1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (11-сонли БҲМС) «Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар»ни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3535]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (11-сонли БҲМС) «Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 3 декабрда 64-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (11-сон БҲМС) «Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар» (рўйхат рақами 581, 1998 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 6-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 июнь,
137-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 137-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (11-сонли БҲМС) «Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар»
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
1. Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (11-сонли БҲМС) (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
2. Мазкур БҲМСнинг мақсади илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилашдан иборат. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатларни ҳисобга олишнинг асосий масаласи бу харажатларни актив ёки харажат сифатида тан олишдан иборат.
3. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
илмий-тадқиқот ишлари — янги илмий ёки техник билимлар ва ғояларни олиш мақсадида ўтказиладиган оригинал (ўзига хос) ва режали изланишлар;
тажриба-конструкторлик ишлари — янги ёки жиддий тарзда яхшиланган материаллар, механизмлар, маҳсулотлар, технологиялар, тизимлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки тижорат мақсадларида фойдаланишдан олдин режалаштириш ёки лойиҳалаштириш учун илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ёки бошқа билимларни қўллаш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати]
4. Мазкур БҲМС қазиб олиш тармоқларида нефть, газ, минерал конларни қидириш ва уларни ишлатиш бўйича харажатларга нисбатан қўлланилмайди. Бироқ, мазкур БҲМС ушбу тармоқлардаги бошқа илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига нисбатан қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
5. Бюджет, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) шартномага мувофиқ бошқа ташкилот учун илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориши мумкин.
Шартнома шартларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан боғлиқ бўлган барча хатарлар ва фойдалар бошқа ташкилотга ўтказилиши назарда тутилган бўлса, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажарадиган ташкилот харажатларни Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари»га (рўйхат рақами 3533, 2024 йил 23 июль) мувофиқ ҳисобга олади.
Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича хатарларни зиммасига оладиган ва келадиган даромадларни оладиган ташкилот ушбу харажатларни мазкур БҲМСга мувофиқ ҳисобга олади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
6. Ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг турлари ва улар бўйича харажатлар таркиби ҳисоб сиёсатида белгиланади.
2-боб. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг таркиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
7. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатларига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ёки фаолиятнинг ушбу турларига киритилиши мумкин бўлган барча харажатлар қўшилади.
8. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига қуйидаги харажатлар қўшилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан банд бўлган ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларида фойдаланиладиган материаллар ва хизматлар қиймати;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларида фойдаланиладиган асосий воситаларнинг эскириши;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан бевосита боғлиқ бўлган устамалар;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларида фойдаланиш даражасидан келиб чиқиб ҳисобланадиган патентлар ва лицензиялар амортизацияси кўринишидаги бошқа харажатлар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
9. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатларига реализация харажатлари киритилмайди.
3-боб. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатларини тан олиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
10. Илмий-тадқиқот ишлари бўйича харажатлар шу харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади ва кейинги даврларда актив сифатида тан олинмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
11. Тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар, агарда улар мазкур БҲМСнинг 12-бандида кўрсатилган активларни тан олиш мезонларига жавоб бермаса, шу харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олиниши лозим.
Дастлаб харажат сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар кейинги ҳисобот даврларида активлар сифатида тан олинмаслиги керак.
12. Тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар қуйидаги мезонларга жавоб берганда, актив сифатида тан олинади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.01 Умумий масалалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
маҳсулот ёки жараён аниқ белгиланган, маҳсулот ёки жараёнга тегишли харажатлар эса алоҳида аниқланиши ва ишончли тарзда баҳоланиши мумкин бўлса;
маҳсулот ёки жараённи амалга оширишни техник имконияти мавжуд бўлса;
тажриба-конструкторлик ишлари натижасида олинган маҳсулот ёки технология ишлаб чиқариш, сотиш ёки ундан фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса;
тажриба-конструкторлик ишлари натижасида олинган маҳсулот ёки технология учун бозор мавжуд бўлса ёхуд ташкилот томонидан фойдаланилган тақдирда, у ташкилотга фойда келтириши ҳақида ишонч мавжуд бўлса;
маҳсулот ёки технология лойиҳасини ниҳоясига етказиш ва бозорга чиқариш ёхуд унинг қўлланилиши учун етарли ресурслар ва имкониятлар мавжуд бўлса.
13. Актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишларининг харажатлари қуйидагилар чиқариб ташлангандан кейин улар бўйича келгусидаги даромадлар миқдоридан ошмаслиги керак:
маҳсулотни реализация қилишда бевосита амалга оширилган маъмурий харажатлар ва реализация харажатлари.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
14. Лойиҳанинг тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлари актив тушунчасига жавоб бериши мумкин, лекин бу харажатлар ташкилот томонидан ана шу харажатлар натижасида келгусида иқтисодий наф олишини аниқлаш учун етарли бўлмаганлиги сабабли актив сифатида тан олиш мезонларига мос келмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар шу харажатлар амалга оширилган ҳисобот даврида харажат сифатида тан олинади ва кейинги даврларда актив сифатида тан олинмайди.
15. Актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг суммаси амортизация қилиниши ва мунтазамлилик асосида харажат деб тан олиниши керак. Бунда, ташкилот амортизацияни ҳисоблашда қуйидагиларга асосланади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.01 Умумий масалалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
маҳсулот ёки технологияни сотиш ёхуд ундан фойдаланишдан келадиган даромадлар ёки бошқа манфаатларга;
маҳсулот ёки технологияни сотиш ёхуд ундан фойдаланиш кўзда тутилган даврга.
Амортизация тажриба-конструкторлик ишлари натижасида олинган маҳсулот ёки технология сотишга ёки фойдаланишга тайёр бўлган пайтдан бошланади.
16. Актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг амортизация қилинадиган суммаси қуйидагиларнинг энг кам муддати давомида тақсимланиши лозим:
активнинг хизмат муддати;
актив тан олинган вақтдан бошлаб беш йил давомида.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
17. Айрим ҳолларда тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар натижасида олинган иқтисодий наф ташкилот томонидан бошқа активларни ишлаб чиқаришда сарфланиб кетади ва харажат сифатида тан олинмайди. Бунда, мазкур харажатлар амортизацияси бошқа актив қийматининг бир қисмини ташкил этади ва баланс қийматига қўшилади. Масалан, илгари актив сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари ишлаб чиқарилган материаллари қийматига қўшилиши мумкин. Бошқа активларнинг баланс қийматига киритилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари мазкур активларнинг бошқа харажатлари билан бир вақтда тан олинади.
18. Лойиҳа бўйича тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари суммасини тажриба-конструкторлик ишларига келгусидаги харажатларни, тегишли ишлаб чиқариш харажатларини, маъмурий харажатларни ва маҳсулот ёки технологияни бевосита реализация қилиш харажатларини, келгуси даромадлар ҳисобидан қопланиши мумкин бўлмаган харажатларни ҳисобга олиб, амортизация қилинмаган қолдиқ миқдоригача камайтириш лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
Агар тажриба-конструкторлик ишларига харажатларни амортизация қилинмаган қолдиғи, мазкур БҲМСнинг 12-бандида келтирилган актив сифатида тан олиш мезонларига жавоб бермаса, ҳисобдан чиқарилади. Тўла ёки қисман ҳисобдан чиқарилган сумма мазкур қисман ёки тўла ҳисобдан чиқариш амалга оширилган даврда харажат деб тан олиниши лозим.
19. Мазкур БҲМСнинг 18-бандига мувофиқ қисман ёки тўла ҳисобдан чиқарилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари, уларни тўла ёки қисман ҳисобдан чиқаришга сабаб бўлган ҳодиса ёки ҳолат мавжуд бўлмай қолганда ёхуд келгусида актив сифатида тан олишга сабаб бўладиган янги ҳодиса ҳамда ҳолат вужудга келишига ишончли далил мавжуд бўлганда, қайтадан тикланиши лозим. Қайта тикланган суммани, мазкур БҲМСнинг 13-бандига мувофиқ тўла ёки қисман ҳисобдан чиқарилмаган бўлса, амортизация сифатида тан олиниши мумкин бўлган суммага камайтириш керак. Қайта тикланган суммани шу давр харажати сифатида тан олинган тажриба-конструкторлик ишлари харажатларининг камайтирилган суммаси сифатида тан олиш лозим.