Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
1.
Муқаддима «компенсация» деган сўздан кейин «(бундан буён матнда — компенсация деб юритилади)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
биринчи хатбошидан «(кейинги ўринларда — компенсация деб юритилади)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3. 3-банднинг
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси орқали пенсия ва нафақалар» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда — Пенсия жамғармаси деб юритилади) орқали пенсиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Бунда, ушбу Низомнинг 1-банди «э» ва «з» кичик бандларида келтирилган имтиёзли шахслар томонидан компенсация тайинлаш тўғрисида ариза берилганда, аризага компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилиш талаб этилмасдан ушбу шахсларнинг компенсация олиш ҳуқуқи «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон кўринишдаги маълумотлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати асосида аниқланади.».
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига нафақа олувчининг нафақа тўлови тўхтатиб турилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар келиб тушганида;»;
«Компенсацияни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан компенсацияни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган кундан бошлаб тикланади.».
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига нафақа олувчининг нафақа тўлови тўхтатилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар келиб тушганида;»;
«Бунда кўрсатилган тўловлар бўйича харажатларни молиялаштириш Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширилади.».
8.
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Компенсацияларни тайинлаш ва тўлаш устидан назорат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.».