toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш орқали соҳада ёшлар иштирокини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби;
ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини молиялаштириш тартиби;
янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларини қабул қилиб олиш тартиби;
ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш.
2. Белгилансинки, мазкур тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорида назарда тутилган манбалар ҳисобидан ажратиладиган маблағлар туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари захирасидаги ер майдонларини ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини амалга оширишда қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:
вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва насос агрегатларини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш;
дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш учун зарур воситаларни сотиб олиш ва ўрнатиш;
суғориш (канал, лоток) ва коллектор тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш;
янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари билан текислаш.
3. Мазкур қарор талаблари фақатгина давлат ресурслари ва грант маблағлари ҳисобидан пудрат ташкилотлари томонидан туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ерларнинг янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган майдонларига нисбатан қўлланилади.
Қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан ўз ерида ёки ўз ҳисобидаги туташ ҳудудларда янги ерлар ўзлаштирилган ёки қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ҳолларда уларга давлат ресурслари ва грант маблағлари ҳисобидан пудрат ташкилотларини жалб этиш тақиқланади.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 август,
515-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 515-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари захирасида бўлган ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари захирасида бўлган ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари пудрат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорида назарда тутилган манбалардан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
2. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ер майдонларини янгидан ўзлаштириш — суғорилмайдиган ерлар тоифасида бўлган лалми ерлар, яйлов ва бўз ерлар, мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни ўзлаштириш орқали суғориладиган ерлар сифатида тоифалаш;
ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ишчи лойиҳа (кейинги ўринларда — ишчи лойиҳа) — ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган харажатлар ҳамда илмий асосланган иқтисодий ва техник ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар ва тавсифлар тўплами;
пудрат ташкилоти — ишчи лойиҳада белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали ер майдонларини қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритадиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланадиган ташкилот;
фойдаланишдан чиққан ерлар — йиллар мобайнида экин экилган ва муқаддам суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасида бўлиб, бугунги кунда мелиоратив ҳолати ва сув таъминоти ёмонлашган ер майдонлари.
2-боб. Янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби
3. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича туман (Қувасой шаҳар) комиссияси (кейинги ўринларда — туман (Қувасой шаҳар) комиссияси) томонидан янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) шакллантирилади.
4. Туман (Қувасой шаҳар) комиссияси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ 9 нафар кишидан кўп бўлмаган таркибда тузилади.
Манзилли рўйхатни шакллантиришда туман (Қувасой шаҳар) комиссияси таркибига бошқа ваколатли давлат ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.
Туман (Қувасой шаҳар) комиссияси томонидан манзилли рўйхатни шакллантиришда қарорлар умумий овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Қарорларни қабул қилишда овозлар тенг бўлганда, туман (Қувасой шаҳар) комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.
5. Манзилли рўйхатни шакллантиришда қуйидаги муҳим жиҳатлар инобатга олинади:
ер майдони жойлашган жойнинг 1:10 000 масштабдаги харитаси;
ер майдонининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиш сабаби;
ҳисобот (ер баланси) бўйича ер майдонининг контур кесимидаги маълумоти;
ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш имконияти мавжудлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг хулосаси;
ер ости сувлари захирасининг мавжудлиги ва ундан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг хулосаси;
ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳамда уларнинг тахминий ҳисоб-китоблари тўғрисида маълумотлар.
6. Лойиҳа ташкилоти икки ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимликларининг таклифларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — буюртмачи) томонидан тайёрланган буюртманома асосида манзилли рўйхатдаги ер майдонларининг ишчи лойиҳаларини ишлаб чиқади.
Бунда лойиҳа ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган танлов олинади.
Лойиҳа ташкилоти томонидан ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида давлат буюртмачиси билан расмийлаштириладиган шартномага асосан 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ер майдонлари ва чўл ҳудудларидаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
7. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари бўйича ишчи лойиҳаларда белгиланган тадбирларнинг тўғри ҳисоб-китоб қилинганлигига шахсан масъул ҳисобланади.
3-боб. Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини молиялаштириш тартиби
8. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2024 йилда қўшимча 218 минг гектар ер майдонини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан ажратиладиган 200 млрд сўм бўйича Жамғарма билан;
Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ер майдонлари ва чўл ҳудудларидаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун режалаштирилган 100 млрд сўм бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан депозит шартномасини тузади.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилган депозит шартномаларига асосан ўзларининг ҳудудларида ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишни молиялаштириш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жамғармага буюртманомаларни тақдим этади.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жамғарма тақдим этилган буюртманомаларга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари учун бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклида очиладиган ғазна ҳисобварақларига 12 ой муддатга маблағларни фоизсиз депозитга жойлаштиради.
Бунда маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитасида очилган ҳисобварақларига ўтказилади.
Депозитга жойлаштириладиган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун пудрат ташкилотларини, истисно тариқасида, энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқлайди ҳамда улар билан белгиланган тартибда шартномани расмийлаштиради.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан пудрат ташкилоти қуйидаги мезонларга мувофиқ танлаб олинади:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахс бўлган, шунингдек, ушбу йўналишда иш ва хизматлар кўрсатишга ихтисослашган ҳамда тажрибага эга бўлган ташкилотлар;
пудрат ташкилотининг малакали мутахассисларга эга эканлиги;
ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш, шу мақсадда ирригация-мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини амалга оширадиган пудрат ташкилотининг молиявий имконияти ва инфратузилмаси ҳолати;
пудрат ташкилотида махсус техникалар ва кичик механизмларнинг мавжудлиги.
Танлов жараёнларида қуйидаги пудрат ташкилотлари иштирок этишига йўл қўйилмайди:
қайта ташкил этиш (ажратиш, қўшилиш), банкрот деб топиш ёки тугатишга доир иш юритиш жараёни бошланган бўлса;
мол-мулки мусодара қилинган ҳамда муассислик келишуви, молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шаклда ифодаланган бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки бир-бирига молиявий қарамлиги мавжуд бўлган.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пудрат ташкилоти билан расмийлаштирган шартномага мувофиқ тасдиқланган ишчи лойиҳада кўрсатилган маблағларнинг дастлабки 15 фоиз бўнак маблағларини уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пудрат ташкилотининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
14. Пудрат ташкилоти дастлабки бўнак маблағлари тижорат банкидаги ҳисобварағига тушгандан сўнг, кечи билан ўн кун муддатда ишчи лойиҳада белгиланган тадбирларни бажаришга киришади.
15. Ишчи лойиҳада белгиланган тадбирларнинг 80 фоизи пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилгандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари шартномада назарда тутилган маблағнинг 80 фоизини белгиланган тартибда пудрат ташкилотининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказади.
16. Пудрат ташкилоти томонидан ишчи лойиҳада белгиланган барча тадбирлар тўлиқ бажарилиб, ишлар қабул қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари шартномада белгиланган маблағнинг қолган 5 фоизини пудрат ташкилотининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
Бунда ер майдонларини ҳақиқатдан ҳам янгидан ўзлаштирилганлиги ёки қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан хулоса олинади.
17. Пудрат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ишчи лойиҳада белгиланган барча тадбирларнинг бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
4-боб. Янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларини қабул қилиш тартиби
18. Янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари туман (Қувасой шаҳар) комиссияси томонидан ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тузиладиган далолатномалар асосида қабул қилиб олинади.
Бунда янгидан ўзлаштирилган ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосасига мувофиқ қабул қилинадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасининг тегишли (суғориладиган ва шартли суғориладиган) турига ўтказилади ҳамда белгиланган тартибда ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритилади.
19. Янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларининг ижара ҳуқуқи туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Юридик ва жисмоний шахслар янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларининг ижара ҳуқуқини сотиб олиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
20. Янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари учун сарфланган маблағлар ушбу ер майдонларининг ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Бунда янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари учун сарфланган маблағлар белгиланган тартибда маҳаллий бюджет орқали тегишли улушларда Жамғармага ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига қайтарилади.
21. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари ҳақиқатдан ҳам фойдаланишга киритилганлиги ҳамда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат ўрнатади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
23. Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадсиз ишлатилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 61-моддаcи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167, 205-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг VIII боби.
Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1.

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

2.

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

3.

Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

4.

Туман (Қувасой шаҳар) сув етказиб бериш хизмати раҳбари

5.

Давлат кадастрлари палатасининг туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

Изоҳ. Туман (Қувасой шаҳар) комиссиясига маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотлар раҳбарлари киритилиши мумкин.
Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

______________ туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг ______________ ҳудудида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини янгидан ўзлаштирилиши юзасидан

ДАЛОЛАТНОМАСИ

2024 йил «____» _____________

____________ ҳудуди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларни даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини янгидан ўзлаштириш бўйича бажарилган ишлар қуйидаги таркибдаги туман (Қувасой шаҳар) комиссияси:

Т/р

Ф.И.О

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

2.

Лавозими бўйича

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

3.

Лавозими бўйича

Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Туман (Қувасой шаҳар) сув етказиб бериш хизмати раҳбари

5.

Лавозими бўйича

Давлат кадастрлари палатасининг туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

6.

томонидан 2024 йил «____» ______________ куни янгидан ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган ер майдони жойида кўриб чиқилди.

Ер майдонини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширган пудрат ташкилоти: ________________________________________________________________________________________.

Лойиҳа ишларини бажарган корхона (лойиҳа институти): ________________________________________________________________________________________.

___________ тумани (Қувасой шаҳар) «_____________» ҳудудида жойлашган, ____________ контурдаги жами ___________ гектар ер майдонини ўзлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ___________________________________________________ тадбирларини бажариш режалаштирилган.

Туман (Қувасой шаҳар) комиссияси томонидан ўрганиш жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги аниқланди: _________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Бажарилган ишлар натижасида ___________ контурдаги жами _________ гектар ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирилганлиги, _________ гектар ер майдони экин экишга тайёрланганлиги (ёки экилганлиги, ______ гектарда боғ, ______ гектарда токзор, ______ гектарда тутзор барпо этилганлиги) аниқланди.

Эътирозлар: ________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________.

Янгидан ўзлаштирилган ер майдонларининг контурлар кесимидаги жадвали ва харитаси илова қилинади.

Мониторинг натижасида жами _________ гектар янгидан ўзлаштирилган ер майдонини қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун қабул қилиш ҳамда ер тоифасининг _______________ (суғориладиган ва шартли суғориладиган) турига ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимидан ушбу далолатномани тасдиқлаб бериш сўралсин.

Юқорида келтирилганларни

тўғри деб имзо чекувчилар:

__________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________

__________________________________

Изоҳ. Туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг барча аъзолари далолатномани имзолайди ва ташкилотлар муҳри билан тасдиқлайди.
Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

____________ туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг ____________ ҳудудида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонини қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилиши юзасидан

ДАЛОЛАТНОМАСИ

2024 йил «____» ___________

____________ ҳудуди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларни даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича бажарилган ишлар қуйидаги таркибдаги туман (Қувасой шаҳар) комиссияси:

Т/р

Ф.И.0

Лавозими

1.

Лавозими бўйича

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

2.

Лавозими бўйича

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

3.

Лавозими бўйича

Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

4.

Лавозими бўйича

Туман (Қувасой шаҳар) сув етказиб бериш хизмати раҳбари

5.

Лавозими бўйича

Давлат кадастрлари палатасининг туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

6.

томонидан 2024 йил «____» ___________ куни қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдони жойида кўриб чиқилди.

Ер майдонини қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш лойиҳасини амалга оширган пудрат ташкилоти: _______________________________________________

Лойиҳа ишларини бажарган корхона (лойиҳа институти): _________________________________________________________________________________________.

_____________ тумани (Қувасой шаҳар) «________________» ҳудудида жойлашган, ______________ контурдаги жами ______________ гектар ер майдонини қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ______________________

_____________________________________________________________________________ тадбирларини бажариш режалаштирилган.

Туман (Қувасой шаҳар) комиссияси томонидан ўрганиш жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги аниқланди: _________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________.

Бажарилган ишлар натижасида ______________ контурдаги жами _________ гектар ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирилганлиги, ________ гектар ер майдони экин экишга тайёрланганлиги (ёки экилганлиги, _____ гектарда боғ, _____ гектарда токзор, гектарда тутзор барпо этилганлиги) аниқланди.

Эътирозлар: ________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________.

Қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларининг контурлар кесимидаги жадвали ва харитаси илова қилинади.

Мониторинг натижасида қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган жами _______ гектар ер майдонини қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимидан ушбу далолатномани тасдиқлаб бериш сўралсин.

Юқорида келтирилганларни

тўғри деб имзо чекувчилар:

_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

_____________________________

Изоҳ. Туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг барча аъзолари далолатномани имзолайди ва ташкилотлар муҳри билан тасдиқлайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 515-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
«11. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари — ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини ўз маблағи ҳисобидан амалга ошириш истагида бўлган талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва ижросини таъминлашга;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги — ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширган талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига белгиланган субсидиялар ўтказиб берилишига;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари бўйича мониторинг юритиш, шунингдек, ушбу ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда белгиланган имтиёзлар татбиқ қилинишига;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни назарда тутиш ҳамда белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиб беришга масъулдирлар».
2. Иловада:
а) 1-банд «қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни» сўзларидан кейин «янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ушбу Низом қоидалари 2024 йилдан бошлаб янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларида ирригация-мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширган талабгорларга нисбатан татбиқ этилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 515-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 21 июндаги 176-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг ««Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонасининг уставини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 969-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 73-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 124-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2024 й., 09/24/515/0633-сон)