1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.03.00 Фавқулодда ҳолат;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2023 йил 6 ноябрдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда келишиладиган органлар рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасини киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан божхона назорати остидаги кимёвий моддалар сақланадиган божхона омбори ҳисобланмайдиган жойлар учун ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан божхона органларига хулоса тақдим этиш;
ўн еттинчи хатбоши «санитария» сўзидан кейин «ёнғин ва саноат хавфсизлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш»;
38-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш паспортининг 14-бандида белгиланган келишиладиган органларга бир вақтнинг ўзида юборилади.
Тегишли хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, келишиладиган органлар фақат ўз фаолият йўналиши бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин.
Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган тақдирда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.
Бундай ҳолларда келишиладиган органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар ҳисобланади. Бунда келишиладиган органларнинг тегишли хулосаларисиз лицензия бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартиби бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгардир»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси»;
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан:
божхона омборининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида);
агар божхона омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида).
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — божхона омбори ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида).
ўн еттинчи хатбоши «санитария» сўзидан кейин «ёнғин ва саноат хавфсизлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш»;
36-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш паспортининг 14-бандида белгиланган келишиладиган органларга бир вақтнинг ўзида юборилади.
Тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, келишиладиган органлар фақат ўз фаолият йўналиши бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин.
Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган тақдирда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.
Бундай ҳолларда келишиладиган органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар ҳисобланади. Бунда келишиладиган органнинг тегишли хулосаларисиз лицензия бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартиби бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгардир»;
71-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси»;
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан:
эркин омбор ҳудудининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида);
агар эркин омборда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида).
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — эркин омбор ҳудудининг санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида).
ўн биринчи хатбоши «санитария» сўзидан кейин «ёнғин ва саноат хавфсизлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлаш»;
32-банд қуйидаги мазмундаги учинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Талабгор томонидан киритилган ҳужжатлар Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш паспортининг 14-бандида белгиланган келишиладиган органларга бир вақтнинг ўзида юборилади.
Тегишли келишувни ёки хулосани тақдим этиш учун объектларни жойига чиқиб ўрганиш талаб этилган ҳолларда, келишиладиган органлар фақат ўз фаолият йўналиши бўйича ўрганиш ўтказиши мумкин.
Келишиладиган органлар белгиланган муддатларда хулоса тақдим этмаган тақдирда ариза ушбу органлар билан келишилган, хулосалар эса ижобий деб ҳисобланади.
Бундай ҳолларда келишиладиган органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар ҳисобланади. Бунда келишиладиган органларнинг тегишли хулосаларисиз лицензия бериш имкони бўлмаганда, талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати ва тартиби бузилганлиги учун келишиладиган органлар жавобгардир»;
67-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санаси»;
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан:
бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида);
агар бож олинмайдиган савдо дўконида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса (10 иш куни ичида).
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасидан — бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди санитария-эпидемиологик нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (10 иш куни ичида).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«товарларни сақлаш учун мўлжалланган жой (жойлашган жойи, почта манзили, агар юридик шахс бўлса унинг тўлиқ номи билан, ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса олинганлиги) ва сақлаш учун жавобгар шахс тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., яшаш жойи, телефон рақами) акс эттирилган ваколатли шахснинг божхона юк декларациясига илова қилинган аризаси»;
б) қуйидаги мазмундаги 301-банд билан тўлдирилсин:
«301. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича товарларнинг ўз вақтида манзилга етказилганлиги божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга товарларни жойлаштириш учун мурожаат қилган шахс томонидан тасдиқланади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларининг 51-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ортилган автотранспорт воситалари тегишли манзилга шартнома асосида ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг йўл-патруль хизмати томонидан кузатиб борилади.
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) иккитадан ортиқ автотранспорт воситасида колонна бўлиб, олдинда ва орқада ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари йўл-патруль хизматининг иккита патруль автомашиналари кузатувида ташилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/385/0479-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)