toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Инсон ресурсларини ривожлантириш, меҳнат бозорини ислоҳ қилиш, бандликнинг замонавий шаклларини татбиқ этиш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича соҳада кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш, халқаро андозалар асосида муносиб меҳнат муносабатларини кенг жорий қилиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги ПФ-143-сон Фармонига мувофиқ «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури қабул қилинганлиги ҳамда ушбу дастур ижросини ташкил қилиш вазифаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури ижросини ташкил қилишнинг яхлит тизимини жорий этишни назарда тутган ҳолда қуйидагилар Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
меҳнат бозорини, банд ва ишсиз аҳолини таркибий таҳлил қилиш, ишсизларни манзилли аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш — меҳнат бозорини таҳлил қилиш ва ишсизларнинг ҳисобини манзилли (номма-ном) юритиш, иқтисодиётнинг ривожланиб келаётган тармоқ ва соҳаларида меҳнат ресурсларига бўлган талабни прогноз қилиш, меҳнат бозоридаги таркибий муаммоларни аниқлаш ва номутаносибликларнинг олдини олиш, Халқаро меҳнат ташкилоти билан фаол ҳамкорликда ишлаш;
аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини шакллантириш, бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш, ишсизларни ишга жойлаштириш — ҳар йил учун ҳудудлар, тармоқ ва соҳалар кесимида аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, мавжуд бўш иш ўринлари ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштиришни ташкил этиш ва иш берувчилар билан боғлаш;
камбағалликни қисқартириш — камбағаллик динамикаси ва таркибини таҳлил қилиш, оилаларни камбағалликдан чиқариш индивидуал режаларининг ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва ижросини мувофиқлаштириш, аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишларни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда натижаси бўйича «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссиясига (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) ҳар ойда маълумот киритиб бориш;
ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш — маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) фаолиятини услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, истиқболли лойиҳалар билан ишлаш кўникмаси ва малакасини ошириб боришни доимий таҳлил қилиш, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш, фаолиятида аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
касбий стандартларни ишлаб чиқиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш, малакани баҳолаш — халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда хорижда тан олинадиган касбий стандартларни ишлаб чиқиш, талаб юқори бўлган касб ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш, стандартлар асосида малакани баҳолаш хизматлари бозорини тартибга солиш, соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш;
муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат меъёрларига риоя этилишини ўрганиш, меҳнат ҳуқуқини таъминлаш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш — муносиб меҳнат тамойиллари ва халқаро стандартларни жорий этиш, меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш.
3. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилсин ҳамда унинг штат бирликлари, вазифалари, функциялари ва мол-мулки Вазирлик тасарруфига ўтказилсин.
4. Вазирлик Республика комиссиясининг ишчи органи сифатида қуйидагиларни амалга оширсин:
оилаларни камбағалликдан чиқариш индивидуал режаларининг тўғри, мақсадли, манзилли тузилганлиги ва натижадорлигини ҳамда энг оғир аҳволдаги маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таҳлил қилади;
индивидуал режаларнинг ижросини мувофиқлаштиради, зарур ҳолларда, уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали самарали натижага эришилишини таъминлайди;
индивидуал режаларни амалга оширишда аниқланган муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал қилади ҳамда тизимли муаммолар ечими бўйича таклифларни Республика комиссиясига киритади;
камбағал оилаларга ва энг оғир аҳволдаги маҳаллаларга бириктирилган ташкилотлар раҳбариятининг фаолияти самарадорлигини мониторинг қилади.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг камбағалликни қисқартириш ва касб-ҳунарга ўқитиш йўналишлари бўйича фаолияти лойиҳавий ёндашув тамойили асосида ташкил этилади;
б) камбағаллик даражаси юқори бўлган туман (шаҳар) ёки маҳалла бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат лойиҳавий бошқарув тизими жорий этилади. Бунда энг оғир аҳволдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, шу жумладан томорқаларни суғориш суви, маҳаллаларни электр энергияси ва интернет билан узлуксиз таъминлаш маблағлари Вазирликнинг аниқ лойиҳалари бўйича ажратилади;
в) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ваколатлар берилади:
туман (шаҳар) ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини билан маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга қаратилган уч томонлама шартнома тузиш;
уч томонлама шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш ва унинг шартлари бажарилмаган тақдирда, инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларнинг ажратилишини тўхтатиш;
г) маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш лойиҳалари ва давлат томонидан тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган маблағлар Вазирлик таклифига биноан Республика комиссияси томонидан тақсимланади.
6. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш орқали камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича Вазирлик:
уч ой муддатда ижобий натижа берган «100 та энг самарали микролойиҳа» каталогини яратсин ҳамда ҳоким ёрдамчилари орқали республиканинг барча ҳудудларида оммалаштириш чораларини кўрсин;
2025 йил 1 декабрга қадар 50 та туманда, 2026 йилда қолган туманларда 50 — 100 гектардан ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида саноатлашган плантация, боғ ва узумзорлар ташкил этсин;
2025 йил 1 декабрга қадар ижара асосида ер майдонлари ажратилган туманларда камида 40 гектар майдонда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳаларни амалга оширсин;
2026 йил 1 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида иккитадан кўп қаватли комплекс саноат марказларини барпо этиш ва тадбиркорларни жойлаштириш лойиҳаларини амалга оширсин;
саноат кириб бормаган маҳаллаларда 2025 йил 1 декабрга қадар 1 000 та, 2026 йилда 2 000 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга туширсин;
ҳар йили камида 500 та ҳунармандчилик ва касаначилик лойиҳаларини маҳалланинг ўзида жорий этиш ҳамда кенгайтириш чораларини кўрсин;
2025 йил 1 декабрга қадар 2 000 та маҳаллада, 2026 йил якунига қадар қолган маҳаллаларда салоҳиятли тадбиркорлар, экспортёрлар ва брокерлар билан ҳамкорликда етакчи тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйсин;
2025 йилдан бошлаб етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ва соҳаларига ихтисослашган маҳаллалар сонини ҳар йили 10 фоизга ошириб борсин;
ҳар йили 50 минг нафар ўзини ўзи банд қилган фуқароларни босқичма-босқич кичик бизнес субъектларига айлантириш чораларини кўрсин.
7. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш орқали камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Белгилансинки, Вазирликда юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат «Лойиҳа менежерлари» гуруҳи ташкил этилади. Бунда:
«Лойиҳа менежерлари» гуруҳи таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади ва улар олти ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади;
хизмат сафари давомида «Лойиҳа менежерлари» гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда, лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади;
«Лойиҳа менежерлари» гуруҳи таркибидаги ҳоким ёрдамчиларининг хизмат сафари ва уларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳоким ёрдамчиларини қонунчиликда уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланганлиги қайд этилсин.
9. Ишсиз ва камбағал аҳолини ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос бўлган ишчи касбларга ўқитиш тизимини ташкил этиш мақсадида:
а) Вазирлик ҳузуридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил этилсин;
б) Вазирлик касбий кўникмалар марказларида:
2025 йил 1 январдан иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи тезкор курслар йўлга қўйилишини;
2025 йил 1 мартдан бошлаб амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажрибанинг жорий этилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2025 йил 1 майдан бошлаб халқаро тан олинган таълим дастурларининг босқичма-босқич жорий этилишини;
(9-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
2026 йил 1 январга қадар касбий кўникмалар марказларини халқаро баҳолаш ташкилотларининг аккредитациясидан ўтказиш орқали уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар (малака паспортлари) берилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2026 йил якунига қадар малакали хорижий ташкилотни жалб қилган ҳолда халқаро стандартлар бўйича касбий малакани баҳоловчи марказни ташкил қилсин ва ушбу марказда хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификати беришни йўлга қўйсин;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
в) Вазирликка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
касбий кўникмалар марказларини ҳамда Вазирлик тасарруфидаги бошқа биноларни (иншоотларни) ёки уларнинг бир қисмини жиҳозлари билан бирга уларда касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш курсларини ҳамда дуал таълим ташкил қилиш шарти билан иш берувчиларга ва таълим ташкилотларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида 15 йилгача муддатга ижарага ёки текин фойдаланишга бериш;
(9-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
касбий кўникмалар марказларини соҳада етарли тажрибага эга маҳаллий ва хорижий ташкилотларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида ишончли бошқарувга бериш;
халқаро тан олинган касб стандартларини ишлаб чиқиш учун юқори малакали хорижий экспертларни шартнома асосида жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) касбий кўникмалар марказларини ҳамда Вазирлик тасарруфидаги бошқа биноларни (иншоотларни) ёки уларнинг бир қисмини ижара ёки текин фойдаланишга олган иш берувчилар ва таълим ташкилотларига Вазирлик билан келишган ҳолда бино-иншоотларни таъмирлаш (реконструкция қилиш) ва бўш ер участкаларида қўшимча бино-иншоотларни давлат харидлари тартиб-таомилларини қўллаш мажбуриятисиз қуриш ҳуқуқи берилсин ва объектлар Вазирлик томонидан қабул қилинсин. Бунда:
ижара ёки текин фойдаланишга олинган ҳамда қўшимча қурилган бино-иншоотларда таълим жараёни билан уйғун фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади;
ижара ва текин фойдаланиш шартномаси муддати тугаганда инвесторлар томонидан амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш харажатлари уларга қайтарилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармонига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
10. Қуйидагилар:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида ташкил этиладиган касбий кўникмалар марказлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Касбий кўникмалар марказларининг асосий фаолият йўналишлари 3-иловага мувофиқ;
Тугатилаётган ҳамда бино ва иншоотлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилаётган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Вазирлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2025 йил 1 сентябрдан республиканинг бошқа ҳудудларида ишсиз ва иш қидираётган шахсларни буюртма асосида давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда иш берувчиларни жалб қилган ҳолда ўқитиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки, ишсиз ва иш қидираётган шахсларни буюртма асосида ўқитиш доирасида:
Вазирлик томонидан талаб юқори бўлган касб ва хорижий тиллар рўйхати ҳамда ушбу жараёнга жалб этиладиган хусусий ўқув марказларининг реестри шакллантирилади;
касблар ва хорижий тилларга ўқитиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган грантлар қиймати Вазирлик томонидан белгиланади;
ишсиз ва иш қидираётган шахсларга рўйхатда белгиланган касб ва хорижий тилларни ҳамда уларни ўқитадиган таълим ташкилотлари ёки иш берувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;
таълим ташкилотлари ва иш берувчиларга грант маблағларининг 50 фоизгача миқдори ўқиш бошланишидан олдин, қолган қисми ўқиш якуни бўйича ишсиз аҳоли томонидан якуний имтиҳон муваффақиятли топширилган тақдирда тўланади.
12. Белгилаб қўйилсинки:
а) 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан текширувлар текширув бошланган пайтдан бошлаб Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда ўтказилади;
б) 2025 йил 1 мартдан бошлаб:
Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларига меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлиги учун камерал назорат ўтказиш ваколати берилади;
меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган, Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашган, тўсқинлик қилган ёки таъсир ўтказган шахсларга нисбатан жарима қўллаш тартиби жорий этилади;
Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими маълумотларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилаётган, таъмирланаётган ёки реконструкция қилинаётган объектлардаги ишчилар сонининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда пудрат ишлари ҳажмига мувофиқлиги юзасидан назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;
в) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ходимларини бир ойда жами 10 иш кунидан ортиқ муддатга текширувлар ўтказишга жалб қилиш тақиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) 2026 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига (туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига ўтказилган бўлимлардан ташқари) амалдаги молиялаштириш тартиби сақлаб қолинган ҳолда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари молия-бухгалтерия хизмати томонидан хизмат кўрсатилади.
(12-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сон қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
13. Вазирлик 2025 йил 1 апрелга қадар:
а) Миллий вакансиялар базасида мамлакатдаги мавжуд бўш иш ўринларини, талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларни аниқлаш, таклиф этилаётган иш ҳақи, талаб қилинадиган малака талаблари, меҳнат шароитлари, иш вақти режими ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган платформани ишга туширсин;
б) Ягона миллий меҳнат тизими орқали:
иш берувчилар ва ходимларга тижорий электрон хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйсин;
янги услубиёт асосида қисқа ва ўрта муддатларда касб ҳамда мутахассисликларга бўлган талабнинг прогнозларини шакллантирсин;
замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда меҳнат ресурслари ҳисоби ва статистикасини юритсин;
в) аҳолига бандлик хизматларини экстерриториал тарзда кўрсатиш тартибини ишлаб чиқсин. Бунда ишсиз ва иш қидираётган фуқароларга ишга жойлаштириш йўлланмасини исталган бандлик органлари орқали бериш назарда тутилсин.
14. Белгилансинки, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар ҳисобини юритиш мақсадида юридик шахсларга ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Вазирлик бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни берганлик учун ундириладиган йиғимлар суммасининг тақсимоти бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
15. Вазирлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Меҳнат бозори тадқиқотлари институтини Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки, Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти зиммасига республикада демографик ўзгаришлар, меҳнат бозорида вужудга келаётган тенденциялар, ихтисосликлар бўйича меҳнат ресурсларига нисбатан талаб ва эҳтиёжлар ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш вазифалари юклатилади.
16. Қуйидагилар:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси» 6-иловага мувофиқ;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш шартлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида давлат муассасалари шаклида ташкил этилган Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари юридик шахс мақоми тугатилган ҳолда Вазирликка ўтказилсин.
Белгилансинки:
ҳудудий жамғармаларнинг ижро этувчи дирекциялари тугатилади ҳамда ҳудудий жамғармалар фаолиятини ташкил этиш ва юритиш вазифалари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан амалга оширилади;
ҳудудий жамғармалар маблағлари амалдаги йўналишларга қўшимча равишда «Лойиҳа менежерлари» гуруҳи томонидан юқори самара берган ижобий тажрибаларни бошқа ҳудудларда жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш, етакчи тадбиркорлар ва уста деҳқонларни жалб этишга сарфланади.
18. Белгилансинки, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда меҳнат муҳофазасини таъминлаш мақсадида:
2025 йил 1 январдан бошлаб ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилишни кучайтириш, иш берувчилар билан ходимлар ўртасидаги мувозанатли меҳнат муносабатларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал этишни медиация усулида видеоконференцалоқа шаклида амалга ошириш тизими жорий этилади;
2025 йил 1 мартдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазаси таъминланганлик ҳолати онлайн рейтинг асосида баҳоланади;
2026 йил 1 январга қадар иш жойларидаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш ҳамда хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш мақсадида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси стандартлари ишлаб чиқилади.
19. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг инсон ресурслари билан ишлашга масъул таркибий тузилмаларининг раҳбар ва ходимлари ҳар уч йилда камида бир марта меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича Вазирлик ҳузуридаги малака ошириш марказида шартнома асосида малакасини ошириб боради.
20. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига қуйидаги ваколатлар берилсин:
вазир маслаҳатчилари, ҳудудий бошқармалар, Вазирлик ҳузуридаги ташкилотлар, ҳудудий инспекция раҳбари ва ўринбосарларини мустақил тарзда лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш. Бунда ҳудудий бошқармалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишилади;
Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичларини (KPI) белгилаш ҳамда назоратини олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2026 йил 1 январга қадар Вазирликка тегишли жамғармалар ҳисобидан ва ўз ҳисобидан молиялаштириладиган Вазирлик тизимидаги ташкилотлар штат бирликларини, раҳбар ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда моддий рағбатлантириш шартларини ва миқдорларини мустақил белгилаш.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
21. Вазирлик Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
22. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 октябрь,
ПҚ-347-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарорига
1-ИЛОВА
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш орқали камбағаллик даражасини қисқартириш бўйича ҳудудлар кесимидаги
мақсадли кўрсаткичлар

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Жами

Ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

1.

Ижара асосида ажратилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларида саноатлашган плантация, боғ ва узумзорлар ташкил этиш.

167

16

15

12

12

14

6

11

14

9

14

15

18

11

-

1.1.

2025 йил 1 декабрга қадар

50

5

4

4

4

4

2

3

4

3

4

4

6

3

0

1.2.

2026 йил давомида

117

11

11

8

8

10

4

8

10

6

10

11

12

8

0

2.

Ижара асосида ер майдонлари ажратилган туман (шаҳар)ларда камида 40 гектар майдонда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳаларни амалга ошириш.

6680

640

600

480

480

560

240

440

560

360

560

600

720

440

0

3.

Ҳар бир вилоятда камида иккитадан йирик кўп қаватли комплекс саноат марказларини барпо этиш ва тадбиркорларни жойлаштириш.

28

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

2

4.

Саноат кириб бормаган маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш.

3 000

144

288

173

98

261

105

250

357

76

230

326

338

168

186

4.1.

2025 йил 1 декабрга қадар

1 000

48

96

58

33

87

35

83

119

25

77

109

113

56

61

4.2.

2026 йил давомида

2 000

96

192

115

65

174

70

167

238

51

153

217

225

112

125

5.

Ҳар йили ҳунармандчилик ва касаначилик лойиҳаларини маҳалланинг ўзида жорий этиш ҳамда кенгайтириш чораларини кўриш.

500

41

39

31

32

38

26

34

38

26

36

53

46

31

29

6.

Маҳаллаларда салоҳиятли тадбиркорлар, экспортёрлар ва брокерлар билан ҳамкорликда етакчи тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш.

4 122

198

398

237

136

359

144

344

492

105

316

447

464

231

251

6.1.

2025 йил 1 декабрга қадар

2 000

96

193

115

66

174

70

167

239

51

153

216

225

112

123

6.2.

2026 йил давомида

2 122

102

205

122

70

185

74

177

253

54

163

231

239

119

128

7.

Ҳар йили ўзини ўзи банд қилган фуқароларни босқичма-босқич кичик бизнес субъектларига айлантириш чораларини кўриш.

50 000

2 727

4 621

2 783

2 017

4 847

1 471

4 175

5 730

1 231

3 869

4 155

5 530

2 717

4 127

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарорига
2-ИЛОВА
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида ташкил этиладиган касбий кўникмалар марказлари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил қилинаётган муассасалар номи

Касбий кўникмалар маркази номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри

Нукус шаҳар «Ишга марҳамат» мономаркази

Нукус шаҳри касбий кўникмалар маркази

2.

Элликқалъа тумани

Элликқалъа касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Элликқалъа тумани касбий кўникмалар маркази

3.

Тахиатош тумани

Тахиатош касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Тахиатош тумани касбий кўникмалар маркази

4.

Нукус тумани

Нукус касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Нукус тумани касбий кўникмалар маркази

Андижон вилояти

5.

Андижон шаҳри

Андижон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Андижон шаҳри касбий кўникмалар маркази

6.

Шаҳрихон тумани

Шаҳрихон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Шаҳрихон тумани касбий кўникмалар маркази

7.

Асака тумани

Асака касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Асака тумани касбий кўникмалар маркази

8.

Қўрғонтепа тумани

Қўрғонтепа касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Қўрғонтепа тумани касбий кўникмалар маркази

Бухоро вилояти

9.

Бухоро шаҳри

Бухоро шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Бухоро шаҳри касбий кўникмалар маркази

10.

Жондор тумани

Жондор касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Жондор тумани касбий кўникмалар маркази

11.

Ромитан тумани

Ромитан касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Ромитан тумани касбий кўникмалар маркази

Жиззах вилояти

12.

Жиззах шаҳри

Жиззах шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Жиззах шаҳри касбий кўникмалар маркази

13.

Зафаробод тумани

Зафаробод касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Зафаробод тумани касбий кўникмалар маркази

Қашқадарё вилояти

14.

Қарши шаҳри

Қарши шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Қарши шаҳри касбий кўникмалар маркази

15.

Касби тумани

Касби касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Касби тумани касбий кўникмалар маркази

16.

Деҳқонобод тумани

Деҳқонобод касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Деҳқонобод тумани касбий кўникмалар маркази

17.

Кўкдала тумани

Кўкдала туман «Ишга марҳамат» мономаркази

Кўкдала тумани касбий кўникмалар маркази

18.

Қамаши тумани

Қамаши касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Қамаши тумани касбий кўникмалар маркази

19.

Шаҳрисабз шаҳри

Шаҳрисабз шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)

Қашқадарё вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази

Навоий вилояти

20.

Навоий шаҳри

Навоий шаҳри «Ишга марҳамат» мономаркази

Навоий шаҳри касбий кўникмалар маркази

21.

Учқудуқ тумани

Учқудуқ туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Учқудуқ тумани касбий кўникмалар маркази

22.

Нурота тумани

Нурота туман «Ишга марҳамат» мономаркази

Нурота тумани касбий кўникмалар маркази

Наманган вилояти

23.

Наманган шаҳри

Наманган шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Наманган шаҳри касбий кўникмалар маркази

24.

Наманган тумани

Наманган касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Наманган тумани касбий кўникмалар маркази

25.

Тўрақўрғон тумани

Тўрақўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Тўрақўрғон тумани касбий кўникмалар маркази

26.

Учқўрғон тумани

Учқўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Учқўрғон тумани касбий кўникмалар маркази

Самарқанд вилояти

27.

Самарқанд шаҳри

Самарқанд шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Самарқанд шаҳри касбий кўникмалар маркази

28.

Каттақўрғон шаҳри

Каттақўрғон шаҳри «Ишга марҳамат» мономаркази

Каттақўрғон шаҳри касбий кўникмалар маркази

29.

Булунғур тумани

Булунғур касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Булунғур тумани касбий кўникмалар маркази

30.

Иштихон тумани

Иштихон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Иштихон тумани касбий кўникмалар маркази

31.

Жомбой тумани

Жомбой касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Жомбой тумани касбий кўникмалар маркази

32.

Самарқанд шаҳри

Самарқанд ишсизларни касб- ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)

Самарқанд вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази

Сурхондарё вилояти

33.

Ангор тумани

Ангор туман «Ишга марҳамат» мономаркази

Ангор тумани касбий кўникмалар маркази

34.

Денов тумани

Денов «Ишга марҳамат» мономаркази

Денов тумани касбий кўникмалар маркази

35.

Шеробод тумани

Шеробод касб-ҳунар ўқитиш маркази

Шеробод тумани касбий кўникмалар маркази

36.

Сариосиё тумани

Сариосиё касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Сариосиё тумани касбий кўникмалар маркази

37.

Шўрчи тумани

Шўрчи касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Шўрчи тумани касбий кўникмалар маркази

38.

Қизириқ тумани

Қизириқ касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Қизириқ тумани касбий кўникмалар маркази

Сирдарё вилояти

39.

Гулистон шаҳри

Гулистон шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Гулистон шаҳри касбий кўникмалар маркази

40.

Оқолтин тумани

Оқолтин касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Оқолтин тумани касбий кўникмалар маркази

41.

Сардоба тумани

Сардоба тумани «Ишга марҳамат» мономаркази

Сардоба тумани касбий кўникмалар маркази

42.

Сайхунобод тумани

Сайхунобод касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Сайхунобод тумани касбий кўникмалар маркази

43.

Ховос тумани

Ховос касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Ховос тумани касбий кўникмалар маркази

Тошкент вилояти

44.

Оққўрғон тумани

Оққўрғон тумани «Ишга марҳамат» мономаркази

Оққўрғон тумани касбий кўникмалар маркази

45.

Қибрай тумани

Қибрай касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Қибрай тумани касбий кўникмалар маркази

46.

Бекобод шаҳри

Бекобод шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Бекобод шаҳри касбий кўникмалар маркази

47.

Пискент тумани

Пискент «Ишга марҳамат» мономаркази

Пискент тумани касбий кўникмалар маркази

48.

Бекобод тумани

Бекобод касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Бекобод тумани касбий кўникмалар маркази

Фарғона вилояти

49.

Фарғона шаҳри

Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Фарғона шаҳри касбий кўникмалар маркази

50.

Ўзбекистон тумани

Ўзбекистон туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Ўзбекистон тумани касбий кўникмалар маркази

51.

Бувайда тумани

Бувайда тумани «Ишга марҳамат» мономаркази

Бувайда тумани касбий кўникмалар маркази

52.

Фарғона тумани

Фарғона туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Фарғона тумани касбий кўникмалар маркази

53.

Қува тумани

Қува туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Қува тумани касбий кўникмалар маркази

54.

Фарғона шаҳри

Фарғона шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)

Фарғона вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази

Хоразм вилояти

55.

Урганч шаҳри

Урганч шаҳар «Ишга марҳамат» мономаркази

Урганч шаҳри касбий кўникмалар маркази

56.

Хонқа тумани

Хонқа касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Хонқа тумани касбий кўникмалар маркази

57.

Қўшкўпир тумани

Қўшкўпир касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Қўшкўпир тумани касбий кўникмалар маркази

58.

Янгибозор тумани

Янгибозор касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Янгибозор тумани касбий кўникмалар маркази

59.

Тупроққалъа тумани

Тупроққалъа касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Тупроққалъа тумани касбий кўникмалар маркази

591.

Урганч шаҳри

Хоразм вилояти касбий кўникмалар минтақавий маркази

Тошкент шаҳри

60.

Яшнобод тумани

Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази

Республика касбий кўникмалар маркази

61.

Шайхонтоҳур тумани

Тошкент шаҳар Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази

Шайхонтоҳур тумани касбий кўникмалар маркази

62.

Олмазор тумани

Олмазор касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Олмазор тумани касбий кўникмалар маркази

64.

Юнусобод тумани

Тошкент Креатив технологиялар марказининг бир қисми

(собиқ Юнусобод машинасозлик касб-ҳунар коллежи)

Юнусобод тумани касбий кўникмалар маркази

65.

Сирғали тумани

Тошкент шаҳар ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)

Тошкент шаҳар касбий кўникмалар минтақавий маркази

Изоҳ: «Ишга марҳамат» мономарказларининг филиаллари қайта ташкил этилаётган касбий кўникмалар марказларининг филиаллар сифатида фаолиятини давом эттиради.
Касбий кўникмалар марказлари ижарага ёки текин фойдаланишга берилганда Вазирлик мазкур марказлар фаолиятини тугатиш ваколатига эга.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарорига
3-ИЛОВА
Касбий кўникмалар марказларининг асосий фаолият йўналишлари
1) фуқароларни ички ва ташқи меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хорижий тилларга ўқитиш;
2) хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни хорижий иш берувчилар талаби ва халқаро стандартлар асосида касб-ҳунарга тайёрлаш ва чет тилларга ўқитиш, уларни хорижга кетишидан олдин мослаштириш тадбирларини амалга ошириш;
3) хорижий иш берувчилар танловларини ўтказиш ва уларга хорижда ишлаш учун талаб этиладиган ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;
4) иш берувчилар билан ишчи касбларга бўлган эҳтиёжлари ва малака талабларини ўрганиш ҳамда касб-ҳунарга тайёрлашда ҳамкорлик қилиш;
5) ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш;
6) иш берувчиларга меҳнат унумдорлигини ошириш учун керакли касбларни аниқлашда ҳамда ходимларининг малакасини оширишда кўмаклашиш;
7) ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолаш ва тасдиқлаш;
8) ишсиз ва иш қидираётган фуқароларни касбга йўналтириш, маслаҳатлар бериш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарорига
4-ИЛОВА
Тугатилаётган ҳамда бино ва иншоотлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилаётган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Муассасалар номи

Андижон вилояти

1.

Улуғнор тумани

Улуғнор касб-ҳунарга ўқитиш маркази

2.

Бўстон тумани

Бўстон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Бухоро вилояти

3.

Қоракўл тумани

Қоракўл касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Жиззах вилояти

4.

Мирзачўл тумани

Мирзачўл касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Наманган вилояти

5.

Янгиқўрғон тумани

Янгиқўрғон касб-ҳунарга ўқитиш маркази

6.

Поп тумани

Поп туман «Ишга марҳамат» мономаркази

Тошкент вилояти

7.

Пискент тумани

Пискент касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Изоҳ. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг бино ва иншоотлари Давлат активларини бошқариш агентлигига белгиланган тартибда ўтказилганидан сўнг, уларни тугатиш ишлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарорига
5-ИЛОВА
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари

(14)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

Касбий кўникмалар марказлари

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари

(208)

Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти

«Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ

Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш маркази

Тошкент шаҳридаги ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи

Ҳоким ёрдамчилари

(9 445)

 

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси

Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари

Жами бошқарув ходимлари сони 3 234 нафар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарорига
6-ИЛОВА
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

Бажариладиган чора-тадбирларнинг пировард натижаси

I. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш борасида

1.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда аҳолига бандлик хизматларининг маҳалла даражасида кўрсатилишини йўлга қўйиш, бандлик хизматларини кўрсатишда ягона ҳисобот юритиш тизимини жорий этиш.

Бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) томонидан бериш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил февраль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(кейинги ўринларда — Вазирлик)

Қуйидагилар:

маҳалланинг ўзида фуқаро мурожаатини ҳисобга олиш ва бандлик хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади;

хизмат кўрсатилган фуқароларнинг манзилли рўйхати ва йўналишлар бўйича ҳисоботлар шаклланади;

кўрсатилган хизматлар бўйича ягона тизим ҳамда ягона электрон база шаклланади. Меҳнат бўлимларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича аниқ нормалар белгиланади.

2.

Иш берувчилар томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида иш ўринларини шакллантиришда иш ўрнига қўйиладиган малакавий ва бошқа талабларни киритишни мажбурий этиб белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил март

Вазирлик

Миллий вакансиялар базасига киритилаётган бўш иш ўринлари бўйича малака талаблари ва бошқа маълумотлар тўлиқ шаклланади ва иш қидирувчилар учун бўш иш ўрни тўғрисида батафсил маълумот олиш имкони яратилади.

3.

Аҳолига бандлик хизматларини кўрсатишда «Барчага иш» тамойили асосида мавжуд автоматлаштирилган тизимларни такомиллаштириш.

Бунда аҳолининг барча қатламлари, жумладан ёшлар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ҳамда кам учрайдиган касблар (мутахассисликлар)ни назарда тутиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

Вазирлик

Мавжуд бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар асосида иш берувчилар учун муносиб номзодларни аниқлаш ва аҳолининг барча қатламларини иш билан таъминлаш имкониятлари ортади.

4.

Меҳнат бозорига кириб келувчи фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришда маҳаллалар кесимида манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида вазирлик ва идоралар ўз ахборот тизимларини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилган ҳолда манзилли маълумотларни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами билан бирга реал вақт режимида тақдим этиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил январь

Вазирлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Аҳоли бандлиги таъминланади, камбағаллик даражаси қисқартирилади.

II. Камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида

5.

«Маҳалла еттилиги» томонидан интеграциялашган ягона платформада «Индивидуал дастур»ни тузиш орқали эҳтиёжманд оилалар муаммоларини ҳал этиш асосида камбағалликдан чиқариш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Вазирлик,

Ички ишлар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Солиқ қўмитаси,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

Камбағал оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда комплекс ёндашув жорий этилади.

6.

Хитой Халқ Республикасининг Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигининг техник ва молиявий ёрдами билан амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

Лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини келишиш ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.

Келишув

2025 йил давомида

Вазирлик,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Манзилли рўйхат асосида ишлаб чиқиладиган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

7.

Ҳоким ёрдамчиларининг малака талаблари мувофиқлигини ўрганиш ва тегишли ҳокимликларга таклифлар киритиш ҳамда уларнинг малакасини доимий равишда ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Вазирлик,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги,

туман (шаҳар) ҳокимлари

Ҳоким ёрдамчилари лавозимлари малакали кадрлар билан таъминланади.

8.

Ўз фаолиятида яхши натижаларга эришаётган ҳоким ёрдамчиларининг 200 нафарини Хитой Халқ Республикасига амалиёт ўташга юбориш

Амалий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Вазирлик,

Ташқи ишлар вазирлиги

Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлиги бўйича Хитой тажрибаси ўрганилади ва амалиётга жорий этилади.

9.

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаларининг амалдаги молиялаштириш тартиблари сақлаб қолинади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил декабрь

Вазирлик,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Мақсадли жамғармалардан ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали камбағалликни қисқартиришга эришилади.

III. Замонавий касбий кўникмаларга эга бўлган малакали ўрта бўғин ишчиларини тайёрлаш борасида

10.

Касбий кўникмалар марказлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидаги қўшимча механизмларни жорий этишни назарда тутиш:

хорижга ишчи кучини тайёрлаш, ўқув курси тингловчиларига халқаро намунадаги сертификатлар тақдим этиш, иш берувчилар танловларини ўтказиш ҳамда ташкилий равишда хорижга юборишни бир жойдан амалга оширувчи содда ва шаффоф тизимни ўз ичига олган «бандлик кластери»ни;

ўқув курсларида чинакам иш ўрни муҳити ва жараёнлари асосида амалий касбий кўникмаларни шакллантириб борувчи «work-study» тажрибасини;

иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи экспресс-курсларни;

ўқувчилар томонидан касб ўрганиш билан бирга, ўз хоҳишларига асосан харидоргир маҳсулотлар тайёрлаб, уларни сотиш орқали қўшимча даромадга эга бўлишни;

узоқ ҳудудлардан келиб касб ўрганувчи ишсиз фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ётоқхоналар фондини кўпайтиришни.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил февраль

Вазирлик,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Касбий кўникмалар марказлари фаолиятини ташкил этиш, такомиллаштириш ва натижага йўналтирилган касбий ривожлантириш тизими жорий этилади.

11.

Касбий кўникмалар марказларида меҳнат бозорига кириб келган янги ва замонавий касблар, жумладан, қуёш панелларини ўрнатиш, электромобилларни таъмирлаш, лифтёр, интерьер дизайнери ва бошқа касблар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

Инновацион ёндашув асосида хомашё харажатларини тежовчи виртуал тренажёр-симуляторлар, ўқув ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий жиҳозларни харид қилиш.

Электрон ва видео дарсликлар базасини кенгайтириш ва уни амалиётга жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Вазирлик,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Касб эгаллаш истагидаги аҳолининг замонавий касбларни эгаллаш ва муносиб даромадга эга бўлиши имконияти ортади.

12.

Касбий кўникмалар марказларида фуқароларнинг хорижий тилларни билиш даражасини халқаро талаблар асосида баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йилларда

Вазирлик,

Ташқи ишлар вазирлиги

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетмоқчи бўлган фуқаролар учун чет тилини билиш даражасини ўқув муассасасининг ўзида аниқлаш имконияти яратилади.

14.

Касбий кўникмалар марказларида халқаро ва хорижда тан олинадиган касб-ҳунар, хорижий тилларга ўқитиш ва сертификациялаш тизимларини босқичма-босқич жорий этиш. Бунда тажриба-синов тариқасида:

а) Олмазор касбий кўникмалар марказида:

Япониянинг AOIKAI тиббиёт корпорацияси билан ҳамкорликда Япония стандартлари асосида япон тили ва ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш курсларини;

сантехника йўналишида Европа ва Германияда тан олинадиган European Plumber Diploma каби сертификациялаш тизимини жорий этиш;

б) Юнусобод касбий кўникмалар марказида:

Германиянинг KfW тараққиёт банки гранти эвазига Германия стандартлари бўйича ўқув курсларини;

лифт ва элеваторларни ўрнатиш ва таъмирлаш йўналишида Европа ва Германияда тан олинадиган European Elevator Specialist Diploma каби сертификациялаш тизимларини жорий этиш.

Юқоридаги марказларнинг барча майдонларидан самарали фойдаланиш, жумладан аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ва хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш ва тасдиқлаш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йилларда

Вазирлик,

Ташқи ишлар вазирлиги

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетмоқчи бўлган фуқаролар учун касб ва хорижий тилларни билиш даражасини ўқув муассасасининг ўзида аниқлаш имконияти яратилади.

IV. Меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида

15.

Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясининг (ISSA) концепциясини жорий этишга асосланган 2025 — 2027 йилларда Ўзбекистон Республикасида «Қурилиш майдонларида жароҳатланишга барҳам бериш» дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда қурилиш ташкилотларида хавфсизлик мониторингини ўтказиш, ходимларнинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш борасида профилактик чора-тадбирларини амалга ошириш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар дастури

2025 йил

июль

Вазирлик,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Касаба уюшмалари Федерацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Қурилиш ташкилотларида хавфсизлик мониторинги ўтказилади, ходимларнинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказиши мумкин бўлган хавф-хатарлар аниқланади ҳамда уларнинг олдини олиш борасида профилактик чора-тадбирлар амалга оширилади.

16.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш.

Бунда Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари талабларидан келиб чиққан ҳолда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тартибларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил январь

Вазирлик,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Корхоналар ва ташкилотларда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларини белгилаш, ушбу талабларга риоя этиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш борасидаги ваколатлар белгиланади.

17.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга бўлмаган чет эл фуқаролари меҳнатидан фойдаланаётган иш берувчиларни аниқлаш ва уларни тегишли жавобгарликка тортиш ваколатини Вазирликнинг Давлат меҳнат инспекциясига ўтказиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2025 йил июль

Вазирлик,

Ички ишлар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура

Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб бориши бартараф этилади.

V. Соҳада ахборотлаштириш тизимини такомиллаштириш борасида

18.

«Рақамли экотизим»нинг мобил иловасини яратиш ва фуқароларнинг шахсий кабинетини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил январь

Вазирлик,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Фуқароларнинг бандлик ва меҳнат миграцияси соҳасидаги хизматлардан ягона нуқтадан туриб фойдаланиш имкониятлари яратилади ва фуқароларнинг хизматлардан қониқиш даражаси ошади.

19.

Меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолатлари бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» тизимини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил апрель

Вазирлик,

Рақамли технологиялар вазирлиги

Иш берувчиларнинг мулкчилик шаклидан қатъий назар меҳнат қонунчилиги стандартларига риоя этиши электрон баҳоланади, улар тоифаларга ажратилади ва асоссиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, ишдан бўшатиш, ойлик иш ҳақларини асоссиз кечиктириш каби ҳолатларнинг олди олинади.

VI. Вазирлик ва тизим ва тизим ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш борасида

20.

Вазирлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил январь

Вазирлик,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлик ҳамда ҳудудий бўлинмалар ва таркибий ташкилотларнинг бирлаштирилиши ва қайта ташкил этилиши муносабати билан уларнинг тегишли соҳалардаги вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.

Бир-бирини такрорловчи ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган функциялар чиқариб ташланади.

21.

Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил январь

Вазирлик,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг мансабдор шахслари вазифа ва функциялари, ваколатлари такомиллаштирилади.

22.

Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи негизида «Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси маркази» давлат муассасасини ташкил этиш бўйича таклифларни киритиш. Бунда:

меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасида стандартлар ва дастурларни ишлаб чиқиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси соҳасида раҳбар ва мутахассисларнинг билимларини текшириш ва сертификат бериш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилган тадқиқотларни ўтказиш, таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш;

илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда янги ташкил этилаётган марказга вазифалар белгилаш назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2025 йил март

Вазирлик,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини жорий этиш орқали муносиб меҳнат шароитлари яратилади.

Ҳар бир бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилиниб, олдини олиш чоралари кўрилади.

23.

Ўзбекистоннинг 2024 — 2027 йиллар учун Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгаши аъзолигига сайланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхонасида қўшимча 1 та штат бирлигидан иборат ХМТнинг Женевадаги штаб-квартираси билан доимий алоқалар бўйича масъул бўлган лавозим жорий этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил март

Вазирлик,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Штат бирлигини жорий этиш натижасида Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий кенгаши аъзолигидаги Ўзбекистон Ҳукуматининг вазифалари бажарилади.

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 октябрдаги ПҚ-347-сон қарорига
7-ИЛОВА
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш шартлари
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига давлат органлари ва ташкилотларидаги кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмда ҳар ойда устамалар тўланади:
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан юқори — 1,5.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти — 1,8 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2722-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳар ойлик устамалар татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудий бўлинмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари:

Лавозим номи

Разрядлар

Гуруҳдан ташқари

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмалари

Вазир / Бошқарма бошлиғи

16

16

15

14

Вазир / Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари

16 — 3%

15 — 3%

14 — 3%

13 — 3%

Вазир / Бошқарма бошлиғи ўринбосари

15 — 5%

15 — 5%

14 — 5%

13 — 5%

Бўлим бошлиғи, бош ҳисобчи

14

13

12

11

Бўлим бошлиғи ўринбосари, шўъба мудири

14 — 5%

13 — 5%

12 — 5%

11 — 5%

Бош мутахассис

12

12

11

10

Етакчи мутахассис

11

11

10

9

Мутахассис

10

10

9

8

Туман (шаҳар) ҳудудий бўлинмалари

Лавозим номи

Разрядлар

Маъмурий марказлар ва Тошкент шаҳар туманлари

Вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

Қишлоқ туманлари

Бўлим бошлиғи

14

13

13

Бўлим бошлиғи ўринбосари

13

12

11

Шўъба мудири, бош ҳисобчи

13 — 5%

12 — 5%

11 — 5%

Бош мутахассис

12

11

10

Етакчи мутахассис

11

10

9

Мутахассис

10

9

8

Изоҳ: Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ва Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторларига тегишли бош мутахассиснинг разрядлари қўлланилади.
4. Вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини тегишлилиги бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда қўшимча рағбатлантириш улар фаолиятининг натижадорлиги (KPI) ва эришган ютуқларига қараб ҳамда расмий байрам кунлари муносабати билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлик ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан сақланадиган «Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институти»нинг раҳбар ва ходимларига мазкур илованинг 1 ва 2-бандларида белгиланган шартлар татбиқ этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 07/24/347/0776-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 21.01.2025 й., 07/25/12/0056-сон; 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)