1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш;
2.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 4 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3431-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381-сон «Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 18 апрелдаги 8/3-сон қарори (рўйхат рақами 3431, 2023 йил 5 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й, 10/23/3431/0265-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 июнь,
21/3-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 4 июнь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2024 йил 23 май
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 19 июндаги 21/3-сон қарорига
ИЛОВА
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
иккинчи хатбошидаги «муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)нинг» деган сўзлар «муассислари (акциядорлари)нинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)» деган сўзлар «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари акциядорлик жамиятлари шаклида ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши;».
2. 3-бобнинг номидаги, 7 ва 10-бандлардаги ҳамда 5-бобнинг номидаги «муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)» деган сўзлар «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«8. Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланмайдиган норезидент юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний шахсларнинг тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти устав фондидаги (устав капиталидаги) жами улуши эллик фоиздан ошмаслиги керак.
Ушбу Низом мақсадларида бошқа кредит ташкилотлари деганда қуйидагилар тушунилади:
мазкур Низомнинг 81-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларини амалга оширувчи компанияларни бошқариш мақсадида ташкил этилган холдинг компанияси (бошқарув компанияси);
ваколатли давлат органининг лицензияси (рухсатномаси) асосида мазкур Низомнинг 81-бандида кўрсатилган молиявий фаолият турларидан бирини амалга оширувчи ва жойлашган (рўйхатга олинган) давлатида консолидациялашган назорат мавжуд бўлган юридик шахслар.».
4. Қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги фаолият турлари молиявий фаолият турлари ҳисобланади:
банк фаолияти;
микромолиялаш фаолияти;
суғурта фаолияти;
лизинг фаолияти;
ипотекани қайта молиялаш фаолиятини амалга ошириш.».
«9. Халқаро молия институтлари, чет эл тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари ҳисобланувчи норезидент юридик шахслар Ўзбекистон Республикасида тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоиздан ортиқ улушига эга бўлиши учун ушбу ташкилотларнинг устав фонди (устав капитали) 20 миллион евро эквивалентидан кам бўлмаслиги керак.».
6. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассислари (иштирокчилари ёхуд акциядорлари)» деган сўзлар «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«тўлов тизимининг қоидалари, шу жумладан антифрод тизимининг тавсифи;».
13. 1-илова бешинчи бандининг 3-кичик бандидаги «муассислар (иштирокчилар ёки акциядорлар)» деган сўзлар «муассислар (акциядорлар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 2-илованинг номидаги «муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари)» деган сўзлар «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 10/24/3431-1/0472-сон)