1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
САВДО ВА ТИЖОРАТГА КЎМАКЛАШУВЧИ «САВДОГАР» АКЦИОНЕРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАҚИДА
(Сарлавҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 23 январдаги ПФ-2805-сон Фармони таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 41-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПФ-3764-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Аҳолининг товарларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва улар билан ички бозорни тўлдириш, шунингдек республика савдо тармоғи фаолиятини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:
1. Савдо ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» акционерлик тижорат банки ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари республиканинг савдо ташкилотларига хизмат кўрсатишдан, савдо ташкилотлари билан халқ хўжалик бошқа тармоқлари корхоналари ўртасидаги савдо-харид операциялари ва ҳисоб-китобларни маблағ билан таъминлашдан иборат деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Марказий банки «Ўзбексавдо» уюшмаси, «Ўзкооптайёрловсавдо», «Ўзбекбирлашув» ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки савдо ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» акционерлик тижорат банкининг муассислари бўлиши таклиф этилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки савдо ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» акционерлик тижорат банкини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам берсин.
4. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари савдо ва тижоратга кўмаклашувчи «Савдогар» акционерлик тижорат банки, шунингдек унинг филиаллари фаолияти учун зарур шарт-шароитни яратишда кўмаклашсинлар.
(1 — 4 бандлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 23 январдаги ПФ-2805-сон Фармони таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 41-модда)
5. Вазирлар Маҳкамаси ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 18 март,
ПФ-794-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 41-модда)