Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар қиритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 7 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2000-10]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 июнь,
5-сон
Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 6 июндаги 5-сон буйруғига
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
еттинчи хатбоши «Облигацияларнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини» деган сўзлардан кейин «, шу жумладан, яшил иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар учун корпоратив облигацияларни (кейинги ўринларда — яшил корпоратив облигациялар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Яшил корпоратив облигацияларни чиқариш ва муомаласи бўйича услубий қўлланма қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.»
3. 44-банд қуйидаги мазмундаги «и» ва «к» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«и) Халқаро капитал бозорлари ассоциацияси (ICMA) томонидан ваколат берилган ёки Иқлим облигациялари ташаббуси (CBI) томонидан тасдиқланган ёхуд Европа қимматли қоғозлар ва бозорлар бошқармаси (ESMA) томонидан рўйхатдан ўтган ихтисослаштирилган ташкилотлардан асос дастури бўйича яшил стандартларга мувофиқлик сертификатини олганлик тўғрисидаги хулоса нусхаси, шунингдек яшил облигацияларни чиқариш учун асос дастури (яшил корпоратив облигациялар учун);
к) корпоратив облигацияларни жойлаштиришдан тушган маблағлардан фойдаланиш мақсади ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Миллий «яшил» таксономияси ва/ёки бошқа эквивалент таксономиялар талабларига мувофиқлиги бўйича эмитент раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган маълумотнома (яшил корпоратив облигациялар учун).»
4. 1а-илова қуйидаги мазмундаги 16 — 18-бандлар билан тўлдирилсин: