1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.09.00 Ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича талаблар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ:
Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.12.00 Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш]
Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида дарё ўзанларини тозалаш ва норуда материалларини қазиб олиш ишлари тўхтатилишини қатъий назоратга олсин;
дарё ўзани, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларини ноқонуний қазиб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин ҳамда жорий қилинган мораторийни бузишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида сув тошқинлари ва сел оқимларини ўтказиб юбориш имконияти йўқлиги билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-банди талаблари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
5. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.06.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиялаш. Лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш. Танлов ва аукционлар]
6. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларидан ташқарида жойлашган мавжуд конларда кўчирилаётган тадбиркорлик субъектларига норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали расмийлаштириб бериш;
тадбиркорлик субъектларини тоғ ёки тоғолди ҳудудлар ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш билан боғлиқ харажатларни уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига норуда материалларни қазиб олиш учун берилган рухсатномалар ҳамда тузилган шартномаларни қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўрсин.
Бунда:
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган норуда қазилма участкалари бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари, дарё ўзанларини тозалаш бўйича шартнома шартлари ва давлат экологик экспертизаси хулосалари талабларининг бажарилиши танқидий ўрганиб чиқилсин;
рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам ёки қўпол равишда бузилган, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилган ҳолатлар бўйича рухсатнома ва шартномаларни суд тартибида бекор қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
«121. Дарёларнинг норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий қилинган ҳудудларида норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарнинг миқдори мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган формула бўйича ҳисобланиб, аниқланган асосий зарар миқдори ўн бараварга оширилган ҳолда қўлланилади».
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 сентябрь,
566-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 566-сон қарорига
ИЛОВА
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан (Чимқўрғон сув омбори дамбасидан бошлаб, қисман Ғузор, Бешкент тумани, Қарши шаҳри, Косон ва Қарши туманлари ҳудудидан оқиб ўтган) Қарши тумани «Кўчкак» МФЙ ҳудудидаги Қашқадарё дарёси ва Қарши магистрал канали дюкергача бўлган қисми.
38°55'27.65''
65°42'54.65''
6.
Сурхондарё дарёси
38°18'41.60''
68°0'40.57''
60
140
Сурхондарё вилояти Узун тумани «Уланқул» маҳалласидан бошлаб, Шўрчи тумани «Хушчекка» маҳалласигача Жанубий Сурхон сув омбори юқори қисмигача бўлган (Узун, Денов ва Шўрчи туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми.
Сирдарё дарёсининг Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтган қисми, Тожикистон чегарасигача бўлган қисми ва Тошкент вилояти Бекобод туманидан Қозоғистон Республикаси билан чегарадош нуқтасигача бўлган қисми.
40°43'8.52''
70°47'25.90''
40°11'30.51''
69°18'21.66''
153
153
40°56'32.97''
68°38'36.51''
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2024 й., 09/24/566/0710-сон)