Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 27 февралдаги ПҚ-74-сон
қарорига мувофиқ болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва бошқалар) учун даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш йўлга қўйилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 1 августдаги ПҚ-255-сон
қарорида Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида «Юқори нафас йўллари аъзолари физиологияси ва патологияси», «Эшитиш ва мувозанат аъзолари физиологияси ва патологияси», «Фониатрия ва ронхопатия» илмий лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ушбу лабораторияларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказининг базавий молиялаштиришга ўтказиладиган ва илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг
2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар)».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 26 майдаги 326-сон
қарорида:
а)
1-илованинг «I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги» бўлимида:
1-позициядаги «акушерлик ва гинекология» сўзлари «она ва бола саломатлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 23-позиция билан тўлдирилсин:
«I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича» бўлимида:
1-позициянинг «Ташкилот номи» устунидаги «акушерлик ва гинекология» сўзлари «она ва бола саломатлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-позициянинг «Штат бирлиги сони» устунидаги «5», «6» ва «15» рақамлари тегишлича «6», «8» ва «18» рақамлари билан алмаштирилсин;
«Жами» позициясининг «Штат бирлиги сони» устунидаги «265» рақами «277» рақами билан алмаштирилсин;
«Жами ташкилотлар бўйича» позицияси «Штат бирлиги сони» устунидаги «328» рақами «340» рақами билан алмаштирилсин.