1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.07.00 Озодликни чеклаш ва мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазоларни ижро этиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.08.00 Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 18 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2495-8]
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2495, 2013 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 август,
447-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2024 йил 8 август
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
2024 йил 5 август
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 20 августдаги 447-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 7-банддан «шахси ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 69-банд қуйидаги таҳрирдаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Агар оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун ЖИЭМда сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг ҳукми асосида маҳрум этилган бўлмаса, улар ушбу сайловларда ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.».
3. 74-банди бешинчи хатбошисида «сақлаш» деган сўз «сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ҳамда улардан фойдаланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«81. Маҳкумларнинг фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.».
5. Қуйидаги мазмундаги 2661-банд билан тўлдирилсин:
«2661. ЖИЭМларнинг ваколатли мансабдор шахси суднинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларини қайта кўриб чиқишда, шунингдек уларни ижро этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иштирок этишини давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган маҳкумнинг илтимосига кўра таъминлаш чораларини кўриши шарт. Бошқа ҳолларда маҳкум давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган махсус ваколатли давлат органига мурожаат қилиши мумкин.».
6. 441-банд қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган қилмишни содир этиш, йил мобайнида камида икки марта меҳнатдан бўйин товлаш, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 4-иловасидаги рўйхатда назарда тутилган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ҳамда улардан фойдаланиш жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.».
7. Қуйидаги мазмундаги 4415 — 44112-бандлар билан тўлдирилсин:
«4415. Манзил-колонияда текширилувчи маҳкумнинг (бундан буён матнда текширилувчи маҳкум деб юритилади) алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлигини аниқлаш манзил-колония маъмурияти ёки туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасалари томонидан махсус техник восита (алкотестер, наркотестер) ёрдамида амалга оширилади.
4416. Қуйидагилар алкотестер (наркотестер) текширувини ўтказиш учун асос бўлади:
4417. Алкотестер (накотестер) текшируви камида икки нафар холис иштирокида, зарур ҳолларда эса шифокор ёки бошқа мутахассис иштирокида ўтказилади.
4418. Алкотестер (наркотестер) текширувидан олдин манзил-колония ходими текширилувчи маҳкум ва холисларни махсус техник воситанинг (алкотестер, наркотестер) ишлаш тартиби ва кўрсаткичлари билан таништиради, уларнинг талабига асосан қиёслаш сертификати (нусхаси)ни кўрсатади.
Ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжат ва бошқа кўрсаткичлар билан таништирилмаганда ёки махсус техник воситанинг (алкотестер, наркотестер) носозлигига шубҳа мавжуд бўлганда ёхуд алкотестер (наркотестер) текширувини ўтказиш жараёнида санитария-гигиена қоидалари бузилганда, текширилувчи маҳкум алкотестер (наркотестер) текширувидан ўтишдан бош тортиши мумкин.
4419. Алкотестер (наркотестер) текшируви жараёнида манзил-колония ходими томонидан текширилувчи маҳкум билан мулоқотда хушмуомала, унга нисбатан хатти-ҳаракатлари тушунарли ва қонунчилик талаблари асосида бўлиши, шунингдек санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши лозим.
44110. Текширилувчи маҳкумнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги бўйича текширувдан ўтказишда текширилувчи маҳкум томонидан чиқарилган ҳаво намунаси (биологик суюқлик (сўлак) алкотестер (наркотестер) мосламасини қўллаш йўриқномасига асосан олинади.
Текширилувчи маҳкумнинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда, манзил-колония ходими текширилувчи маҳкумга нисбатан алкоголли ичимликларни истеъмол қилганлиги ҳолати юзасидан холислар иштирокида (алкотестер мосламасининг қиёслаш сертификати рақами баённомада кўрсатилади) мазкур Қоидаларнинг 39-иловасига мувофиқ шаклдаги баённома расмийлаштиради ҳамда алкотестер текшируви натижаларини ушбу баённомага илова қилади.
44111. Текширилувчи маҳкум махсус мослама (алкотестер, наркотестер) ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортган ёхуд унда текширув натижаларига эътироз мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек маҳкумнинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган биологик суюқлик (сўлак) наркотестер ёрдамида текширилганда унинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган тақдирда, манзил-колония ходими текширилувчи маҳкумни алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолда эканлигини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказиш учун туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасасига олиб боради.
Туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаси томонидан тиббий текширув натижалари бўйича баённома тузилади.
Баённомада текширув санаси ва тартиб рақами алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтган шахслар ҳисобини юритиш дафтарининг тартиб рақамига мувофиқ ҳолда кўрсатилади.
44112. Текширилувчи маҳкумнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлашда фойдаланадиган алкотестер (наркотестер) воситаси манзил-колония навбатчилик қисмида сақланади.
Текширилувчи маҳкумнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш бўйича ўтказилган текширув мазкур Қоидаларнинг 40-иловасига мувофиқ шаклдаги китобда қайд этиб борилади.».
8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 39 ва 40-иловалар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига
39-ИЛОВА
Маҳкумнинг мастлик ҳолатини аниқлаш
бўйича алкотестр текширувдан ўтказилганлик тўғрисидаги
Маҳкумнинг оғиз бўшлиғидан чиқарилган ҳаводаги этанол буғлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги (мавжуд бўлса унинг миқдори кўрсатилади) ___________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига
40-ИЛОВА
Олд тарафи
________________________________________________
(колония номи)
________________________________________________
(бўлим, хизмат)
Маҳкумнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолда эканлигини ва гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлик ҳолатини қайд этиш
КИТОБИ
20__ йил «___» _____________ бошланган
20__ йил «___» ______________ тугатилди
ички қисмнинг чап томони
Т/р
Маҳкумнинг Ф.И.О., туғилган йили, ЖК моддаси
Текширув ўтказиш учун асослар
Текширув ўтказилган сана, вақти
Қисқача тафсилот
1.
2.
ички қисмнинг ўнг томони
Ким томонидан текширилди
Текширув натижалари
ЖИЭМ ходими имзоси
Маҳкумнинг имзоси
Изоҳ: мазкур китоб навбатчилик қисмида сақланади ва унга Колония бошлиғининг ёрдамчиси — смена бошлиғи масъул ҳисобланади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.09.2024 й., 10/24/2495-8/0729-сон)