Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдога ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкини ташкил этиш ҳақида» 1994 йил 18 мартдаги
Фармонига мувофиқ, шунингдек, банкнинг нормал фаолият кўрсатишини ва унга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзсавдобанк» тижорат банки ва «Ўзбирлашувбанк» кооператив банки Кенгашларининг уларнинг негизида савдога ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банки («Ўзсавдогарбанк»)ни тузиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекбирлашув», «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни бошқарувларининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича таклифлари ҳақида» 1993 йил 20 январдаги 44-сон қарорининг «Ўзбирлашувбанк» кооператив банкини очишга рухсат беришга оид
6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Таъсисчилар томонидан «Ўзсавдогарбанк»нинг устав фонди 6 млрд. сўм-купон миқдорида эълон қилинганлиги ва улардан ҳар бирининг улушлари, шу жумладан, Молия вазирлиги — 1 млрд. сўм-купон, «Ўзбексавдо» уюшмаси — 1,5 млрд., Ўзбекбирлашув — 1,5 млрд. ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки —1 млрд. сўм-купон миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Ўзсавдогарбанк» нинг таъсисчилари бир ой муддатда таъсис бадалларини тўласинлар ва банкнинг устав фондини шакллантирсинлар.
3. «Ўзсавдогарбанк»нинг устав фонди банк акцияларини сотишдан олинган маблағлар ҳисобига шаклланишини назарда тутган ҳолда, банк Кенгаши икки ой муддатда акциялар чиқарилишини ва улар таъсисчилар ўртасида жойлаштирилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
«Ўзсавдогарбанк»ни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатсин;
«Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» билан биргаликда малакали мутахассислар билан бутлашда ёрдам кўрсатсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда «Ўзсавдогарбанк» филиалларини телефон алоқаси билан таъминлаган ҳолда тегишли хизмат хоналари ажратсинлар.
6. Ўзбекбирлашув бошқаруви ўн кун муддатда Клара Цеткин кўчаси, 78-уйдаги Тошкент вилояти матбуот балансида бўлган бинони «Ўзсавдогарбанк» балансига ўтказсин.
7. «Ўзулгуржибиржасавдо», «Тошшаҳарйўловчитранс», «Ўзбексавдо» уюшмалари, Ўзбекбирлашув, «Ўзқишоқхўжаликтаъминоттузатиш» қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси алоқа вазирлиги «Ўзсавдогарбанк»нинг талабномасига кўра зарур миқдорда инвентар, компьютер техникаси, транспорт ва алоқа воситалари ажратилишини таъминласинлар.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк (Ф.М. Муллажонов) зиммасига юклатилсин.