Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбаи | Ижро учун масъуллар |
I. Меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий ва ўқув-методик базани такомиллаштириш | |||||
1. | Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантиришни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни инобатга олиш: малака ошириш курсларини табақалаштирилган ўқув режа ва дастурлари асосида ташкил этиш; малака ошириш курсларининг ўқув дастурларини педагог кадрларнинг касбий, шахсий ва жамоавий компетенцияларини ривожлантиришга йўналтириш; малака ошириш курсларининг таълим мазмунига халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) бўйича модулларни киритиш; малака ошириш курслари натижадорлигини аниқлашга қаратилган баҳолаш тизимини жорий этиш; малака ошириш тизимининг малака тоифаларини бериш ва касбий сертификатлаш тизимлари билан узвийлигини таъминлаш; малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларини қайта кўриб чиқиш. | 2024 йил октябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси (А. Худайкулов), Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова) |
2. | Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларининг «Касбий ривожланиш соати» ва «Касбий ривожланиш куни»ни ташкил этиш. | 1. Умумий ўрта таълим муассасаларида «Касбий ривожланиш соати» ва «Касбий ривожланиш куни» тадбирларини ташкил этиш тартибни ишлаб чиқиш. 2. Таянч умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. 3. Педагогларни касбий ривожлантиришнинг намунавий дастурини тасдиқлаш. | 2024 йил декабрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова) |
3. | Мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун узлуксиз касбий ривожланиш тизимини ташкил этиш. | 1. Мактабгача таълим ташкилотларида узлуксиз касбий ривожланиш тизимини жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун узлуксиз касбий ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича буйруқни тасдиқлаш. 3. Педагогларни узлуксиз касбий ривожлантиришнинг намунавий дастурини ишлаб чиқиш. | 2025 йил январь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Мактабгача таълим агентлиги (А. Шин) |
4. | Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш. | 1. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги хорижий тажрибаларни ўрганиш. | 2024 йил ноябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси (А. Худайкулов), Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова) |
2. Педагог кадрларга касбий, жамоавий, индивидуал компетенциялар ва халқаро баҳолаш дастурларига (PISA, TIMSS, PIRLS) асосланган замонавий методикаларни ўқитишга қаратилган вариатив ва инвариант ўқув дастурларни жорий этиш. | 2024 йил декабрь | ||||
5. | Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази фаолиятини янада такомиллаштириш. | 1. Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказига мактабгача ва мактаб таълими тизими педагог кадрларига малака тоифаларни бериш жараёнларини ташкил этиш, тест саволларини ишлаб чиқиш, бу борада халқаро экспертлар билан шартномалар тузиш, маҳаллий экспертлар учун семинар ва тренинглар ташкил этиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш бўйича қўшимча вазифалар белгилаш. | Доимий | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
2. Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказининг умумий бошқарув ходимларининг чекланган сонини А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказлари методик хизмат кўрсатиш бўлимлари методистларининг штат бирликлари сонини мақбуллаштириш ҳисобига 36 нафардан 64 нафаргача етказиш. | 2024 йил июль | ||||
3. Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлиги учун ундириладиган йиғимлардан Мактабгача ва мактаб вазирлигига ўтказиладиган қисмнинг 50 фоизини Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказига йўналтириш. | 2024 йил 1 августдан бошлаб | ||||
6. | А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг тузилмасини тасдиқлаш. | 1. Институт ва ҳудудий марказлар, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг тузилмасини тасдиқлаш ҳамда лавозимлар бўйича штатлар сонини белгилаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш. Бунда: жами ходимларнинг умумий (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар ҳамда профессор-ўқитувчилардан ташқари) чекланган сонини 738 нафар этиб белгилаш, шундан маъмурий-бошқарув ва илмий ходимлар учун 458 нафар, методик хизмат кўрсатиш ва бошқа бўлим методистлари учун 280 нафар штат бирликларини назарда тутиш; техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларни олий таълим муассасалари учун белгиланган намунавий штатлар ва меъёрлар асосида киритиш; бошқарув ходимлар таркибида бош мутахассис ва етакчи мутахассис лавозимларини ҳам киритиш. | 2024 йил август | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
II. Кадрлар салоҳиятини ошириш | |||||
7. | А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказлари раҳбар ва педагог кадрларини хорижий олий таълим ташкилотларга мақсадли равишда малака оширишга юбориш. | 1. Малака оширишга юбориладиган хорижий таълим муассасалари билан келишувга эришиш. | Ҳар йили 1 июнга қадар | Бюджетдан ташқари маблағлар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Хорижий таълим ташкилотларининг талабидан келиб чиқиб, мақсадли равишда малака оширишга юбориш учун раҳбар ва педагог кадрларни саралаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2024 йил сентябрь | ||||
3. Тасдиқланган тартиб асосида саралаш жараёнларини ўтказиш. | Ҳар йили октябрь ойида | ||||
4. Саралаб олинган раҳбар ва педагог кадрларни мақсадли малака ошириш курсларига юбориш. | Режа-жадвал асосида | ||||
8. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказлари раҳбар ва профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш. | 1. А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида илғор хорижий ташкилотлардан тренерларни жалб қилган ҳолда малака ошириш курсларини ташкил этиш. | 2025 йил январь | Бюджетдан ташқари маблағлар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Педагогик маҳорат марказлари раҳбар ва профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш режа-жадвалини тузиш. | 2025 йил март | ||||
9. | Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари маъмурий-бошқарув ва педагог кадрларининг сифат таркибини яхшилаш. | А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг маъмурий-бошқарув ва педагог ходимлари таркибини қайта кўриб чиқиш ва уларни малакали кадрлар билан тўлдириш. | 2024 йил декабрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) |
10. | А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун бакалавр даражасига эга бўлган, касбий фаолиятида юқори натижаларга эришган ҳамда тегишли халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритган мутахассисларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш. | 1. Институт ва Ҳудудий марказларда ўқув машғулотларини олиб бориш учун жалб этиладиган бакалавр даражасидаги мутахассисларга қўйиладиган талабларни ва уларни муайян муддатга ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш. | 2024 йил ноябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
2. Ишлаб чиқилган тартибни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда тасдиқлаш. | 2024 йил декабрь | ||||
11. | Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатларини (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олиш тизимини жорий қилиш. | 1. Хорижий таълим ташкилотларининг муқобил малака ошириш шакли сифатида тан олинадиган малака ошириш курслари ва стажировкалари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. | 2024 йил июль | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Рўйхатни янгилаб бориш. | Ҳар йили 1 сентябрга қадар | ||||
III. Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш | |||||
12. | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформасини такомиллаштириш. | 1. «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформасини Электрон ҳукуматнинг ягона идентификация тизимига интеграция қилиш. 2. «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформасига малака оширишнинг барча таълим дастурларини масофадан ўрганиш имкониятларини берадиган қўшимча функция киритиш. 3. Малака оширишга оид контентлар яратиш ва «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформасига жойлаштириш. | 2024 йил декабрь | Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
13. | Мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича «Виртуал касбий ривожлантириш» электрон дастури жорий этиш. | 1. «Виртуал касбий ривожлантириш» электрон дастури ишлаб чиқиш. 2. «Виртуал касбий ривожлантириш» электрон дастурини Электрон ҳукуматнинг ягона идентификация тизимига интеграция қилиш. 3. «Виртуал касбий ривожлантириш» электрон дастурига малака оширишнинг барча таълим дастурларини масофадан ўрганиш имкониятларини берадиган функция киритиш. 4. Малака оширишга оид контентлар яратиш ва «Виртуал касбий ривожлантириш» электрон дастурига жойлаштириш. | 2024 йил декабрь | Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Мактабгача таълим агентлиги (А. Шин) |
IV. Илмий тадқиқот ишларини такомиллаштириш | |||||
14. | Педагог кадрларни касбий ривожлантириш соҳасида мавжуд илмий муаммоларни самарали таҳлил қилиш чораларини кўриш. | 1. Педагог кадрларни касбий ривожлантириш соҳасидаги илмий муаммоларни аниқлаш бўйича етук олимлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. | 2024 йил октябрь | Илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) |
2. Ишчи гуруҳ томонидан педагог кадрларни касбий ривожлантиришнинг илмий муаммолари ва уларнинг ечими бўйича тадқиқот мавзулари рўйхатини шакллантириш. | 2024 йил декабрь | ||||
3. Тадқиқот мавзулари бўйича илмий изланишлар олиб бориш. | Талаб асосида белгиланган муддатларда | ||||
15. | Институт ҳузурида «Таълимда менежмент», «Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи», «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» ихтисосликлари бўйича ташкил этилган илмий кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Илмий кенгашлар таркибини қайта кўриб чиқиш. | 2024 йил сентябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов) |
2. Илмий кенгашларнинг янги таркибини Олий аттестация комиссиясида тасдиқлаш. | 2024 йил сентябрь | ||||
3. Илмий кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш. | Доимий | ||||
16. | Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг 90 йиллигини кенг нишонлаш ишларини ташкил этиш. | 1. А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг 90 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ташкил этиш. | 2024 йил ноябрь | А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг бюджетдан ташқари маблағлари | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг тарихи ва бугунги кундаги фаолиятига бағишланган рисола нашр этиш. | 2024 йил декабрь | ||||
V. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш | |||||
17. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш. | 2024 йил сентябрь | Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг ўқув аудиторияларини зарур мебель жиҳозлари, ахборот-коммуникация техникалари ва STEAM лабораториялари билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш. | 2024 йил октябрь | ||||
3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларини зарур мебель жиҳозлари, ахборот-коммуникация техникалари ва STEAM лабораториялари билан жиҳозлаш. | 2025 йил 1 январдан бошлаб | ||||
18. | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларида ситуацион ўқув хона ва виртуал лабораторияларни ташкил этиш. | 1. Ситуацион ўқув хона ва виртуал лабораторияларни жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2024 йил август | Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
2. Ситуацион ўқув хона ва виртуал лабораторияларни ташкил этиш. | 2025 йил 1 январдан бошлаб | ||||
19. | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчилар учун дам олиш масканлари фаолиятини ташкил этиш. | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчилар учун дам олиш масканлари фаолиятини ташкил этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида: дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартибини; дам олиш масканларининг намунавий штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни назарда тутиш. | 2024 йил декабрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
20. | Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари директори лавозимига номзодлар учун ташкил этилган ўқув курсларига тажрибали ва амалиётчи мутахассисларни профессор-ўқитувчи сифатида жалб этиш. | Профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқув машғулотларини ўтказишга тажрибали ва амалиётчи мутахассисларни заруратга қараб тўлиқ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида жалб этиш. | 2024 йил 1 июлдан бошлаб | Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
21. | Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ҳамда директор лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш тартибини ишлаб чиқиш. | Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ҳамда директор лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда ушбу сертификатга эга бўлган мактабгача таълим ташкилотлари директорларига ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлашни назарда тутиш. | 2024 йил сентябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
|
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Ўлчов бирлиги |
Йиллар кесимида |
Масъул ижрочилар |
|||||
|
2025 й. |
2026 й. |
2027 й. |
2028 й. |
2029 й. |
2030 й. |
||||
|
I. Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрлари салоҳиятини ошириш |
|||||||||
|
1. |
Мактабгача таълим ташкилотларида олий маълумотга эга бўлган педагог кадрлар салмоғи |
фоизда (жами педагог кадрлар сонига нисбатан) |
35 |
36 |
37 |
38 |
39 |
40 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
2. |
Малака ошириш курсларига ҳар йили жалб этиладиган давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари улуши |
фоизда (жами педагог кадрлар сонига нисбатан) |
20 |
20 |
20 |
20 |
20 |
20 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
3. |
Мактабгача таълим тизимининг бошқарув кадрлари захирасига олинган мутахассисларни менежерлик курсига жалб этиш салмоғи |
фоизда (жами захирадаги кадрлар сонига нисбатан) |
10 |
20 |
30 |
50 |
75 |
100 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
4. |
Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари учун қисқа муддатли ўқув курслари, маҳорат дарслари ва тренинг машғулотлари ўтказиш учун жалб этиладиган хорижий мутахассислар сони |
нафар |
10 |
14 |
16 |
16 |
16 |
16 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
5. |
Менежерлик курсларида малакаси оширилган ва менежерлик сертификатларига эга бўлган мактабгача таълим ташкилотлари директорлари сони |
нафар |
500 |
1 000 |
1 500 |
2 000 |
3 000 |
4 000 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
II. Умумий ўрта таълим мактабларининг раҳбар, педагог ва мутахассис кадрлари салоҳиятини ошириш |
|||||||||
|
6. |
Менежерлик курсларида малакаси оширилган ва менежерлик сертификатига эга бўлган умумий ўрта таълим муассасалари директорлари сони |
фоизда (жами директорлар сонига нисбатан) |
20 |
20 |
20 |
20 |
20 |
20 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
7. |
Жаҳоннинг етакчи олий таълим ташкилотлари ва мактабларига стажировкага юбориладиган умумий ўрта таълим муассасалари директорлари сони |
нафар |
25 |
25 |
25 |
25 |
25 |
25 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
8. |
Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг муқобил шакллари орқали малакаси ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг улуши |
фоизда (жами педагог кадрлар сонига нисбатан) |
2 |
2 |
3 |
3 |
4 |
5 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
III. Педагогик маҳорат марказларини юқори малакали раҳбар, педагог ва мутахассис ходимлар билан таъминлаш |
|||||||||
|
9. |
Педагогик маҳорат марказларининг Давлат бошқарув академиясида мақсадли малака ошириш курсларига юбориладиган раҳбар ходимлари сони |
нафар |
5 |
10 |
15 |
20 |
24 |
26 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
10. |
Педагогик маҳорат марказларига жалб этиладиган хорижий мутахассислар сони |
нафар |
14 |
28 |
42 |
– |
– |
– |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
11. |
Педагогик маҳорат марказларининг узлуксиз касбий ривожлантиришнинг муқобил шакллари асосида малакаси ошириладиган методистлари салмоғи |
фоизда (жами методистлар сонига нисбатан) |
30 |
35 |
40 |
45 |
50 |
60 |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) |
|
Т/р |
Ҳудуд номи |
Коллеж номи |
Педагогик маҳорат марказлари |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
Тўрткўл педагогика коллежи |
Қорақалпоғистон Республикаси педагогик маҳорат маркази |
|
2. |
Андижон вилояти |
Асака педагогика коллежи |
Андижон вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
3. |
Жиззах вилояти |
Зомин педагогика коллежи |
Жиззах вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
4. |
Қашқадарё вилояти |
Шаҳрисабз педагогика коллежи |
Қашқадарё вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
5. |
Наманган вилояти |
Наманган педагогика коллежи |
Наманган вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
6. |
Самарқанд вилояти |
Тойлоқ педагогика коллежи |
Самарқанд вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
7. |
Сирдарё вилояти |
Янгиер педагогика коллежи |
Сирдарё вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
8. |
Сурхондарё вилояти |
Ангор педагогика коллежи |
Сурхондарё вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
9. |
Фарғона вилояти |
Марғилон педагогика коллежи |
Фарғона вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
10. |
Хоразм вилояти |
Хива педагогика коллежи |
Хоразм вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
11. |
Тошкент вилояти |
Ўрта Чирчиқ педагогика коллежи |
Тошкент вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
Т/р |
Муассасалар номи |
Янги бино қуриш ва мавжуд бинони реконструкция қилиш |
Мавжуд бинони мукаммал таъмирлаш |
Жиҳозлаш ишларининг дастлабки ҳисобий қиймати (млрд сўм) |
Молиялаштириш манбаси |
|||||||
|
жами қуввати (ўрин) |
шу жумладан: |
дастлабки ҳисобий қиймати (млрд сўм) |
жами қуввати (ўрин) |
дастлабки ҳисобий қиймати (млрд сўм) |
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида |
Бюджет маблағлари доирасида |
||||||
|
ўқув биноси қуриш |
ошхона қуриш |
ётоқхона қуриш |
мавжуд биноларни реконструкция қилиш |
|||||||||
|
2024 йил |
650 |
650 |
250 |
200 |
0 |
40,0 |
1 275 |
4,0 |
11,0 |
50,0 |
5,0 |
|
|
1. |
Тошкент вилояти педагогик маҳорат маркази |
650 |
650 |
100 |
200 |
|
35,0 |
|
|
6,0 |
41,0 |
|
|
2. |
Қашқадарё вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
|
150 |
|
|
5,0 |
|
|
2,5 |
5,0 |
2,5 |
|
3. |
Сурхондарё вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
|
|
|
|
|
1 275 |
4,0 |
2,5 |
4,0 |
2,5 |
|
2025 йил |
875 |
650 |
100 |
150 |
225 |
37,0 |
950 |
4,1 |
9,0 |
48,6 |
1,5 |
|
|
4. |
Қорақалпоғистон Республикаси педагогик маҳорат маркази |
|
|
|
|
|
|
950 |
4,1 |
1,5 |
4,1 |
1,5 |
|
5. |
Андижон вилояти педагогик маҳорат маркази |
425 |
200 |
|
|
225 |
15,0 |
|
|
4,0 |
19,0 |
|
|
6. |
Навоий вилояти педагогик маҳорат маркази |
450 |
450 |
100 |
150 |
|
22,0 |
|
|
3,5 |
25,5 |
|
|
2026 йил |
450 |
0 |
0 |
0 |
450 |
15 |
2 290 |
17,5 |
6,7 |
35,5 |
3,7 |
|
|
7. |
Бухоро вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
|
|
|
|
|
720 |
15,0 |
2,0 |
15,0 |
2,0 |
|
8. |
Хоразм вилояти педагогик маҳорат маркази |
450 |
|
|
|
450 |
15,0 |
|
|
3,0 |
18,0 |
|
|
9. |
Самарқанд вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
|
|
|
|
|
1 570 |
2,5 |
1,7 |
2,5 |
1,7 |
|
2027 йил |
950 |
950 |
200 |
300 |
0 |
55 |
845 |
8 |
10,8 |
72,0 |
1,8 |
|
|
10. |
Наманган вилояти педагогик маҳорат маркази |
650 |
650 |
100 |
200 |
|
35,0 |
|
|
6,0 |
41,0 |
|
|
11. |
Сирдарё вилояти педагогик маҳорат маркази |
300 |
300 |
100 |
100 |
|
20,0 |
|
|
3,0 |
23,0 |
|
|
12. |
Фарғона вилояти педагогик маҳорат маркази |
|
|
|
|
|
|
845 |
8,0 |
1,8 |
8,0 |
1,8 |
|
Республика бўйича |
2 925 |
2250 |
550 |
650 |
675 |
147,0 |
5 360 |
33,6 |
37,5 |
206,1 |
12,0 |
|
|
Т/р |
Амалдаги номи |
Ҳудуд номи |
Манзили |
Ер майдони (га) |
Ташкил этилаётган шакли |
||
|
Ташкилот номи |
Тасарруф этувчи ташкилот номи |
Молиялаштириш манбаи |
|||||
|
1. |
Республика Меҳрибонлик уйи |
Тошкент вилояти |
Бўстонлиқ тумани, «Қизилсув» МФЙ |
12 га |
Республика дам олиш маскани |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
Республика бюджети |
|
2. |
«Лочин» |
Жиззах вилояти |
Зомин тумани, «Боғишамол» МФЙ |
2,7 га |
Жиззах вилояти дам олиш маскани |
Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси |
Маҳаллий бюджет |
|
3. |
«Гагарин» |
Қашқадарё вилояти |
Қамаши тумани, Якка арча қишлоғи |
5,9 га |
Қашқадарё вилояти дам олиш маскани |
Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси |
Маҳаллий бюджет |
|
4. |
«Қалдирғоч» |
Самарқанд вилояти |
Жомбой тумани, Оқтепа қишлоғи |
4 га |
Самарқанд вилояти 1-сон дам олиш маскани |
Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси |
Маҳаллий бюджет |
|
5. |
«Хумор» |
Самарқанд вилояти |
Пахтачи тумани, Хумор қўрғони |
1,8 га |
Самарқанд вилояти 2-сон дам олиш маскани |
Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси |
Маҳаллий бюджет |
|
6. |
«Ёшлик» |
Самарқанд вилояти |
Оқдарё тумани, «Учтепа» МФЙ |
0,18 га |
Самарқанд вилояти 3-сон дам олиш маскани |
Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси |
Маҳаллий бюджет |
|
7. |
«Қўқон нафосат» |
Фарғона вилояти |
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Фурқат кўчаси 147-уй |
1,1 га |
Фарғона вилояти дам олиш маскани |
Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси |
Маҳаллий бюджет |