1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг таркибий ва ҳудудий тузилмалари шахсий таркибининг хизмат ва жанговар тайёргарлиги самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида бўш турган 0,7 га ер майдонида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан, алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг (кейинги ўринларда — департамент) ўқув полигонини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.03.00 Жазони ижро этиш муассаса ва органлари ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш]
2. Қуйидагилар ўқув полигонининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш;
департамент тезкор ҳаракатлар отряди билан амалий-тактик ўқув машғулотлари ўтказиш орқали ходимларнинг жанговар шайлигини ошириш;
департамент таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида юзага келиши мумкин бўлган ностандарт вазиятларда ходимларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли ўқув йиғинларини ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
3. Белгилансинки, ўқув полигони фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бино ва иншоотларни қуриш бўйича:
Ички ишлар вазирлиги — буюртмачи функциясини амалга оширади;
бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер (танлов) натижаларига кўра аниқланади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунининг 8-боби.
ўқув полигонининг бино ва иншоотларини қуриш, ўқув-методик хоналар, ахборот-ресурс маркази, тест маркази, ётоқхона, ошхона, ўқув-тактик шаҳарчалар (умумқўшин тўсиқлар йўлакчаси), саф майдони, спорт майдони (мини-стадион, воркаут), ер ости жанговар ўқ отиш тири ташкил этиш ва моддий-техник базасини шакллантириш департаментнинг марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги объектлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
2024 йил 31 декабрга қадар ўқув полигонини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 апрель,
232-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 апрелдаги 232-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:
саккизинчи хатбоши «консалтинг» сўзидан кейин «, суд» сўзи билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасида қидирувда бўлган маҳкумларни (шахсларни) ушлаш жараёнида кўмаклашган фуқаролар, ички ишлар органлари ходимлари ва бошқа соҳа ходимларини рағбатлантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари асосида ҳомийлик хайрияларини ажратиш;
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш бўлинмаларига юқори малакали менежерларни (мутахассисларни), зарур мутахассисликка эга бўлмаган хизмат кўрсатувчи ходимларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилиш».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Озодликдан маҳрум этиш туридаги жазони ижро этиш муассасалари тўғрисидаги низомда:
«маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш;
жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маҳкумлар орасида кўнгилли ёнғин ўчириш отрядларини ташкил этиш ва уларга тушунтиришлар беришда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий тузилмалари билан ҳамкорлик қилади»;
«в» кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) маҳкумларни тарбиялаш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, уларга озод этилганидан сўнг ижтимоий мослашуви учун кўмаклашиш фаолиятини ташкил этиш соҳасида»;
«г) жазони ижро этиш муассасаларининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш орқали маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш соҳасида»;
«ЖИЭД билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш»;