Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Нақд пул эмиссиясини қисқартириш ва унинг муомалада бўлишини тезлаштириш асосида пул муомаласини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Нақд пул муомаласини тезлаштиришга оид дастурий чора-тадбирлар 1 — 8-иловаларга
* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Республика ҳудудида нақд пул эмиссияси (қайтариб олиниши) даражасининг белгиланган чекланган миқдорларига қандай риоя қилинаётганлиги устидан доимий назорат ўрнатиш ва ҳар ойда ҳукуматга ахборот бериб туриш тавсия этилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жойлардаги органлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг
1-бандига мувофиқ шаҳарлар ва туманларда нақд пул эмиссиясини қисқартиришга оид минтақавий дастурларни ишлаб чиқишни ниҳоясига етказсинлар ва тасдиқласинлар. Уларнинг амалга оширилишини қатъий назорат қилишни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.