилик ва чарм саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Тўқимачилик, тикувчилик, ипакчилик ва чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳалари

«Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари

1

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

23.

Электротехника ва машинасозлик саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Электр жиҳозлари, маиший электротехника, кабель ва сим маҳсулотларини ишлаб чиқариш, машинасозлик ва асбобсозлик, нанотехнология ва микроэлектроника соҳалари

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

1

Электротехника саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш ва баҳолаш бўйича «ELTECН-MALAKA» ўқув маркази

24.

Кимё саноати соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

Кимё ва биотехнология саноати соҳаси

«Ўзкимёсаноат» АЖ

1

Тошкент кимё-технология институти

Изоҳ: Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашига тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифларига биноан уларнинг умумий штат бирликлари сони доирасида мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
5-ИЛОВА
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашларининг асосий вазифалари
а) меҳнат бозори мониторинги асосида тармоқларнинг малакаларга бўлган эҳтиёжлари ва тенденцияларини аниқлаш;
б) меҳнат бозори талаблари ва ўқитиш натижаларини (learning outcomes) инобатга олган ҳолда тегишли соҳалар бўйича тармоқ малака рамкаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш;
в) касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
г) тармоқда малакаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш, шунингдек, малакаларни баҳолаш воситаларининг ишлаб чиқилишини таъминлаш ҳамда экспертизадан ўтказиш;
д) малакаларни баҳолаш жараёнларида коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш;
е) таълим дастурларининг касбий стандартларга мувофиқлигини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ж) меҳнат бозорини ўрганиб бориш, унда пайдо бўлиши кутилаётган касбларни классификаторга киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
з) Тармоқ кенгаши фаолиятида, тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларни ишлаб чиқиш жараёни ҳамда муҳокамаларида хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
и) Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши томонидан белгиланадиган бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
6-ИЛОВА
2025-2026 йилларда касбий стандартларни ишлаб чиқиш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р

Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари номлари

Касбий фаолият соҳаси (тури) бўйича ишлаб чиқиладиган касбий стандартлар сони

Қамраб олинадиган касбларнинг минимал сони

Масъул вазирлик ва идоралар

Жами

Шундан

2025 йил

2026 йил

1.

Таълим ва фан соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

15

5

10

60

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси

2.

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

20

5

15

80

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Ахборот технологиялари ва алоқа соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

35

10

25

140

Рақамли технологиялар вазирлиги

4.

Қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

25

10

15

100

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Сув хўжалиги соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

5

2

3

20

Сув хўжалиги вазирлиги

6.

Қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва қурилиш материаллари саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

30

10

20

120

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

7.

Транспорт ва автомобилсозлик соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

50

10

40

200

Транспорт вазирлиги,

«Ўзавтосаноат» АЖ

8.

Энергетика соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

40

10

30

160

Энергетика вазирлиги

9.

Тоғ-кон саноати, геология ва минерал ресурслар соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

30

10

20

120

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

10.

Экология, ўрмон хўжалиги, гидрометеорология соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

10

5

5

40

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

11.

Туризм соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

25

10

15

100

Туризм қўмитаси

12.

Ҳуқуқ, архив ва давлат хизматлари соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

5

2

3

20

Адлия вазирлиги

13.

Инвестициялар, банк ва савдо соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

10

5

5

40

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Марказий банк

14.

Иқтисодиёт, молия, солиқ ва суғурта соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

10

5

5

40

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

15.

Оммавий ахборот воситалари соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

10

5

5

40

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

16.

Меҳнат ва касбий фаолиятнинг ёрдамчи тармоқлараро турлари соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

30

10

20

120

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

17.

Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

5

2

3

20

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

18.

Маданият соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

15

5

10

60

Маданият вазирлиги

19.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

5

2

3

20

Спорт вазирлиги

20.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

5

2

3

20

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

21.

Стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

10

5

5

40

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

22.

Тўқимачилик, тикувчилик ва чарм саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

5

2

3

20

«Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари

23.

Электротехника ва машинасозлик саноати соҳаларида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

40

10

30

160

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

24.

Кимё саноати соҳасида касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши

15

5

10

60

«Ўзкимёсаноат» АЖ

Жами

450

147

303

1800

Изоҳ: Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашига мазкур режа-жадвалга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида Миллий малака тизимини тубдан модернизация қилиш ҳамда ушбу соҳада илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Миллий малака тизимининг методологик, норматив-ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш

1.

Халқаро илғор тажрибалар асосида Ўзбекистон Республикасида Миллий малака тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

1. Халқаро илғор тажрибалар асосида Ўзбекистон Республикасида Миллий малака тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий изланишлар ўтказиш учун ажратиладиган грантлар,

Лойиҳа офисига ажратилган маблағлар, Халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари ва мақсадли маблағлари

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов)

2. Концепция лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил март

2.

Малакаларни мустақил баҳолаш тизимини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш.

1. Малакаларни баҳолаш марказларининг амалдаги фаолиятини таҳлил қилиш.

2024 йил декабрь

Ижрочиларнинг ўз маблағлари

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

тармоқ кенгашлари

2. Малакаларни мустақил баҳолашга оид меъёрий ҳужжатларни (малакани баҳолаш марказлари тўғрисидаги намунавий низом, талабгорларнинг касбий малакасини баҳолаш ва тан олиш тартиби, малакани баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш тартиби ва бошқалар) ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил январь

3. Ҳар бир Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши (кейинги ўринларда — тармоқ кенгаши) томонидан жами 36 та соҳани қамраб олувчи камида биттадан малакани баҳолаш маркази фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш.

2025 йил май

3.

Таълим сифатини таъминлаш бўйича вертикал бошқарув ва ташқи назорат тизимини жорий қилиш.

1. Таълим сифатини таъминлаш принциплари, инструментлари ва стандартлари бажарилишини мониторинг қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил ноябрь

-

Лойиҳа офиси

(А. Худойкулов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова)

2. Таълим сифатини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил январь

4.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини халқаро стандартлар талаблари асосида тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Тармоқ кенгашларининг малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳларини шакллантириш.

2. Ишчи гуруҳлар томонидан Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини халқаро стандартлар талаблари асосида тўлиқ қайта кўриб чиқиш.

3. Янги таҳрирдаги хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш.

2024 йил ноябрь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

тармоқ кенгашлари

5.

Машғулотларнинг халқаро стандарт классификаторидан (МХСК-2008) келиб чиқиб Машғулотларнинг миллий классификаторини ишлаб чиқиш.

1. Машғулотларнинг халқаро стандарт классификаторидан (МХСК-2008) келиб чиқиб Машғулотларнинг миллий классификаторини ишлаб чиқиш.

2025 йил май

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий изланишлар ўтказиш учун ажратиладиган грантлар

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Классификатор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан ўрнатилган тартибда келишиш ҳамда миллий стандарт сифатида тасдиқлаш.

2025 йил июль

6.

Касбий стандартларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ тартиб ва талабларни такомиллаштириш.

1. Илғор хорижий тажрибалар асосида касбий стандартларни ишлаб чиқиш, янгилаш ва жорий этиш бўйича тартиб ва талабларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш.

2024 йил ноябрь

-

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Касбий стандартларни ишлаб чиқиш, янгилаш ва жорий этишни белгилайдиган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2024 йил декабрь

7.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичини такомиллаштириш.

1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ)ни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил март

Статистика агентлиги маблағлари

Статистика агентлиги

(Б. Бегалов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

2. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида ИФУТни такомиллаштириш.

2025 йил май

3. ИФУТни ўзбек ва рус тилларида умумфойдаланиш учун жорий қилиш.

2025 йил июль

II. Миллий малака тизимини жорий этиш ҳамда малакаларни мустақил баҳолаш механизмларини ривожлантириш

8.

Тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларнинг жорий этилиши ва қўлланишини таҳлил қилиш.

1. Тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларнинг тармоқларда жорий этилиши ва қўлланишини таҳлил қилиш.

2. Таҳлил натижаси асосида таклифлар тайёрлаш ҳамда Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) киритиш.

2025 йилдан бошлаб ҳар чоракда

-

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

9.

Миллий малака тизимини ривожлантиришга ҳамда малакаларни мустақил баҳолашга масъул мутахассисларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш.

1. Миллий малака тизимини ривожлантиришга ҳамда малакаларни мустақил баҳолашга масъул мутахассисларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда курсларни ташкил қилиш.

2. Миллий малака тизимини ривожлантиришга ҳамда малакаларни мустақил баҳолашга масъул мутахассисларнинг малакасини оширишни тизимли йўлга қўйиш.

2025 йил январь

Манфаатдор вазирлик, идора, ташкилот ва малакаларни баҳолаш марказларининг маблағлари

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

тармоқ кенгашлари,

малакаларни баҳолаш марказлари

10.

Меҳнат бозорида яқин ва узоқ истиқболда пайдо бўладиган малака ва кўникмаларни прогноз қилиш методологиясини ишлаб чиқиш.

1. Хорижий тажрибалар асосида кўникмаларни прогнозлаштириш («skills anticipation»), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш («skills needs analysis»), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш («skills gap analysis») воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Республика кенгашига киритиш.

2025 йил май

-

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2. Ишлаб чиқилган воситалар ва методологияларни амалиётга жорий этиш.

2025 йил июль

11.

Тармоқ кенгашлари билан биргаликда Миллий малака тизимини жорий этиш бўйича фаолият натижаларини муҳокама қилиш.

Тармоқ кенгашлари билан биргаликда Миллий малака тизимини жорий этиш бўйича фаолият натижаларини Республика кенгашида муҳокама қилишни ташкил этиш.

2025 йилдан бошлаб ҳар чоракда

-

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

тармоқ кенгашлари

III. Миллий малака тизимининг инфраструктурасини ривожлантириш

12.

Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформасини ишга тушириш.

1. Хорижий тажриба асосида Миллий малака тизимининг рақамли платформаси бўйича техник топшириқ ва концепцияни ишлаб чиқиш.

2025 йил январь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида илмий изланишлар ўтказиш учун ажратиладиган грантлар,

Лойиҳа офисига ажратилган маблағлар, Халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари ва мақсадли маблағлари

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

2. Миллий малака тизимининг рақамли платформасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2025 йил ноябрь

3. «profstandart.uz» касбий стандартларнинг ягона очиқ порталидаги маълумотлар базасини Миллий малака тизимининг рақамли платформасига интеграция қилиш.

2025 йил декабрь

13.

Миллий малака тизимини ривожлантириш институтини жойлаштириш ва Институт фаолиятини ташкил қилиш учун маблағлар ажратиш.

1. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Умид кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази биносининг 3-қаватини тўлиқ (барча хоналари билан) Институтга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш.

2024 йил октябрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Институт фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган маблағларни ажратиш.

2024 йил ноябрь

14.

Миллий малака тизимини ривожлантириш институтининг моддий-техник базасини такомиллаштириш.

1. Институтга ажратилган бино ва иншоотларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, уларни зарур моддий-техник воситалар ва алоқа воситалари билан таъминлаш.

2024 йил декабрь

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

2. Институтни жойлаштириш.

2025 йил апрель

15.

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Институт таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш.

2024 йил ноябрь

-

Лойиҳа офиси

(А. Худойкулов),

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти

2. Институтни ўрнатилган тартибда танлов асосида замонавий талабларга мос бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Доимий

16.

Касбий малака тизимини ривожлантириш ва тадқиқот жараёнларига халқаро лойиҳа ва экспертларни жалб этиш.

1. Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолиятига халқаро лойиҳа ва экспертларни жалб этиш.

2025 йил апрель

Халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг маблағлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Миллий малака тизимини ривожлантириш институти

2. Миллий малака тизимини такомиллаштириш бўйича халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг маблағларини жалб қилиш.

Доимий

Изоҳ: Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашига мазкур «Йўл харитаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
8-ИЛОВА
Миллий малака тизимини ривожлантириш институтининг фаолиятини ташкил этиш тартиби
1. Миллий малака тизимини ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт)нинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) ишчи органи вазифасини бажариш;
Республика кенгаши, тармоқ кенгашлари ва малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкилий-услубий, эксперт ва таҳлилий жиҳатдан таъминлаш;
тармоқ малака рамкалари, касбий стандартлар ва баҳолаш воситаларининг ишлаб чиқилиши бўйича умумий назоратни амалга ошириш, уларни экспертизадан ўтказиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
таълим дастурларини тегишли касбий стандартлар ёки малака талабларига мувофиқлиги бўйича хулосалар бериш;
малакаларни баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш, фаолиятини мониторинг қилиш, уларнинг реестрини юритиш ва зарур ҳолларда уларга услубий ёрдам кўрсатиш;
Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформасини жорий этиш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш, шунингдек, Миллий малака тизими масалалари бўйича маълумотларни киритиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашни амалга ошириш;
Миллий малака тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда бу борада методологик хизматлар кўрсатиш;
тармоқ кенгашлари аъзолари ва малакаларни баҳолаш марказлари ходимларининг малакасини ошириш;
тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрини ҳамда касбий стандартлар реестрини шакллантириш ва юритиш;
вазирлик ва идоралардаги касбий малакаларни ривожлантиришга масъул бўлган мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга амалий ёрдам бериш.
2. Белгилансинки:
Институтнинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ва илмий ходимларининг умумий чекланган штатлари сони 40 нафар этиб белгиланади ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг штат бирликлари ҳисобидан бутланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт директори ва унинг ўринбосари Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик директорига, зарур ҳолларда, Институт ходимларининг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Институт тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
Институтга ўз вазифаларини бажариш мақсадида тегишлича олий таълим ва илмий ташкилотларнинг профессор-ўқитувчиларини, ёш олимлар ва истеъдодли талабаларни, шунингдек, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда вақтинчалик илмий гуруҳларни ташкил этиш ваколати берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида тармоқ малака рамкалари, касбий стандартлар ва баҳолаш воситаларини экспертиза қилиш ҳамда малакаларни баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича пулли хизматлар кўрсатилади. Бунда ушбу хизматлар учун тўлов миқдорлари Агентлик билан келишилган ҳолда Институт томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
3. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
2024 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ажратиладиган мақсадли ажратмалар;
2025 йилдан бошлаб (Бандликка кўмаклашиш жамғармасига тегишли миқдордаги бюджетдан ажратмаларни қисқартириш орқали) Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган ҳар йиллик маблағлар;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
илмий фаолиятга оид давлат дастурларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ажратиладиган грантлар;
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган тушумлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Институтга:
Миллий малака тизимини ривожлантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Миллий малака тизимини ривожлантириш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг миллий малакалар рамкасида назарда тутилмаган таълимлар бўйича малакалар даражасини белгилаш;
малака тизимининг иштирокчилари сифатида ўзига юклатилган вазифаларни бажармаётган вазирлик ва идоралар мансабдор шахсларининг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Республика кенгашига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Институт директорига Агентлик билан келишилган ҳолда Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Институтда ишлаш учун хорижий мутахассисларни, шу жумладан, чет элдаги ватандошларни шартнома асосида жалб қилиш ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт ходимларини Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда моддий рағбатлантириш.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
6. Институтнинг штат бирликлари тўлдирилмаганлиги муносабати билан бўшайдиган маблағлар, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақи фондидан иқтисод қилинган маблағлар Институт ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Институт ходимларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, шунингдек, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
7. Институт ўзининг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини, шу жумладан, хорижий валютадаги маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириши ва олинган даромадларни тасарруф этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига
9-ИЛОВА
Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолиятининг 2025-2026 йиллар учун асосий мақсадли кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

2025 йил

2026 йил

1.

Касбий стандартларни экспертизадан ўтказиш

та

147

303

2.

Малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини аккредитациядан ўтказиш

та

24

30

3.

Малакаларни баҳолаш воситаларини экспертизадан ўтказиш

та

48

60

4.

Тармоқ кенгашлари аъзолари ва малакани баҳолаш марказлари ходимлари ва экспертларининг малакасини ошириш

нафар

60

80

5.

Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари, халқаро экспертлар, иш берувчилар, таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари иштирокида семинар, конференция ва давра суҳбатларини ташкил этиш

та

3

4

6.

Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш

та

3

5

7.

Тармоқ малакалар рамкаларини экспертизадан ўтказиш

та

24

36

8.

Миллий малака тизимини ривожлантириш ва касбий стандартларни такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

та

2

4

9.

Миллий малака тизимини жорий қилиш ҳолати бўйича тармоқ кенгашларининг фаолиятини ўрганиш ва таҳлилий маълумотлар ишлаб чиқиш

та

10

24

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 07/24/345/0784-сон; 28.10.2025 й., 06/25/190/0985-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)