1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Энергетика соҳасида давлат назоратини амалга ошириш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш, шунингдек, ушбу соҳада таъсирчан давлат назоратини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
1. Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура ва Энергетика вазирлигининг Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) унинг фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, Ўзэнергоинспекция ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда энергия самарадорлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш ва мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
йиллик энергия истеъмоли 500 тонна шартли ёқилғидан юқори бўлган барча саноат корхоналарида энергия истеъмолини бошқариш тизимини (Energy Management System) жорий этишни назорат қилиш;
соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
энергия аудиторларга малака сертификатларини бериш ва замонавий ўлчов лабораториялари бўйича минимал талабларни белгилаш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Ўзэнергоинспекция фаолияти республика бюджети маблағлари ва унинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
Ўзэнергоинспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, унинг ўринбосарлари эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади.
Ўзэнергоинспекция бошлиғи мақоми жумладан, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, бошлиқ ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 июндаги ПФ-110-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
Ўзэнергоинспекция бошлиғига, зарур ҳолларда, Ўзэнергоинспекция тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича республика комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2026 й., 06/26/70/0430-сон)
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2026 й., 06/26/70/0430-сон)
6. Иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш, саноат корхоналарининг бу борадаги ишини мувофиқлаштириш ҳамда энергетика соҳасидаги давлат назорати тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш мақсадида Ўзэнергоинспекциянинг марказий аппарати тузилмасида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланадиган мавжуд штат бирликлари доирасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
7. Ўзэнергоинспекция:
а) бир ой муддатда:
ушбу Фармонга мувофиқ Ўзэнергоинспекциянинг ташкил этилаётган таркибий бўлинмаларини юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;
мазкур Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзэнергоинспекция фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар халқаро ва хорижий институтларни, юқори малакали хорижий ҳамда маҳаллий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда саноат тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари энергия сиғимининг жорий ҳолатини таҳлил қилиб, 2040 йилгача мўлжалланган энергия самарадорлик бўйича миллий дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
8. Ёқилғи-энергетика соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
иқтисодиёт тармоқларида ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш масалаларини таҳлил қилиш, шунингдек, энергия самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
энергия тежовчи технологиялар ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тайёр техник ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда ушбу соҳадаги ижобий хорижий тажрибани таҳлил қилиш ва ёритиб бориш;
бюджет ташкилотларига техник ва молиявий консультантлар хизматлари, шунингдек, соҳалар кесимида замонавий намунали техник ечимларни бепул асосда тақдим этиш;
энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун инсон ресурсларини шакллантириш, шу жумладан, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
энергия аудиторлар малакасини ошириб бориш.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзэнергоинспекция манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Энергия самарадорлигини ошириш, энергия ресурсларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича республика комиссияси
ТАРКИБИ
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси
А.Ж. Раматов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
С.И. Самадов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари
И.И. Норқулов
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари
Б.Э. Захидов
—
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
И.Ю. Абдураҳмонов
—
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири
Ш.Р. Хамраев
—
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири
Ш.С. Хидоятов
—
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири
И.Р. Махкамов
—
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири
Ж.Т. Мирзамаҳмудов
—
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири
Б.Ф. Исламов
—
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири
Ш.Х. Шерматов
—
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири
А.А. Худаяров
—
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири
Э.Г. Каримова
—
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири
К.А. Шарипов
—
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири
А.И. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси спорт вазири
О.А. Назарбеков
—
Ўзбекистон Республикаси маданият вазири
А.Р. Жуманазаров
—
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори
Ш.Х. Ходжаев
—
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори
Д.А. Исакулов
—
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Ф.Ж. Пулатов
—
Солиқ қўмитаси раиси
З.Б. Бадриддинов
—
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори
С.Қ. Эшқувватов
—
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Ў.Б. Сувонқулов
—
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори ўринбосари, Республика комиссияси котиби
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2026 й., 06/26/70/0430-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига 2-илованинг 23 ва 24-позициялари «Негизида ташкил этилаётган орган номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида:
28. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги
30
25
5
шу жумладан директор ўринбосарлари сони
1
1
»;
қуйидаги мазмундаги «29. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» бўлими билан тўлдирилсин:
«
29. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси
Контехназорат
Гортехнадзор
»;
қуйидаги мазмундаги 29 — 32-позициялар билан тўлдирилсин:
«
29.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Саноат хавфсизлиги қўмитаси
Комитет промышленной безопасности
30.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги
«Ўзатом» агентлиги
Агентство «Узатом»
31.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги
Энергетика бозори регулятори
Регулятор рынка энергетики
32.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
Ўзэнергоинспекция
Узэнергоинспекция
».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-77-сон Фармони 6-бандининг биринчи хатбошисидаги «Энергетика вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарори билан тасдиқланган Формали кийим кийилиши назарда тутилаётган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхатининг «Идоравий формали кийим» бўлими қуйидаги мазмундаги 11-позиция билан тўлдирилсин:
«11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4142-сон қарорида:
в) 1-иловадан «Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» ҳамда «Электр энергетикада назорат инспекцияси» блоклари чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги «Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-54-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «Энергетика вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзэнергоинспекциянинг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган жами бошқарув штат бирликлари сони 357 та, шу жумладан Ўзэнергоинспекция бошлиғи ўринбосарларининг сони 2 нафар» сўзлари «жами бошқарув штат бирликлари сони 474 та, шундан Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган штат бирликлари 354 та, шу жумладан Ўзэнергоинспекция бошлиғи ўринбосарларининг сони 2 нафар ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган штат бирликлари 120 та» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
«Ўзэнергоинспекция томонидан ҳамда Ўзэнергоинспекция материаллари асосида суд томонидан қўлланилган маъмурий жарималар ва иқтисодий санкциялар бўйича ундирилган маблағларнинг 50 фоизи»;
ўн биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ўзэнергоинспекция вазифаларини самарали амалга ошириш ҳамда ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш;
қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда.
Махсус ғазна ҳисобварағига ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича ундирилган зарар суммасидан келиб тушаётган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бошқа органларга йўналтирилиши мумкин»;
е) қуйидаги мазмундаги илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги ПҚ-54-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
Лавозимлар номи
Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар
Бошлиқ
19
Бошлиқ ўринбосари
17
Бошлиқ маслаҳатчиси, департамент бошлиғи
15
Бошқарма бошлиғи
14
Бошқарма бошлиғи ўринбосари
14 (-5%)
Бўлим бошлиғи, бошлиқ ёрдамчиси
13
Бўлим бошлиғи ўринбосари
13 (-5%)
Бош мутахассис
11
Етакчи мутахассис
10
Изоҳ: Инспекция бошқарув ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,5 баравар оширилган миқдорда қўлланилади ҳамда оширилган коэффициентлар бўйича қўшимча харажатлар Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон; 30.04.2026 й., 06/26/70/0430-сон)