1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга хамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 20 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 30 мартда маъқулланган
Кейинги йилларда «Янги Ўзбекистон — янги суд» принципи доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш учун инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.
Шунингдек бугунги кунда суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институтини такомиллаштириш орқали процессуал кодексларга фуқаролар учун кулай ҳамда соддалаштирилган тартибни яратишга қаратилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида суд ҳокимиятининг мустақил ҳолда иш юритишига ва судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслигига оид конституциявий кафолатлар белгилаб қўйилганлиги судлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.
Мазкур конституциявий кафолатларни ҳаётга тўлақонли татбиқ этиш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоидани бекор қилиш, шунингдек суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан ягона суд амалиётини таъминлаш, қонунчиликдаги айрим бўшлиқларни ва зиддиятларни бартараф этиш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судлар раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоидани бекор қилишни, ўз навбатида судларнинг ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боришини, шунингдек суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилганлиги муносабати билан ягона суд амалиётини таъминлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлашга, жамиятнинг судлар фаолияти тўғрисида мунтазам ахборот олиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратишга, судьялар зиммасига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бирор-бир мажбурият юклатилишининг олдини олишга ҳамда улар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, шунингдек қонунчиликдаги айрим бўшлиқлар ва зиддиятларни бартараф этишга хизмат қилади.
саккизинчи қисмидаги «жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судига» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисмидаги «Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судининг» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи қисмидаги «жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судига, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судига» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоят, Тошкент шаҳар судига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисмидаги «Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судининг» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«1) фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризаларидан, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган даъво аризаларидан, алоҳида тартибда юритиладиган ишларга доир аризалардан, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш тўғрисидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш тўғрисидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш ҳақидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан, чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун»;
2-бандидаги «назорат» деган сўз «тафтиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
3-бандидаги «апелляция ва кассация» деган сўзлар «апелляция, кассация ва тафтиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14-бандидаги «шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
16-бандидаги «шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
28-бандидаги «шунингдек фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«5) агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, бундан иш тааллуқлилигига кўра бошқа судга кўриб чиқиш учун ўтказилган ҳоллар мустасно»;
б) корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган даъво аризаларидан
— БҲМНИНГ 1 баравари
»;
«з» кичик бандидаги «назорат» деган сўз «тафтиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
«и» кичик бандидаги «ҳукмлар» деган сўз чиқариб ташлансин;
2-бандининг «д» кичик бандидаги «назорат» деган сўз «тафтиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
3-бандининг «д» кичик бандидаги «назорат» деган сўз «тафтиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
куйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«
31. Жиноят ишлари бўйича судларда:
ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхаларини берганлик учун
— ҳужжатнинг ҳар бир бети учун БҲМнинг 2 фоизи
».
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги ЎРҚ-703-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 663-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 18-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанцияси суди сифатида, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича кўриб чиқади»;
2) 28-модданинг биринчи қисми куйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ишларни тафтиш тартибида кўради»;
3) 29-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишларни биринчи инстанцияда, апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўради»;
«судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради»;
«судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради»;
10) 48-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи, апелляция ёки кассация ва тафтиш инстанцияси суди сифатида кўради»;
11) 51-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўради»;
«судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради»;
«судьяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этади, шунингдек жамоатчиликни ҳар чоракда суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб боради»;
14) 64-модданинг саккизинчи қисмидаги «ўта оғир» деган сўзлар «оғир ёки ўта оғир» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқади»;
12-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриб чиқади».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 338-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда) 61-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суднинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, апелляция тартибида кўрилмаган ажрими устидан кассация шикояти ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида берилади ва у судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилиши лозим».
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
11-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 август,
ЎРҚ-943-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/943/0616-сон)