1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фуқаролик муҳофазаси]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш жараёнида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
1. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) (кейинги ўринларда — кимёвий моддалар (маҳсулотлар)) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш вазифалари юклансин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низом.
2. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилмасида вазирликнинг умумий штатлар сони доирасида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бўлинмалари (кейинги ўринларда — бўлим (бўлинмалар)) ташкил этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.05 Транзит]
3. Қуйидагилар бўлимнинг (бўлинмаларнинг) асосий вазифалари этиб белгилансин:
вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
республика ҳудудига олиб кирилган, республика ҳудудида жойлашган объектларда сақланаётган ҳамда республика ҳудуди орқали транзит ташилаётган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тўғрисида ягона марказлашган маълумотлар базасини яратиш ва доимий юритиб бориш;
кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда юзага келадиган техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, оқибатларини бартараф этиш ишларини мувофиқлаштириш;
кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасида манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда республика ҳудудига олиб кириладиган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) бўйича электрон маълумот алмашинуви тизимини йўлга қўйсин;
бўлимни (бўлинмаларни) ва кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиладиган радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза гуруҳларини махсус техникалар ва зарур асбоб-анжомлар билан таъминласин.
5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда бўлим (бўлинмалар) ходимларини қайта тайёрлаш дастурини тасдиқласин ва уларни «Контехназоратўқув» давлат муассасаси базасида ушбу дастур асосида тайёргарликдан ўтказсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб:
республика ҳудудига олиб кирилган ҳамда белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ва уларни олиб кирувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлигига реал вақт режимида тақдим этиб борилади;
кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат фавқулодда вазиятларнинг (ёнғинларнинг) олдини олиш ва саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган омборларда сақланишига рухсат берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
7. Рақамли технологиялар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буюртмасига асосан икки ой муддатда республика бюджети маблағлари ҳисобидан республика ҳудудига кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб кирувчи субъектлар томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ва уларни сақлаш жойлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш имкониятига эга бўлган ахборот платформасини (кейинги ўринларда — ахборот платформаси) яратсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
а) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда мазкур қарорга иловадаги схемага мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
б) Божхона қўмитаси кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) божхона расмийлаштирувидан ўтказади ҳамда бир кун муддатда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тури, миқдори ва уларни олиб кирувчи субъект тўғрисидаги маълумотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий марказига (кейинги ўринларда — Миллий марказ) тақдим этади;
в) кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб кирувчи субъектлар ушбу моддалар (маҳсулотлар) божхона расмийлаштирувидан ўтказилган куннинг ўзида ахборот платформаси орқали кимёвий моддаларнинг (маҳсулотларнинг) сақланадиган жойи (омбор) ҳақидаги маълумотларни Миллий марказга тақдим этади. Бунда, Миллий марказга тақдим этилган маълумотлар тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб кирувчи субъектнинг раҳбари зиммасига юкланади;
г) Миллий марказ кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ ҳар бир ҳаракат тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда янгилаб боради;
д) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
жойига чиққан ҳолда кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан уларнинг омборда тўғри жойлаштирилганлиги, емирувчи ёки бошқача таъсирга чидамли тарада сақланаётганлиги, шунингдек, бир-бирига ўзаро таъсир қилмаслиги ва хавфли оқибатларни келтириб чиқарувчи реакцияга киришмаслигини таъминловчи шароитлар яратилганлигини ўрганади;
ахборот платформасига киритилган маълумотларни мониторинг қилади;
кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) тегишли манзилга ташиш давомида юзага келадиган техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш чораларини кўради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низом.
кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишида айбдор бўлган шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради;
манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларга кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;
(9-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
қонунчиликда белгиланган тартибда кимёвий моддалардан (маҳсулотлардан) фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;
кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тегишли манзилга хавфсиз тарзда етказилиши (ташилиши) учун қонунчиликда белгиланган тартибда кузатувни амалга оширади;
кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларда жамоат тартибини сақлаш чораларини кўради.
Бунда, кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш республикада ишлаб чиқарилган кимёвий моддаларга (маҳсулотларга) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
10. Белгилансинки, бўлим (бўлинмалар) ҳамда кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиладиган радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза гуруҳларини махсус техникалар ва зарур асбоб-анжомлар билан таъминлаш Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, шунингдек, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
11. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик шахсларга тегишли кимёвий моддалар (маҳсулотлар) сақланадиган ёки фойдаланиладиган объектларни тўлиқ хатловдан ўтказсин;
ушбу моддаларни (маҳсулотларни) сақлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тезкор чора-тадбирларни белгиласин ва амалга оширсин.
12. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда кимёвий моддаларга (маҳсулотларга) оид хавфсизлик қоидалари ва техник регламентларни хатловдан ўтказиб, уларнинг талабларини тадбиркорлик субъектлари ва бошқа масъул ташкилотларга етказсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
13. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 15 декабрга қадар:
кимёвий моддалар (маҳсулотлар) рўйхатини (Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари ва номланиши асосида);
кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш устидан назоратни амалга ошириш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
14. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича асосий тадбирлар режалари асосида кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш тадбирларини хавфсиз ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар ва ўқув машқларини ўтказиб борсин.
15. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев белгилансин.
Қарорнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 6 ноябрь,
ПҚ-357-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 ноябрдаги ПҚ-357-сон қарорига
ИЛОВА
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш
СРЯХҚ — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, СРЯХҚ ҲБ — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармаси
ИИВ — Ички ишлар вазирлиги, ИИБ — ички ишлар бошқармаси
БҚ — Божхона қўмитаси
Омбор эгаси — ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлайдиган шахс
КМ — ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар)
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)