Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 8 июлдаги 2019-45-сон қарори (рўйхат рақами 3172, 2019 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 28-сон, 514-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
Муқаддимадан «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«а» кичик банд «хизмат кўрсатувчи корхоналар» деган сўзлардан кейин «бундан алкогол ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«б) тижорат банклари, суғурта ташкилотлари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;»;
«в) «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда уларнинг таъсисчилигидаги ташкилотлар;»;
«д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календар йил якуни бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 735 минг бараваридан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган ҳамда ходимлар сони ўртача йиллик 10 нафардан кам бўлмаган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари (бўлинмалари), бундан пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, алкогол маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар мустасно;»
3.
6-банд «йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади» деган сўзлардан кейин «бундан мазкур мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолатлар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
биринчи хатбошидаги «бир» ва «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар тегишли равишда «уч» ва «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.