1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Жаҳон бозорида пахта толасига талаб ва таклиф ўзгаришлари натижасида пахта толасининг нархлари 2024 йил ҳосили прогноз нархларига нисбатан пасайиб кетганлиги сабабли республикадаги пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг кафолатли миқдорда даромад олишларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармонига мувофиқ:
2024 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжаликлар (кейинги ўринларда — пахта етиштирувчилар) ва кластерлар ҳамда пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва ип калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари (кейинги ўринларда — қайта ишловчилар) ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг «пахта хом ашёси секцияси»да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилганлиги;
фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек қайта ишловчилар билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилиши ёки (ва) қайта ишланиши;
б) 2024 йил ҳосили йигим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хом ашёсининг бошланғич фьючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги;
в) Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хом ашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
г) 2024 йилда пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банкларига жойлаштирилган Жамғарманинг кредит ресурсларини қайтариш муддати, истисно тариқасида, Жамғарма ва тижорат банклари ўртасида тузилган битимларда белгиланган кредит ресурсини қайтаришнинг охирги муддатидан бошлаб мутаносиб равишда 2025 йил 1 сентябрга қадар узайтирилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.19.00 Қишлоқ хўжалиги ишчиларининг ижтимоий ҳимояси]
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 апрелдаги 221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2025 й., 09/25/221/0335-сон)
пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали 2024 йил 31 декабрга қадар реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хом ашёси (пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хом ашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 2025 йил 1 мартгача 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузиш, бунда пахта хом ашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслигини инобатга олиш;
2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хом ашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш;
2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, «Ўзагроинспекция» ва Солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тижорат банклари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан 2025 йилнинг 1 июлигача Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 апрелдаги 221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2025 й., 09/25/221/0335-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
3. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни (миқдор ва нарх бўйича) биржа савдолари электрон ахборот тизимида бир ҳафта муддатда рўйхатга олинишини таъминласин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қайта ишловчиларга етказиб берилган пахта хом ашёси бўйича иловага мувофиқ намунавий шаклда пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестрни 2024 йил 1 декабрдан 2025 йил 1 февралгача Жамғармага ҳамда тегишли тижорат банкларига тақдим этилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
5. Жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган реестрга асосан икки банк иш кунида субсидияни пахта етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига (23410) тўлаб бериш учун тегишли тижорат банкларига маблағларни ўтказиб берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг)]
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
мазкур қарор доирасида ажратилган субсидия биринчи навбатда пахта етиштирувчиларнинг 2024 йил ҳосили пахта хом ашёсини етиштириш учун олган имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлигини сўндиришга йўналтирилади. Бунда имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликни сўндириш учун тўланган маблағлар тижорат банкларининг Жамғарма олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилади;
имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлик қоплангандан сўнг, субсидия солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилади, қолган маблағлар пахта етиштирувчиларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади;
ушбу қарорга мувофиқ субсидия тўлаш учун ажратиладиган маблағларнинг ҳисобварақлардаги дебет айланмасидан банк хизматлари учун ҳақ ундирилмайди.
7. Мазкур қарор доирасида субсидия учун ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромад (айланма) ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғарманинг мазкур қарор доирасида юзага келадиган қўшимча харажатларини қоплаш учун Жамғармага Давлат бюджетидан 3,5 трлн сўмгача беғараз маблағлар ажратсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг)]
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма ҳамда Марказий банкнинг 2024 йил ҳосили пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 452-сон қарорига асосан соғломлаштирилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2024 йил ҳосили бўйича шартнома (фьючерс, спот ва вақтинча сақлашга) тузган фермер хўжаликларига, шунингдек, ўз ер майдонларида пахта хом ашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига йиғим-терим харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Бунда имтиёзли кредитлар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хом ашёси учун — 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз ставкада (2 фоиз банк маржаси) пахта қийматининг 20 фоизи миқдорида 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан ажратилади.
10. Давлат молиявий назорат инспекцияси ушбу қарор доирасида ажратилган субсидия тўғри ҳисобланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан назорат ўрнатсин.
11. Белгилансинки, пахта хом ашёси нархлари шаклланишига давлат бошқаруви, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аралашуви қатъиян ман этилади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни тўғри йўлга қўйилишига ҳамда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилинишига шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 сентябрь,
574-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сон қарорига
ИЛОВА
ТАСДИҚЛАЙМАН
Намунавий шакл
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг (вилоят ҳокимининг) қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари
_______________________
(Ф.И.Ш.)
«___» __________ 2024 йил
М.Ў.
________________________________да (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар) 2024 йил ҳосилидан
пахта-тўқимачилик кластерларига биржа савдолари орқали пахта хом ашёсини сотган субсидия олувчи пахта етиштирувчи хўжаликлар
РЕЕСТРИ
Т/р
Туман номи
Қайта ишловчи корхона
(кластер, тўқимачилик корхонаси ва ҳ.к.)
Пахта етиштирувчи хўжалик
Хўжаликка хизмат кўрсатувчи тижорат банки
Биржа савдоларида тузилган шартнома
(фьючерс, спот ва бошқ.)
Қабул қилинган пахта хом ашёси бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ фактураларга асосан
(электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хом ашёси бўйича расмийлаштирилган квитанцияларга солиштирилган ҳолда)
Ҳисобланган субсидия минг сўмда
(етказиб берилган 1 тн пахта хом ашёси учун 1 млн сўмдан)
Номланиши
СТИР
Номланиши
СТИР
Рақами ва санаси
миқдори
(тонна)
қиймати
(минг.сўм)
миқдори
(тонна)
қиймати
(минг.сўм)
................... тумани
...................
...................
х
................... корхона бўйича жами
х
х
х
х
х
х
0
0
0
...................
...................
х
................... корхона бўйича жами
х
х
х
х
х
х
0
0
0
х
Туман бўйича жами
х
х
х
х
х
х
х
0
0
0
................... тумани
...................
...................
х
................... корхона бўйича жами
х
х
х
х
х
х
0
0
0
...................
...................
х
................... корхона бўйича жами
х
х
х
х
х
х
0
0
0
х
Туман бўйича жами
х
х
х
х
х
х
х
0
0
0
х
Ҳудуд бўйича жами
х
х
х
х
х
х
х
0
0
0
х
шу жумладан тижорат банклари кесимида
х
х
х
х
х
х
х
0
0
0
х
____________ банки бўйича
х
х
х
х
х
х
х
0
0
0
х
____________ банки бўйича
х
х
х
х
х
х
х
0
0
0
х
____________ банки бўйича
х
х
х
х
х
х
х
0
0
0
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири
(вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи)
_____________
М.Ў.
_____________________
имзо
Ф.И.Ш.
«Ўзагроинспекция» ҳудудий бўлинмаси бошлиғи
_____________
М.Ў.
_____________________
имзо
Ф.И.Ш.
Солиқ қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи
_____________
М.Ў.
_____________________
имзо
Ф.И.Ш.
банки ҳудудий бўлинмаси раҳбари
_____________
М.Ў.
_____________________
имзо
Ф.И.Ш.
банки ҳудудий бўлинмаси раҳбари
_____________
М.Ў.
_____________________
имзо
Ф.И.Ш.
қайта ишловчи корхона (кластер, тўқимачилик корхонаси ва х.к.) раҳбари
_____________
М.Ў
_____________________
имзо
Ф.И.Ш.
қайта ишловчи корхона (кластер, тўқимачилик корхонаси ва х.к.) раҳбари