toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нукус ёшлар технопарки фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, уларни инновацион тадбиркорликка кенг жалб қилишда замонавий шарт-шароит яратиш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсидаги рақобатбардошлигини таъминлаш, мавжуд инновацион инфратузилмаларнинг салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳар йили камида бир марта:
тегишли ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимига қаратилган янги турдаги маҳсулот ва технологик ечимларнинг прототипларини яратиш учун алоҳида стартап лойиҳалар танловини эълон қилсин;
қоида тариқасида, хар йили октябрь ойида Оролбўйи минтақасида экологик муаммолар ечимига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан конференция ўтказсин;
иқтисодиёт соҳаларидаги корхоналар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда жорий этишга тайёр лойиҳалар кўргазмасини ташкил этсин.
2. Белгилансинки:
Агентлик томонидан Нукус ёшлар технопарки ва ҳудудларда ташкил этилаётган Ёшлар технопаркларидаги (кейинги ўринларда — технопарклар) муваффақиятли стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, халқаро миқёсида ривожлантириш мақсадида уларнинг муаллифларини робототехника, мехатроника, ахборот технологиялари, сунъий интеллект, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича ҳар йили қисқа муддатли хорижий стажировкага юбориш бўйича алоҳида танлов ташкил этилади;
Агентлик томонидан илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш асосида ташаббускор талаба ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш мақсадида 2025 йилдан бошлаб технопаркларда «InnoX» бизнес-инкубатор дастури йўлга қўйилади;
Агентлик технопарклар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида «InnoX» бизнес-инкубатор дастури ғолибларининг илмий ғоя, стартап ва илмий лойиҳаларини «Бўлажак олим» танлови доирасидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштиради.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
икки ой муддатда технопаркларнинг стартап лойиҳалари муаллифларини хорижий стажировкага юбориш бўйича танлов шартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
технопаркларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни технопаркларнинг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўрсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 август,
522-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 2-иловада:
а) 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳужжатлар илмий ташкилот ва таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда Ягона электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.»;
б) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан илмий ташкилот ёки таълим муассасасига Ягона электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади:».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 майдаги 313-сон қарорида:
а) 1-банддаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ҳудудлардаги ёшларни инновацион фаолиятга кенг жалб қилиш ва уларнинг ғояларини такомиллаштириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш мақсадида инкубация ва акселерация дастурларини ташкил этиш»;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Технопарклар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги тизимидаги давлат муассасаси ҳисобланади»;
учинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2020 — 2024 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали (кейинги ўринларда — режа-жадвал) 1-иловага мувофиқ;»;
д) 5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Инновацион ривожланиш вазирлигининг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «инновацион ривожланиш вазири» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ш.Р. Ражаббаев зиммасига юклансин»;
з) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2020 — 2024 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи

Жойлашиш жойи

Амалга ошириш муддати

1.

Андижон вилояти

Андижон шаҳар

2021 йил

2.

Тошкент вилояти

Оҳангарон шаҳар

3.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар

2022 йил

4.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар

5.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳар

2023 йил

7.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар

2024 йил

8.

Наманган вилояти

Наманган шаҳар

9.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар

10.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар

11.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар

12.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар

13.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)