1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, ёдгорликларни тартибга солиш, рўйхатини шакллантириш, тарихийлигини сақлаш ҳамда уларнинг туристик жозибадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Маданий мерос агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда объектларни белгиланган тартибда давлат кадастрига киритиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдикаримов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 апрель,
227-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 апрелдаги 227-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«2. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорига зарурат бўлганда, объектнинг номи, даври ва манзилига аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) ҳуқуқи берилсин. Ушбу аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) Маданий мерос агентлиги директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
«Модернизм» тоифасига кирувчи моддий маданий мерос объектлари».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2024 й., 09/24/227/0295-сон)