Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар | |
I. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиш | |||||
1. | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. | Қуйидаги нормаларни ўзида акс эттирган Инспекция тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш: Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; ер қаъри фойдали қазилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича аниқланган зарар суммасини Инспекцияга ўтказиш механизми. | 2024 йил август | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |
2. | Инспекция фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштиришни йўлга қўйиш. | 1. Инспекция фаолиятини ташкил қилиш мақсадида унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик тузилмалари, штат бирликлари ва низомларини тасдиқлаш. | 2024 йил 20 июль | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
3. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайта ташкил этилаётган Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясини молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларни мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ Инспекцияга ўтказилаётган функциялар ва штат бирликларига мос равишда қайта тақсимлаш. | 2024 йил 25 июль | ||||
4. Инспекция ходимларининг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида амалга ошириш. Бунда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланган Инспекциянинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун вақтинчалик харажатлар сметаларига асосан молиялаштириш, истисно тариқасида, амалга оширилади. | 2024 йил 25 июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |||
5. Инспекциянинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун уни тегишли малакали раҳбар ва мутахассис кадрлар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдирилишини таъминлаш. | 2024 йил октябрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |||
3. | Республика ҳудудларида Инспекция ҳудудий бошқармаларининг фаолиятини йўлга қўйиш. | 2. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида Инспекциянинг харажатлар сметасида ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ва ўрганиш ишларини олиб бориш учун асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра тегишли маблағларни ажратиш. | 2024 йил июль | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
3. Инспекцияни замонавий асбоб-ускуналар, масофавий кузатиш мосламалари ва жиҳозлари билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш (шу жумладан ҳар бир ҳудудий бошқармани дронлар, лазерли сканерлар, махсус автомобиллар ва замонавий дастурий таъминотлар билан таъминлаш) ҳамда унинг фаолиятини рақамлаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда ушбу харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини инобатга олиш. | 2024 йил август | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |||
4. | «Геология-маркшейдерлик хизмати» МЧЖни тугатиш чораларини кўриш. | 1. «Геология-маркшейдерлик хизмати» МЧЖнинг асосий воситалари, шу жумладан Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафий кўчаси, 70-уй манзилида жойлашган бинони текинга Инспекцияга белгиланган тартибда топшириш. | 2024 йил август | Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Инспекция | |
2. «Геология-маркшейдерлик хизмати» МЧЖнинг маркшейдер мутахассисларини уларнинг розилиги билан меҳнат шартномаларига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда, Инспекцияга ўтказиш. | 2024 йил август | ||||
3. «Геология-маркшейдерлик хизмати» МЧЖни белгиланган тартибда тугатиш. | 2024 йил декабрь | ||||
5. | «Ўзбек геология қидирув» АЖни унга «Регионалгеология» ДМни қўшиб олиш орқали қайта ташкил этиш. | 1. «Регионалгеология» ДМ мулкини хатловдан ўтказиш. | 2024 йил август | «Регионалгеология» ДМ (Н. Хаитов) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), «Ўзбек геология қидирув» АЖ (Ш. Алимов) | |
2. «Ўзбек геология қидирув» АЖнинг тегишли бошқарув органлари томонидан қайта ташкил этиш билан боғлиқ қарорлар қабул қилинишини таъминлаш. Бунда устав фондининг миқдорини давлат муассасаси мулкининг қолдиқ (баланс) қиймати бўйича қабул қилган ҳолда ошириш. | 2024 йил сентябрь | ||||
3. Жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатини давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2024 йил сентябрь | ||||
II. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш | |||||
6. | Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан лицензия шартлари тўлиқ бажарилиши ва ҳаққоний қазиб олиш ҳажмлари акс эттирилиши юзасидан Инспекция томонидан қатъий назорат ўрнатиш. | 1. Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Экология вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда фойдали қазилмалардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича доимий равишда назорат тадбирларини амалга ошириш. | Режа-графикка асосан | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Бош прокуратура (Ж. Аминов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Экология вазирлиги (А. Абдухакимов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |
2. «Ўзбеккосмос» агентлиги тақдим этадиган космик суратларни таҳлил қилиш орқали «хавфи юқори» бўлган қазиб олиш объектлари манзилли рўйхатини шакллантириш. | 2024 йил август | ||||
3. Солиқ қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида қазиб олиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ягона электрон базасини (Солиқ қўмитаси электрон базасига интеграция қилиш орқали) юритиш. | 2025 йил январь | ||||
4. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан маркшейдерлик ўлчовлари билан тасдиқланган қазиб олиш ҳажмлари, рухсатнома шартларидаги ишлаб чиқариш, инвестиция, ижтимоий ва бошқа мажбуриятлар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни Солиқ тўловчилар ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда ҳар чоракда тақдим этиб бориш тартибини жорий этиш. | 2025 йил январь | ||||
7. | «Геомониторинг» ахборот тизимини яратиш доирасида «Кон-геология хизматлари» модулини жорий этиш. | 1. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан унинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан «Геомониторинг» ахборот тизимини яратиш доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида хизмат кўрсатиш бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича «Кон-геология хизматлари» модулини яратиш ҳамда расмий веб-сайтда эълон қилиш. | 2025 йил январь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) | |
2. «Геомониторинг» ахборот тизимини яратиш доирасида «Кон-геология хизматлари» модулини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига улаш. Бунда «Кон-геология хизматлари» модулини «Лицензия» ахборот тизими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Солиқ қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилишни назарда тутиш. | 2025 йил январь | ||||
3. «Геомониторинг» ахборот тизимини яратиш доирасида «Кон-геология хизматлари» модулида соҳада фаолият юритувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг рейтингини юритиш. Бунда кавлаб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни сохталаштиришга йўл қўйган ер қаъридан фойдаланувчилар ва маркшейдерлик ташкилотлари, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва таъсисчиларининг электрон «қора рўйхати»ни юритиш ва «Геомониторинг» ахборот тизимининг «Кон-геология хизматлари» модулида жойлаштириб бориш. | 2025 йил 1 январдан бошлаб | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |||
8. | Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш. Бунда молиялаштириш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. | 1. Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. | 2024 йил август | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) | |
2. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида юборилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Инспекциянинг сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилишини белгиловчи идоралараро йўриқнома ишлаб чиқиш. | 2024 йил октябрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |||
3. Аҳоли томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш механизмни жорий этиш. | 2024 йил ноябрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |||
4. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилишини жорий этиш. | 2024 йил август | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) | |||
9. | Ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва хавфни таҳлил қилиш бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришга мўлжалланган «Геомониторинг» ахборот тизими фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда молиялаштириш Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади. | 1. Аэрокосмик мониторингни амалга оширишда зарур бўладиган маълумотлар алмашинуви ва ишлаш тартибини йўлга қўйиш учун ишчи гуруҳни шакллантириш. | 2024 йил август | «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Экология вазирлиги (А. Абдухакимов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Экология вазирлиги (А. Абдухакимов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | |
2. Аэрокосмик мониторингни амалга оширишда зарур бўладиган маълумотлар алмашинуви ва ишлаш тартибини йўлга қўйиш бўйича идоралараро келишувга эришиш. | 2024 йил октябрь | ||||
3. Ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва хавфни таҳлил қилиш бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришга мўлжалланган «Геомониторинг» ахборот тизимини жорий қилиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. | 2024 йил декабрь | ||||
4. Ягона маълумотлар базаси орқали тақдим қилинадиган маълумот ва ҳисоботлар рўйхатини шакллантириш. | 2024 йил декабрь | ||||
5. «Геомониторинг» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли маълумотлар базалари билан интеграция қилиш ва ишга тушириш. | 2025 йил февраль | ||||
6. Барча бирламчи геологик маълумотларни (конларнинг топохариталари, 5ГР ҳисоботлари, кон ажратмалари ва бошқалар) рақамли кўринишга ўтказиш ва «Геомониторинг» ахборот тизимига киритиш. | 2024 йил декабрь | ||||
7. «Ўзбеккосмос» агентлигига «Геомониторинг» ахборот тизими доирасида масофавий мониторингни ташкил этиш харажатларини ҳар йилги Давлат бюджетидан мазкур агентликка ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш. | Доимий | ||||
III. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш | |||||
10. | Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган ва республикада мавжуд геология-қидирув ва кон ишларида қўлланиладиган бурғилаш қурилмалари ва ускуналар ҳисобини юритишда ягона рўйхатга олиш тизимини жорий этиш. | 1. Хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Саноат хавфсизлиги талаблари билан тартибга солинувчи ягона рўйхатга олиш платформасини ишлаб чиқиш. 3. Геология-қидирув ва кон ишларида қўлланиладиган бурғулаш қурилмалари ва ускуналар тўғрисидаги маълумотларни платформага киритиб бориш. | 2024 — 2025 йилларда | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) | |
11. | Соҳада малакали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Тоғ-кон, геология ва металлургия соҳасида саноат хавфсизлиги бўйича кадрлар малакасини ошириш тизимини, шунингдек, ўқув дастурларига қўйиладиган талабларни, хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларни аттестациядан ва билим синовларидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш. | 2024 йил октябрь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |
2. Кон ишлари ва портлатиш ишларини бажариш ва раҳбарлик қилиш ҳуқуқига мутахассислар тайёрлаш бўйича курсларни ташкил қилиш. | 2025 йил январь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов) | |||
3. Халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро конференцияларда иштирок этиш. | Доимий равишда | ||||